АҚШ президенти Исроил суди Нетаняҳунинг ташқи сиёсат ва миллий хавфсизлик масалалари сабабли тингловни икки ҳафтага кечиктириш ҳақидаги сўровини рад этганидан сўнг Исроил бош вазирини қўллаб-қувватлаб пост ёзди.
"Исроилда Нетаняҳуга қарши дахшатли ишлар қилинмоқда. У уруш қаҳрамони ва бош вазир, АҚШ билан бирга Эронда хавфли ядровий таҳдидни йўқ қилиш йўлида улкан муваффақиятга эришди. Нетаняҳу ҲАМАС билан гаровга олинганларни қайтариш бўйича келишув юзасидан музокаралар олиб бормоқда. Қандай қилиб уни ҳеч бир асос бўлмаган ҳолда бир кун давомида суд залида ўтиришга мажбур қилиш мумкин? Биз бундай ҳолатга чидай олмаймиз. Қўшма Штатлар Исроилни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили миллиардлаб доллар сарфлайди, бу бошқа ҳар қандай давлатникидан кўра кўпроқ", — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Ахios'нинг ёзишича Трампнинг бу “ғайриоддий баёноти” АҚШ ҳарбий ёрдамидан Исроилда суд жараёнини бекор қилиш учун босим сифатида фойдаланишга уриниш ҳисобланади. Нашр буни “мисли кўрилмаган аралашув” деб баҳолаб, “10 миллион исроиллик инсоннинг хавфсизлигини бир одамнинг жиноий ишига боғлаб қўйиш” деб атади.
Нетаняҳу Трампга миннатдорчилик билдириб, “Биргаликда Яқин Шарқни яна буюк қиламиз!”, — дея ёзиб қолдирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шунингдек, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги воситачилар орқали АҚШ Теҳрондаги режимни ўзгартириш ёки мамлакат Олий раҳбарига қарши ҳаракатлар қилишни режалаштирмаётгани ҳақида ҳам маълумот олганини билдирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сурия энди Исроилдан Жўлон тепаликларини қайтаришни талаб қилмоқчи эмас — The Times of Israel
"Ҳозирги тинчлик музокараларида Сурия Исроилдан Жўлон тепаликларининг 1967 йилда босиб олган қисмларини қайтаришни талаб қилмаяпти, Дамашқ учун Аҳмад аш-Шараа бошчилигидаги янги маъмуриятнинг тан олиниши муҳимроқ", деб ёзади нашр вазиятдан хабардор манбаларига таяниб.
🔥 @burchakostida
"Ҳозирги тинчлик музокараларида Сурия Исроилдан Жўлон тепаликларининг 1967 йилда босиб олган қисмларини қайтаришни талаб қилмаяпти, Дамашқ учун Аҳмад аш-Шараа бошчилигидаги янги маъмуриятнинг тан олиниши муҳимроқ", деб ёзади нашр вазиятдан хабардор манбаларига таяниб.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг Qafqazinfo нашрига тасдиқлашича, агентликнинг Бокудаги офисида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Нашр маълумотларига кўра, полиция офисни ўз назорати остига олган.
Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ойхон Ҳожизоде 2025 йил 24 феврал куни “Sputnik Озарбойжон”нинг фаолияти тугатилганини ва агентлик фақат битта мухбир учун аккредитация олиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкинлигини билдирганди. Бунгача “Sputnik Озарбойжон” ходимлари сони 40 нафар бўлган. Шунга қарамай, агентлик ўз фаолиятини давом эттирган ва унинг ходимлари ишга келишда давом этгани аниқланган.
Озарбойжон ва Россия ўртасидаги муносабатлар 27 июн куни Екатеринбургда озарбойжон миллатига мансуб 50 дан ортиқ шахс қўлга олинганидан сўнг кескинлашди. Қўлга олиш чоғида камида икки киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳатланган. Боку бу иш бўйича айбдорларни жавобгарликка тортишни талаб қилди, Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисига норозилик нотаси топширди. Россия ТИВ вакили Мария Захарова эса қўлга олинганлар Россия фуқаролари эканини билдирди.
Мазкур воқеа ортидан Озарбойжон парламенти делегацияси Озарбойжон Республикаси Миллий Мажлиси ва Россия Федерал Мажлиси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик комиссияси йиғилишида иштирок этмасликка қарор қилди. Шунингдек, Озарбойжон Маданият вазирлиги Россиянинг давлат ва хусусий муассасалари томонидан Озарбойжонда ўтказилиши режалаштирилган барча қўшма маданий тадбирларни бекор қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Арарат Мирзоян бу ҳақда Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
"Россия расмийлари, парламент аъзолари ва экспертлари Арманистон суверенитетига катта ҳурмат билан ёндашишлари ва бундан буён ҳеч қачон бизнинг ички ишларимизга аралашишга йўл қўймасликлари керак. Жаноб Лавров ҳам Арманистоннинг ички ишларига ва ички сиёсатига аралашмасин", — дея таъкидлади Арманистон ТИВ раҳбари.
Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "Арманистондаги вазият бу мамлакатнинг ички иши эканлиги, аммо мамлакатда черковга ҳужумлар ташвишга сабаб бўлаётганлигини" айтган эди.
Мирзоян Лавровнинг "черковга ҳужумлар" ҳақидаги баёноти ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди. "Арманистонда ҳукумат томонидан черковга қарши кураш йўқ", — дея қўшимча қилди Мирзоян.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Қўмита, шунингдек, Озарбойжон Екатеринбургда ўлдирилган ака-укаларнинг жасадларини ўзи экспертизадан ўтказишини маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, тутун аллақачон айрим пляжлардан кўзга ташланмоқда. Мендерес ва Сефериҳисар туманлари оралиғида кучли аланга кўтарилган бўлиб, ёнғин тез суръатда тарқалмоқда.
Бир қанча аҳоли пунктлари эвакуация қилинган. Ҳозирда олов Кушадаси курортига яқинлашиб келмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашр маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар Байрутдан “камида янги ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни” тузишни талаб қилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Кремл Озарбойжонда Россия ташкилотлари иштирокида режалаштирилган барча маданий тадбирларни бекор қилиш қароридан чин дилдан афсусда.
"Бундай қарорлар қабул қилинганидан чин дилдан афсусдамиз. Озарбойжон томонининг фикрича, қатъий чораларни қўллашга сабаб бўлган воқеаларнинг моҳияти ва сабабларини тушунтириш бўйича ишларни давом эттириш муҳим", деди Песков", — деди Песков.
Шу билан бирга, Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Бокудаги россиялик дипломатлар “Sputnik Озарбойжон” агентлиги таҳририятида тинтув ўтказилаётган пайтда нашр журналистлари билан икки соатдан ортиқ вақтдан бери боғлана олмаётганидан ташвишда эканлигини билдирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россия ҳудудида Европа Иттифоқи давлатларига тегишли 15 та оммавий ахборот воситалари веб-ресурсларига киришни чеклашга қарор қилганини эълон қилди. ТИВ бу қарорни "ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатишда иштирок этаётган" оммавий ахборот воситаларига нисбатан жавоб чораси сифатида қабул қилганини билдирди. Қайси ОАВлар Россияда блокланишига ҳозирча аниқлик киритилмади.
Бу қарор Европа Иттифоқининг Россияга қарши қабул қилган 16-санкциялар пакетига жавобан қабул қилинди. Ушбу санкциялар доирасида Европа Иттифоқида бир қатор Россия оммавий ахборот воситалари, жумладан “Lenta ru”, Россия Мудофаа вазирлигининг “Звезда” ва EADaily нашри блокланган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM