Telegram Web Link
🇮🇱🇵🇸Исроил армияси Ғазо секторининг барча ҳудудларига тизимли равишда зарбалар беришни давом эттирмоқда – ЦАХАЛ

Армия матбуот хизматининг маълум қилишича, сўнгги сутка ичида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қуруқликдаги қўшинлар билан ҳамкорликда секторда "тахминан 130 та" нишонга ҳужум қилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸 Маск АҚШдаги мавжуд сиёсий кучларга қарши чиқиш учун янги сиёсий партия тузганини эълон қилди "2:1 нисбатда янги сиёсий партия тузилишини истайсиз. Бугун сизга ўз эркингизни қайтариш учун Америка партияси ташкил этилди", — деб ёзди америкалик миллиардер…
🇺🇸 Маск ўзининг Америка номли сиёсий партияси АҚШ Конгрессида бир неча ўринга эга бўлишига умид қилмоқда

Миллиардер партия Қўшма Штатлар Сенатида камида 2-3 та ва Вакиллар палатасида 8-10 та ўрин эгаллашига эътибор қаратмоқчи эканлигини билдирди.

"Қонунчилик органларидаги минимал устунликни ҳисобга олсак, бу баҳсли қонунлар бўйича ҳал қилувчи овозга айланиш учун етарли бўлади", — деб ёзди Илон Маск Х ижтимоий тармоғида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳🇷🇺🇹🇼 Марк Рютте Тайван ва NATO'га бир вақтда ҳужум қилиниши эҳтимолидан огоҳлантирди

"Агар Пекин Тайванга нисбатан куч ишлатишга қарор қилса, Хитой раҳбари Си Жинпин Европани чалғитиш учун Россия президенти Владимир Путиндан NATO ҳудудига ҳужум қилишни сўраши мумкин", — дея фикр билдирди алянс бош котиби Марк Рютте The New York Times нашрига берган интервюсида.

Унинг сўзларига кўра, бундай сценарий эҳтимоли ошиб бормоқда ва Пекин ҳамда Москвани тийиб туриш учун икки асосий чорани амалга ошириш зарур.

"Улардан бири алянсни кучайтириш бўлиб, бу русларларнинг Европага ҳеч қачон ҳужум қилмаслиги учун зарур. Иккинчи чора Ҳинд-Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан мудофаа саноати ва инновациялар соҳасида ҳамкорликни кучайтиришдир", —дея аниқлик киритди бош котиб.

Рюттенинг таъкидлашича, NATO олдида "улкан геосиёсий таҳдид" турибди ва бу Россия ҳисобланади. "Ҳозирда Россия уч ой ичида NATO'га аъзо барча давлатлар бир йилда ишлаб чиқарадиган миқдордан уч баравар кўп ўқ-дори ишлаб чиқаради", — дея қўшимча қилди у.

Пекин Тайванни ўзининг “исёнчи провинцияси” деб билади ва орол устидан назоратни қайта тиклаш учун куч ишлатишга тайёрлигини бир неча бор билдирган. Шу билан бирга, Тайван аҳолиси асосан мамлакатнинг де-факто мустақиллигини ва демократик мақомини қўллаб-қувватлайди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷 Жанубий Кореяда собиқ президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш жараёни бошланди

Бу ҳақда 6 июл куни мамлакат Бош прокуратураси вакили Пак Жи Ён брифингда маълум қилди.

Қайд этилишича, Юн Сок Ёлга қарши тергов “эҳтимолий ички исён” иши доирасида олиб борилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитой жанговар ўқ отиш машқларини ўтказишини эълон қилди

Хитой ҳукумати 7-9 июл кунлари Боҳай кўрфазида жанговар ўқ отиш машқларини ўтказишни режалаштирганини маълум қилди. Ҳарбий манёврлар Шандун вилоятининг шарқидаги Янтай шаҳар округида жойлашган Лайчжоу порти акваториясида амалга оширилиши маълум қилинди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Франция Евроиттифоқни Хитойга қарши тариф тўсиқларини кучайтиришга ундади – Bloomberg

"Европа Иттифоқи қитъа саноатига зарар етказиши мумкин бўлган Хитой импортига қарши курашиш учун тариф тўсиқларини кучайтириши лозим", — дея таъкидлади Франция молия вазири Эрик Ломбард.

Унинг айтишича, мазкур чоралар нафақат пўлат ва автомобилсозлик, балки бошқа соҳаларга ҳам татбиқ этилиши керак. Шу сабабли, Хитой маҳсулотларига қарши ҳимоя воситаларини кенг қўллаш мақсадида амалдаги қоидаларни қайта кўриб чиқиш зарур.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тугун — бу ип ёки арқоннинг ўзини ўзига боғлашидан ҳосил бўлган чигаллик шакли бўлиб, у ипнинг учлари ечилмаслиги ёки бирор нарсани маҳкамлаш учун ишлатилади. Кундалик ҳаётда тугунлар жуда кўп ҳолларда қўл келади: масалан, пойабзал боғлашда, совға ўрашда, балиқ овлашда, кемачиликда ёки альпинистлар хавфсизлик арқонларини маҳкамлашда.

Ҳар хил вазиятлар учун турли хил тугунлар мавжуд — баъзилари маҳкам туради, баъзилари эса осон ечилади. Тугунлар нафақат амалий, балки эстетик мақсадларда ҳам ишлатилади: заргарликда, декоратив санъатда ёки халқ ҳунармандчилигида.

Шунингдек, тугунлар компьютер фанида, биологияда (масалан, ДНК чигалликларида) ва математиканинг ўзида ҳам моделлаштириш воситаси сифатида қўлланилади. Тугун оддий кўринса-да, унинг орқасида чуқур тушунча ва фойда ётади.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/74-__wAbkTA?si=o2nMo_Pe3G91pxRC
🇦🇪 Toncoin криптовалютаси эгалари учун БААда “олтин визалар” дастури эълон қилинди

Павел Дуров томонидан асос солинган Тоncoin криптовалютаси эгалари учун Бирлашган Араб Амирликларида 10 йил муддатга “олтин виза” олиш имконини берувчи янги дастур ишга туширилгани эълон қилинди. Бунинг учун камида 100 минг доллар миқдорида Тоncoin сотиб олиш ва қўшимча равишда 35 минг доллар комиссия тўлаш талаб этилади.

Компания сайтида ёзилишича, ҳужжатлар топширилганидан сўнг визани 7 ҳафтадан камроқ муддатда олиш мумкин. Бундан ташқари, криптовалютага эгалик қилувчи шахснинг турмуш ўртоғи, фарзандлари ва ота-онаси ҳам шу виза асосида яшаш ҳуқуқига эга бўладилар. Ушбу хабардан сўнг Тоncoin курси 12 фоизга ошди.

БААда 10 йиллик “олтин визалар” одатда капитали камида 2 миллион дирҳам (тахминан 462 минг евро) бўлган тадбиркорлар ва инвесторлар учун берилади. Шунингдек, бунинг учун йиллик солиқ тўловлари камида 250 минг дирҳам (тахминан 57 800 евро) бўлиши керак.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇾 Суриянинг Латакия ҳудудида кучли ўрмон ёнғинлари авж олмоқда — ОАВ

Хабарларга кўра, аланга назоратдан чиқиб кетган. Сурия ва Иордания Латакия вилоятида уч кундан бери давом этаётган ёнғинларни ўчириш бўйича қўшма операцияни бошлаган.

Олов тез тарқалаётгани сабабли 20 дан ортиқ шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинди. Ёнғинни ўчиришга Суриянинг бошқа ҳудудларидан ўт ўчирувчи гуруҳлар ва ҳарбий вертолётлар ҳам жалб этилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸 Маск АҚШдаги мавжуд сиёсий кучларга қарши чиқиш учун янги сиёсий партия тузганини эълон қилди "2:1 нисбатда янги сиёсий партия тузилишини истайсиз. Бугун сизга ўз эркингизни қайтариш учун Америка партияси ташкил этилди", — деб ёзди америкалик миллиардер…
🇺🇸 Илон Маск расмий равишда Америка партиясини рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжат топширди — ОАВ

Маскнинг таъкидлашича, янги сиёсий кучнинг асосий стратегияси ва мақсади Қўшма Штатлардаги амалдаги “партиявий тизим”ни издан чиқариш бўлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Россия Коммунистик партияси Сталин шахсига сиғинишнинг йўқ қилинишини қоралади — “Интерфакс”

Собиқ Совет Иттифоқининг ўша пайтдаги раҳбари Никита Хрушчёвнинг 1956 йилда КПСС 20-съездида Сталин шахсига сиғинишни қоралаш ҳақидаги маърузаси рус коммунистлари томонидан "хато ва нохолис" деб тан олинди. Ушбу маърузада Сталин тузумининг бир қатор жиноятлари санаб ўтилган ва улар “бир кишининг иродаси” билан содир этилгани қайд этилган.

Қайд этиш жоизки, айнан Хрушчёвнинг маърузасидан сўнг ГУЛАГ лагерларидан миллионлаб сиёсий маҳбусларни озод қилиш жараёни фаоллашган.

"Россия Коммунистик партияси (КПРФ) резолюциясида Хрушчёвнинг маърузасида “Сталинга қарши сохталаштирилган фактлар ва ёлғон айбловлар борлиги, унинг давлат ва партия фаолияти ҳақидаги ҳақиқат бузиб кўрсатилгани” айтилади", деб ёзади “Интерфакс” агентлиги резолюция матнига таяниб.

КПРФ, шунингдек, Волгоград шаҳри номини Сталинградга, Волгоград вилояти номини эса Сталинград вилоятига ўзгартиришни таклиф қилди. Апрел ойида Волгоград аэропорти “Сталинград” деб ўзгартирилган эди.

Сўнгги йилларда Россиянинг ўнлаб шаҳарларида Сталин ҳайкаллари пайдо бўлди. Май ойида Москва метросида совет диктатори акс этган ҳайкалтарошлик композицияси очилди. Айни пайтда Россияда Сталин қатағонлари қурбонларига бағишланган ёдгорликлар вайрон қилинмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди — ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази

6 июл куни соат 20:16 да Бухоро вилояти Қоракўл туманида ер силкиниши қайд этилди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 533 км жануби-ғарбда. Магнитудаси 3,7, эпицентрида сезилиш кучи 4 баллни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Газли шаҳрида 2 балл, 36 км;
Қоракол туманида 2 балл, 49 км;
Пешкў туманида 2 балл, 52 км.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸 Техасда содир бўлган сув тошқинлари оқибатида камида 50 инсон ҳалок бўлди — CNN "Штатнинг Керр округида биз 43 та жасадни топдик. Улардан 28 нафари катталар, 15 нафари болалар", — дея маълум қилди Керр округи шерифи Ларри Лейта. Маҳаллий оммавий ахборот…
🇺🇸 Трамп Техас штатининг Керр округида юзага келган ҳалокатли сув тошқинлари сабабли ҳудудда фавқулодда ҳолат режимини жорий қилганини эълон қилди

Тhe New York Times газетасининг хабар беришича, Техасда кучли ёмғирлар натижасида юзага келган сув тошқинлари оқибатида камида 68 киши ҳалок бўлган.

Маҳаллий ҳокимият вакиллари маълумотига кўра, Керр округида ҳалок бўлганлар сони камида 59 кишини ташкил этмоқда, яна кўплаб инсонлар бедарак йўқолган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 BRICS харид қобилияти паритети бўйича айрим бошқа иттифоқлардан, жумладан G7 гуруҳидан сезиларли устунликка эга — Владимир Путин

Россия президенти бу ҳақда BRICS'нинг Рио-де-Жанейродаги саммитида маълум қилди. Путин ушбу саммитда видеоконференция орқали иштирок этмоқда.

Путин, шунингдек, “олтин миллиард” манфаатлари йўлида шаклланган бир қутбли тизим ўрнига янги тартиб келаётганини қайд этди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ 1 августдан бошлаб савдо музокараларида натижага эришилмаётган давлатлар учун бож тўловларини қайта жорий этишни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Қўшма Штатлар молия вазири Скотт Бесcент маълум қилди.

У Трампнинг турли мамлакатларга расмий хатлар юборишни режалаштираётганини билдирди. Бесcентга кўра, гап АҚШ билан ижобий савдо алоқалари бўлмаган тахминан юзта давлат ҳақида кетмоқда.

"Ушбу хатларда агар музокараларда силжиш бўлмаса, 1 августдан бошлаб 2 апрелда эълон қилинган бож ставкалари даражаси қайта тикланиши ёзилади", — дея изоҳ берди вазир.

Шу билан бирга, Бесcент баъзи давлатлар билан музокаралар якунига яқинлашилаётганини таъкидлади. "Биз бир нечта келишувларга яқин турибмиз. Яқин кунларда бир қатор йирик шартномалар тўғрисида эълон қилиниши кутилмоқда", — дея қўшимча қилди у.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/08 10:10:29
Back to Top
HTML Embed Code: