Telegram Web Link
🇬🇪 Грузияда “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда

Тбилисидаги Парламент биноси олдида минглаб намойишчилар тўпланган. Намойишчилар бино дарвозалари олдида тўсиқлар ўрнатишмоқда. Айрим намойишчилар бинога бостириб киришга уринишяпти.

Грузия Ички ишлар вазирлиги хавфсизлик кучлари депутатларнинг Парламент биносидан хавфсиз чиқиб кетишини таъминлаганини маълум қилди.

Ички ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари  Дарахвелидзенинг айтишича, намойишчилар парламент биносига бостириб киришга уринмоқда, полиция эса ўз навбатида махсус воситалардан фойдаланмоқда. Хавфсизлик кучлари, шунингдек, Мтквари (Кура) дарёсининг ўнг қирғоғида намойишчиларни тарқатиб юборилишини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇲🇩 Молдова Республикаси расмийлари 9 май – Ғалаба куни арафасида фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

Огоҳлантиришга кўра, Георгий тасмаси ҳамда Россиянинг Украинага тажовузи рамзигa айланган “Z” ва “V”
каби белгиларни таққан фуқаролар жазоланади.

Молдова расмийлари фуқароларни 9 май тадбирларида қонунчилик талабларига риоя қилишга чақирган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇷🇺 АҚШ Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди

Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги баёнот берди.

Ҳисоботда айтилишича, санкциялар нафақат Россия фирмаларига, балки бошқа мамлакатларнинг қарийб 60 компаниясига, жумладан, Россияга қурол ишлаб чиқариш ёки ҳарбий дастурларни амалга ошириш учун асосий компонентларни олишга ёрдам берган Хитой ва Хитойнинг Гонконг маъмурий ҳудудидаги 16 та корхонага ҳам қаратилган.

Ҳужжатда келтирилишича, ушбу компанияларнинг аксарияти Россияга қурол ишлаб чиқариш учун тақиқланган бутловчи қисмлар ёки материалларни олишга ёрдам берган. Яна беш давлат – БАА, Туркия, Озарбайжон, шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо Бельгия ва Словакия компанияларига ҳам санкция қўйилган.

Бундан ташқари, Россиянинг 200 дан ортиқ фирмаси, жумладан мудофаа, транспорт ёки юқори технологиялар соҳаларида иштирок этган юзга яқин фирма санкциялар рўйхатига киритилган.

АҚШ Давлат департаменти билан биргаликда жорий этилган жазо чоралари орасида визани тақиқлаш, молиявий активларни музлатиш ва санкция остидаги компаниялар билан бизнес юритишни тақиқлаш киради.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇴🇮🇱 Колумбия Исроил билан дипломатик муносабатларни узди

Колумбия президенти Густаво Петро Исроил ҳукуматини Ғазо секторидаги геноцидда айблади. Шу муносабат билан у Колумбия 2 майдан бошлаб Исроил билан дипломатик муносабатларни узишини маълум қилди.

Колумбия президенти бир неча бор Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига қарши чиққан. У, хусусан, бу ҳақда Халқаро суднинг январ ойида бўлиб ўтган йиғилишида сўзлаган нутқида айтиб ўтганди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇬🇪 Грузия парламенти томонидан илгари сурилган “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳаси мамлакатнинг Евроатлантика интеграциясига таҳдид солади

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти баёнотида таъкидланди.

"Ушбу қонун лойиҳаси ва ҳукмрон “Грузия орзуси” партиясининг Ғарбга қарши риторикаси Тбилисини хавфли йўналишга солиб қўйди. Грузия ҳукуматининг баёнотлари ва ҳаракатлари Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзоликни асословчи демократик қадриятларга мос келмайди. Шу билан бирга, Грузиянинг Евроатлантик интеграциясини хавф остига қўяди", — дейилади Қўшма Штатлар Давлат департаменти баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Қўшма Штатлар Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган.

Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан фойдаланиш бўйича халқаро тақиқни бузган. Шу сабабли, АҚШнинг янги санкциялар рўйхатига кимёвий ва биологик қурол дастурлари билан боғлиқ Россия Мудофаа вазирлигининг радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари, Россия амалий акустика илмий-тадқиқот институти ва Россия Мудофаа вазирлигининг 48-Марказий тадқиқот институти, шунингдек, тўртта компания киритилган.

Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, камида 500 нафар украиналик аскар организмига заҳарли моддалар таъсиридан даволанган, бир аскар кўздан ёш оқизувчи газдан бўғилиб ҳалок бўлган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺🇨🇭 Швейцарияда июн ойида бўлиб ўтадиган конференциядан мақсад умумий тамойил ва ёндашувларга эга давлатлар коалициясини яратиш — Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба

Кулеба конференциядан сўнг Россия билан мулоқот қилиш мумкинлигини айтди.

"Швейцариядаги йиғилишдан кейингина Россия билан мулоқотни йўлга қўйиш ва Россия музокараларнинг бир қисми бўлиши мумкин. Урушни ҳар икки томоннинг бевосута иштирокисиз тугатиб бўлмайди", — дея тушунтиради Украина Ташқи ишлар вазири Foreign Policy нашрига берган интервьюсида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇱🇪🇺 Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Европа Иттифоқига қўшни минтақаларда содир бўлажак воқеаларга АҚШ иштирокисиз, тезкорлик билан жавоб бериш учун Европа “қуролли бригадаси”ни яратишни таклиф қилмоқда

"Мен Европа Иттифоқининг қуролли бригадаси тузилишиши тарафдориман, бу Иттифоққа ҳар қандай фавқулодда вазиятда АҚШдан ўз имкониятларини тақдим этишни сўрамаслиги учун дарҳол жавоб бериш имкониятини беради", — дея таъкидлади Сикорский TVP World'га берган интервьюсида.

"Болқон ёки Шимолий Африкадаги воқеалар Европа Қўшма Штатларга мурожаат қилмаслиги керак бўлган ҳолатларга мисолдир", — дея қўшимча қилди Полша ТИВ раҳбари.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇭🇺🇦 Швейцария ҳукумати Украина бўйича конференция 15-16 июн кунлари Бюргенстокда бўлиб ўтишини тасдиқлади

Ҳукумат шунингдек, конференцияга Россия таклиф қилинмаганини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇱🇹🇬🇪 Литва президенти Гитанас Науседа ҳукмрон “Грузия орзуси” партиясининг ҳаракатларини қоралади

"Мен Грузия расмийларининг европапараст намойишчиларга қилган шафқациз ҳужумларини кескин қоралайман. Грузия ҳукумати мамлакатни чекинишга ундаб, истиқболига путур етказмоқда.
Грузия Европага тегишли.
Грузинлар европача келажакни танладилар ва буни улардан тортиб олишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ
", — деб ёзди Науседа Х ижтимоий тармоғида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇨🇭 Кремл Россия иштирок этмаётган Швейцариядаги тинчлик конференциясидан умид йўқлигини билдирди

"Биз ушбу тинчлик конференцияси нима эканлигини тушунмаяпмиз. Россия иштирок этмаётган бундай конференциялардан қандайдир умидлар, самарадорлик ёки жиддий мақсадлар ҳақида гапириш мумкин эмас", — дейди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇺🇦 Макрон Франция Украинага ўз ҳарбийларини юбориш масаласидаги фикрлари билан ўртоқлашди

"Агар руслар фронт чизиғини ёриб ўтса, ёки Украинадан тегишли сўров бўлсагина, биз қонуний равишда бу саволни (Украинага ҳарбийлар юбориш ҳақида)  ўртага ташлашимиз мумкин", — дея тўхталиб ўтди Франция раҳбари The Economist нашрига берган интервюсида.

У, шунингдек, Париж аллақачон терроризмга қарши кураш учун бошқа давлатларга, масалан, Африкага ҳарбий хизматчиларни юборганини айтиб ўтди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇬🇷🇺 Қирғизистон ҳукумати ватандошларга Россия Федерациясига саёҳат қилишдан вақтинча воз кечишни тавсия қилади — Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷 Франция парламенти пайшанба куни кино, аудиовизуал ўйин-кулги, мода ва реклама соҳаларида ишлайдиган вояга етмаганлар ва катталарга нисбатан ваколатларни суиистеъмол қилиш ва жинсий зўравонлик ҳолатларини текшириш бўйича комиссия тузишни маъқуллади

Бу ҳақда AFP агентлиги хабар бермоқдв.

Жерард Депардье билан боғлиқ вазият фонида француз парламентарийлари томонидан таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилувчи комиссияга ахлоқий ва жисмоний зўравонликка қарши Қонунчилик чораларини кўриш бўйича тавсиялар тайёрлаш топширилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇫🇷🇨🇳 Франция президенти Эммануэл Макрон ва Германия канцлери Олаф Шолц ўртасида пайшанба куни Парижда кечки овқат ўтказилади. У ерда Хитой раҳбари Си Жинпиннинг Франуияга бўлажак ташрифини муҳокама қилинади.

Бу ҳақда Politico нашри бир қатор манбаларга таяниб хабар берди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇬 Қирғизистонда юк машинаси 29 нафар болани уриб юборди

Ҳолат Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сузоқ туманида музқаймоқ ортилган кичик ҳажмли юк машинаси оммавий тадбир вақтида ўқувчиларни босиб кетди. Бу ҳақда “Кабар” агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 9 дан 16 ёшгача бўлган 29 нафар бола жароҳатланган. 18 нафар бола шифохонага олиб кетилган. Улардан 7 нафари реанимацияга ётқизилган. 3 нафарининг аҳволи эса оғир дея баҳоланмоқда. 11 нафар болага воқеа жойида ёрдам кўрсатилиб, амбулатор даволанишга юборилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 2023 йил декабр ойи бошидан бери Россия ҳарбийлари таслим бўлган камида 15 нафар украиналик аскарни қатл қилган

Бу ҳақда Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабар берди.

"Россия Қуролли кучлари 2023 йил декабр ойи бошидан бери таслим бўлишга уринган камида 15 нафар украиналик аскарни ва олдинроқ таслим бўлган 6 нафар украиналик аскарни ўлдирганлиги ҳақида маълумотлар бор. Мутахассислар 2023 йил охири ва 2024 йил бошида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган дрон тасвирларини текшириш ва таҳлил қилиш орқали судсиз қатл қилинган 3 та ҳолатни ўрганиб чиқди ва бундай ҳодисаларнинг барчасини ҳарбий жиноят сифатида текшириш зарур", — дейилади HRW ҳисоботида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ ядро қуроллари устидан назоратни сунъий интеллектга топширмасликка чақирди

Вашингтон Пекин ва Москвани сунъий интеллектни ядро қуролидан фойдаланишга оид қарорлардан четлаштириш мажбуриятини олишга чақирди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг Қуролларни назорат қилиш бюроси раҳбари ўринбосари Пол Дин маълум қилди.

"Қўшма Штатлар ядро қуролидан фойдаланиш қарорини ҳеч қачон сунъий интеллектга топширмайди. Франция ва Буюк Британия ҳам бу масалада АҚШ билан ҳамфикр", — дея таъкидлади Дин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/05/20 11:12:18
Back to Top
HTML Embed Code: