Telegram Web Link
🇸🇰 Фицонинг аҳволи барқарор, аммо оғир ҳолатда — Мамлакат Мудофаа вазирлиги раҳбари

Словакия мудофаа вазири Калиниякнинг айтишича, тунда шифокорлар бош вазирнинг аҳволини барқарорлаштиришга муваффақ бўлишган.

"Ҳозирда улар унинг соғлиғини яхшилашга олиб келадиган чораларни кўрмоқда", — дея таъкидлади расмий.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ Миллий разведка бошқармаси директори Эврил Хэйнснинг айтишича, бўлажак президентлик сайловига хорижий давлатлар томонидан аралашишга уринишлар кўпайган.
Улар орасида у Россия, Хитой ва Эрон бор.

"Сайловларимиз учун энг жиддий ташқи таҳдид Россия бўлиб қолмоқда", — дея таъкидлади Хейнс АҚШ Сенатидаги нутқида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Россия ва Толибон ўртасидаги савдо айланмаси 500 фоизга ошди — Moscow Times

Нашрнинг ёзишича, 2022 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш тахминан 170 миллион долларни ташкил этган бўлса, ҳозирда у 1 миллиард долларлик чегарадан ошиб кетган.

"Экспорт-импортнинг асосий йўналишлари газ, нефт маҳсулотлари, ун, буғдой, кунгабоқар ёғи ва яқинда сут маҳсулотлари ҳисобланади" — дея маълум қилди Афғонистондаги Россия бизнес маркази раҳбари Рустам Хабибуллин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 Украина иккита Patriot ҳаво мудофаа тизимини олмаса, Харковни йўқотиши мумкин

Бу ҳақда мамлакат президенти Володимир Зеленский Американинг ABC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇿 Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик кенгашлари котибларини қабул қилди

Бу ҳақда Оқ ўрда матбуот хизмати хабар берди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик кенгашлари котибларининг биринчи йиғилиши ташқи ва ички таҳдидлар ҳамда таҳдидларнинг олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, шунингдек, зарур жавоб чораларини ишлаб чиқиш учун самарали платформага айланишини таъкидлади.

Президент Тўқаев замонавий чақириқ ва таҳдидларнинг аксарияти трансчегаравий хусусиятга эга экани, шунинг учун уларга қарши курашиш умумий саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни талаб қилишини билдирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 Украинада электр энергияси етказиб беришдаги жорий чекловлар августгача давом этиши мумкин

Бу ҳақда Укренэрго кузатув кенгаши аъзоси Юрий Бойко маълум қилди.

"Биз ўзимизни шунга тайёрлашимиз керакки, бутун ёз давомида электр энергиясига чекловлар жорий қилинган шароитда яшаймиз", — дея қўшимча қилди Бойко.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Белгород вилояти Украина томонидан ҳужумлар туфайли аҳолининг тарк этиши бўйича Россияда етакчига айланди

Росстат урушнинг биринчи йилидаёқ минтақани келганларга қараганда 11 минг нафар кўпроқ одам тарк этганини қайд этди. 2023 йилда минтақани тарк этганлар сони урушдан олдинги 2021 йилга нисбатан 27 фоизга кўп бўлган.

Қайд этиш жоизки, статистикага фақат раcман рўйхатдан ўтишни бекор қилганлар киритилган, аслида Белгородни тарк этганларнинг ҳақиқий сони анча кўп бўлиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇨🇳🇷🇺 АҚШ Давлат департаменти Хитой Ғарб билан муносабатларни ривожлантирмоқчи бўлса, Россияни қўллаб-қувватлай олмайди деб ҳисоблайди — Newsweek

Нашр бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг номи ошкор этилмаган вакилига таяниб ёзмоқда.

Газета суҳбатдошига кўра, бу нафақат Қўшма Штатлар, балки НАТО ва G7 давлатларининг ҳам позициясидир.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱 Исроил армияси Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига қўшимча бўлинмаларни юборди

Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар берди.

Қайд этилишича, махсус кучлар отряди Рафаҳ шарқида жойлашган 162-дивизияга қўшилади. Нашр Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳукумати Рафаҳга “қуруқлик ҳужумини кенгайтириш”ни маъқуллаганидан кейин шундай қарор қабул қилинганига эътибор қаратди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Россиянинг Украинадаги “имкониятлар ойнаси” 2025 йилда ёпилади — Ғарб ҳарбий таҳлилчилари

Россия Федерацияси аскарлар тақчиллиги билан кураша олди ва ойига 30 000 га яқин одамни урушга сафарбар қилмоқда. Кўпчилиги 40 ёшдан ошган бу одамлар идеал аскарга айланишлари даргумон, аммо бу Россия Қуролли Кучларига миқдорий устунлик беради.

"Фронтдаги вазият жиддий деб баҳоланмоқда. Ҳужумдан кейин руслар Украина ҳудудига бир неча километр кириб боришди. Шу билан бирга, Россия Қуролли кучлари Харков шарқидаги асосий мудофаа чизиғига ҳалигача етиб бора олмади", — дея қайд этади экспертлар.

Ҳозирда Киев учун устувор вазифа фронт чизиғини барқарорлаштириш ва йирик мағлубиятнинг олдини олишдир. Шу билан бирга, Украина Қуролли кучлари ўтган йилдан бери тўпланиб қолган муаммолар, жумладан, ўқ-дорилар ва ҳарбий хизматчилар етишмаслигидан азият чекмоқда. 

Баҳорда Украина Қуролли Кучлари ўзининг истеҳкомлардан иборат фронт чизиғини яхшилашга муваффақ бўлди, АҚШнинг ёрдами эса снарядлар тақчиллигини камайтириши керак. Аммо аскарлар этишмаслиги муаммоси оғирлашишда давом этмоқда ва вазиятни яхшилаш учун бир неча ой керак бўлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 НАТО Ҳарбий қўмитаси раҳбари Украина Қуролли кучлари учун вазият мураккаб эканлигини тан олди ва қурол етказиб беришнинг кечикиши шундай салбий оқибатларга олиб келганини билдирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇲🇩🇪🇺 Молдова парламенти мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзолиги бўйича референдумни 20 октябрга белгилади. Ушбу кунда, шунингдек, президентлик сайлови ҳам бўлиб ўтади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧🇺🇦🇷🇺 Буюк Британия ҳарбий разведкаси Украинани Россия қўшинларининг Харков вилоятига ҳужум қилиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган — Тhe Guardian

Шунингдек, бошқа Ғарб давлатлари ҳам бундай хавфни башорат қилган, бироқ Украина Қуролли кучлари Россия ҳужумига етарлича тайёргарлик кўрмаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇬🇮🇱 Исроилнинг Рафаҳдаги ҳарбий амалиётига жавобан Миср Ғазо секторига ёрдам жўнатиш жойини ёпди ва энди Ғазога ёрдам юбориш иложсищ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇧🇬🇷🇺 Болгария газ таъминотидаги узилишлар натижасида етказилган зарарни қоплаш учун “Газпром”дан 400 миллион евродан ортиқ товон талаб қилади — Болгария Энергетика вазирлиги

Вазирликнинг маълум қилишича, “Булгаргаз” “Газпром” даъво қилади ва биринчи навбатда масалани суддан ташқари ҳал қилишга ҳаракат қилади. Агар бу масала бир ой ичида ҳал бўлмаса, Париждаги Халқаро арбитраж судига мурожаат қилмоқчи.

2022 йилда Ғарбнинг санкцияларига жавобан Москва Болгариядан газ учун рублда тўлов қилишини талаб қилган, аммо рад жавобини олганидан сўнг газ етказиб беришни тўхтатиб қўйган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇹🇼🇨🇳 Европа Иттифоқи Тайван мустақиллигини тан олмайди — Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел

У Брюсселнинг ягона Хитой сиёсатига содиқлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇿🇦🇨🇭🇺🇦 Жанубий Африка раҳбари мамлакатдаги сайловдан кейинги тадбирлардаги иштироки туфайли Швейцариядаги Украина бўйича конференцияда қатнашмайди

Бу ҳақда “РИА Новости” агентлиги президент идораси тақдим етган маълумотларга таяниб хабар бермоқда.

Шунга қарамай, нaшрнинг ёзишича, Швейцария расмийлари конференцияга “глобал жануб” мамлакатларига таклифномалар юборганликларини ва бу таклифлар қабул қилинишига умид билдиришмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇺🇪🇺🇺🇦 Венгрия Европа Кенгашининг Украина бўйича резолюциясига вето қўйди, чунки у Зеленскийнинг фақат битта “тинчлик режаси”ни тан олишни кўзда тутади, — Венгрия ташқи ишлар вазири Сийярто.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇸🇨🇳 АҚШ Хитой электромобилларига нисбатан санкциялар киритди, чунки Хитой автомобилларининг сифати яхшиланди, — Россия Президенти Владимир Путин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇫🇷 Украина Франция президенти Эммануэл Макрон томонидан илгари сурилган Олимпия сулҳлари ташаббусини “ўлик тарих” деб ҳисоблайди

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский украиналик журналистлар билан суҳбатда маълум қилди.

"Биз аллақачон ўт очишни тўҳтатиб кўрдик. Ўт очишни тўхтатилган пайтда улар бизга ҳужум қилмаслигини ким кафолатлайди? Мен тафсилотларни билмайман. Мен учун бу ўлик тарихдек туюлмоқда", — дея Зеленскийнинг сўзларини келтиради РБК-Украина агентлиги.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/06/16 07:44:03
Back to Top
HTML Embed Code: