Telegram Web Link
🇮🇷🇺🇸 АҚШнинг Эрондаги ядровий объектларга урган зарбаларига жаҳон ҳамжамиятининг муносабати:

◾️ Евроиттифоқ ташқи сиёсат раҳбари Кая Каллас Эрон, Исроил ва Қўшма Штатларни музокаралар столига қайтишга чақирди;

◾️ Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Эрон ядровий дастурини “халқаро хавфсизликка жиддий таҳдид” деб атаб, АҚШ зарбаларини қўллаб-қувватлади. Унинг таъкидлашича, бу ҳаракатлар таҳдидни юмшатишга қаратилган;

◾️ Саудия Арабистони ТИВ Қўшма Штатларнинг Эронга зарбаларини қоралаб, халқаро ҳамжамиятни инқирозни ҳал этиш бўйича саъй-ҳаракатларга чақирди;

◾️ Италия Мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг сўзларига кўра, Қўшма Штатларнинг зарбалари Яқин Шарқдаги можаро манзарасини тўлиқ ўзгартириб юборади. У Теҳрон томонидан қаттиқ жавоб бўлиши мумкинлигини инкор этмади;

◾️ Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги барча келишмовчиликларни, жумладан ядровий масалаларни, БМТ Низоми асосида музокаралар йўли билан ҳал этишга чақирди;

◾️Ироқ ҳукумати Қўшма Штатларнинг Эронга ҳужумлари давом этса, бу хатарли кескинликка ва оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини билдирди;

◾️ Уммон ТИВ Вашингтоннинг ҳаракатларини “ноқонуний тажовуз” дея баҳолади ва зудлик билан кескинликни пасайтиришга чақирди;

◾️ Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Эрондаги ядровий объектларга қилган ҳужумини қатъий қоралади. Пекин можародаги барча томонларни, айниқса Исроилни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва музокараларни бошлашга чақирди;

◾️ Покистон ТИВ Қўшма Штатларнинг Эрондаги ядровий объектларга урган зарбасини кескин қоралади. "Эроннинг ўзини ҳимоя қилишга қонуний ҳаққи бор", дейилади вазирлик баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Эрондаги зарба берилган учта ядровий объектнинг барчаси "ўта жиддий шикастланишга учраган" — АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари Дэн Кейн

"Вашингтоннинг Эрон ядро дастурига, қарши ҳарбий амалиёти “Яримтун болғаси” (“Мidnight hammer”) деб номланди. Ушбу амалиётда 75 та юқори аниқликдаги бошқариладиган снарядлардан фойдаланилди, жумладан, 14 та бункерларга қарши GBU-57 бомбалари ҳам қўлланилди, бу уларнинг биринчи марта реал жанговар ҳолатда қўлланилиши ҳисобланади. Операцияда 120 дан зиёд самолёт иштирок этди, жумладан, B2 стратегик бомбардимончиларидан фойдаланилди. Улар Эрон ҳаво ҳудудида 20 дақиқа давомида бўлди", — дея маълум қилди Кейн.

Генерал бу миссия 11 сентябр терактларидан бери B2 учоқлари иштирокида амалга оширилган энг йирик операция бўлганини қайд этди.

Кейннинг сўзларига кўра, Эрон зарбалар вақтида Қўшма Штатлар ҳарбий самолётларига ҳужум қилмаган. Унинг таъкидлашича, Эроннинг ядровий салоҳияти сақланиб қолгани ёки йўқлиги ҳаида ҳақида гапиришга ҳали эрта.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 АҚШ ҳужумидан сўнг Фордодаги ерости ядровий иншооти устида олтита чуқурлик пайдо бўлди — ОАВ

Буни Maxar Technologies томонидан эълон қилинган сунъий йўлдош тасвирларида кўриш мумкин.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, зарбаларнинг асосий нишони, уранни бойитиш учун мўлжалланган центрифугалар жойлашган каскад биноси бўлган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Вашингтон Эрондаги ядровий объектлар тўлиқ йўқ қилинганига 100% ишонч ҳосил қилмаган — АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс

"Бироқ Қўшма Штатларнинг зарбалари Теҳрон томонидан ядровий қурол яратилишини “жиддий равишда” кечиктирди. АҚШ Эронга зарбалар берган бўлса-да, ушбу давлат билан уруш ҳолатида эмас. Вашингтон тинчликни истайди, шу билан бирга, республикада ядровий дастур бўлишини хоҳламайди", — деди вице-президент.

Вэнс Трамп маъмурияти Эронда амалга оширилган операция вақтида бирорта ҳам америкалик учувчи жабрланмаганидан фахрланишини алоҳида урғулади.

АҚШ вице-президентининг таъкидлашича, Теҳроннинг Ҳўрмуз бўғозида денгиз қатновини тўхтатишга уриниши Эрон иқтисодиёти учун “ўзини йўқ қилиш”га тенг бўлади.

"Уларнинг бутун иқтисодий фаолияти Ҳўрмуз бўғози орқали амалга ошади. Агар улар буни йўқ қилмоқчи ва жаҳон иқтисодий инқирозини келтириб чиқармоқчи бўлса, бу уларнинг танлови", — деди Венс.

Бундан ташқари, Вэнс президент Трамп "тахминан май ойи ўрталарида" Эрон билан музокаралар самара бермаётгани ҳақида хулосага келган ва Теҳронга очиқ бўлмаган, лекин аниқ ултиматумлар юборган.

Бундан ташқари, вице-президентнинг айтишича, Эрон олий раҳбари Али Хоминаийнинг тақдири масаласини Исроил ҳал қилади.

"Биз Эронда режим алмашишини истамаймиз. Биз бунга уриниб ҳам кўрмаганмиз. Қўшма Штатлар фақат Эрон ядровий дастурдан халос бўлишни хоҳлайди", — деди Венс.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон можарони ҳал этишнинг икки йўли бор, деб ҳисоблайди: биринчиси “ёмон йўл” — Эрон терроризмни қўллаб-қувватлашни давом эттиради. Иккинчиси — Эрон халқаро ҳамжамиятнинг бир қисмига айланади ва ядровий қурол яратишни тўхтатади.

Шунингдек, сиёсатчи АҚШ Эронда ер усти амалиёти ўтказиш ёки узоқ вақт давом этувчи можародан иштирок этишдан манфаатдор эмаслигини қўшимча қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇺🇸🇮🇷 АҚШ ва Исроил зарбаларидан кейин Эроннинг ядровий дастури йўқ қилинмади — Исроил президенти Исҳак Герцог

"Эрон ядровий дастури йўқ қилинди, деб айта олмайман, бироқ унга Исроил ҳамда Қўшма Штатлар ҳужумлари натижасида жуда жиддий зарба етказилганини айтиш мумкин", — деди президент.

Герцогнинг таъкидлашича, АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган зарбалар “узоқ муддатли оқибатларга” олиб келади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украина президенти Зеленский Бош разведка бошқармаси раҳбари Буданов билан учрашувдан сўнг Россияга янги зарбаларни эълон қилди

"Агрессор давлатнинг асосий оғриқли нуқталарини кўряпмиз ва давлатимиз ҳамда халқимизни ҳимоя қилиш, шунингдек, Россиянинг ҳарбий салоҳиятини сезиларли даражада пасайтириш мақсадида зарбалар берамиз", — дея таъкидлади Украина президенти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇾 Дамашқдаги православ черковида портлаш юз берди — ОАВ

РИА Новости Дамашқдаги Мар Элиас юнон православ черковида ибодат вақтида теракт содир этилгани ҳақида хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, у ерда худкуш-террорчи ўзини портлатган. BAZA Telegram-канали 10 га яқин инсон ўлгани ва 25 нафар одам ярадор бўлгани ҳақида хабар бермоқда.

RT Arabic нашрига кўра, худкуш-террорчи черковга кириб одамларга қарата ўт очган, кейин эса портловчи қурилмани ишга туширган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Теҳрон АҚШнинг Эрон фуқаролик ядровий дастурига оид таклифини рад этди — АҚШ давлат котиби

"Қўшма Штатлар Эроннинг фуқаролик ядровий дастурига қарши эмас. Агар Теҳрон фақат атом электр станциялари учун мўлжалланган фуқаролик ядровий дастурини истаса, буни амалга ошириши мумкин. Биз уларга айнан шундай келишувни таклиф қилган эдик. Улар эса буни рад этди", — дея маълум қилди Марко Рубио.

Давлат департаменти раҳбарининг бошқа баёнотлари:

◾️ Вашингтон Теҳрон билан музокараларга қайтишга тайёр, буни эртагаёқ бошлашимиз мумкин;

◾️ Қўшма Штатлар Эрон ядровий иншоотларини йўқ қилиш мақсадига эришди, Вашингтоннинг кейинги қадамлари Теҳроннинг муносабатига боғлиқ бўлади;

◾️ Вашингтон Эроннинг космик дастури мавжудлигини шубҳа остига олади, улар Ойга чиқишни режалаштирмаяпти, қурол мақсадида фойдаланилувчи ишлаб чиқяпти;

◾️ АҚШ кучларининг Яқин Шарққа жойлаштирилиши Эрондан келаётган таҳдид билан боғлиқ;

◾️ Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини ёпиш ҳақидаги эҳтимолий қарори можаронинг жиддий авж олишига сабаб бўлади ва бу АҚШ томонидан жавоб чоралари берилишига туртки беради;

◾️ АҚШ Хитойни Эронни Ҳўрмуз бўғозини ёпмасликка ишонтиришга чақирмоқда;

◾️ Вашингтон ҳозирча Эронга нисбатан янги ҳарбий операцияларни режалаштирмаяпти;

◾️Эрон Қўшма Штатларнинг ҳужумларидан сўнг ер остига кўмилган бойитилган уранни қазиб олиши лозим. Теҳрон қазиб олинган уранни бошқа давлатларга бериши зарур, улар эса уни камроқ даражада бойитилган уран билан аралаштириб юборишади;

◾️ Гарчи АҚШнинг ҳаво ҳужумлари ҳақидаги режалар олдиндан матбуотда ёзилган бўлса-да Теҳрон бойитилган уранини бошқа жойга кўчира олмас эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇳🇮🇷🇷🇺🇨🇳🇵🇰🇺🇸 Россия, Хитой ва Покистон БМТ Хавфсизлик Кенгашига АҚШнинг Эрон ҳудудига берган зарбаларини қораловчи резолюция лойиҳасини тақдим этади

Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Ҳужжатдан ўт очишни дарҳол тўхтатиш талаби, шунингдек, Эронга тинч ядровий дастурни амалга ошириш учун кафолатлар тақдим этиш ва бунинг эвазига санкцияларни бекор қилиш таклифи ўрин олган.

Қўшма Штатларнинг Эрондаги ядровий объектларга уюштирган зарбаларидан сўнг юзага келган вазият юзасидан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг мажлиси Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸🇮🇱 АҚШ Эроннинг ядровий объектларига берган зарбалари учун жавоб олиши керак — Эрон президенти Масъуд Пизишкиён

Унинг таъкидлашича, амалга оширилган ҳужумлар АҚШ Исроилнинг Эронга қарши душманона ҳаракатларидаги “асосий омил” эканини кўрсатмоқда.

Пизишкиён, шунингдек, Теҳрон Вашингтон билан мулоқотни қўллаб-қувватлаганини, аммо АҚШ эришилган келишувларни бузганини қайд этди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇮🇷 ЦАХАЛ Эроннинг тўрт ҳудудида жойлашган ҳарбий объектларга ҳужум қилганини эълон қилди

Исроил мудофаа армияси 22 июн куни Эроннинг ҳарбий инфратузилмасига ҳужумларини давом эттирди. ЦАХАЛ хабарига кўра, Исфаҳон, Бушер, Аҳваз ҳамда Язд шаҳарларидаги ракета ва дронларни учириш ускуналари жойлашган объектлар нишонга олинган.

Хабар берилишича, Исроилнинг 30 та ҳарбий самолёти Эрон бўйлаб ўнлаб ҳарбий объектларни нишонга олган, бунда 60 дан зиёд бомбалардан фойдаланилган.

"Ҳужум қилинган объектлар орасида Язддаги “Имом Ҳусайн” номли қўмондонлик маркази ҳам бор. Бу ерда “Хуррамшеҳр” узоқ масофали ракеталари сақланган. Маълумотларга кўра, аввалроқ айнан шу марказдан Исроилга тахминан 60 та ракета учирилган эди", дейилади ЦАХАЛ баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇸🇾 Дамашқдаги православ черковида портлаш юз берди — ОАВ РИА Новости Дамашқдаги Мар Элиас юнон православ черковида ибодат вақтида теракт содир этилгани ҳақида хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, у ерда худкуш-террорчи ўзини портлатган. BAZA Telegram…
🇸🇾 Дамашқдаги православ черковида содир этилган теракт оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди — Reuters

Агентлик бу ҳақда Сурия хавфсизлик кучларидаги манбаларига таяниб хабар беришмоқда.

Сурия Ички ишлар вазирлиги расмий маълумотига кўра, террорчи ИШИД аъзоси бўлган. У черковга кириб, аввал одамларга қарата ўт очган, сўнгра ўзини портлатган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, ҳодиса натижасида 53 киши яраланган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Киевга кенг кўламли ракета зарбаси берилди — ОАВ

Хабарларга кўра, Украина пойтахтининг кўплаб туманларида ракеталар келиб тушгани қайд этилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 АҚШ Давлат департаменти бутун дунёдаги америкалик фуқароларни эҳтиёткорликка чақирди

Қўшма Штатлар Давлат департаменти хорижда яшаётган ёки саёҳат қилаётган америкалик фуқаролар учун огоҳлантириш эълон қилди ва Яқин Шарқдаги кескин вазият туфайли уларга юқори даражада эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишни тавсия қилди. Огоҳлантириш бутун дунё бўйлаб амал қилади.

"Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро Яқин Шарқда транспорт алоқаларининг узилиши ва ҳаво маконининг вақти-вақти билан ёпилишига олиб келди. Чет элда АҚШ фуқаролари ва манфаатларига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтиши мумкин. Давлат департаменти бутун дунё бўйлаб Қўшма Штатлар фуқароларига юқори эҳтиёткорликни сақлашни тавсия қилади", дейилади Давлат департаменти сайтида эълон қилинган хабарда.

АFP агентлигининг таъкидлашича, ушбу хабарда Қўшма Штатларнинг Эрон ядровий обектларига ҳужумлари ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Трамп Эронда ҳукуматни ўзгартириш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди

"Ҳокимият алмашинуви атамасидан фойдаланиш сиёсий жиҳатдан тўғри эмас, лекин агар ҳозирги режим Эронни яна буюк қилишга (Маke Iran Great Again) қодир бўлмаса, нега режимни алмаштирмаслик керак? MIGA!", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇧🇾Беларусда Келлог ташрифи пайтида мухолифатчи Тихановский озод этилди “Сергей Тихановский озод қилинди. Бу АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Кит Келлоггнинг Минскка қилган ташрифи фонидп амалга ошди”, — деб ёзади “Наша Ніва” нашри. “Страна…
🇧🇾 Беларус мухолифати етакчиси Светлана Тихановскаянинг турмуш ўртоғи Сергей Тихановский озодликка чиққанидан кейин илк марта матбуот анжуманида қатнашди

Матбуот анжуманида Сергей Тихановскийнинг баёнотидан асосий иқтибослар:

◾️ Мени 3–4 йилга қамашади деб ўйлагандим, у ҳам бўлса, сайловлардан кейин. Омадим келди: беш йилдан кейин чиқдим, 20 йил ўтирмаганимга шукр. Мен у ерда бунча вақт ўтрганимда тирик қолмасдим;

◾️ Беш йилдан ортиқ вақтимни бир кишилик камерада ўтказдим. Деярли уч йил давомида бирорта ҳам хат олмадим. Мутлақ вакуумда эдим;

◾️ Келгуси бир ой ичида барча беларус сиёсий маҳбуслари озодликка чиқиши мумкин. Бу масалани АҚШ президенти Доналд Трамп биргина сўзи билан ҳал қила олади. Келинг, одамларни озод қилайлик;

◾️ Мухолифат етакчиси — Светлана Тихановская. Мен ҳеч нарсага даъвогар эмасман. Режаларим ҳақида айтсам: олдин битта YouTube каналим бор эди, энди бешта канал очиш ниятим бор;

◾️ Биз учун умумий душман — бу Путиннинг ҳокимияти. Ҳа, айнан Путиннинг ҳокимияти. Бу ҳокимият қуламагунча, Беларусда ҳеч қандай ғалаба бўлиши мумкин эмас.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇳🇮🇷🇺🇸🇮🇱 АҚШнинг Эрон ҳудудига берган зарбаси минтақадаги аллақачон оғир вазиятни янада хавфли бурилиш сари олиб бораётган ҳолатдир — БМТ Бош котиби

Антониу Гутерриш бу фикрни БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида билдирди.

Унинг таъкидлашича, ҳозир дунё “қасос олишнинг ёмон доираси”га тушиб қолиш хавфи остида.

"Бу вазиятнинг ҳарбий ечими йўқ ва олдинга боришнинг ягона йўли — дипломатия. Ягона умид — бу тинчлик", —дея таъкидлади Гутерриш.

У, шунингдек, дарҳол ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва Эроннинг ядровий дастури бўйича барқарор музокараларга қайтиш зарурлигини айтди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/08 20:27:44
Back to Top
HTML Embed Code: