"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"АҚШ бир ҳафта олдин мазкур базадаги барча ҳарбийлар ва техникаларни олиб чиққан эди. Эрон ҳозир бўш турган объектга зарба берди", дейилади Оқ уй баёнотида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бирлашган Араб Амирликлари расмийлари томонидан ҳам худди шундай баёнот берилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазирлик, шунингдек, Қатар Эрон томонидан уюштирилган ҳужумдан кейин жавоб чоралари кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Исроил оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Исроил матбуотига кўра, Қўшма Штатларнинг бир неча қирувчи самолётлари Саудия Арабистонидаги АҚШ ҳаво кучлари базасидан ҳавога кўтарилиб, Эрон томон йўл олган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Мудофаа вазирлигига кўра, зарба натижасида америкалик ҳарбийлар орасида қурбонлар йўқ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агентликнинг манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон Қатардаги объектларга бериладиган зарбалардан бир неча соат олдин Қўшма Штатларни икки дипломатик канал орқали огоҳлантирган.
Агентлик маълумотига кўра, Теҳрон Дохани ҳам бўлажак ҳужумлар ҳақида хабардор қилган.
2020 йилда Эрон генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилганда ҳам, Вашингтонни Қўшма Штатларнинг Ироқдаги базасига уюштириладиган ракета ҳужумлари ҳақида олдиндан огоҳлантирган эди.
Теҳрон жавоб ҳужумида АҚШ ҳарбий базасига зарба берган, бироқ барча ҳарбий хизматчилар олдиндан хавфсиз жойга кўчирилгани сабабли бирорта ҳам америкалик ҳалок бўлмаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Оқ уй вакилининг сўзларига кўра, президент Доналд Трамп маъмурияти Қўшма Штатларнинг Эрон ядровий иншоотларига берган зарбаларидан сўнг Теҳрон томонидан жавоб ҳаракатлари амалга оширилишини кутган. Унинг таъкидлашича, АҚШ Яқин Шарқда кейинги ҳарбий аралашувга интилмаяпти.
"Биз Эрон жавоб қайтаришини билар эдик. Улар генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилгандан кейин ҳам худди шундай жавоб берган эди", — дея таъкидлади америкалик расмий.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мазкур пост Эроннинг зарбалари ҳақида эмас, Қўшма Штатларнинг Эрон ядровий объектларига берган ҳужумлари мавзусида бўлди.
"Биз зарба берган Эрондаги объектлар бутунлай йўқ қилинган — буни ҳамма билади. Фақат сохта оммавий ахборот воситалари бу борада аксини даъво қилиши мумкин, чунки улар бизни имкон қадар паст даражада кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Ҳатто улар ҳам Эроннинг ядровий объектлари “анчайин жиддий вайрон бўлганини” тан олмоқда!" — деб ёзди Tрамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
"Бу ёлғонни фаол равишда тарқатаётган журналистлар бор — жумладан, CNN, ABC News ва NBC News мухбирлари. Бу оммавий ахборот воситаларининг ходимларини ҳеч нарса тўхтата олмайди, шунинг учун уларнинг рейтинглари тарихий минимум даражасида. Уларга ишонч нолга тенг", — дея қўшимча қилди Трамп.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агентлик бу ҳақда юқори мартабали эронлик амалдорга таяниб хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Эрон "тажовузкорни" жазолагандан сўнг дипломатик ҳаракатларга ўтиши мумкин. Reuters манбасининг қўшимча қилганича, музокаралар бошланиши учун Исроил ва АҚШнинг Эронга ҳужумлари тўхтатилиши шарт.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳаммангизни табриклайман! Исроил ва Эрон тўлиқ ва ҳар томонлама ўт очишни тўхтатишга рози бўлишди (тахминан олти соатдан сўнг, Исроил ва Эрон ўзларининг ҳозирги, якуний миссияларини тугатганларидан кейин!), 12 соатга, шундан сўнг уруш тугаган деб ҳисобланади", — деб ёзди АҚШ президенти ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, "24 соатдан кейин дунё 12 кунлик урушнинг расмий якунланишини нишонлайди".
"Бу уруш йиллар давом этиши ва бутун Яқин Шарқни вайрон қилиши мумкин эди, лекин бу содир бўлмади ва ҳеч қачон содир бўлмайди", — дея қўшимча қилди Трамп.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Музокаралар Қатар воситачилигида бўлиб ўтди, деб ёзади агентлик юқори мартабали эронлик мансабдор шахсга таяниб.
Reuters маълумотларига кўра, АҚШ Исроил билан келишган ҳолда тинчлик режасини таклиф қилган, шундан сўнг Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жассим Ол Сони Теҳрон билан музокара олиб борган ва Эрон ҳукумати ўт очишни тўхтатишга рози бўлган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Мутахассисларга кўра, олтин фючерслари нархининг пасайишига Қўшма Штатлар, Исроил ва Эрон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришгани туртки бўлган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM