Telegram Web Link
🇺🇸🇶🇦🇮🇷 Пентагон АҚШнинг Қатардаги ҳарбий базасига Эрондан учирилган қисқа ва ўрта масофали ракеталар билан ҳужум қилинганини тасдиқлади

АҚШ Мудофаа вазирлигига кўра, зарба натижасида америкалик ҳарбийлар орасида қурбонлар йўқ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг ҳужумларига жавоб беришни режалаштирмаяпти, деб ёзади The New York Times Оқ уйдаги манбаларига таяниб.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Яқин Шарқ минтақасидаги ҳаво ҳудуди айни дамда — FlightAware.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸🇶🇦 Reuters: Эрон АҚШ ва Қатарни ҳужум ҳақида олдиндан огоҳлантирган

Агентликнинг манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон Қатардаги объектларга бериладиган зарбалардан бир неча соат олдин Қўшма Штатларни икки дипломатик канал орқали огоҳлантирган.

Агентлик маълумотига кўра, Теҳрон Дохани ҳам бўлажак ҳужумлар ҳақида хабардор қилган.

2020 йилда Эрон генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилганда ҳам, Вашингтонни Қўшма Штатларнинг Ироқдаги базасига уюштириладиган ракета ҳужумлари ҳақида олдиндан огоҳлантирган эди.

Теҳрон жавоб ҳужумида АҚШ ҳарбий базасига зарба берган, бироқ барча ҳарбий хизматчилар олдиндан хавфсиз жойга кўчирилгани сабабли бирорта ҳам америкалик ҳалок бўлмаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 CNN: Вашингтон Эроннинг жавоб зарбасидан кейин минтақада вазият кескинлашишини истамаяпти

Оқ уй вакилининг сўзларига кўра, президент Доналд Трамп маъмурияти Қўшма Штатларнинг Эрон ядровий иншоотларига берган зарбаларидан сўнг Теҳрон томонидан жавоб ҳаракатлари амалга оширилишини кутган. Унинг таъкидлашича, АҚШ Яқин Шарқда кейинги ҳарбий аралашувга интилмаяпти.

"Биз Эрон жавоб қайтаришини билар эдик. Улар генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилгандан кейин ҳам худди шундай жавоб берган эди", — дея таъкидлади америкалик расмий.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Трамп Эроннинг ҳужумидан кейинги биринчи постини эълон қилди

Мазкур пост Эроннинг зарбалари ҳақида эмас, Қўшма Штатларнинг Эрон ядровий объектларига берган ҳужумлари мавзусида бўлди.

"Биз зарба берган Эрондаги объектлар бутунлай йўқ қилинган — буни ҳамма билади. Фақат сохта оммавий ахборот воситалари бу борада аксини даъво қилиши мумкин, чунки улар бизни имкон қадар паст даражада кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Ҳатто улар ҳам Эроннинг ядровий объектлари “анчайин жиддий вайрон бўлганини” тан олмоқда!" — деб ёзди Tрамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

"Бу ёлғонни фаол равишда тарқатаётган журналистлар бор — жумладан, CNN, ABC News ва NBC News мухбирлари. Бу оммавий ахборот воситаларининг ходимларини ҳеч нарса тўхтата олмайди, шунинг учун уларнинг рейтинглари тарихий минимум даражасида. Уларга ишонч нолга тенг", — дея қўшимча қилди Трамп.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸🇮🇱 Эрон АҚШ ҳужумларига жавоб беришда давом этади — Reuters

Агентлик бу ҳақда юқори мартабали эронлик амалдорга таяниб хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Эрон "тажовузкорни" жазолагандан сўнг дипломатик ҳаракатларга ўтиши мумкин. Reuters манбасининг қўшимча қилганича, музокаралар бошланиши учун Исроил ва АҚШнинг Эронга ҳужумлари тўхтатилиши шарт.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 Трамп Исроил ва Эрон ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини эълон қилди

"Ҳаммангизни табриклайман! Исроил ва Эрон тўлиқ ва ҳар томонлама ўт очишни тўхтатишга рози бўлишди (тахминан олти соатдан сўнг, Исроил ва Эрон ўзларининг ҳозирги, якуний миссияларини тугатганларидан кейин!), 12 соатга, шундан сўнг уруш тугаган деб ҳисобланади", — деб ёзди АҚШ президенти ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, "24 соатдан кейин дунё 12 кунлик урушнинг расмий якунланишини нишонлайди".

"Бу уруш йиллар давом этиши ва бутун Яқин Шарқни вайрон қилиши мумкин эди, лекин бу содир бўлмади ва ҳеч қачон содир бўлмайди", — дея қўшимча қилди Трамп.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 Трамп Исроил ва Эрон ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини эълон қилди "Ҳаммангизни табриклайман! Исроил ва Эрон тўлиқ ва ҳар томонлама ўт очишни тўхтатишга рози бўлишди (тахминан олти соатдан сўнг, Исроил ва Эрон ўзларининг ҳозирги, якуний миссияларини…
🇮🇷🇶🇦🇺🇸🇮🇱 Reuters: Эрон АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш таклифига рози бўлди

Музокаралар Қатар воситачилигида бўлиб ўтди, деб ёзади агентлик юқори мартабали эронлик мансабдор шахсга таяниб.

Reuters маълумотларига кўра, АҚШ Исроил билан келишган ҳолда тинчлик режасини таклиф қилган, шундан сўнг Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жассим Ол Сони Теҳрон билан музокара олиб борган ва Эрон ҳукумати ўт очишни тўхтатишга рози бўлган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷🇶🇦🇺🇸🇮🇱 Reuters: Эрон АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш таклифига рози бўлди Музокаралар Қатар воситачилигида бўлиб ўтди, деб ёзади агентлик юқори мартабали эронлик мансабдор шахсга таяниб. Reuters маълумотларига кўра, АҚШ Исроил билан келишган ҳолда тинчлик режасини…
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 Олтин фючерслари нархи 11 июндан бери биринчи марта унцияси учун 3350 доллардан пастга тушди — CОMEX қимматбаҳо металлар биржаси

Мутахассисларга кўра, олтин фючерслари нархининг пасайишига Қўшма Штатлар, Исроил ва Эрон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришгани туртки бўлган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇮🇱 Эрон Исроилга ракета ҳужуми уюштирди — Каn телеканали

Маълумотларга кўра, Исроилнинг турли ҳудудларида бир нечта портлашлар содир бўлган.

"Мамлакат жанубидаги Беъэр-Шева шаҳрида ракета қулаши қайд этилди, ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, бир нечта одам жароҳатланди", дея хабар бермоқда телеканал.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇺🇸🇮🇷 Исроил армияси АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан эълон қилинган оташкесим сулҳи куга кирганига қарамай, Эрон яна ракета учирганини даъво қилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇮🇱 Эрон матбуоти ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга киргани вв Исроилга сўнгги ракеталар сулҳ бошланишидан олдин отилгани ҳақида хабар бермоқда

Исроил оммавий ахборот воситаларига кўра, сўнгги бир неча соат ичида Эрон Исроилга қарши тахминан 12 та ракета учирган. Ракеталардан бири Беъэр-Шевадаги 7 қаватли турар-жой биносига келиб тушган, натижада уч киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇲🇳 Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷🇮🇱 Эрон матбуоти ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга киргани вв Исроилга сўнгги ракеталар сулҳ бошланишидан олдин отилгани ҳақида хабар бермоқда Исроил оммавий ахборот воситаларига кўра, сўнгги бир неча соат ичида Эрон Исроилга қарши тахминан 12 та ракета…
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 АҚШ президенти Исроил ва Эрон ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирганини эълон қилди

"Оташкесим кучга кирди. Илтимос, уни бузманг!", — деб ёзди Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 Трамп Исроил ва Эрон ўртасидаги оташкесим сулҳи “абадий” давом этишини кутмоқда — NBC News

"Менимча, бу ўт очишни тўхтатиш муддат бўйича ҳеч қандай чeкловларсиз ва абадий давом этади", — дея АҚШ президентининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда телеканал.

Журналистнинг "Исроил ва Эрон ўртасидаги уруш бутунлай тугадими?", деган саволига Трамп: "Ҳа. Мен улар энди бир-бирига ўқ узишига ишонмайман", дея жавоб берди Трамп.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/05 04:38:22
Back to Top
HTML Embed Code: