Гаагада бўлиб ўтган алянс саммити чоғида Германия канцлери Фридрих Мерц Доналд Трампга "Украинадаги вазият нуқтаи назаридан АҚШ ҳам Россияга қарши янги санкцияларга қўшилиши зарурлиги юзасидан қатъий илтимос" билан мурожаат қилди.
"Бу можаронинг ҳарбий ечими йўқ. Биз Москвага иқтисодий босимни кучайтиришимиз керак", — деди Фридрих Мерц.
Унинг айтишича, Европа Иттифоқи Россияга қарши 18-пакет санкцияларни 26 июн куни якуний тарзда тасдиқлайди, аммо бу етарли эмас ва Қўшма Штатларнинг фаол иштироки зарур, чунки фақат Вашингтон Россия нефт ва газини сотиб олаётган Хитой ва Ҳиндистон каби давлатларга санкциялар жорий қила олади.
"Россия бутун NATО'га ҳужум қилиш учун етарлича кучли эмас, лекин у бир кун келиб бизнинг мудофаа қобилиятимизни синаб кўришга уриниб кўрмаслигига кафолат йўқ. Ҳеч ким ва ҳеч қачон алянсга ҳужум қилишга журъат қилмаслиги шарт!", — дея таъкидлади Германия канцлери.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашр манбалари маълумотларига кўра, Оқ уй махфий маълумотларни Конгрессга юбориш учун ишлатиладиган CAPNET тизимида ахборот жойлаштиришни чекламоқчи.
Ахios'нинг ёзишича, Қўшма Штатлар ҳарбий разведкасининг Америка самолётлари ҳужумлари натижалари бўйича баҳоси 23 июн куни CAPNET тизимида жойлаштирилган ва атиги бир кундан сўнг CNN телеканали ҳамда Тhe New York Times газетаси ушбу ҳисоботдан олинган маълумотларни эълон қилган.
"Биз ахборотни сиздираётганларга қарши уруш эълон қиламиз", — деди Оқ уйда ишловчи юқори лавозимли манбалардан бири.
Унинг айтишича, Федерал қидирув бюроси маълумот сизиб чиқишининг ҳолатларини тергов қилишни бошлаган ва разведка ҳамжамияти келажакда таҳлилий материалларнинг матбуотга тарқаб кетишига йўл қўймаслик учун маълумот назорати жараёнларини қандай кучайтириш бўйича чоралар кўраётганини билдирган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Украина президенти Володимир Зеленский ва Европа Кенгаши бош котиби Ален Берсе Украинага қарши тажовуз жиноятларини тергов қилиш учун Махсус трибунал ташкил этиш бўйича келишув имзолади", дея хабар бермоқда нашр.
Россиянинг тажовуз жиноятини кўриб чиқиш учун махсус трибунал тузиш бўйича келишув Европа Кенгаши биносида, Страсбургда имзоланган. Зеленский бу ерга Гаагадаги NATO саммитидан кейин келган.
Газетанинг тушунтиришича, ушбу махсус трибунал одатда шахсий дахлсизлик ҳуқуқи билан ҳимояланган давлат олий раҳбариятига нисбатан тергов ўтказиш имконини беради. Бу ҳолатда гап Россия раҳбарияти ҳақида кетмоқда. Шу билан бирга, суд жараёнини бошлаш ва Россия расмийларига ҳукм чиқариш фақат улар ўз лавозимларини тарк этгандан кейин амалга оширилиши мумкин бўлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф яқин орада “Авраам шартномалари”га янги давлатларнинг қўшилиши бўйича "муҳим баёнотлар" кутилаётганини маълум қилди. У бу жараённи "президент Доналд Трампнинг асосий мақсадларидан бири" деб атади.
"Биз кўпроқ давлатларнинг бу шартномаларга қўшилишига интилмоқдамиз ва менинг жамоам бу борада АҚШ давлат котиби билан ҳамкорликда ишламоқда. Яқин орада “Авраам тинчлик шартномалари”га қўшилаётган давлатлар бўйича жуда муҳим баёнотларимиз бўлади деб ўйлаймиз. Биз илгари ҳеч ким ўйламаган бир қатор давлатлар билан ҳам муносабатларни нормаллаштиришга умид қиламиз", — деди Уиткофф CNBC телеканалига берган интервюсида.
“Авраам шартномалари” — бу Исроил ва бир қатор араб давлатлари ўртасида 2020–2021 йилларда, Трампнинг биринчи президентлик даврида имзоланган ўзаро муносабатларни нормаллаштириш бўйича битимлар серияси. Ўша пайтда ушбу шартномалар БАА, Баҳрайн, Марокаш ва Судан билан имзоланган эди. 2023 йил 7 октябрда ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумидан олдин Саудия Арабистони билан ҳам ўзаро муносабатларни нормаллаштириш бўйича музокаралар олиб борилган, бироқ Ғазо уруши бошланганидан сўнг бу музокаралар тўхтатилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда The Washington Post уч нафар европалик амалдорга таяниб хабар бермоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агентликнинг хабар беришича, мамлакат парламенти қирғиз тили мавқейини мустаҳкамлашга қаратилган қонунни қабул қилди. Янги қонунга кўра, радио ва телевидениедаги контентнинг камида 60 фоизи қирғиз тилида бўлиши керак, жой номлари қирғиз тилида ёзилиши шарт, рекламаларда эса қирғиз тилидаги матн рус тилидагидан йирикроқ бўлиши лозим.
Шунингдек, барча давлат хизматчилари, жумладан судялар, прокурорлар, сайланадиган лавозимдагилар, депутатлар ва вазирлар қирғиз тилини билиши шарт ҳисобланади. Ушбу талаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ҳам тегишли.
"Бундан ташқари, эндиликда қирғиз тилини билмаслик Қирғизистонда яшаш гувоҳномасини олиш рад этилиши учун асос бўлиши мумкин", деб ёзмоқда 24kg.
Ҳозирда Қирғизистон аҳолиси етти миллионга яқин ва уларнинг кўпчилиги рус тилида сўзлашади, рус тили кундалик ҳаётда кенг қўлланилади. Мамлакатда қирғиз тили давлат тили мақомида, рус тили эса расмий тил мақомига эга.
"Агар биз қирғиз тилига бефарқ бўлсак, яқин йиллар ичида миллат бўлишдан тўхтаймиз", — дея бунга изоҳ берди парламент спикери.
АFP'нинг таъкидлашича, бу минтақадаги Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли тажовузидан кейин миллий ўзликни тарғиб қила бошлаган бешинчи постсовет давлати ҳисобланади. Бунгача Қирғизистонда совет даврини эслатадиган миллий мадҳияни ўзгартиришга ҳам қарор қилинган эди. Ҳозирда мадҳиянинг янги матни ва мусиқаси бўйича танлов ўтказилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
25 июн оқшомида Фрациянинг кўплаб ҳудудларида кучли шамоллар ва момақалдироқ кузатилди. Мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Маен шаҳрида 59 ёшли эркак ва жанубдаги Тарн-э-Гарон ҳудудида 12 ёшли бола ҳалок бўлди. Яна 17 киши турли даражада жароҳат олди.
Бутун мамлакат бўйлаб 100 мингдан ортиқ уй электр энергиясидан узилди, поездларнинг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Маълумотларга кўра, шамол тезлиги соатига 112 километрга етди. Парижда тахминан 50 та дарахт қулаб тушди ва бир неча метро станциялари вақтинча ёпилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий разведка бошқармаси (МРБ) томонидан эълон қилинган баёнотда Эрон ядровий дастури “Қўшма Штатларнинг сўнгги ҳужумлари натижасида жиддий зарар кўргани” қайд этилган.
"Ишончли ва аниқлиги юқори бўлган манба ва усуллар орқали олинган янги маълумотларга кўра, Эроннинг бир неча муҳим ядровий объектлари бутунлай йўқ қилинган. Уларни тиклаш “узоқ йиллар” давом этади", дея қайд этган разведка.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Жанубий Корея разведкаси маълумотига таяниб Reuters хабар бермоқда.
Шунингдек, разведка маълумотларига кўра, Пхенян Москвага артиллерия ўқ-дориларини етказишда давом этмоқда ва бунинг эвазига сунъий йўлдошларни учириш ва ракеталарни нишонга олиш тизимлари бўйича техник маслаҳатлар олаётган бўлиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президенти бу ҳақда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.
"Мен ҳозиргина Нетаняҳуни судга чақиришгани ҳақида эшитдим. У бу даҳшатли “шоу”ни 2020 йилнинг майидан бери бошидан кечирмоқда – бу мисли кўрилмаган ҳолат! Бу ишлар cигаралар ва яна бошқа кўплаб адолатсиз айбловларга тааллуқлидир. Суд дарҳол бекор қилиниши ёки Нетаняҳу афв қилиниши лозим! Менимча, ҳеч ким билан Нетаняҳу каби уйғунликда ишламаганман. АҚШ қандай қилиб Исроилни қутқарган бўлса, энди Нетаняҳуни ҳам қутқаради", — деб ёзди Доналд Трамп.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил декабрида Нетаняҳуга қарши коррупция, шахсий ва ҳукумат манфаатларини суиистеъмол қилиш каби бир неча айбловлар билан боғлиқ жиноий ишлар қўзғатилган. 2020 йилнинг май ойида бу ишлар бўйича суд жараёни бошланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Реалист бўлиш керак: агар алянснинг асосий аъзоларидан бири, Қўшма Штатлар, ҳозирги пайтда Украинани NATO'га қабул қилишга қарши бўлса, бу яқин ёки ўрта муддатли даврда содир бўлмайди. Аммо узоқ муддатли истиқболда бундай имконият бўлиши керак", — деди Александер Стубб CNBC телеканалига берган интервюсида.
Унинг фикрича, Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши "албатта содир бўлади".
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ражаб Тоййиб Эрдоған NATO саммитидан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Доналд Трамп билан Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар ўтказиш масаласини муҳокама қилганини маълум қилди.
"Агар Россия президенти Владимир Путин Украина можаросига ечим топиш мақсадида Истанбул ёки Анқарага бирса, мен ҳам у ерга бораман", — дея Трампнинг сўзларини келтирди Туркия президенти.
Эрдўған, шунингдек, зарур музокараларни ўтказишга ва имкон қадар тезроқ Туркияда етакчилар даражасида учрашув ташкил қилишга умид қилишини билдирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Америка режими агар у аралашмаса, сионистик режим бутунлай йўқ қилинишини тушуниб етди. Шу сабабли, улар тўғридан-тўғри урушга киришди. Аммо бу ерда ҳам Исломий Республика ғалаба қозонди ва Қўшма Штатларга ҳалокатли зарба берди", — дея оятуллоҳ Хоминаийнинг сўзларини келтирмоқда IRNA давлат ахборот агентлиги.
Бу Исроил ва Эрон ўртасидаги қуролли тўқнашув бошланганидан ва тугаганидан кейин оятуллоҳ Хоманийнинг учинчи мурожаати ҳисобланади.
"Бироқ улар ҳеч қандай натижага эриша олмади. Бу сафар ҳам Исломий Республика устунлик қилди ва Америкага кучли зарба берди", — дея қўшимча қилди оятуллоҳ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, 21 июн куни гумондорлар “Сербияда ҳокимиятни зўравонлик билан алмаштиришни режалаштириш” мақсадида Кралево шаҳридаги меҳмонхонада тўпланишган. Йиғилишда ҳукумат амалдорларига, полицияга ҳужумлар, ҳукумат бинолари ва оммавий ахборот воситаларининг зўравонлик билан эгаллаб олиниши муҳокама қилинган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари қўлга олинганлардан бирининг ёнидан қурол олиб юришга рухсатномаси бўлмаса-да, серия рақами ўчирилган тўппонча топди. Яна бир гумонланувчининг ёнидан арбалет топилган.
Гумонланувчилар орасида собиқ мансабдорлар, жумладан, Сербия Ҳарбий касаба уюшмаси собиқ раиси Новица Антич ҳам бор. 2024 йилда Politico нашри Ғарб разведка агентлигига таяниб, Антич Россия махсус хизматлари билан яқиндан ҳамкорлик қилган жосус эканлигини ёзган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашр маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи Эрон Қўшма Штатларнинг зарбаларидан олдин Форододаги бойитилган уранни олиб чиққан деган фикрда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Файзбоғ (ТемурМалик)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пробел ихтироси — ёзувда инқилоб
Қадимги ёзувларда сўзлар орасида бўшлиқ бўлмаган. Римликлар ва юнонлар матнларни узлуксиз ҳарфлар билан ёзишган, бу эса ўқишни қийинлаштирган. Фақат VIII–IX асрларда Ирландиялик монахлар диний матнларни ўргатишда осонроқ ўқиш учун сўзлар орасига бўшлиқ қўя бошлашди.
Бу оддий ўзгариш ўқишни тезлаштирди, тушунишни енгиллаштирди ва ёзув маданиятини тубдан ўзгартирди. “Ҳурмо” ижодкорларидан янги қизиқарли видеони томоша қилинг
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/8GUZsEKuzXA?si=_tShp-yVcakYBgoJ
Қадимги ёзувларда сўзлар орасида бўшлиқ бўлмаган. Римликлар ва юнонлар матнларни узлуксиз ҳарфлар билан ёзишган, бу эса ўқишни қийинлаштирган. Фақат VIII–IX асрларда Ирландиялик монахлар диний матнларни ўргатишда осонроқ ўқиш учун сўзлар орасига бўшлиқ қўя бошлашди.
Бу оддий ўзгариш ўқишни тезлаштирди, тушунишни енгиллаштирди ва ёзув маданиятини тубдан ўзгартирди. “Ҳурмо” ижодкорларидан янги қизиқарли видеони томоша қилинг
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/8GUZsEKuzXA?si=_tShp-yVcakYBgoJ
"Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси — Мажлис жамоат жойларида юзни тўлиқ ёпувчи кийимларни тақишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Қонун лойиҳаси имзолаш учун президентга юборилди", дея хабар бермоқда “Zakon” нашри.
Қонунга кўра, юзни ёпувчи кийимлардан фойдаланиш фақат айрим ҳолларда, жумладан, тиббий мақсадларда, фуқаролик ҳимояси учун, об-ҳаво шароитига боғлиқ ҳолатларда, шунингдек спорт ва маданий оммавий тадбирларда рухсат этилади.
Бу каби чекловлар Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам амалга киритилган. Қирғизистонда 2025 йил январда шундай қонун қабул қилинган бўлиб, у “шаҳсни аниқлаш имконини бермайдиган” кийимларни тақиқлайди. Тожикистонда 2024 йил июнда миллий “маданиятга хилоф” деб ҳисобланган кийимларни сотиш ва кийиш тақиқланган. Ўзбекистон эса бундай тақиқни 2023 йилдаёқ жорий этган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM