Нашр хабарига кўра, Қўшма Штатларнинг Эрон ядро объектларига зарбаларидан сўнг АҚШ ва Исроил етакчилари суҳбат ўтказиб, қуйидагилар бўйича келишувга эришган:
– Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлар икки ҳафта ичида тўхтатилади. Анклавни 4 та араб давлати, жумладан Бирлашган Араб Амирликлари ва Миср биргаликда бошқаради;
– ҲАМАС ҳаракати раҳбарияти Ғазо ҳудудидан чиқариб юборилади ва барча гаровга олинган исроилликлар озод қилинади;
— Бир неча номи ошкор қилинмаган давлатлар Ғазо секторидан чиқиб кетмоқчи бўлган фаластинликларни қабул қилишга тайёр бўлади;
– Сурия ва Саудия Арабистони тинчлик бўйича “Иброҳим келишувлари”га (“Авраам келишувлари”) қўшилади;
– Исроил Фаластин билан можарони “икки халқ - икки давлат” концепсияцига асосланиб ҳал қилишга ваъда беради, лекин бу Фаластин маъмуриятида жиддий ислоҳотлар ўтказиш шарти билан бўлади;
– АҚШ Фаластиннинг Яҳудия ва Самария ҳудудларидаги (Ғарбий Соҳил) айрим яҳудий аҳоли пунктлари устидан Исроил суверенитетини қисман тан олади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Телеканал маълумотларига кўра, Трамп маъмурияти бунинг учун бир нечта таклифни кўриб чиқмоқда. Бироқ уларнинг барчаси дастлабки босқичда ва фақат битта, муҳокама қилинмайдиган шарт асосида амалга ошиши мумкин — бу Эроннинг уранни бойитишини тўхтатиш.
АҚШ президенти маъмурияти вакилларининг CNN'га маълум қилишича, шартлар орасида Эроннинг янги ядро дастурига 30 миллиард долларгача инвестиция киритиш таклифи ҳам бор. Бу дастур уранни бойитмасдан, фақат фуқаролик энергияси мақсадларида фойдаланишни назарда тутади.
Маълумотларга кўра, бу инвестиция Вашингтон томонидан ажратилмайди, маблағлар Қўшма Штатларнинг араб ҳамкорлари (эҳтимол, Қатар, БАА ва Саудия Арабистони) томонидан берилади.
"АҚШ бу музокараларга бошчилик қилишга тайёр. Бироқ бу ядро дастурини молиялаштиришни биз зиммасига олмаймиз, кимдир бунинг учун тўлашига тўғри келади", — деди Трамп маъмурияти вакили CNN'га.
Лойиҳада, шунингдек, Эронга қарши айрим санкцияларни бекор қилиш ва Теҳронга ҳозирда хориж банкларида музлатилган 6 миллиард доллар маблағдан эркин фойдаланиш ҳуқуқини бериш ҳам кўзда тутилган.
Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт АҚШ ҳозир Эрон билан дипломатик мулоқот йўлларини излаётганини маълум қилган эди.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи эса Вашингтоннинг Теҳрон билан бўладиган музокаралар ҳақидаги баёнотларини жиддий қабул қилмасликка чақирди ва бу борада АҚШ билан ҳеч қандай келишув йўқлигини айтди.
"Ҳали АҚШ билан янги музокараларда иштирок этишимиз ноаниқ, бу масала кўриб чиқилмоқда. Ҳозирча музокараларни бошлаш режамиз йўқ", — деди Эрон ташқи ишлар вазири.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Бу органинг фаолияти ва қарорлари биз учун мутлақо ҳеч қандай кучга эга бўлмайди. Ҳар қандай давлатнинг унга қўшилишини биз душманона ҳаракат сифатида баҳолаймиз. Бу ҳаракат можарони ҳал қилишга эмас, балки Украинани ўраб турган ҳозирги инқирозни янада чуқурлаштиришга қаратилган деб ҳисоблаймиз. Бундай “буюртма суд” механизмларига нисбатан Россия қонунчилигида белгиланган чекловчи чоралар қўлланилади", — деди Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова брифингда.
Украина Президенти Володимир Зеленский ва Европа Кенгаши бош котиби Ален Берсе 25 июн куни Украинага қарши тажовуз жиноятларини тергов қилиш бўйича Махсус трибунал тузиш тўғрисида келишув имзолаган эди.
Хабар берилишича, махсус трибунал одатда шахсий дахлсизлик иммунитети билан ҳимояланган давлатнинг юқори раҳбариятига нисбатан тергов ўтказиш имконини беради. Бу ҳолатда гап Россия раҳбарияти ҳақида бормоқда. Шу билан бирга, суд жараёнини бошлаш ва Россия расмийларига ҳукм чиқариш фақат улар лавозимини тарк этганидан кейин мумкин бўлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўшма Штатлар Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Вашингтон 2026 молиявий йилда Украинага хавфсизлик соҳасида кўрсатиладиган ёрдам ва коалисияни қўллаб-қувватлаш фонди доирасидаги харажатларни камайтиради.
Шунингдек, Пентагон 5-авлод F-35 қирувчи самолётларини харид қилиш режаларини ҳам қисқартиришини маълум қилди. Қайд этилишича, 2026 йилда 74 та ўрнига фақат 47 та F-35 харид қилинади. Бу қарор ишлаб чиқариш суръатларининг паст бўлиши кутилаётгани билан изоҳланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Маълум қилинишичаа ҳодиса кўра эски пиротехника майдончасида содир бўлган. Портлаш оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бу ҳақда Европа Кенгаши раҳбари Антониу Кошта 26 июн куни Брюсселда бўлиб ўтган Евроиттифоқ саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Index нашрининг манбаларига таяниб хабар беришича, 18-санкциялар пакети қабул қилинишига Словакия бош вазири Роберт Фицо вето қўйган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агентликнинг ички ҳужжатлар ва икки аноним манбага таяниб хабар беришича, Оқ уйнинг Маъмурий-бюджет бошқармаси АҚШ Давлат департаментига бошқа мамлакатлардаги, жумладан, Украинада, Сурияда ва Мянмада ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларни тергов қилиш бўйича тахминан йигирмага яқин дастурни ёпишни тавсия қилган.
Reuters'га кўра, бу таклифлар ҳали якуний қарор эмас, Давлат департаменти бу дастурларни сақлаб қолиш ҳуқуқига эга.
Оқ уйнинг Маъмурий-бюджет бошқармасига Расселл Вот раҳбарлик қилади. У “Лойиҳа 2025” номли лойиҳа муаллифларидан бири бўлиб, ушбу лойиҳадаги кўплаб ғоялар Трамп маъмурияти томонидан амалга оширилмоқда. Вот федерал ҳукумат ходимларига душманона муносабатда бўлиши билан танилган ва у “президент ваколатига қарши ички кучлар” мавжудлигига ишонади.
Украина кенг кўламли уруш бошланганидан бери ҳарбий жиноятлар бўйича 140 мингдан ортиқ жиноий иш очган. Россия эса унинг қўшинлари Украинада ҳарбий жиноятлар содир этганини рад этиб келмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Полша оила, меҳнат ва ижтимоий сиёсат вазирлиги 30 июндан иш вақтини қисқартириш бўйича тажриба лойиҳасини ишга туширади, дея хабар бермоқда The Warsaw портали.
Хабар берилишича, 2027 йилнинг ноябрига қадар ушбу тартибни тўлиқ жорий этиш режалаштирилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Reuters ва AFP агентликларининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, бу қарор Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи саммитида қабул қилинган, бироқ ҳозирча расман эълон қилинмаган.
Саммит олдидан санкциялар ҳар олти ойда қайта тасдиқланиши кераклиги боис, Венгрия бу борада қарши чиқиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар бор эди. Ушбу санкциялар, жумладан, Россиянинг Европа Иттифоқи давлатларида музлатиб қўйилган суверен активларини (Марказий банк захиралари) ҳам қамраб олади, уларнинг умумий суммаси 200 миллиард еврони ташкил қилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳарбий самолётлар Натанз, Фордо ва Исфаҳондаги ядро ва ракета объектларига 1400 дан ортиқ зарбалар берган, эронлик 11 нафар муҳим олим ва ўнлаб хавфсизлик кучлари зобитлари йўқ қилинган, шунингдек, 200 дан ортиқ ракета учириш мосламалари ва 35 та ракета саноати корхоналари йўқ қилинган", дейилади баёнотда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Кеча мазкур иши доирасида кеча 15 киши ҳибсга олинган эди. Улар орасида Арман апостол черкови руҳонийси Баграт Галстанян ҳам бор. У бош вазир Пашиняннинг Озарбойжонга ён бериш сиёсатига норозилик билдириб келаётган эди.
Бугун ҳуқуқ-тартибот органлари Ширақ епархияси биносига кириб, архиепископ Микаэл Анджапанянни ҳибсга олишга ҳаракат қилмоқда, унга нисбатан “давлат тўнтаришига ва ҳокимиятни эгаллашга чақириқлар” моддасига биноан жиноят иши қўзғатилган. Полициячилар, шунингдек, улар Арман черкови патриархи – католикос Гарегин II нинг қароргоҳига ҳам бостириб киришди.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳибсга олишга уриниш чоғида полиция ва диндорлар ўртасида тўқнашувлар юз бермоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Исроил раҳбарияти 2024 йил ноябр ойида Эрона ядровий иншоотларини, мамлакатнинг ушбу соҳага алоқадор олимлари ва ҳарбий қўмондонларини йўқ қилиш бўйича операцияга тайёргарлик кўришни бошлаган, шу билан бирга, бўлажак зарбалар учун мўлжалланган нишонларнинг тўлиқ рўйхати шакллантирилган", дея ёзмоқда нашр АҚШ ва Исроил разведкасидаги манбаларига таяниб.
WSJ маълумотларига кўра, Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ), ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги ва мамлакат разведка ҳамжамиятининг 120 нафар юқори мартабали вакиллари иштирокида 2024 йил ноябр ойида махфий йиғилиш ўтказилган.
Йиғилиш якунлари бўйича Эроннинг ядро дастури ва ҳарбий инфратузилмаларига алоқадор 250 та объект, шунингдек, Эрон Қуролли кучлари қўмондонлари ва ядро физиклари рўйхати тасдиқланган.
WSJ'нинг ёзишича, Исроил расмийлари ҳужум тўғрисидаги тегишли қарорни қабул қилгандан сўнг, исроиллик агентлар Эрон ҳаво мудофааси объектлари яқинида жойлаштириш ва операцияда улардан фойдаланиш мақсадида қисмларга ажратилган дронларни мамлакатга олиб кирган.
"Исроил ҳарбийлари, агар улар нишонларни тезда йўқ қила олмаса, бутун операция барбод бўлши, чунки Эрон яҳудий давлатининг ҳаракатларига янада мувофиқлаштирилган ва йирик жавоб бера олади, деб ҳисоблаган. Бироқ, Эрон раҳбарияти ҳарбийлар ва олимларни ҳимоя қилиш учун жавоб чораларини кўра олмади, Исроил эса буни ҳарбий кампаниянинг муваффақияти деб билади", дейилади мақолада.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одамлар ва руҳонийларнинг қаршилиги узоқ давом этганидан сўнг, полиция ходимлари Арман апостол черкови раҳбарининг қароргоҳини тарк этди.
Арманистон Тергов қўмитаси архиепископ Микаэлни ҳибсга олишга фуқаролар томонидан тўсқинлик қилинган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Reuters
Агентликнинг Winward таҳлил компанияси ва кузатув маълумотларига таяниб хабар беришича, Ҳўрмуз бўғози ҳудудидаги кемалар ҳужумлардан қочиш мақсадида ўз миллий мансублигига оид ноодатий хабарларни узата бошлаган.
Бундай сигналлар июн ойининг бошидан бери қайд этилган.
Winward маълумотларига кўра, 12-24 июн кунлари Форс кўрфази ва Қизил денгизда 55 та кема жами 101 та ғайриоддий хабар узатган. Улар орасида “Исроилга алоқадор эмас”, “Хитойга тегишли” ёки “Россия нефти” каби иборалар мавжуд. Реутерс нинг ёзишича, Хитой ва Россияга тегишли деб ҳисобланган кемаларнинг ҳужумга учраши эҳтимоли анча паст бўлган.
Агентлик бунга бир неча мисоллар келтирган. Масалан, бўғоздан ўтаётган кемалардан бири “Vhinese ship” (“Хитой кемаси”) деб сигнал берган, бўғоздан чиққач эса сигналларини “CN NBG” (“Хитойнинг Нингбо-ЧжоуШан порти белгиси) га ўзгартирган. Сингапур байроғи остида сузаётган бир контейнер ташувчи кема эса Қизил денгизда “Vsl no link Israel” (“Кема Исроил билан боғлиқ эмас”) деган хабар узатган.
Маълумот учун, Ҳўрмуз бўғози Форс кўрфази давлатларидан Осиё бозорларига нефт етказиб беришдаги асосий денгиз йўлларидан бири ҳисобланади. Бўғознинг энг тор жойининг кенглиги атиги 40 километрни ташкил қилади ва бу ҳудуд орқали дунёдаги хом нефт ҳажмининг қарийб бешдан бир қисми ўтади. Яқинда Яқин Шарқдаги кескинлашув фонида, Исроил Эроннинг ядровий объектларига ҳужум қилганида, Теҳрон бунга жавобан Ҳўрмуз бўғозини ёпиш билан таҳдид қилган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM