Telegram Web Link
23.5° бурчак остида
🇦🇿🇷🇺 Озарбойжон ҳуқуқ-тартибот идоралари “Sputnik Озарбойжон” нашри офисида тинтув ўтказди Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг Qafqazinfo нашрига тасдиқлашича, агентликнинг Бокудаги офисида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Нашр маълумотларига кўра, полиция…
🇷🇺🇦🇿 Кремл Бокунинг Россия маданий тадбирларини бекор қилиш қароридан афсусда эканлигини билдирди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Кремл Озарбойжонда Россия ташкилотлари иштирокида режалаштирилган барча маданий тадбирларни бекор қилиш қароридан чин дилдан афсусда.

"Бундай қарорлар қабул қилинганидан чин дилдан афсусдамиз. Озарбойжон томонининг фикрича, қатъий чораларни қўллашга сабаб бўлган воқеаларнинг моҳияти ва сабабларини тушунтириш бўйича ишларни давом эттириш муҳим", деди Песков", — деди Песков.

Шу билан бирга, Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Бокудаги россиялик дипломатлар “Sputnik Озарбойжон” агентлиги таҳририятида тинтув ўтказилаётган пайтда нашр журналистлари билан икки соатдан ортиқ вақтдан бери боғлана олмаётганидан ташвишда эканлигини билдирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇪🇺 Москва Евроиттифоқнинг рус матбуотига нисбатан санкцияларига жавобан Европанинг 15 та оммавий ахборот воситасини блоклашга қарор қилди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россия ҳудудида Европа Иттифоқи давлатларига тегишли 15 та оммавий ахборот воситалари веб-ресурсларига киришни чеклашга қарор қилганини эълон қилди. ТИВ бу қарорни "ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатишда иштирок этаётган" оммавий ахборот воситаларига нисбатан жавоб чораси сифатида қабул қилганини билдирди. Қайси ОАВлар Россияда блокланишига ҳозирча аниқлик киритилмади.

Бу қарор Европа Иттифоқининг Россияга қарши қабул қилган 16-санкциялар пакетига жавобан қабул қилинди. Ушбу санкциялар доирасида Европа Иттифоқида бир қатор Россия оммавий ахборот воситалари, жумладан “Lenta ru”, Россия Мудофаа вазирлигининг “Звезда” ва EADaily нашри блокланган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇦🇿🇷🇺 Озарбойжон ҳуқуқ-тартибот идоралари “Sputnik Озарбойжон” нашри офисида тинтув ўтказди Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг Qafqazinfo нашрига тасдиқлашича, агентликнинг Бокудаги офисида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Нашр маълумотларига кўра, полиция…
🇷🇺🇦🇿 Озарбойжоннинг Россиядаги элчиси Бокунинг дўстона бўлмаган ҳаракатлари ва россиялик журналистларнинг қўлга олиниши муносабати билан Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди, дея хабар бермоқда оммавий ахборот воситалари Россия ТИВга таяниб.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇦🇿🇷🇺 Озарбойжон ҳуқуқ-тартибот идоралари “Sputnik Озарбойжон” нашри офисида тинтув ўтказди Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг Qafqazinfo нашрига тасдиқлашича, агентликнинг Бокудаги офисида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Нашр маълумотларига кўра, полиция…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇿🇷🇺 Бокуда “Sputnik Озарбойжон” нашри бош муҳаррири ва унинг ўринбосари қўлга олинди

“Sputnik Ближнее зарубежье” Теlegram каналининг хабар беришича, Озарбойжон куч тузилмалари “Sputnik Озарбойжон” нашрининг бош муҳаррири Игор Картавих ва бош муҳаррир ўринбосари Евгений Белоусовни қўлга олган.

Озарбойжон Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, нашрнинг аккредитацияси 2025 йил феврал ойида тўхтатилган, бироқ нашр “ноқонуний молиялаштириш” орқали фаолиятини давом эттирган, деб ёзади Report.

Аввалроқ Боку шаҳридаги “Sputnik Озарбойжон” офисида ўтказилган тинтув чоғида Россия Федерал хавфсизлик хизматининг (ФСБ) ходими деб гумон қилинаётган икки нафар шахслар қўлга олингани хабар қилинганди. Минвал нашрининг ёзишича, бу шахслар Картавих ва Белоусов бўлиб, улар аслида ФСБ агентлари ҳисобланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇺🇦🇷🇺 Европа Иттифоқи Россияга қарши иқтисодий санкцияларни яна ярим йилга узайтирди

Россияга қарши санкциялар 2026 йил 31 январгача узайтирилди, бу ҳақда Европа Кенгаши сайтида эълон қилинди.

Ушбу санкциялар 2014 йилда жорий қилинган бўлиб, Россиянинг 2022 йил 24 февралда Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан буён Европа Иттифоқи яна 17 та янги санкциялар пакетини эълон қилди.

Европа Комиссияси 2025 йил 10 июл куни 18 санкциялар пакетини таклиф қилган, бироқ ҳозирча бу пакет қабул қилинмади, чунки Словакия таклиф этилган чораларни қўллаб-қувватламади. Германия ҳукумати янги санкциялар пакетини шу ҳафта қабул қилишга умид қилмоқда, деб хабар бермоқда Reuters.

"Бу масала элчилар даражасида кўтарилади ва Европа Комиссияси вакиллари шу ҳафта Словакияга ташриф буюргач, яна кўриб чиқилади", — дея Германия ҳукумати вакилининг сўзларини келтиради агентлик.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 2025 йилнинг биринчи ярмида доллар 10 фоиздан кўпроқ қадрсизланди, бу 1973 йилдан бери энг ёмон натижа — Financial Times

АҚШ доллари қийматини дунёнинг етакчи олти валютасига (евро, иена, фунт, Канада доллари, Швеция кронаси ва Швейцария франки) нисбатан қийматини ифодаловчи DXY индекси 2025 йил бошидан бери 10 фоиздан кўпроқ пасайган. Бу 1973 йилдан буён биринчи ярим йилликдаги энг ёмон кўрсаткич, деб ёзмоқда nashr.

ING банкининг валюта стратегияси бўйича мутахассиси Франческо Песоленинг тушунтиришича, президент Доналд Трамп бошлаган савдо уруши, Қўшма Штатларнинг юқори даражадаги қарз эҳтиёжи ва Федерал захира тизими фаолиятининг мустақиллигидан хавотирлар долларни инвесторлар учун “хавфсиз валюта” мақомидан маҳрум қилган.

"Трампнинг иккинчи президентлиги давридаги олдиндан айтиб бўлмайдиган сиёсат фонида доллар зарбага учраётган валютага айланди", — дея қўшимча қилди Песоле.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇦🇿🇷🇺 Озарбойжон ҳуқуқ-тартибот идоралари “Sputnik Озарбойжон” нашри офисида тинтув ўтказди Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг Qafqazinfo нашрига тасдиқлашича, агентликнинг Бокудаги офисида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Нашр маълумотларига кўра, полиция…
🇦🇿🇷🇺 Екатеринбургда Озарбойжон диаспораси вакилларини ҳибсга олишда зўравонлик қўллаган ҳуқуқ-тартибот ходимларига нисбатан тергов бошланди — АPA

Озарбойжоннинг АPA агентлигининг хабар беришича, Свердловск вилояти Тергов қўмитаси Екатеринбургдаги озарбойжон миллатига мансуб фуқароларни ҳибсга олиш чоғида уларга нисбатан зўравонлик ишлатган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига нисбатан тергов ишини бошлаган.

Тергов қўмитаси ҳозирча текширув ёки жиноий иш очилгани ҳақида расмий маълумот бермаган.

Екатеринбургда 2001–2011 йилларда содир этилган қотилликлар ва қотилликка уринишлар бўйича тергов доирасида Озарбойжон диаспораси вакиллари оммавий равишда ҳибсга олинган эди. Ҳибс чоғида икки нафар гумонланувчи вафот этган, бир неча киши жароҳатланганди. Мазкур воқеа Озарбойжон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Атрофимда дугоналарим деярли ҳаммаси бошқарувчи лавозимида ишлайди, ҳаммамиз бирга институтда ўқиганмиз".

Қўштирноқ подкастида бу сафар 30 ёшга тўлмасдан муҳим қарорлар қабул қилаётган ва бир қанча ходимларни бошқараётган ёшлар, ёш бизнес раҳбарлари билан суҳбат олиб борилган. Бу ёшда бизнес бошқараётганлар кўп, дейишмоқда улар. Инсон ривожланишида унинг атроф муҳити ҳам таъсир қилишига мисол.

▶️ https://youtu.be/O1VykHeuPKo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇺🇦 Германия Украина билан қўшма мудофаа корхоналарига сармояларни кенгайтирмоқчи — Германия ТИВ раҳбари

"Бу Берлин томонидан Киевга кўрсатилаётган ҳарбий ёрдамнинг мантиқий давомидир", — деди Германия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Йоханн Вадефул Киевда Украина ТИВ раҳбари Андрей Сибига билан учрашув чоғида.

Вадефулнинг сўзларига кўра, Киев билан ҳамкорликнинг янги босқичида Украинада қўшма мудофаа саноати корхоналарини яратиш режалаштирилмоқда.

"Бу корхоналар Украинага мудофаа маҳсулотларини “тезроқ ва кўпроқ ишлаб чиқариш” имконини беради. Ҳозирда Украинада қурол ва ҳарбий техникага “жуда катта эҳтиёж” бор", — дея таъкидлади Германия Ташқи ишлар вазири.

Вадефулнинг маълум қилишича, икки давлат мудофаа соҳасидаги ҳамкорликдан фойда кўриш имкониятига эга. Унинг сўзларига кўра, Германия Украинадаги ҳарбий соҳадаги ғоя ва тажрибалардан самарали фойдаланиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 2026 йилги NATO саммити июл ойида Анқарада бўлиб ўтади — Туркия президенти

"Туркия саммитда жуда муҳим қарорлар қабул қилинишига замин тайёрлайди", — деди Ражаб Тоййиб Эрдоған.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ғазода сулҳ яқинлашмоқда: Исроил делегацияси Доҳага йўл олмоқда, Трамп келишув тузишга ундамоқда — Аl Hadath

Нашрнинг манбаларига таяниб хабар беришича, тез орада Ғазода сулҳга эришилиши эҳтимоли мавжуд, Исроил делегацияси музокаралар ўтказиш учун Доҳага боришга тайёргарлик кўрмоқда.

Al Hadath суҳбатдошининг сўзларига кўра, АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Яқин Шарқ минтақасига келиши кутилмоқда. Хабар берилишича, Доналд Трамп яна Бинямин Нетаняҳу билан суҳбатлашиб, уни тезроқ сулҳ келишувига эришишга чақирган.

Шунингдек, Al Hadath Исроил хавфсизлик хизматлари Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишни тавсия қилганини билдирган. Ҳозирда воситачилар билан фаол музокаралар олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, ҲАМАС Қўшма Штатларнинг сулҳ таклифига баъзи ўзгартиришлар киритмоқчи, шу билан бирга томонлар муросага тайёрлигини кўрсатмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Трамп Эрон билан музокаралар олиб бормаяпти. Шу билан бирга, махсус вакил Уиткофф ва маъмуриятнинг бошқа вакиллари Эрон томони билан тўғридан-тўғри ҳам, билвосита ҳам мулоқотни давом эттирмоқда — Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸 Қўшма Штатларнинг Сурияга нисбатан санкциялари қисман бекор қилинади, президент Доналд Трамп тегишли фармонни бугун имзолайди — Reuters. 🔥 @burchakostida
🇺🇸🇸🇾 Трамп Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп, май ойи ўрталарида Суриянинг янги етакчиси Аҳмад аш-Шаръа билан учрашуви олдидан берган ваъдасига мувофиқ, Қўшма Штатларнинг Сурияга нисбатан санкцияларини бекор қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Оқ уйнинг маълум қилишича, бу қарор "барқарорлик ва тинчлик сари йўлдаги муҳим қадам" ҳисобланади.

Шу билан бирга, Россияга қочиб кетган Суриянинг собиқ президенти Башар Асад, унинг оиласи аъзолари ва ағдарилган режим тарафдорларига нисбатан санкциялар эса ўз кучида қолмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇰🇿 Қозоғистон Мажлиси жамоат жойларида юзни тўлиқ ёпувчи ниқоб тақишни тақиқловчи қонунни маъқуллади "Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси — Мажлис жамоат жойларида юзни тўлиқ ёпувчи кийимларни тақишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Қонун лойиҳаси…
🇰🇿 Қозоғистонда жамоат жойларида юзни ёпадиган ниқоб тақиш тақиқланди

Тегишли қонунни мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан имзоланди.

Мазкур қонунда хизмат вазифаларини бажариш, тиббий сабабларга кўра, ноқулай об-ҳаво шароитидан ҳимоя қилиш, фуқаролик мудофааси мақсадларида, шунингдек, спорт ва маданий тадбирларда иштирок этишда юзни ёпиш ҳолатлари бундан мустасно эканлиги қайд этилган.

26 июн куни ушбу қонун лойиҳаси Қозоғистон парламенти томонидан маъқулланганди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇩🇪 Германиянинг Украинани NATO'га қабул қилиш борасидаги позицияси ўзгарди — Володимир Зеленский

"Берлин Киевга Украинани Шимолий Атлантика алянсига қўшилиш йўлида қўллаб-қувватлашини билдирувчи сигнал юборди", — деди Украина президенти Германия ташқи ишлар вазири Йоҳанн Вадефул билан Киевдаги учрашувда.

"NATO саммитида, алянс ва Украина ташқи ишлар вазирлари даражасидаги йиғилишда Германия томони Украина алянсга аъзо бўлиши керак, деб ҳисоблашини билдирди", — дея қўшимча қилди Зеленский.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇦🇿🇷🇺 Бокуда “Sputnik Озарбойжон” нашри бош муҳаррири ва унинг ўринбосари қўлга олинди “Sputnik Ближнее зарубежье” Теlegram каналининг хабар беришича, Озарбойжон куч тузилмалари “Sputnik Озарбойжон” нашрининг бош муҳаррири Игор Картавих ва бош муҳаррир ўринбосари…
🇦🇿🇷🇺 Бокуда Ruptly агентлиги журналисти ҳибсга олинди, у “Sputnik Озарбойжон” офисида тинтувларни тасвирга олаётган эди

Журналист Айтекин Гусейнованинг ҳибсга олингани ҳақида Ruptly агентлиги унинг онасига таяниб хабар берди.

Кеча Озарбойжон куч тузилмалари “Sputnik Озарбойжон” бош муҳаррири Игор Картавих ва унинг ўринбосари Евгений Белоусовни ҳибсга олган эди. Маҳаллий Минвал нашри улар аслида Россия ФСБ ходимлари бўлиб, яширин фаолият олиб борган шахслар эканлигини маълум қилганди.

Ruptly — Россиянинг Russia Today (RT) ташвиқот телеканалининг бўлинмаси бўлиб, у “Россия Сегодня” ҳолдинги таркибига киради. Sputnik агентлиги ҳам ушбу ҳолдинг таркибида киради.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Маск Трампнинг солиқ имтиёзлари ҳақидаги қонун лойиҳаси қабул қилинса, янги партия тузиш билан таҳдид қилди

Миллиардер Илон Маск, агар АҚШ Конгресси президент Доналд Трамп “Катта ажойиб қонун” деб атаётган солиқ имтиёзлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилса, “Америка” партиясини тузиш билан таҳдид қилди.

"Мамлакатимизга демократлар ва республикачилар бирлашмасидан иборат ягона партияга муқобил куч зарур, шунда халқ чинакам овоз бериш имконига эга бўлади", — деб ёзди Маск ўзининг Х ижтимоий тармоғида.

Трамп эса Маскнинг танқидига жавобан ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида электромобилларга қарши эканини ва Маск бу ҳақда уни сайловларда қўллаб-қувватлаганида ҳам билганини ёзди.

"Электромобиллар ёмон эмас, лекин ҳеч кимни уларни мажбуран сотиб олишга ундаш керак эмас. Илон, эҳтимол, тарихда энг кўп субсидиялар олган одамдир ва бу ҳолда, эҳтимол, ўз бизнесини ёпиб, Жанубий Африкадаги уйига қайтишга мажбур бўлар эди", — деб ёзди АҚШ президенти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/05 03:17:13
Back to Top
HTML Embed Code: