Нашрнинг хабар беришича, бунга сабаб Канаданинг Онтарио провинцияси ҳукумати чиқарган реклама бўлди. Унда Қўшма Штатларнинг 40-президенти Роналд Рейганнинг “Божлар америкаликларга зарар етказади” деган сўзлари келтирилган.
Рекламада Рейганнинг 1987 йилдаги мурожаатидан парчалар берилган. Бир дақиқалик роликда Рейганнинг "Кимдир хорижий импортга бож жорий этишни таклиф қилса, бу ватанпарварликдай туюлади ва баъзан қисқа муддатли натижа беради, аммо фақат қисқа вақтга. Узоқ муддатда эса бундай савдо тўсиқлари ҳар бир америкаликка — ҳам ишчиларга, ҳам истеъмолчиларга зарар келтиради", деган сўзларни эшитиш мумкин.
Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида "божлар АҚШ миллий хавфсизлиги ва иқтисодиёти учун жуда муҳим" эканини ёзди. У Канаданинг “провокацион хатти-ҳаракати” туфайли барча савдо музокаралари тўхтатилганини маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марко Рубионинг сўзларига кўра, Ғазода тинчлик келишувини таъминлаш бўйича мажбуриятни 50 дан ортиқ давлат ўз зиммасига олган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Барт де Вевер Европанинг бундай қадамга бориши уни “туганмас суд жараёнларига кўмиб қўйиши”ни таъкидлади. Унинг фикрича, Россия “бу маблағларни аллақачон йўқотилган деб ҳисоблаган”, дея ўйлаш хато бўлади.
"Менда бундай таассурот йўқ. Бу Москвадан эшитаётганларимизга мос келмайди. Россия бизга, агар таъбир жоиз бўлса, унинг оқибатларини дунёнинг охиригача ҳис қилишимизни айтди. Бу жуда узоқ вақт", – деди Белгия бош вазири.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу 2025 йилда Британия монархи ва Украина етакчисининг учинчи учрашуви ҳисобланади.
Зеленский Буюк Британияга бош вазир Кир Стармер бошчилигида ўтаётган “кўнгиллилар коалицияси” саммитида иштирок этиш учун келган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Америка оммавий ахборот воситаларининг қайд этишича, давлат қарзининг бундай тез суръатда ўсиши сўнгги бор пандемия даврида кузатилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Телеканал манбаларига кўра, Кирилл Дмитриев президент Доналд Трамп маъмурияти билан АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Унинг аниқ қачон ва ким билан учрашиши ҳақида эса маълумот берилмади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#бурчакдаиқтибос
Майда-чуйда нарсларга эътиборли бўлинг, зотан ҳатто кичик ёриқ ҳам улкан кемани чўктиришга қодир.
© Бенжамин Франклин, АҚШ асосчиларидан бири
🔥 @burchakostida
Майда-чуйда нарсларга эътиборли бўлинг, зотан ҳатто кичик ёриқ ҳам улкан кемани чўктиришга қодир.
© Бенжамин Франклин, АҚШ асосчиларидан бири
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк раиси Тимур Ишметов 24 октябр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШ ва ЕИнинг сўнгги санкцияларига, жумладан, Россиянинг “Роснефть” ва “Лукойл” нефт компанияларига нисбатан жорий этилган санкцияларнинг Ўзбекистонга эҳтимолий таъсирига изоҳ берди.
"Бутун дунёда бўлган ўзгаришларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига бевосита ёки билвосита, озми ёки кўп, кичикми ёки катта, барибир, маълум даврда таъсири бўлади", — деди Ишметов.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Европа Иттифоқининг сўнгги санкция чоралари, жумладан, нефть маҳсулотларига чекловлар таъсир қилиши эҳтимоли истисно этилмайди. Бироқ, унинг таъкидлашича, нефть маҳсулотларини етказиб бериш одатда узоқ муддатли шартномалар асосида амалга оширилади.
"Биз иккиламчи санкциялар хавфига тушиш масаласига жудаям жиддий қараймиз. Бир неча йиллар бўлди, шукур, сўнгги икки-уч йилда санкциявий комплаенс ҳам, умуман, банк тизимида сал бўлса ҳам такомиллашди ва доимий такомиллаштирилиб борилади", — дея таъкидлади Ишметов.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Файзбоғ (ТемурМалик)
Россия, Европа Иттифоқи ва Хитой: Марказий Осиё учун курашда ким ғолиб чиқади?
Владимир Путин Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсирини сақлаб қолишга, шу билан бирга бу минтақадаги давлатларни Москва тинчлик ва барқарорлик тарафдори эканига ишонтиришга уринмоқда. Бироқ, бу вазифа Украинага уюштирилган кенг миқёсли босқиндан кейин анча мураккаб бўлиб қолган.
Россия ўз таъсирини йўқотиб бораётган бир паллада, Европа Иттифоқи минтақага миллиардлаб евро миқдорида инвестиция ваъда қилмоқда, Хитой эса тобора мавқени мустаҳкамлаб оляпти.
Стратегик аҳамиятга эга бу ҳудуд учун курашда ким ғалаба қозонади? Бугунги видеомиз шу ҳақда:
👉 https://youtu.be/IVLy9tzqylg?si=RUxhXCNpAFxo5-Ji
Владимир Путин Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсирини сақлаб қолишга, шу билан бирга бу минтақадаги давлатларни Москва тинчлик ва барқарорлик тарафдори эканига ишонтиришга уринмоқда. Бироқ, бу вазифа Украинага уюштирилган кенг миқёсли босқиндан кейин анча мураккаб бўлиб қолган.
Россия ўз таъсирини йўқотиб бораётган бир паллада, Европа Иттифоқи минтақага миллиардлаб евро миқдорида инвестиция ваъда қилмоқда, Хитой эса тобора мавқени мустаҳкамлаб оляпти.
Стратегик аҳамиятга эга бу ҳудуд учун курашда ким ғалаба қозонади? Бугунги видеомиз шу ҳақда:
👉 https://youtu.be/IVLy9tzqylg?si=RUxhXCNpAFxo5-Ji
YouTube
Rossiya, Yevropa Ittifoqi va Xitoy: Markaziy Osiyo uchun kurashda kim g‘olib chiqadi?
Vladimir Putin Rossiyaning Markaziy Osiyodagi ta’sirini saqlab qolishga, shu bilan birga bu mintaqadagi davlatlarni Moskva tinchlik va barqarorlik tarafdori ekaniga ishontirishga urinmoqda. Biroq, bu vazifa Ukrainaga uyushtirilgan keng miqyosli bosqindan…
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Нашрнинг Оқ уйга яқин манбаларидан бирининг сўзларига кўра, президент Доналд Трамп қарорларни фақат Венесуэла раҳбари Николас Мадуронинг жасади АҚШ қўлида бўлгандагина Конгресс билан мувофиқлаштиради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми
Амазонканинг бир-бирига бегона икки ирмоғи
Дунёдаги энг серсув дарё Амазонканинг икки ирмоғи – Риу-Негру ва Солимойнс Бразилиядан 6 км нарироқда тўқнашади ва 4 километргача бўлган масофада бирга оқса-да, аралашиб кетмайди.
Икки ирмоқнинг оқиш тезлиги ва ҳарорати турлича бўлгани боис уларнинг кўриниши ҳам фарқли. Солимнойс оч рангда, 4-6 км/соат тезликда ҳаракатланади, ҳарорати 22 даража. Риу-Негрунинг ранги тўқ ва хира, 2 км/соат тезликда ҳаракатланади, сувининг ҳарорати 28 даража атрофида.
🔥 @burchakostida
Амазонканинг бир-бирига бегона икки ирмоғи
Дунёдаги энг серсув дарё Амазонканинг икки ирмоғи – Риу-Негру ва Солимойнс Бразилиядан 6 км нарироқда тўқнашади ва 4 километргача бўлган масофада бирга оқса-да, аралашиб кетмайди.
Икки ирмоқнинг оқиш тезлиги ва ҳарорати турлича бўлгани боис уларнинг кўриниши ҳам фарқли. Солимнойс оч рангда, 4-6 км/соат тезликда ҳаракатланади, ҳарорати 22 даража. Риу-Негрунинг ранги тўқ ва хира, 2 км/соат тезликда ҳаракатланади, сувининг ҳарорати 28 даража атрофида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Агентлик бу ҳақда америкалик ва европалик амалдорларга таяниб хабар бермоқда.
"АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг позицияси Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткоффникидан фарқ қилади. Уиткофф Россиянинг “Украина Донбассдан воз кечиши керак” деган талабини қўллаб-қувватлаган. Рубио эса Москвани барча талабларини бажариш Вашингтоннинг манфаатларига тўғри келмайди деган фикрда", дейилади Bloomberg мақоласида.
Оқ уй расмий баёнотида таъкидланишича, АҚШ ташқи сиёсатида етакчи ролни шахсан президент Трамп ўйнайди, Рубио ва Уиткофф эса “бир жамоа бўлиб”, президентни қўллаб-қувватлайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Пентагоннинг маълум қилишича, Gerald Ford авиаташувчиси бошчилигидаги зарба гуруҳини наркотиклар контрабандаси билан курашиш учун Марказий ва Жанубий Америкадаги Жанубий қўмондонлик ихтиёрига юборилади.
Маълумот учун Gerald Ford дунёдаги энг йирик авиаташувчи кема ҳисобланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агентлик маълумотларига кўра, Франция президенти Евроиттифоқ раҳбарларини Пекинга қарши “иқтисодий мажбурлов” воситаларини ҳам ўз ичига олган барча ҳаракат вариантларини кўриб чиқишга чақирган.
Ушбу механизм илгари ҳеч қачон қўлланилмаган ва нашр баҳосига кўра, унинг қўлланиши ЕИ ва Хитой ўртасидаги муносабатларда кескинликни кучайтириши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Франция Қуруқликдаги қўшинлар Бош штаби бошлиғи, генерал Пьер Шил Миллий Ассамблея Мудофаа қўмитаси депутатлари олдида ўтказилган тинглов чоғида маълум қилди.
Генералнинг сўзларига кўра, 2026 йил коалициялар тузилиши билан ажралиб туради ва бу орқали Франция ресурсларидан иттифоқдошлар ҳам фойдаланиши мумкин. У Франция шу орқали иттифоқчиларига содиқлигини намойиш этишин таъкидлаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Хабар берилишича, Беларус билан барча чегара ўтиш пунктлари 25 октябр соат 12:00 гача ёпилган. Литва бош вазири Инга Ругинененинг сўзларига кўра, ҳукумат бу қарорни Беларус ҳудудидан контрабанда юклари ортилган ҳаво шарлар гуруҳи учирилгани сабабли қабул қилган.
24 октябр куни маҳаллий вақт билан соат 20:30 да Вилнюс ва Каунас аэропортлари томон учаётган ҳаво шарлар туфайли парвозлар вақтинча тўхтатилган. Аэропортлар вакилларининг айтишича, парвозлар тез орада қайта тикланиши кутилмоқда.
Бу сўнгги бир ой ичида Беларусдан Литва томон учирилган ҳаво шарлари билан боғлиқ учинчи ҳодиса ҳисобланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Фаластиндаги асосий сиёсий кучлар, жумладан ҲАМАС 24 октябр куни Қоҳирада ўтказилган учрашувда Ғазо секторида ҳокимиятни технократлар қўмитасига топширишга тайёр эканликларини маълум қилишди, дея хабар бермоқда агентлик.
"Мустақил технократлардан иборат вақтинчалик Фаластин қўмитаси дунёвий таъминот масалалари ва асосий хизматларни араб биродарлар ҳамда халқаро институтлар билан ҳамкорликда амалга оширади. Шунингдек, фаластинлик сиёсий фракциялар турли чақириқларга қарши умумий позиция ишлаб чиқиш устида ишлашга келишиб олди", дейилади музокаралар якунида эълон қилинган баёнотда.
АFP манбасига кўра, ҲАМАС Қоҳирада Фаластин Миллий озодлик ҳаракати (ФАТҲ) раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказган. Узоқ йиллар давомида ушбу ташкилотлар ўртасида низо мавжуд эди, улар Мисрда Ғазо урушига барҳам бериш режасининг иккинчи босқичини, яъни ҳудудда ҳокимият алмашиши жараёнини муҳокама қилган ва яқин вақтларда учрашувларни давом эттириш, Исроил ҳукумати чақириқлари олдида Фаластин ички фронтини ташкил этиш устида ишлашга келишган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
