Telegram Web Link
🇱🇻 DW: Латвияда сўнгги йиллардаги энг йирик норозилик намойиши бўлиб ўтди

Нашрнинг хабар беришича, мамлакат пойтахти Ригада Латвиянинг Аёлларни ҳимоя қилиш бўйича Истанбул конвенциясидан чиқишига қарши беш минг кишилик намойиш ўтказилган. Бу сўнгги йилларда Латвияда бўлиб ўтган энг йирик намойишлардан бири бўлди.

Латвия полициясига кўра, намойишчилар Сейм (мамлакат парламенти) олдидаги майдонда оилавий зўравонликка қарши шиорлар, шунингдек, депутатларни популизм ва “зўравонларни яширишда” айблаш сўзлари битилган баннерлар кўтариб чиққан. Баъзи намойишчилар Латвия ҳукуматини “Россияга тақлид қилишда” айблашди, чунки Москва Европа Кенгаши томонидан 2011 йилда ишлаб чиқилган конвенцияни имзоламаган эди.

Маълумот учун, Истанбул конвенцияси аёлларга нисбатан зўравонликни “инсон ҳуқуқларини бузиш” деб баҳолайди. Ҳужжатни Европанинг 38 давлати, шунингдек, Грузия ҳам имзолаган. Латвиядаги конвенция мухолифлари уни “анъанавий оилавий қадриятларга зид” деб ҳисоблашади. Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, Латвия Европа Иттифоқининг конвенциядан чиқадиган биринчи давлатига айланади. Латвия парламенти қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Ҳал қилувчи иккинчи овоз бериш бугун, 30 октябрга белгиланган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇩AP: Суданда жангарилар Ал-Фашир шаҳрини эгаллаб олганидан кейин, маҳаллий аҳолини этник сабабларга кўра оммавий равишда ўлдирмоқда

Нашрнинг хабар беришича, Тезкор ҳаракат кучлари (RSF) қуролли тузилмалари Судан ғарбидаги Дарфур вилоятининг армия томонидан ушлаб турилган сўнгги йирик аҳоли пункти бўлган Ал-Фашир шаҳри устидан назорат ўрнатган. Шундан сўнг, шаҳардан тинч аҳолининг оммавий қирғин қилиниши ва этник қирғинлар ҳақида хабарлар кела бошлаган.

Тармоқларда RSF жангарилари қуролсиз одамларни отиб ташлагани ёки одамларни оммавий равишда бир томонга қочишга мажбурлагани акс этган кўплаб видеолар эълон қилинди. Видеоларнинг ҳақиқийлигини ҳозирча мустақил тасдиқлашнинг имкони йўқ.

БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси суддан ташқари қатллар, қочиш йўналишларида тинч аҳолига ҳужумлар ва жинсий зўравонлик, шу жумладан аёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик ҳақида ишончли маълумотлар олганини маълум қилди.

Судандаги урушни сунъий йўлдош маълумотлари ёрдамида кузатиб борувчи Европа Иттифоқи жамоат саломатлиги мактабининг гуманитар тадқиқотлар лабораторияси Ал-Фашир эгаллангандан кейин RSF томонидан содир этилган оммавий қотиллик белгиларини топганини айтди. Лаборатория маълумотларига кўра, шаҳарда “маҳаллий араб бўлмаган жамоалар - фур, гагава ва бертиларни зўравонлик билан сиқиб чиқариш ва суддан ташқари қатл қилиш орқали этник тозалашнинг тизимли ва қасддан қилинган жараёни” давом этмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇨🇳 Трамп Си Жинпин билан учрашувда савдо тарифлари ва Украина уруши бўйича музокаралар ўтказганини маълум қилди АҚШ президенти Доналд Трамп ва ХХР раиси Си Жинпин Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида икки томонлама учрашув ўтказишди, бу Трампнинг иккинчи президентлик…
🇨🇳🇺🇸 Хитой ва АҚШ бутун дунё фойдаси учун янада муҳим мақсадларга эришиш йўлида биргаликда ишлаши мумкин — Си Жинпин

Хитой раҳбарининг АҚШ президенти билан учрашувдан кейинги асосий баёнотлари:

◾️ Пекин ҳеч қачон ва ҳеч кимга қарши чиқишга интилмаган;

◾️ Хитой ўз кучига ишонади ва ҳар қандай хавф ва чақириқларга бардош бера олади;

◾️ Савдо-иқтисодий алоқалар Хитой ва АҚШ муносабатларининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиши керак, тўсиқ эмас;

◾️ Хитой ва АҚШ барча даража ва каналларда ўзаро мулоқотни давом эттириб, ўзаро муносабатли яхшилаши лозим;

◾️ 2026 йилда Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитига Хитой, G20 саммитига эса АҚШ мезбонлик қилади, томонлар бир-бирини қўллаб-қувватлаши ва ҳар икки саммитнинг ижобий натижаларига эришиш учун интилиши зарур;

◾️ Хитой ва АҚШ халқаро ҳамда минтақавий майдонда ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиши лозим.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇱🇧🇮🇱 Исроил Ҳаво кучлари Ливан ҳудудига зарбалар берди — ОАВ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ ҳарбийлари Тинч океанининг шарқий қисмида наркосавдогарлар кемасига “қақшатқич зарба” берди — Пентагон раҳбари

Пит Ҳегсетнинг таъкидлашича, буни натижада тўрт нафар гиёҳванд моддалар савдогари йўқ қилинган.

Ҳегсет разведка маълумотларига таяниб, кеманинг “ноқонуний гиёҳванд моддалар контрабандасида қатнашгани ва гиёҳванд моддалар савдосининг маълум йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган бўлгани”ни таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, Ғарбий яримшарда энди “наркотеррорчилар” учун хавфсиз бошпана қолмаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇫🇷 Лувр музейидаги ўғирликда гумонланаётган учинчи шахс қўлга олинди — BFMTV Телеканалнинг хабар беришича, гумонланувчи 29 октябр оқшомида Парижда қўлга олинган, ҳозирда у терговчилар томонидан сўроқ қилинмоқда. Франция прокуратурасига кўра, Луврдаги ўғриликда…
🇫🇷 Франция полицияси кеча Луврни талон-тoрож қилиш иши бўйича бир эмас, беш нафар гумонланувчини ҳибсга олган

Бу ҳақда RTL радиостанцияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбаларига таяниб хабар бермоқда.

"29 октябр оқшомида Парижнинг турли туманларида Луврдаги ўғриликка алоқадор деб гумон қилинаётган беш киши қўлга олинган. Шу тариқа, мазкур жиноёий иш юзасидан ҳибсга олинганлар сони 7 нафарга етди", дейилади RTL хабарида.

Франция Прокуратурасининг маълум қилишича, аввалроқ ҳибсга олинган икки гумонланувчи “ўғрилик ишидаги айбини қисман тан олган”. Ташқи кузатув камераларидаги ёзувларда тўртта талончи акс этган, бироқ терговчилар жиноятни ташкил этишда бундан кўпроқ одам иштирок этган бўлиши мумкин, деб ҳисоблашмоқда. Луврдан ўғирланган қимматбаҳо тақинчоқлар эса ҳалигача топилмаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇸 “Лукойл”нинг хорижий активлари Gunvor Group энергетика трейдерига сотилади

Gunvor Group компанияси “Лукойл”нинг хорижий активларига эгалик қилувчи қўшма корхонаси — LUKOIL International GmbH’ни сотиб олади.

“Лукойл”нинг расмий пресс-релизида компания таклифни қабул қилгани ва бошқа эҳтимолий харидорлар билан музокаралар олиб бормаслик мажбуриятини олгани қайд этилган.

Материалда таъкидланишича, LUKOIL International GmbH’ни сотиш айрим давлатлар томонидан “Лукойл” ва унинг қўшимча жамиятларига нисбатан жорий этилган чеклов чоралари билан боғлиқ. Битимнинг молиявий параметрлари эълон қилинмаган.

Gunvor Group компанияси 2000 йилда Торборн Торнквист ва Владимир Путинга яқин тадбиркор сифатида қайд этиладиган Геннадий Тимченко томонидан таъсис этилган. Компания узоқ йиллар давомида Россия нефтини хорижга экспорт қилиб келаётган энг йирик трейдерлардан бири ҳисобланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇻🇪🇹🇹🇺🇸 Мадуро АҚШ Марказий разведка бошқармаси Венесуэлага бостириб кириш учун провокация тайёрлаганини айтди

Венесуэла разведкаси маълумотларига кўра, 26—30 октябр кунлари Тринидад ва Тобаго АҚШ Қуролли кучларининг Жанубий қўмондонлиги томонидан мувофиқлаштирилган, молиялаштирилган ва назорат қилинган ҳарбий машғулотларни ўтказган. Каракаснинг маълум қилишича, ушбу машғулотларда АҚШ кемасига ҳужум қилиш билан боғлиқ провокация режалаштирилган.

Венесуэла ҳукумати бу машғулотларни душманона провокация ва Кариб денгизидаги тинчлик учун жиддий таҳдид сифатида баҳолаган.

"АҚШ Марказий разведка бошқармаси (CIA) ўзига хос разиллик билан режа тузган, улар ўз кемаларига ҳужум уюштирмоқчи бўлишган. Ўйлаб кўрингчи, улар бу ҳужумда кимни айбламоқчи эди? Агар нейтрал сувларда ёки чегарада АҚШ кемасига ҳужум бўлганида, кимни айблашарди? Нега улар Венесуэлани айбламоқчи? Чунки улар шу йўл билан можарони кучайтириш ва биродар халқлар ўртасида тўқнашув келтириб чиқаришни исташган", — деди Венесуэла президенти.

"Биз Тринидад ва Тобаго халқига тинчлик учун мурожаат қилдик. Биз биродармиз ва тинчлик йўлида бирлашишимиз керак, америкаликлар Кариб денгизида уруш бошлашига йўл қўймаслигимиз лозим!", — дея қўшимча қилди Николас Мадуро.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸 Трамп ядровий синовларни қайта бошлашни буюрди АҚШ президенти бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди. "Бошқа давлатларнинг синов дастурлари сабабли мен Уруш вазирлигига бизнинг Ядро Қуролларимизни тенг шароитда синовдан ўтказишни…
🇷🇺🇺🇸 Россия президенти матбуот котиби “Буревестник” ракетаси синовлари ядровий синов эмаслигини айтди

"Умид қиламизки, президент Трампга бу ҳақда маълумот тўғри тарзда етказилган. Чунки бу ҳеч қандай ҳолатда ядровий синов сифатида талқин этилиши мумкин эмас", — деди Дмитрий Песков.

Кремл вакили Доналд Трампнинг АҚШ ядровий қурол синовларини қайта бошлаш нияти ҳақидаги баёнотига изоҳ берар экан, ҳозирда дунёда бундай синовларга нисбатан мораторий амал қилаётганини эслатди.

"Ҳозирча ҳеч ким бундай синовлар ўтказаётгани ҳақида бизда маълумот йўқ. Агар гап “Буревестник” ракетаси синови ҳақида кетаётган бўлса, бу ҳеч қандай тарзда ядровий синов эмас. Барча давлатлар ўз мудофаа тизимларини ривожлантириш билан шуғулланади, аммо бу ядровий синов ҳисобланмайди", — деди у.

"Президент Путин буни бир неча бор такрорлаганидек, агар кимдир мораторийни бузса, Россия вазиятга қараб ҳаракат қилади", — дея қўшимча қилди Песков.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Россия Украинага юзлаб дронлар билан ҳужум уюштирди

Украина Қуролли кучларининг беришича, тунда Украина осмонида Россиянинг 31 та ракета ва 592 та дрони уриб туширилган. Киев, Хмелницкий, Тернопол, Ивано-Франковск, Винница, Запорижжя, Черкаси, Чернигов, Суми, Харков, Полтава ва Лвов вилоятларида портлашлар қайд этилган.

Маълумотларга кўра, зарба беришда “Калибр”, “Кинжал”, “Искандер” русумли ракеталар ҳамда дронлар ишлатилган.

Запорижжя вилоятидаги қутқарувчилар Россиянинг тунги ракета ва дрон ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ва ўнлаб инсонлар жароҳатланганини маълум қилишди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧🇷🇺 Россия доллар ҳисобидаги миллиардерлар сони бўйича Буюк Британия билан тенглашди

Аltrata тадқиқот компаниясининг “Billionaire Census 2025” номли янги йиллик ҳисоботига кўра, Россия миллиардерлари сони ўтган йилга нисбатан 8,5 фоизга ошиб, 128 нафарга етган. Уларнинг умумий бойлиги 457 миллиард доллар деб баҳоланган.

Буюк Британияда ҳам миллиардерлари сони 128 нафарни ташкил этади, бу кўрсаткич бир йилда 4,9 фоизга ошган. Уларнинг умумий бойлиги эса 323 миллиард долларга тенг.

Рейтингда АҚШ биринчи ўринда турибди, бу мамлакатда 1135 нафар миллиардер бор. Уларнинг сони бир йилда 8 фоизга ортган, умумий бойлиги эса 5,74 триллион долларни ташкил қилади. Иккинчи ўринда Хитой (321 миллиардер), учинчи ўринда эса Германия (184 миллиардер) жой олган.

Аltrata маълумотига кўра, 2024 йилда рейтингга кирган 15 давлатдан 12 тасида миллиардерлар сони ошган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇵🇱🇩🇪 Сўнгги икки ой ичида Украинани қарийб 100 минг нафар ёш йигит тарк этди — The Daily Telegraph

Нашрининг Полша чегара хизмати маълумотларига таяниб ёзишича, 18 ёшдан 22 ёшгача бўлган эркакларга Украинадан чиқиб кетишга рухсат берилгач, Полша орқали мамлакатни тарк этган ёш йигитлар сони Буюк Британия армиясидаги ҳарбий хизматчилар сонидан ҳам ошиб кетган.

"Ҳозирда Буюк Британия армиясида 70 минг фаол аскар бор. Август ойидан бошлаб 98,5 минг нафар ёш украиналик чегарани кесиб ўтган, ҳолбуки 2025 йилнинг январидан августигача бу рақам 45,3 мингдан ошмаган. Уларнинг аксарияти Полша орқали Германияга йўл олмоқда", дейилади мақолада.

Аввалроқ Украина ёшлар ва спорт вазири Матвей Бедний Россиянинг кенг кўламли ҳужуми бошланганидан бери мамлакатни 1,7 миллион нафар ёш фуқароси тарк этганини маълум қилганди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇺🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Орбан АҚШдан Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтиш бўйича ёрдам олишга уринмоқда — Bloomberg

Нашрнинг ёзишича, 7 ноябр куни Венгрия бош вазири Виктор Орбан ва Доналд Трамп Вашингтондаги учрашувда мудофаа ва энергетика соҳасида шартнома, шунингдек иқтисодий ва молиявий келишувларни имзолашни режалаштирмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇳🇱 Нидерландиядаги парламент сайловларида ўта ўнг “Озодлик” партияси ва марказчи-либерал “D66” партияси деярли тенг овоз тўплашди — ОАВ

Овозларнинг 99 фоизи ҳисоблаб бўлингач, “D66” ва “Озодлик” партиялари 26 тадан, ўнг-марказчи “Озодлик ва демократия” халқ партияси (VVD) 22 та, “Яшил сўллар” ва “Меҳнат” партияси иттифоқи 20 та, христиан-демократлар эса 18 та ўринга эга бўлди.

Бу Нидерландия замонавий тарихида биринчи марта сайлов натижаларига кўра энг оммабоп партия парламент қуйи палатасида 30 тадан кам ўринга эга бўлган ҳолат ҳисобланади.

“D66” ва “Озодлик” партияси учун берилган овозлар сони ўртасидаги фарқ мингтадан кўпроқни ташкил этмоқда.

“Озодлик” партияси анъанавий равишда ўз сайлов кампаниясини муҳожирларга қарши риторика асосида олиб борган бўлса, “D66” ва унинг 38 ёшли раҳбари Роб Йеттен бошқа масалаларга эътибор қаратди: партия дастурининг қисқача мазмунида миграция масаласи фақат бир марта, у ҳам Европа қонунчилиги доирасида тилга олинган.

Нидерландияда ҳукмрон коалицияни шакллантириш осон кечмаслиги кутилмоқда. Бунинг учун парламентдаги 150 ўриндан 76 таси керак бўлиб, бу тўртта партия бирлашгандагина амалга ошиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇾🇷🇺 Россия юк самолётлари Суриянинг Хмеймим авиабазасига парвозларни қайта тиклади — Bloomberg

Агентлик бу ҳақда Flightradar24 хизмати маълумотларига таяниб, хабар берди.

Кузатувларга кўра, жорий йилнинг 26 октябр куни Россия ҳаво кучларига тегишли Ил-62М транспорт самолёти Ливиядан Латакияга учиб борган, сўнг у ердан Москва вилоятига қайтган. Шунингдек, оғир юкларни ташишга мўлжалланган Ан-124-100 “Руслан” самолёти 24 октябрдан бери Хмеймим базасига уч марта борган. Flightradar24'нинг маълум қилишича, унинг сўнгги рейси кеча, 29 октябр куни амалга оширилган.

"Россия юк самолётлари қарийб олти ойлик танаффусдан сўнг Сурияга парвозларни қайта йўлга қўйган. Бу Москва ва Суриянинг янги ҳукумати – собиқ президент Башар Асад режимини ағдариб ташлаган кучлар ўртасида муносабатларни тиклашга уринишлар фонида юз бермоқда", дея ёзади Bloomberg.

Суриянинг вақтинчалик президенти Аҳмад аш-Шараъа 15 октябрда Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашганди. Аш-Шараъа Путинга Суриянинг олдинги режими томонидан Москва билан тузилган барча келишувларга ҳурмат билан қарашини билдирганди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Шатдаун туфайли АҚШ Федерал қидирув бюросида наркотик моддалар ва қуролларнинг махфий харидлари бўйича ахборотчилар учун маблағ етишмаяпти — Bloomberg

Агентлик манбаларига кўра, бюронинг терговлари секинлашган ёки тўхтаб қолган, бу эса АҚШ миллий хавфсизлигини хавф остига қўймоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇱🇧🇮🇱 Исроил Ҳаво кучлари Ливан ҳудудига зарбалар берди — ОАВ. 🔥 @burchakostida
🇱🇧🇮🇱 Исроил Ливанда ҳарбий операция ўтказди, натижада ҳокимият ходими ҳалок бўлди

Ливан давлат ахборот агентлиги NNA хабарига кўра, Исроил ҳарбийлари дронлар ва енгил зирҳли техникалар ёрдамида Исроил чегарасидаги Билда шаҳрига кириб, ҳокимият биносига ҳужум уюштирган. Натижада ўша пайтда бинода бўлган шаҳар маъмурияти ходими Иброҳим Саламе ҳалок бўлган.

Исроил ҳарбийлари Ливанда “Ҳизбуллоҳ” инфратузилмасини йўқ қилишга қаратилган операция ўтказганини билдирди. Бироқ улар ҳужумга учраган бино “Ҳизбуллоҳ” томонидан фойдаланилганини исботловчи далиллар келтирмаган. Исроиллик ҳарбийларнинг айтишича, бинода “шубҳали шахс” бўлган ва улар “тўғридан-тўғри таҳдид”га дуч келганида ўт очишган.

Ливан бош вазири ҳодисани қоралаб, Исроил армиясининг (ЦАХАЛ) ҳаракатларини "Ливан суверенитетининг қўпол равишда бузилиши" деб атади. Билда шаҳри ва яқин атрофдаги аҳоли пунктларида Исроил агрессиясига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Сўнгги ҳафталарда Исроил “Ҳизбуллоҳ” ва уни қўллаб-қувватлаётган Эрон билан боғлиқ деб ҳисобланган нишонларга қарши Ливанда тобора фаолроқ ҳужумлар уюштирмоқда. 2024 йил охирида Исроил икки ой давомида Ливанга зарбалар берган ва қўшинларини мамлакатнинг чегара ҳудудларига киритган эди. Исроил ҳукумати бу йўл билан “Ҳизбуллоҳ”га сезиларли зарар етказилганини, жумладан узоқ йиллар раҳбарлик қилган Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилганини билдирганди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇵🇱🇷🇺 Полша Болтиқ денгизи устида Россиянинг разведка самолётини тўхтатганини маълум қилди Маълум қилинишича, Полша Қуролли кучларининг иккита МиГ-29 қирувчиси Россиянинг Ил-20 самолётини тутиб қолиб, уни кузатиб борган. Тахминларга кўра, рус самолёти Болтиқ…
🇵🇱🇷🇺 Полша Болтиқ денгизи устида Россия разведка самолётини тўхтатиб қолганини маълум қилди. Бу сўнгги уч кун ичида содир бўлган иккинчи шундай ҳодиса — “Медуза”

Полша мудофаа вазирлигининг хабар беришича, 30 октябр куни эрталаб Полша қирувчи самолётлари Россиянинг Ил-20 разведка самолётини мамлакат ҳаво ҳудудига яқин жойда, Болтиқ денгизи устида тўхтатиб қолган.

Қайд этилишича, Россия самолёти Полша ҳаво ҳудудини бузмаган. Бу сўнгги кунларда қайд этилган иккинчи шундай ҳолат ҳисобланади. Полша ҳарбийлари 28 октябр куни ҳам шунга ўхшаш воқеа юз бергани ҳақида хабар берган эди.

Сўнгги ойларда Россия ҳарбий ҳаво кучларига тегишли самолётлар бир неча бор NATO мамлакатларининг ҳаво ҳудудини бузганликда айбланган. Россия Мудофаа вазирлиги эса бу айбловларни рад этган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸 Трамп ядровий синовларни қайта бошлашни буюрди АҚШ президенти бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди. "Бошқа давлатларнинг синов дастурлари сабабли мен Уруш вазирлигига бизнинг Ядро Қуролларимизни тенг шароитда синовдан ўтказишни…
🇺🇸 АҚШда ядровий синовлар ўтказилиши Трампнинг Тинчлик бўйича Нобел мукофотини қўлга киритиш ҳаракатларига путур етказади — The Washington Post

Газетанинг хабар беришича, Доналд Трампнинг ядровий синовларни қайта бошлаш ҳақидаги қарори Қўшма Штатларнинг рақиблари билан муносабатларига узоқ муддатли таъсир кўрсатади.

Шунингдек, бундай ҳаракатлар Хитойни ядровий қурол соҳасидаги тадқиқотларни кенгайтиришга ундаши мумкин, деб ёзади нашр.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Эрон ҳукумати мамлакатда Теlegram фаолиятини қайта тиклаш бўйича музокараларни бошлади — Mehr агентлиги

Маълумотларга кўра, агар Эроннинг Виртуал макон бўйича Олий кенгаши резолюциясининг барча шартлари бажарилса, мамлакатда Теlegram мессенжерига қўйилган чекловлар бекор қилинади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/10/31 14:20:48
Back to Top
HTML Embed Code: