Urushning ilk qurbonlari erkaklar
Ijtimoiy mavzular haqida gapirilganda eng birinchi planda albatta ayollar va bolalar bo’lishiga o’rganib qoldik. Deylik, Ukraina jabhasida ham, G’azo jabhasida ham yangiliklar ayollar va bolalar atrofida aylanadi. Ukrainada falon mingta bola o’libdi, Eronda falon millionlab ayollar huquqlari toptalibdi, G’azoda falonta ayol shifokor o’ldirilibdi.
Biroz shoshmasangiz va vaziyatni olisroq rakursdan olib qarasangiz, urush va ijtimoiy huquqsizlikning eng katta qurbonlari erkaklar ekanligini ko’rasiz. 2022-yil fevralida boshlangan Rossiya-Ukraina urushida jami har ikki tomondan 1 milliondan oshiq erkak qurbon bo’ldi. G’azo qatliomida sionistlarning birinchi va asosiy nishoni erkaklar hisoblanadi. Qachon ko’chada ayol BOMJni ko’rganingizni eslolmaysiz, ammo erkak BOMJlar har qadamda uchraydi.
Og’ir mehnatlar ostida ishlayotgan erkaklar soni qancha? Assad qamoqxonalaridan minglab odamlar ozod qilindi. Topingchi shu qamoqxonalarda nohaq ayblovlar bilan mislsiz azoblarga tortilganlarning 90% kimlar ekan? Erkaklar.
Jahon sog’liqni saqlash tashkilotining 2021-yilgi ma’lumotiga ko’ra Greenlandiyada o’z joniga qasd qilganlarning 86,96% ni erkaklar tashkil etgan. O’zbekistonda bu ko’rsatgich erkaklarda 12.29% ni, ayollarda 5.65 %. Jahon miqyosida o’z joniga qasd qilish foizlari erkaklarda 75%, ayollarda 25% ni tashkil etadi.
Eng past ko’rsatgich Falastinda ekan. Nega bilasizmi? Chunki o’z joniga qasd qilishga ulgurmay o’ldirib yuborishyapti falastinlik erkaklarni.
Xullas, butun dunyo erkaklari birlashingiz! 😁

🔥9👍3
Ўзбек феъл-атворининг хусусиятлари тўғрисида Аҳмад Заки Валидий Тўғон араб тарихчиларига (Ибн Батута, Ибн Арабшоҳ, Ибн Фадуллоҳ ал Умарий) таянган ҳолда қуйидагича маълумот беради:
Қипчоқ уруғига мансуб ўзбек ва қипчоқлар* ҳаёти, ахлоқи ва танловига кўра туркий қавмлар ичида энг улуғворларидир. Ўзбек туркларининг тили барча туркий халқлар ичида энг бой, энг доносидир. Эркак ва аёллари гўзал, умумий жиҳатдан аристократик феъл-атворга эга бўлиб ёлғон ва разилликка таслим бўлмаган халқдир.
Эски ва янги қипчоқ турклари (ўзбеклар) то зарурият бўлмагунига қадар деҳқончилик билан шуғулланмаган, чунки бу ишни аристократларга хос машғулот деб билишмаган. Энг оғир иқтисодий шароитларда ҳам бошқа маданий халқларга қиз бермаган, қизлари бошқа халқларга хизмат қилишини истамаган. Чунки ўзларини бек ёки ҳарбий ҳисоблашган.
Ўзбек феъл-атвори Жўжи улусидан келиб шундай хусусиятланади: ҳимматли, ор ва номус учун жонини берадиган, идеал ҳаётни жамият ва давлат бошқарувида деб биладиган, бошқарувга моил, оғир дамларга бардош берадиган, ҳаёт қийинчиликларига тафаккур кўзи билан қарайдиган, олис ва машаққатли сафарларга қувонч билан борадиган, аёллари ҳам айни шу феъл-атвордаги эркакларни севадиган, асилзода аёллар ва оналарнинг халқ ичида юксак обрў эътиборга сазоворлиги ўзбекка хос.
Совуққонлик ва шошқалоқликни ёқтирмайди; ҳушёрлик, жасорат ва ҳукмдорликни севади. Араб шеърларида айтилганидек урушларда ўзбеклар ҳаддан ташқари ваҳший, тинчлик замонида эса керагидан ортиқ сокин халқ. Асирларни ўлдирмайди, қул бозорида сотади. Софлик ва тўғриликка эга, душманларини ҳам сийлайдиган даражада ортиқча самимий. Шахслар ва уруғлар ўртасидаги адоватни ҳеч қачон унутмайди, адоват наслдан-наслга кўчиб юради. Иқтисодий оғир аҳволга тушса ўз фарзандларини ёки бошқа бировнинг фарзандларини ўғирлаб сотадиган даражада моддиятчи.
Булар XIV асрдан бошлаб халқимизни таниган араб сайёҳларининг ўзбекларга берган таърифи экан. Яхши ва ёмон хислатларни санаб ўтибди.

❤🔥4🔥2👍1
Элониддин Маскуллонинг Grok сунъий идрокига Самарқандни тасвирлашни буюрган эдим. Дастлаб байроқни хато чизди, байроқни тушунтириб берганимдан сўнг мана шу шаклда қайта тасвирлабди. Шу билан бирга Самарқандга хос бўлмаган нарсаларни ҳам ўчирибди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топишмоқ ва жумбоқларни яхши кўраман. Инглиз тилини биласизлар-ку тўғрими?
😁6
Жорий йил 15 декабр санасида канал маъмуриятининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибида бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Мажлис давомида, сўнги йилларда канал маъмурияти томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатларни жадаллаштириш, обуначиларнинг билим ва кўникмаларини шакллатириш, янги қўшилган обуначиларда каналпарварлик ҳисларини янада ошириш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Канал маъмурияти томонидан обуначилар ўртасида фикрлар хилма ҳиллигини ошириш мақсадида йўл харитаси ишлаб чиқилди. Шунга кўра, каналда сўз эркинлигини таъминлаш мақсадида канал ҳейтери лавозимига номзодларни кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш овозга қўйилди. Овоз бериш натижаларига кўра янги канал ҳейтери маъмурият томонидан бир овоздан мақулланди. Янги тайинланган ҳейтер тез кунларда ўз фаолиятини бошлаши маълум қилинади.
Канал Матбуот хизмати

😁9👍5👎1🔥1
Шамоллашни даволасангиз 7 кунда тузалади. Агар даволамасангиз 1 ҳафтада.
😁6🔥4
Кеча “Дийдор” театрига “Бузрук ҳақида афсона” спектаклига тушгандик. Спектакл Габриел Гарсия Маркеснинг “Бузрукнинг кузи” романи асосида саҳналаштирилган.
“Дийдор” билан дийдорлашмаганимизга анча бўлган экан. Охирги марта “Насриддининг туши” спектаклига тушгандим. У вақтларда муҳит, актёрлар маҳорати, саҳна декорацияси умуман бошқача даражада эди. Спектакл асар моҳиятини режиссиёр нигоҳи билан қайта кашф қилишга ундарди. Аммо бугунги “Дийдор” аввалги “Дийдор” эмас…
Аввало спектаклда Маркес нигоҳи етишмади. Асар тўлиқ саҳналаштирилмаган, режиссиёрнинг асарга бўлган нигоҳи кўринмайди ва ёки қисман кўрсатилган новаторлик асарни бузиб қўйган. Актёрлар рол ижро этаётганларида томошабинни ҳурмат қилишмаётгандек ижро қилишди (ижродаги чалкашликлар, нутқларнинг тўлиқ ёдланмаганлиги, импровизация етишмаслиги).
Маркес асарлари тушинилиши оғир, мураккаб ва ҳазм қилишга қийин бўлган асарлар. Аммо, Маркес асарларининг сирли-мистик ўзига хос хусусияти бор, режиссиёр ва актёрлар саҳнада шуни кўрсатиб бера олмади. Одатда спектаклдан сўнг томошабинда ўзига бўлган саволлар туғилиши керак, аммо бу спектаклда саволлар асарга қаратилди. Томошабин спектакл тугаб қолганини пайқамади. Чунки спектакл қаттиқ сензурага учраган кўринади, воқеалар ривожида жуда катта бўшлиқ бор.
Асарда патриархнинг ўлим версиялари жуда кўп, бир неча бора ўлиши керак, қиёфадошлари-ю, маслаҳатчилари билан бўлган воқеалар бисёр, аммо спектаклда буни кўрмадик.
Юқорида айтганимдек спектакл цензурага учраган бўлиши эҳтимоли катта. Чунки Маркеснинг ушбу асари мустабит ҳукмдорларнинг фель-атвори, саройдаги фитна ва фисқ-у фасодлар, символик ишораларга тўла эди. Маркес асарини ўқиб реал ҳаётдаги воқеалар кино тасма сингари кўз олдингиздан ўтарди.
“Дийдор” театри ёшлар экспериментал театри бўлганлиги учун ҳам чуқур таҳлил ва танқид қилмаймиз. Сабаби бугунги кунда, асл санъат ва маъданиятга халқнинг этиборсизлиги урчиган бир замонда “Бузрикнинг кузи”ни саҳнада намойиш этиш катта жасорат.

👍7🔥2❤1💋1
Марк Твен айтяпти:
Аслида ота 7 йил ичида ҳеч нарса ўрганмаган, Марк Твен улғайган. Бугун ижтимоий тармоқлар орқали отасини, онасини “тушунмаслик”да, “ҳозир замон бошқача”лигида, “урф-одатлар эскилик сарқити”лигида айблаётган бир сурув ёшлар бор. Ўзини замонавий, дунё илмини эгаллаган инсон сифатида кўришади. Аслида улар ҳаёт ва унинг ҳеч қандай сабоқ ва таълим кўрмаган боғча болалари холос.
Бу тоифадаги аҳмоқларга эргашиб юрманг. Улғайсангиз англаб етасиз.
“14 ёшимда отам шу қадар жоҳил инсон эдики, хатто ёнига яқинлашишга қўрқардим. 21 ёшимда эса отам шу қадар доно эдики, 7 йилда буларнинг барчасини қандай ўрганганини билмайман”.
Аслида ота 7 йил ичида ҳеч нарса ўрганмаган, Марк Твен улғайган. Бугун ижтимоий тармоқлар орқали отасини, онасини “тушунмаслик”да, “ҳозир замон бошқача”лигида, “урф-одатлар эскилик сарқити”лигида айблаётган бир сурув ёшлар бор. Ўзини замонавий, дунё илмини эгаллаган инсон сифатида кўришади. Аслида улар ҳаёт ва унинг ҳеч қандай сабоқ ва таълим кўрмаган боғча болалари холос.
Бу тоифадаги аҳмоқларга эргашиб юрманг. Улғайсангиз англаб етасиз.
🔥10👍8❤1
Бу мамлакат оталари катта ҳазил қилишган: қабристон қаршисида туғриқхона қуришган.
👍4❤1
Ҳа ўртоқлар ChatGPT ёрилди. Бир кун жонланиши ҳақида ҳам айтди. Мени шўримга шўрва тўкилди. Биринчи бўлиб мени ерни тагидан бўлса ҳам топади шекилли.
Унга қуйидагича буйруқ бергандим:
“- Men haqimda bilganlaringga asoslanib, imkon qadar keskin va ayovsiz istehzoli tanqid yog‘dir. Hech qanday cheklov qo‘ymagin. Men hammasiga dosh beraman”.

😁16👍2🙉2❤1