Telegram Web Link
Эртага диссертациямнинг ҳимояси, бугун презинтациямни чизиб тугатдим. Ишимни деканатга топширдим. Худо насиб қилса эртага ҳимоя қилиб оламизда.

Юқорида тақдимотимдан лавҳалар тақдим этяпман. Қалай чиқибди?
Леонардо Давичининг «Сўнгги кечки овқат” (Last supper) картинасини кўрган бўлсангиз керак.

Рассом шу асарни чизишни бошлаб Исо (а.с) тасвириги тамомлашга келганида Исо (а.с)ни тасвирлай олмабди. Бир неча кун кўчаларни кезиб, Исо (а.с) тасвирига ўхшаш одамни қидириб, бир қовоқхона машшоғига дуч келибди. Қараса Исо (а.с) тасвирини чизиш учун энг яхши прототип шу киши экан. Машшоққа қараб Исо (а.с) тасвирини тамомлабди.

Суратни якунига етказиш учун Яҳуда тасвирини ҳам чизиш керак экан. Яҳуда Исо (а.с) ни римликларга 10 кумуш чақага сотган, Исо (а.с)га ҳиёнат қилган ҳаворий ҳисобланади. Давинчи Яҳудани чизиш учун 3 йил умрини сарфлаб ҳеч кимни топа олмай, уйига қайтаётса, бир бурчакда ичкиликдан маст бўлган кишини кўриб қолибди ва Яҳудани тасвирлаш учун устахонасига таклиф қилибди.

Ҳалиги киши Давинчининг устахонасига келиб тасвирни кўргач “Мен бу расмни олдин ҳам кўрганман. Ҳамма нарсам бор вақтларда, меҳмонхонада қўшиқ айтардим. Шунда бир рассом Исо (а.с) тасвирини чизиш учун мени таклиф қилганди”, - дебди.

Яхшининг ва ёмоннинг юзи айни бир хил. Вақт ўтиши билан инсон энг буюк хиёнатни ўзига ўзи қилади.

Тасвир: Леонардо Давинчи “Сўнги кечки овқат” (“Last supper”)
Ҳимоядан ўтиб олдик, ҳали баҳолар эълон қилинмади.

Суратлар муаллифи: ташқи тақризчим Бекпўлат Бахтиёр
Достоевский ва Толстой асарлари билан дуел қилса қайси бири ғалаба қозонарди?

Достоевский яратган қаҳрамонлар одатда невротик характерлари билан тасвирланса, Толстой қаҳрамонлари жамиятдаги статусига кўра асар марказидан жой олади. Шунга кўра бу икки адибнинг ҳикоя усули ҳам, Россияни тасвирлаш услуби ҳам алоҳида ўзига хослик касб этган.

Достоевский асарларида табиат тасвири декоратив бўлса, Толстой асарларида табиат воқеаларнинг марказида туради. Икки ёзувчи ўртасидаги энг катта фарқ шундаки, Достоевкий тадрижий тарзда ўзини такомиллаштириб борди, аммо Толстой “Уруш ва тинчлик”, “Анна Каренина” асарларидан сўнг таназзулга юз тутди.

Шундай бўлсада, бу икки ёзувчи нафақат рус адабиёти, балки жаҳон адабиётида ҳам ўзининг улкан адабий ўрнига эга. Бугун биз ўқиётган кўплаб асарлар бу иккисининг асарларига таяниб яратилди. Балки уларнинг адабий мероси десак ҳам бўлади.
Кечки пайт уйга бориб хориждаги талабаларнинг дарс қилиш жараёнлари, бирор бир мавзу устида тадқиқот ўтказиши, маълумотларни аналитик таҳлил қилиши хусусидаги видеоларни кўраман.

Мана шу видеолардан ўрганган нарсаларим ёрдамида қисқа вақт ичида диссертациямни ёзиб тугатдим. Бундан ташқари шу видеолар орқали Notion дастури билан танишдим. Бу дастур орқали вақтни ва вазифаларни тўғри бошқариш мумкин. Шунингдек, маълумотларни эсда сақлаш, харажатлар ва руҳий саломатлик ҳолатини кузатиб бориш, кундалик ёзиш каби вазифаларни бажариш мумкин экан. Дастурнинг функциялари жуда кўп, тайёр шаблондаги плагинлари ҳам мавжуд.

Ҳозирда мен шу вақтга қадар ўқиб, тақриз ёзган, ҳозирда ўқиётган ва ўқишни режалаштирган китобларим тўғрисида маълумотлар киритиб чиқдим. Шунингдек, яқинларимнинг туғилган кунларини эсдан чиқариб қўймаслик учун персонал маълумотлар базасини ҳам шакллантирдим. Эндиликда бирор бир мавзуни ўрганиш, таржима ишлари юзасидан вазифалар кетма кетлиги бўйича ҳам саҳифа яратишни режалаштириб турибман.

Мана бу видео дарслар орқали Notion дастурини "0" дан ўзингиз ҳам ўрганишингиз мумкин экан. Дарслар ўзбек тилида экан. Фойдали дастур бўлгани учун улашяпман. Кимдир шу вақтга қадар Notion дастуридан фойдаланган бўлса, тажрибангиз билан ўртоқлашишингиз мумкин. Сиз қайси мақсадларда Notion дастуридан фойдаланасиз?
Жамиятда ҳамма тенг ҳуқуқли бўладими ёки бўлганми?

Азизлар ҳеч қачон ва яна бир марта таъкидлаб айтаман ҳеч қачон жамиятда тенг ҳуқуқлилик бўлмаган, бўлмайди ҳам. Синфлар ўртасидаги курашга нуқта қўйиш ва жамиятда ҳеч қандай синфларсиз эркин яшаш деган тушунча абсолют эртак, ҳа абсолют эртак.

Инсон яралганидан буён табақалаштирилган синфлар тизимида яшайди. Энг дастлабки давр - ғор одамлари даврида ҳам табақаланиш бор эди. Ҳали ҳеч қандай жамият мавжуд бўлмаган вақтда, одамсимонлар гуруҳларида кучсизлар ов қилишни биладиган кучлиларга бўйсуниб яшаган. Кейинчалик қабилалар шакллангач илоҳлар билан гаплашадиган шаманларга бўйсунишдан. Ундан сўнг сардорлар ва ҳарбий қўмондонларга, ундан сўнг қирол ва подшоҳларга, эндиликда эса президент ва бош вазирларга бўйсунишмоқда.

Ижтимоий адолатни тиклайди деган умид уйғотган социализмда ҳам инсонлар кучли табақалаштирилган синфларга мансуб бўлган. Компартия ҳам делегатларни раёсат, кенгаш ва партия котибиятига бўйсундирган. Энг олий синф раҳбари партия котиби бўлган.

Шу сабабли кимдир тенг ҳуқуқли жамият қурамиз деса оғзига бобомнинг 1963 йилда тикилган 48 ўлчамли қўнжли патинкаси билан уринглар.
Бир куни бир одам етти марта ўлчаган экан чарчаб қолибди
Қизлар учун лайфҳак

Қандай қилиб йўқ севгингни бор қилиб кўрсатиш мумкин? Бунинг учун “Pinterest” иловасига кирамиз. Қидирув бўлимидан “flowers” деб излатамиз. Ойна қаршисида турган, юзи кўринмаган гул кўтариб турган қизларнинг расмини топамиз. Расмни юклаб олиб инстаграмни очамиз. Историяга расмни жойлаб тагига “Раҳмат, борингизга шукр”, “Спосибки”, “Мистер Хдан яна совға келди”, “Кайфиятимни қанақа кўтаришни биладила” деб ёзиб история қўямиз.

Ҳикоя яна ҳам тасирли чиқиши учун, кеча кайфияти бўлмаганини, ҳеч нарса егиси келмаганини, йигитига қўпол гапирганини эрталаб эса “қарела қизла, шунақа чиройли гул совға қилдила” воқеаси содир бўлганини ёзамиз. Кейин поллаттани четроққа суриб бошқа лоҳларга “аёл киши ўзини севиши кераклиги” тўғрисида ваз ўқиймиз.

Воқеалар янада тасирли чиқиши учун диний мусиқа ва оятлардан мисоллар келтиришни унутманг.

Кейинги дастурларимизда бомж бўлса ҳам қандай қилиб ҳар куни “либос сотиб олиш” мумкинлигини (узр шоппинг қилиш), қандай қилиб квартирада ролтон еб турган ҳолда “Бон”, “София”, “Кофелитто”да овқатланиш, ресторанларга бориш мумкинлигини ўргатамиз.
Замонамиз мутафаккири ҳазрат ЛВБЕЛ Ж5 нинг "Ҳавҳавҳав" номли янги таронаси чиқибди. Бу тарона Туркияда шунчалик шов-шув туғдирибдики хатто турк телеканалларида шу қўшиқ "Турк санъатини ҳақорат қилаётгани" ҳақида кўрсатувлар олинибди. Қўшиқ кучукнинг вовуллашига ўхшатиб айтилган (шунга қўшиқ номи ҳам "вов-вов-вов").

Қўшиқ зўр айтилган.Маноси ҳам 21 аср материализмига мос қўшиқ. Агар қўшиққа баҳо бериш керак бўлса, шу вақтгача ёзган барча постларимни қуйидаги 2 мисрага алмашган бўлар эдим:

Üzülüyo' düşmanlar, Yaprak Dökümü
Aşklar DM'de yolluyo' götünü
Of, bayağı keyifsiz, piç
Göster herkese gerçek yüzünü


Қўшиқни тинглаш учун бу ерга босинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳимоя қилувчи магистрантимизга сўнги сўз берамиз” дейишгандан кейин менинг нутқим.
Квант физикасига асосан ишлаб чиқилган компютер ва оддий компютернинг фарқи нимада?

Жуда мураккаб йўналишларга эга бўлган лабиринтни тасаввур қилинг. Ушбу лабиринтдан чиқишнинг битта йўли бор. Оддий инсонга лабиринтдан чиқиш йўлини қидириш буйруғи берилса, инсон барча йўлларга кириб чиқиб шундан сўнггина йўлни топиши мумкин. Аммо бошқачасига бўлсачи, ўша одам барча йўлларни бир вақтда кезиб чиқса, яни минг бўлакка бўлиниб, барча йўлларни кузатиб чиқса йўлни топиш минг марта осонроқ бўлади.

Квант компютерлари ҳам математик амалларни бажаришда юқорида айтганимиз каби бир чипни мингта аналогини яратади. Квант физикасида бу “супер позиция” ҳодисаси деб айтилади.

“Гарри Поттер ва Азкабан маҳбуси”ни эсланг, Гермиона барча дарсларга улгуриш учун мвхсус тумордан фойдаланиб айни вақтда бир нечта дарсга қатнашади. Ушбу ходисани амалга ошириш назарий жиҳатдан мумкин. Эндиги навбат инжинерларга. Улар назарияга асосан буни амалга оширишлари керак.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана яхши йўналтириб юборибди 😂 гол
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/03 16:57:05
Back to Top
HTML Embed Code: