Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана яхши йўналтириб юборибди 😂 гол
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эринмаган бандалар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мени энг кўп азоблайдиган нарса “болалар адабиёти”.

Болалар адабиёти деганда одатда жуда тор доирада эртаклар, ҳикоялар ва шеърларни тушунамиз. Аслида эса бу жуда катта қора қозон. Шанба куни Республика болалар кутубхонасига бордим. Одам гавжум. Бир томондан хурсанд бўласан киши, аммо бир томондан дилинг ранжийди.

Ўзбек тилидаги болалар учун китобларнинг асосий қисми “Ҳурмача полвон” эртакларидан иборат. Сал нарироқда эса рус тилли болалар учун Рембрандни ўргатишаяпти, Рим тарихи ўқитиляпти, коинот ва технологик кашфиётларнинг асослари тушунтириляпти.

Бошқа миллат болалари космос, сайёралар, санъат ва маъданият, тарих, табиий фанлар, аниқ фанлар, шахслар ҳақида ўқиётган бир пайтда, бизнинг болаларимиз арзон дидактикага ўргатиляпти.

Ўша қайнотасининг бойлиги мерос қолишини орзу қиладиган “Уч оғайни машейниклар”у, бировнинг суҳбатини тинглаб, ўзганинг меҳнатини ўзлаштирган “Тўғривой”лар ҳақидаги эртаклар билан ривожлана оламизми? Кимдир қаллоб кўпайди, фирибгар кўпайди деди. Табиийки кўпаядида, мустақилликка эришибмизки болалар учун тайинли бирор нарса яратмадик. Ўқитганимиз эса қаллоблар, муттаҳамлар, айёрлар тўғрисидаги эртаклар бўлди.

Биз шуларни одоб-аҳлоқ нормаси сифатида кўрдик, шулар бизга ибрат қилиб кўрсатилди. Ҳеч ким бизга илм-фан, адабиёт-санъат, коинот ва фалсафа нималигини тушунтирмади.

Мактаб қуришга эринган халқ, қамоқхона қуришга эринмайди дейдилар. Болаларига замона илмини ўқитмаган халқ ҳам худди шундай, ўртоқлар.
Кутубхонанинг ҳиди ҳақида 6 марта пост ёзиб 6 марта ўчирдим. Қанақасига ёзсам ҳам бу гап эркак киши қизларга айтадиган гап эмас экан. Хуллас, ўша, мактаб ёки ОТМда “валеология ва репродуктив саломатлик” фанларидан ўтилган ҳамма нарса ҳақиқат.
Яна бир кераксиз ташхис:

Ҳамма нарсанинг мукаммал режасини тузиш, ҳамма нарсани ўрганиш, аммо ҳеч нарсани амалга оширмаслик “Давинчи синдроми” дейилади. Кейинги ташхисгача хайр.
“Саёҳатчи Абу”ни Афғонистонга саёҳати машхурлаштирган бўлса керак. Абу аканинг касби нима эканлигини толибонлар билан кўришган вақтида билгандим. Тунов куни саёҳатчи билан интервю қилишибди, касби ҳақида айлантириб сўрайверишибди. Охири асаби бузилиб “аввал нима билан шуғилланганимни айтсам мени бошқа ҳеч қайси давлатга киритмай қўйишади” деди. Журналист доно бўлиши керак, қаршисидаги одам касби, даромад манбаи ҳақида маълумот беришни хоҳламаяптими, уни мажбурламаслик керак. Журналистик этикага кўра респондент жавоб бермаслик ҳуқуқига эга. Агар у одам сиёсатчи бўлса эди унда бемалол жавоб олиш учун бурчакка сиқиб борса бўларди. Аммо оддий фуқаролар “жавоб бермаслик” ҳуқуқини доимо ўзида сақлаб қолади.

“Саёҳатчи Абу”га эса касби бўйича савол бериш шарт эмас. Буни кимдир билиши салбий оқибатларга олиб келади. Масалан 15 асрда Самарқандга келган Клавиходан ҳеч ким “касбинг нима?” деб сўрамаган-ку. Ёки Вамберини сиқувга олишмаган-ку. Аммо саёҳатчи Абунинг видеоларида ҳам жиддий хатолар бор. Бази кўникмаларни қатъий равишда сир сақлаш фойдадан ҳоли бўлмасди. Чет эллик айниқса Ўзбекистонда юрган ҳиндистонлик саёҳлардан ўрганиш керак бу кўникмани. Абу акага омад тилаймиз, юрт арслонларини худо ўз паноҳида асрасин.
Бир танишим ҳар ҳафта қайсидир қариндоши ўлгани ҳақида история қўяди. Ҳозиргача 5 марта бобоси, 3 марта дадаси ўлди. Худога шукр шу танишимни қариндоши эмасман. Бўлмаса, аллақачон...
Ўхшаш тақдирлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонлик бир гуруҳ мутахассислар қадимий маълумотлар асосида Тароз шаҳрининг XII-XIII асрдаги кўринишини қайта тиклаб, сунъий интеллект ёрдамида жонлантиришибди.
Open AI компанияси директори Сем Алтман ЧатЖПТнинг 5 авлоди барча учун бепул бўлишини эълон қилди. Ҳозирги кунда ҳам ЧатЖПТнинг 4 ва 4о авлоди барча фойдаланувчилар учун деярли бепул турибди. Аввалроқ бу авлоддан фойдаланувчиларнинг 20-30 марта сўров жўнатиши бепул эди. Ҳозирда бу авлод СИда сўровлар сони оширилган (мен бугун кун давомида бепул фойдаландим).

Янгиланган СИ авлоди бугун чиқдими ёки кейинроқ чиқадими билмадим
Ҳозир бирорта одамнинг 12 ёшли боласини шоҳ қилиб кўтаришса ва ўша бола мамлакатни тоғалари, амакилари ва қариндош уруғи билан бирга бошқарса жиноятчи дейишади. Непотизм ва феодал автократияда айблашади. Лекин ўтмишда ўтганларни буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур деб улуғлаймиз.

Ҳеппий Бобур дей ўртоқлар
Йигити йўқлар учун бир кунлик ижара йигит хизмати бор. Тарифлар “лайт”, “про” ва “премиум”га бўлинади.

Лайт таърифи арзонгина - 300$. Бир дона гул билан хотдог ейсизлар. 4 соат вақтини ажратади. История учун расм-видеога тушиб беради. Кўриниши ўртача.

Про тарифида бир букет гул, таъбингизга кўра совға, ресторанда кечки овқат, машинада сайр қилиш. Расм-видео ишлаш чексиз. Севги изҳор қилиб, ширин гаплар айтади. Машина эшигини очиб-ёпиб беради. Квартирангизгача кузатиб қўяди. Нархи - 800 $. Келишган йигитлар.

Премиум тарифи. Юқоридагиларнинг ҳаммаси. Ичкилик ичиш, дискотекага олиб бориш, валс тушиш хизмати қўшилади. Шунингдек, сўровга кўра бир кеча меҳмон ҳам бўлиши мумкин. Бақувват, спортчи йигитлар. Нархи 1200$

“Ижара йигит” фирмаси хизматларидан фойдаланинг.
Статистика экан. Ҳар 100 та никоҳдан 22 тасида никоҳ тузиш сабаби моддий аҳволни яхшилаш экан. Демак, инстаграм видеоларда маҳрга гелик сўраб кўнгилни айнитадиганлар реал ҳаётда мавжуд ва улар кўпчилик. Шунингдек, ҳомиладор бўлиб қолгани учун эрга тегаётганлар ҳар 100 кишидан 15 тасини ташкил этади. Қизиқ, контрасептик воситалар қиммат турмайди, аммо сотиб олишда ёш чегараси мавжуд. Балки 18+ тақиқини 16+ га тушириш вақти келгандир. Булар-ку омади келиб ҳомиладор бўлиб қолгани учун эрга тегаётганлар холос. Ҳали миси чиқмагани нечта бўлса? Юксак маънавият - енгилмас куч.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инглиз тилини инглиз тилига таржима қилишганини биринчи марта кўришим 😂
PM2.5 микрозаррачалари ҳақида

1 - 1,5 йилдан буён дам олиш кунлари кечроқ уйғонаман. Таҳминан 10-11 ларда. Ҳеч канда қилмай ўша кунлари бошим жуда қаттиқ оғрийди. Дам олиш кунини ҳам белига тепади бундай оғриқ. Бирор ишга қўлингиз бормайди, ҳафсаласизлик ва чарчоқ енгади. Бунга жавобан кишининг на овқат егиси келади ва на кўчага чиққиси келади. Уйда оғриқ билан юзма юз ўтираверасиз. Докторлар ҳаммаси жойида дейишди.

Кеча шанба куни ҳам шу оғриқ билан уйғондим. Кейин илмий журналлардан ҳаво сифати ва унинг организмга таъсири тўғрисидаги мақолаларни олиб ўқидим. Қарангки, аломатлар бир хил бўлиб чиқяпти. Шунга кўра ҳаво сифатини яхшилайдиган қурилмача олдим. Кеча кечаси билан тер тўкиб меҳнат қилди шоввоз. Уйғонгагимда бошдаги оғриқ йўқолди. Уйда ҳам тўйиб нафас оладиган бўлдим.

Эрталаб туриб уйнинг ҳавосини шамоллатай деб деразаларни очдим. Қарангки қурилма ишлаши тезлашиб кетди. Кўрсатгичларга қарасам ҳаводаги PM2.5 заррачалар кескин ошиб кетибди. Бироз шамоллатиб деразаларни яна ёпиб қўйдим. Ҳозир кўрсатгич 10-15 оралиғида. Кечгача уй ҳавоси тоза бўлиб қолади. Кайфият ҳам яхши, бошда оғриқ ҳам йўқ, иштиёқ ҳам бор.

Тоза кислород инсон табиати ва саломатлиги учун қанчалик муҳум эканлигини тушундим. Тавсия қиламан, сиз яшаётган шаҳар ҳавосидаги ифлосланиш даражаси юқори бўлса, уйингизга шу қурилмадан олиб қўйинг.
Шуларнинг барчасини олганман шекилли. Эмлаш сабабли жуда кўп касалликлар илдизи билан йўқ қилинди. Эмлаш сабабли болалар ўлими олди олинди (СССР вақтидаги болалар ва оналар ўлими статистикасига қаранг). Эмлаш сабабли инсоният бугун 8 млрд киши бўлди. Сиз фарзандингизни эмлатмасангиз у касалликларни бошқалврга ҳам юқитиради.

Эмлаш бу ўша касаллик вирусини танага жўнатиш ва бола танасида ўша вирус ёки бактерияга нисбатан иммунитетни шакллантириш дегани. Бу худди боксчининг профессионал жангдан олдин машғулот ўташига ўхшайди. Бу ерда боксчи боланинг иммунитети, сунъий рақиб ўлдирилган вирус. Қачон танага тирик вирус хужум қилса, танадаги “боксчи” машғулотда рақибини яхши ўргангани учун вирусни енгади.

Бир вақтлар оддийгина қизамиқ, сувчечак, рата вирус каби касалликлардан кўплаб одамлар ўлишган. Ковидда ҳам табиий иммунитет бўлмагани сабабли, қанча одамлар ўлиб кетди.

Профилактик эмлаш жуда зарур амалиёт.
Достоевскийнинг “Жиноят ва жазо” асари асосида СССР киноижодкорлари томонидан бадиий фильм суратга олинган. “Жиноят ва жазо”ни ўқисамми ёки йўқми деб турган танишларингиз бўлса, киносини томоша қилиб қўяверинг. Фильм икки қисмдан иборат бўлиб жами 209 дақиқа. Энг асосийси фильмнинг ўзбек тилидаги дубляж жуда ажойиб чиққан.

Фильмни юклаб олмоқчи бўлсангиз мана бу ботга старт босинг. Фильм коди 1 (1-қисм учун), 2 (2-қисм учун). Ҳали бу телеграм ботда жуда кўп янги филмларни жойлаймиз. Ишимизни Достоевский билан бошладик, баракамизни берсин.

П.С Бу филмни ҳеч қаердан топа олмайсиз

Телеграм бот: @uzkinolentabot
2025/07/05 03:56:10
Back to Top
HTML Embed Code: