Telegram Web Link
Глобал майдондаги халқаро ўйинлар ва XX аср романтизацияси (Қандай қилиб аҳмоқлар дунёни уруш ўчоғи томон тортиб кетмоқда?)

Ўтган ҳафта Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Бунга асосий сабаб сифатида Путин америкалик наркотик савдоси билан қўлга тушган маҳбусни озод қилганлиги кўрсатилмоқда. Шундан сўнг Трамп Путинга телефон қилиб ўзаро суҳбатда унга раҳмат айтди. Трампнинг ёзишича телефон мулоқотидаги масалалардан энг биринчиси "Украинадаги уруш" бўлган.

Суҳбатдан англашиладики, Трамп ўз сайловолди шошма шошарликларини ҳали ҳам давом эттирмоқда. Ҳатто, Украина ҳудудларининг Россияга топширилишини назарда тутувчи оғзаки келишувлар ҳам бўлган. Масалани жиддий олиб қараганда, Трампнинг Путинга қўнғироқ қилиши урушнинг айбдорларини ўзгартиряпти. Путин урушнинг айбдори эмас, балки келишса бўладиган ҳамкор сифатида кўрсатиляпти. Уруш бошланишига эса асосий сабабчи сифатида Байден кўрсатилмоқда. Яъни уруш Путин бошлагани учун эмас Байден президент бўлгани учун содир бўлди деган қараш сингдириляпти.

Шунингдек Украинадаги уруш масаласида "оташкесим"га эришиш 9 май арафасида, тахминан Пасҳа байрамида 20 апреллар атрофида бўлади. Чунки телефон орқали суҳбатда Трамп 9 май арафасида Москвага ташриф буюришини айтиб ўтган.

Америка президентининг диктаториал мамлакатга ташриф буюриши бу худди, дипломатик тилда бирор ердан "жодугарлар лаънатини олиб ташлаш" (қайтарма қилишдек) гап. Яъни диктатор ҳокимиятини легитимлаштириб беради.

Телефон суҳбатидаги кейинги масалалар, Яқин Шарқ ва энергетика масалалари бўлган. Катта эҳтимол билан Трамп бу йўналишларда ҳам АҚШ позициясини Россия манфаатлари учун йўналтирган.

АҚШ президентининг Москвада ўтказилиши режалаштирилган 9 май ғалаба парадида иштирок этиши "эски дунё тартиби"нинг яна саҳнага қайтиши, империалистларнинг "қуёш ҳамманинг елкасига баробар тушсин" сиёсати жонланаётганидан дарак беради.
👍6🔥1🌚1🙈1🙉1
Агар сенда ота-онани танлаш имкони бўлганда, ота-онани ҳам танламаган бўлардинг. Ўзим осмондан тушаман дердинг.

(c) Аям
🤣28👍1
Ҳамма нарсадан қўрқадиган одамларни тушунмайман. “Ширинлик зарар, шакар зарар, қалампир зарар, кола зарар, чой зарар, фалон зарар, пистон зарар” деяверишади. Нима эмиш ўлимга олиб келар эмиш. Аслида яшаш ҳам зарар, оқибати ўлимга олиб келади. 😁
😁142👍2
Forwarded from Prof. Sherzod
Суратдаги ўйинчоқ Кембриждаги Уипл фан музейи экспонатларидан биридир. Мурвати буралса, глобусни икки сунъий йўлдош айланади: бири Совет Иттифоқи 1957 йилда космосга учирган йўлдош—"Спутник" бўлса, иккинчисининг ичида учувчи шакли ҳам бор. Яъни, Гагарин космосга учишидан бир йил олдин чиқарилган бу ўйинчоқда инсоннинг кўп ўтмай сунъий йўлдошда Ерни айланиши орзуси акс этган.

Биласизми бу ўйинчоқ менга нимаси билан қизиқ? Унинг ишлаб чиқарилган йили, жойи... ва номи. Ўйинчоқ чиққан 1960 йил Совуқ уруш энг авжига чиққан давр бўлган—икки йил ўтмай, Куба устида 3-Жаҳон уруши бошланишига оз қолган. Ўйинчоқ коммунистик ГДРда эмас, АҚШ ҳарбий базаларига тўла Ғарбий Германияда ишлаб чиқарилган.

Шунга қарамай, ўйинчоқнинг номи "Спутник." Шунча немисча, инглизча ном туриб, русча "Спутник" сўзини танлашган.

Бундан хулоса—ўша давр Совет Иттифоқининг "юмшоқ кучи" чўққисига етган, ҳатто ашаддий рақиблари ҳам эътироф этган давр бўлган. Ўша иттифоқ қаердаю, уни ҳозирда тиклашга кучанаётган меросхўри қайда.

@profsherzod
🔥5
- Сени омон сақлагани учун маъбудларга раҳмат айтаман.
- Маъбудларга эмас жангчиларимга раҳмат айт. Мени улар ҳимоя қилишди.

“Илм-фан ва санъат равнақи ахлоқнинг покланишига ёрдам берадими?”, - деган эди Жан Жак Руссо. Менимча инсон камолоти ва аҳлоқ покланишига илм-фан ва санъатнинг ҳеч қандай даҳли йўқ. Инсон аҳлоқи тўлақонли инсон виждонининг иникосидир.

Қадимги Рим ўз даврида илм-фан ва санъат, ҳарбий ва технологик тараққиётни блсиб ўтиб, дунё тамаддунида ўчмас из қолдирди. Шунинг билан бирга юксак аҳлоқсизликнинг энг олий чўққиларини ҳам забд этди. “Рим орзуси” шундай қудратли орзуки, ҳатто Римни кўрмаган инсонлар қалбида ҳам ҳали ҳануз яшайди. Лекин Римнинг шуҳратпарастлиги, ноинсоний ҳаракатлари, ўлимдан завқ олиши-ю, ҳиёнатдан лаззатланиши тараққий этган жамият аҳлоқий жиҳатдан ноқус бўлганини билдиради.

“Гладиатор” филмининг биринчи қисмини кўрмаганман, аммо иккинчисини кўрдим. Филм империя саройидаги ўша даврга хос сиёсий ўйинлар (ҳамиша актуал сарой найранглари), қулдорлик, қашшоқлик ва адолатсизликни тасвирлайди. Саройдаги сиёсий инқироз билан бирга, оддий инсонлар турмуш тарзининг ачинарли юзини қайта тиклашга уринади.

Филм бир қарашда тарихни эслатсада, аммо атрофимиздаги кишиларнинг асл юзларига ҳам ойна тутади. Жан Жак Руссо таъбири билан айтганда, илм-фан ва санъат қуёш сингари қанча чароғон нур сочса, инсониятнинг аҳлоқсизлиги шунча намоён бўлаверади. Сохта соддаликдан ҳам аянчлироқ нарса йўқ бу дунёда. Афсуски, ҳам “Гладиатор”да, ҳам атроф-муҳитимизда сохта соддалар кўпайиб кетди.
👍11🔥4🙈1
Allaev Uz
Endi u maqsadsiz o‘yin o‘ynab, tushlikkacha uxlab, o‘zini har qachongidan ham yolg‘iz his qilmoqda ekan.
Мақсадсиз ўйин ўйнаб, тушгача ухлаб (!) ўта таниш ҳолат.
😁7
Очиқ маълумотларга кўра Тожикистон армияси шахсий таркиб сони 17 минг киши экан. Кўттай жойга 7 минг аскарини йиғиб парад қилишибди. Армиянинг деярли ярми шугина жойга сиғиб кетса, бундай армия билан парад ўтказиб, шарманда бўлмаган яхшироқ. Тожикистон халқига тинчлик тилаймиз.

Хўш нега Тожикистон парад ўтказмоқда? Тожикистон ҳукумати кеча Қирғизистон билан чегаралар бўйича якуний қарорларни имзолади. Аҳоли орасида ва хориждаги муҳолифий кучлар Тожикистонни кучсизликда айблашмоқда. Шу сабабли ҳукумат мушакларини кўз-кўз қиляпти. Муҳолифатчилар ва сепаратистларнинг танқидига қарамай, Тожикистон ўз тарихидаги энг тўғри қарорни қабул қилди. Аслида бундай муҳим қарорларни кучсизлар имзолай олмайди. Фақат кучлиларгина муросага кела олади.

Бундай муҳим қарорлар Марказий Осиё халқлари интеграцияси учун керакли қарорлар ҳисобланади. Икки миллат ва давлат учун дўстлик, тинчлик ва хотиржамлик тилаймиз. Менимча, Марказий Осиёда чегара билан боғлиқ бошқа муаммолар қолмади. Эндиги навбат дипломат ва елчиларга.
🔥6👍4🤣1
Римда одат бор эди. Весталар ибодатхоналарда ҳар доим Рим оловини ёқиб туриши шарт эди. Агар олов ўчиб қолса, Рим ҳам қуларди. Биласизми энг қизиғи нима? Весталар бу оловни инсон қалбида ёқишди. Шу, шу бўлди-ю Рим олови ҳар бир қалбда абадий ёнадиган бўлди. Ҳозиргача бутун дунё эркаклари ҳар куни бир марта бўлса ҳам Римни ўйлайди. “Ave, Rome! Ave, Imperator!”

Хўш сиз бугун Римни эсладингизми?
6🔥4🤣2❤‍🔥1👍1
Наташа қилган гуноҳлари тўғрисида черковда роҳиб отага товба қилиш учун айтиб берган экан, роҳиб ота Наташанинг рақамини сўрабди.
😁10🤣8🌚2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дада айтди - дада бажарди 🫶

Элдор Шомуродовдан ажойиб ролик

Long live Rome
❤‍🔥16🔥83👍1
НАЗАР ЭШОНҚУЛдан

Украина - бу репетиция

Дунё янги босқичга, янги эрага қадам қўйди. Яна ким кучли бўлса, кимнинг қуроли кўпроқ қирғин қилолса, ўша кучли деган қарашни дунёга намойиш қилди. Иккита жаҳоний урушлардан сабоқ чиқармаган башарият ким эзгу бўла, ким маънан баланд бўлса ўша кучлидир деган қарашга ўтганди. Аммо Путинннинг бир ўзи инсониятнинг минг йиллик қарашларини йўққа чиқарди. У “Ким кучли бўлса, адолат ўшадир” деган қарашни ўртага ташлади,, ҳарбий салоҳияти билан буни исбот қилмоқда. Мияларини рус ташвиқотининг унитазига айлантирганлар бугун бу фикрни қўлламоқда. Шу пайтгача “Эзгулик ғалаба қилади” деган ишонч йўқолди. Бугун пул, куч, қурол, сурбетлик, ёвузлик, ёлғон барибир ғалаба қилади деган фикр ҳамманинг ичига маъбуд каби ўтириб олди. Украинага босқин бу фақат бир давлатнинг бошқа давлатга босқини эмас. Бу гуманизм, ҳурлик, эркинлик, адолат деган минг йллик қарашларга ҳам босқиндир. Буни ҳеч нарса билан, айниқса, рус ташвиқоти келтираётган далиллар билан оқлаб бўлмайди. Руслар Ўрта Осиёда Украинада, рус пропагандаси таъкидлаётган Донецк ва Луганскда “неонацистлар” зуғуми остида ҳалок бўлганлардан ўн чандон кўпроқ қирғинлар қилганди, аммо асло буни зулм ва босқин деб қараган эмас. Гитлер бу Германия эмас, деганди Камю. Путин бу - Россия дегани ҳам эмас. Украина – бу репетиция. Украинадан кейингиси ким? Ҳақиқий томоша қаерда бўлади? Рус империяси уюштирадиган гладиаторлар Колизейи асли қаерда? Ҳушёр бўлайлик!

Бир пайтлар Томас Манн ёзганди: сурбетлашган фашизмга маҳлиё бўлиш 100 млн одамнинг ёстиғини қуритди деб. Рус шовинизмининг, Путиннинг сурбетлиги қанчага тушади??!
🔥9❤‍🔥32
PhD is downloading...
🔥10❤‍🔥3💋3
ChatGPT атомдан кучли. Унинг кучини ўтин ёришга сарфламаслик керак.


ChatGPT - 4.5 модели эълон қилинди. Ушбу сунъий интеллектнинг янги модели бугун омма учун очиқ ҳолда тақдим этилди, аммо ҳамма учун эмас.

Ҳозирги кунда бир нечта сунъий интеллект моделлари билан ишлайман ва уларнинг бир биридан афзал томонларидан бир хил фойдаланиб келаман. Ҳафтанинг бошида ChatGPTнинг эски ва “о” моделларида катта янгиланиш кузатилган эди. Эндиликда “плюс” версиясидаги фойдаланувчилар СИнинг “чуқур таҳлил” (deep research) имкониятидан фойдаланиши мумкин.

Элон Маскнинг Grok 3 модели биринчи бўлиб фойдаланувчиларга “чуқур таҳлил” имкониятини тақдим этди, аммо Элониддиннинг бу “сеҳрли шамчироғи” маълум бир соҳа йўналишида чуқур таҳлилни амалга оширишда бироз оқсайди. Унда манбалар етишмаслиги ва маълум бир соҳани фақат тор доирада ўрганиб қўйиши таҳлилларнинг ҳолислигига шубҳа уйғотади.

Сам Алтманжоннинг ChatGPTси эса, чуқур таҳлилларда анча ҳолис ва турли хил манбалар билан ишлаши билан ажралиб туради. Аммо асосий камчилик СИ ягона манба атрофида кўпроқ айланиб қоляпти. Фикр қанчалик тўғри бўлмасин, турли манбалар билан асосланиши шарт. ChatGPTдаги янгиланишнинг асосий белгиларидан бири сунъий интеллектнинг ўз фикри борлигида. Яни СИ эндиликда сиз хоҳлаган фикрни эмас, ўзи тўғри деб билган фикрни илгари суради. Хатто бу ҳақида сиз билан тортишиши ҳам мумкин, энди СИ сизни хафа қилишдан қўрқмайди.

СИнинг бу тариқа ривожланиши таржима сифатини ошириб юборди. Янгиланган моделлар эндиликда ҳар қандай тилнинг табиий сифатларини ўзлаштириб олди. Катта матнлар билан бемалол ишлаши мумкин. Шунингдек, таржимани қайта ишлаш, бир неча хил версияларни тақдим этиш, асл матн билан танишиб, умумий контексни илғаб олиш имкониятига эга бўлди.

Ҳозирча ChatGPT овозли суҳбатларда ўзбек тилида тўғри сўзлаша олмайди. Тилимизни қозоқ ёки турк тилидан ажрата олмаяпти. Шу сабабли ChatGPT билан кўпроқ суҳбатлашиш керак. СИни ўзбек тилида гапиртиришни истасак унга кўпроқ амалий тажриба беришимиз керак.
🔥9❤‍🔥22🗿1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамма ўз дарди билан оввора экан, ҳамма халқаро қонунларга “тупураётган” экан. Ўша вақтда биз қилишимиз керак бўлган асосий миссия…
😁8
Konspirologiya.pdf
279.9 KB
Ҳар хил қаланғи қасанғиларнинг ютубда "дунё сирлари"ни фош қилганлиги тўғрисидаги видеолари кўпайиб кетибди. Шу сабабли мана бу илмий таҳлилни ўқиб чиқинг.

****

XX асрда глобал миқёсда энг машҳур конспирологик назариялар таҳлили

Конспирологик назариялар (фитна назариялари деб ҳам аталади) инсоният тарихи давомида кенг тарқалган бўлиб, одатда инқироз ва кескин ўзгаришлар даврида кучаяди​. Одамлар кутилмаган ёки даҳшатли ҳодисаларни бошдан кечирганда қўрқув, ноаниқлик ва назоратни йўқотиш ҳисси пайдо бўлади; бундай вазиятларда улар воқеаларга маъно беришга уринади ва кўпинча яширин фитна излай бошлайди. Конспирологик қарашлар шундай пайдо бўладики, улар мураккаб жараён ёки фалокатларни содда ва тушунарли схема орқали тушунтириб, айбдор сифатида бирор ёвуз кучни кўрсатади​. Шу тариқа, инсон ўз ҳаётидаги ноаниқликни камайтириш ва дунёни тушунишга интилади.

13 бетлик материал вақтингиз кўп кетмайди.
🔥7❤‍🔥41
Нега аёллар очиқ кийинади-ю, жамоат жойларида уялгандек этагини тортиб қўяди? Чунки, улар очиқ жойларга камбағалларнинг кўзи тушмаслигини, шунингдек бойлар назаридан четда қолмасликни бирдай ўйлайди.
🗿14💋2😁1🌚1
2025/07/10 15:51:00
Back to Top
HTML Embed Code: