Агар сенда ота-онани танлаш имкони бўлганда, ота-онани ҳам танламаган бўлардинг. Ўзим осмондан тушаман дердинг.
(c) Аям
(c) Аям
Ҳамма нарсадан қўрқадиган одамларни тушунмайман. “Ширинлик зарар, шакар зарар, қалампир зарар, кола зарар, чой зарар, фалон зарар, пистон зарар” деяверишади. Нима эмиш ўлимга олиб келар эмиш. Аслида яшаш ҳам зарар, оқибати ўлимга олиб келади. 😁
Forwarded from Prof. Sherzod
Суратдаги ўйинчоқ Кембриждаги Уипл фан музейи экспонатларидан биридир. Мурвати буралса, глобусни икки сунъий йўлдош айланади: бири Совет Иттифоқи 1957 йилда космосга учирган йўлдош—"Спутник" бўлса, иккинчисининг ичида учувчи шакли ҳам бор. Яъни, Гагарин космосга учишидан бир йил олдин чиқарилган бу ўйинчоқда инсоннинг кўп ўтмай сунъий йўлдошда Ерни айланиши орзуси акс этган.
Биласизми бу ўйинчоқ менга нимаси билан қизиқ? Унинг ишлаб чиқарилган йили, жойи... ва номи. Ўйинчоқ чиққан 1960 йил Совуқ уруш энг авжига чиққан давр бўлган—икки йил ўтмай, Куба устида 3-Жаҳон уруши бошланишига оз қолган. Ўйинчоқ коммунистик ГДРда эмас, АҚШ ҳарбий базаларига тўла Ғарбий Германияда ишлаб чиқарилган.
Шунга қарамай, ўйинчоқнинг номи "Спутник." Шунча немисча, инглизча ном туриб, русча "Спутник" сўзини танлашган.
Бундан хулоса—ўша давр Совет Иттифоқининг "юмшоқ кучи" чўққисига етган, ҳатто ашаддий рақиблари ҳам эътироф этган давр бўлган. Ўша иттифоқ қаердаю, уни ҳозирда тиклашга кучанаётган меросхўри қайда.
@profsherzod

- Сени омон сақлагани учун маъбудларга раҳмат айтаман.
- Маъбудларга эмас жангчиларимга раҳмат айт. Мени улар ҳимоя қилишди.
“Илм-фан ва санъат равнақи ахлоқнинг покланишига ёрдам берадими?”, - деган эди Жан Жак Руссо. Менимча инсон камолоти ва аҳлоқ покланишига илм-фан ва санъатнинг ҳеч қандай даҳли йўқ. Инсон аҳлоқи тўлақонли инсон виждонининг иникосидир.
Қадимги Рим ўз даврида илм-фан ва санъат, ҳарбий ва технологик тараққиётни блсиб ўтиб, дунё тамаддунида ўчмас из қолдирди. Шунинг билан бирга юксак аҳлоқсизликнинг энг олий чўққиларини ҳам забд этди. “Рим орзуси” шундай қудратли орзуки, ҳатто Римни кўрмаган инсонлар қалбида ҳам ҳали ҳануз яшайди. Лекин Римнинг шуҳратпарастлиги, ноинсоний ҳаракатлари, ўлимдан завқ олиши-ю, ҳиёнатдан лаззатланиши тараққий этган жамият аҳлоқий жиҳатдан ноқус бўлганини билдиради.
“Гладиатор” филмининг биринчи қисмини кўрмаганман, аммо иккинчисини кўрдим. Филм империя саройидаги ўша даврга хос сиёсий ўйинлар (ҳамиша актуал сарой найранглари), қулдорлик, қашшоқлик ва адолатсизликни тасвирлайди. Саройдаги сиёсий инқироз билан бирга, оддий инсонлар турмуш тарзининг ачинарли юзини қайта тиклашга уринади.
Филм бир қарашда тарихни эслатсада, аммо атрофимиздаги кишиларнинг асл юзларига ҳам ойна тутади. Жан Жак Руссо таъбири билан айтганда, илм-фан ва санъат қуёш сингари қанча чароғон нур сочса, инсониятнинг аҳлоқсизлиги шунча намоён бўлаверади. Сохта соддаликдан ҳам аянчлироқ нарса йўқ бу дунёда. Афсуски, ҳам “Гладиатор”да, ҳам атроф-муҳитимизда сохта соддалар кўпайиб кетди.

Очиқ маълумотларга кўра Тожикистон армияси шахсий таркиб сони 17 минг киши экан. Кўттай жойга 7 минг аскарини йиғиб парад қилишибди. Армиянинг деярли ярми шугина жойга сиғиб кетса, бундай армия билан парад ўтказиб, шарманда бўлмаган яхшироқ. Тожикистон халқига тинчлик тилаймиз.
Хўш нега Тожикистон парад ўтказмоқда? Тожикистон ҳукумати кеча Қирғизистон билан чегаралар бўйича якуний қарорларни имзолади. Аҳоли орасида ва хориждаги муҳолифий кучлар Тожикистонни кучсизликда айблашмоқда. Шу сабабли ҳукумат мушакларини кўз-кўз қиляпти. Муҳолифатчилар ва сепаратистларнинг танқидига қарамай, Тожикистон ўз тарихидаги энг тўғри қарорни қабул қилди. Аслида бундай муҳим қарорларни кучсизлар имзолай олмайди. Фақат кучлиларгина муросага кела олади.
Бундай муҳим қарорлар Марказий Осиё халқлари интеграцияси учун керакли қарорлар ҳисобланади. Икки миллат ва давлат учун дўстлик, тинчлик ва хотиржамлик тилаймиз. Менимча, Марказий Осиёда чегара билан боғлиқ бошқа муаммолар қолмади. Эндиги навбат дипломат ва елчиларга.

Римда одат бор эди. Весталар ибодатхоналарда ҳар доим Рим оловини ёқиб туриши шарт эди. Агар олов ўчиб қолса, Рим ҳам қуларди. Биласизми энг қизиғи нима? Весталар бу оловни инсон қалбида ёқишди. Шу, шу бўлди-ю Рим олови ҳар бир қалбда абадий ёнадиган бўлди. Ҳозиргача бутун дунё эркаклари ҳар куни бир марта бўлса ҳам Римни ўйлайди. “Ave, Rome! Ave, Imperator!”
Хўш сиз бугун Римни эсладингизми?
Хўш сиз бугун Римни эсладингизми?
Наташа қилган гуноҳлари тўғрисида черковда роҳиб отага товба қилиш учун айтиб берган экан, роҳиб ота Наташанинг рақамини сўрабди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дада айтди - дада бажарди 🫶
Элдор Шомуродовдан ажойиб ролик
Long live Rome
Элдор Шомуродовдан ажойиб ролик
Long live Rome
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамма ўз дарди билан оввора экан, ҳамма халқаро қонунларга “тупураётган” экан. Ўша вақтда биз қилишимиз керак бўлган асосий миссия…
Konspirologiya.pdf
279.9 KB
Ҳар хил қаланғи қасанғиларнинг ютубда "дунё сирлари"ни фош қилганлиги тўғрисидаги видеолари кўпайиб кетибди. Шу сабабли мана бу илмий таҳлилни ўқиб чиқинг.
****
XX асрда глобал миқёсда энг машҳур конспирологик назариялар таҳлили
Конспирологик назариялар (фитна назариялари деб ҳам аталади) инсоният тарихи давомида кенг тарқалган бўлиб, одатда инқироз ва кескин ўзгаришлар даврида кучаяди. Одамлар кутилмаган ёки даҳшатли ҳодисаларни бошдан кечирганда қўрқув, ноаниқлик ва назоратни йўқотиш ҳисси пайдо бўлади; бундай вазиятларда улар воқеаларга маъно беришга уринади ва кўпинча яширин фитна излай бошлайди. Конспирологик қарашлар шундай пайдо бўладики, улар мураккаб жараён ёки фалокатларни содда ва тушунарли схема орқали тушунтириб, айбдор сифатида бирор ёвуз кучни кўрсатади. Шу тариқа, инсон ўз ҳаётидаги ноаниқликни камайтириш ва дунёни тушунишга интилади.
13 бетлик материал вақтингиз кўп кетмайди.

1937 йил Адолф Гитлер томонидан ўтказилган митинг иштирокчилари. Тарих бўйича ҳали ҳеч бир шахс томонидан бу даражадаги митинг уюштирилмаган. Аммо мана шу митинг иштирокчиларнинг 99.9 фоизи 8 йилдан сўнг 1945 йил “Гитлерни ҳеч қачон қўллаб-қувватламаганман” деб жавоб беришган экан.
Шу сабабли оломон фикрига эргашманг
Шу сабабли оломон фикрига эргашманг