Денгизчиларнинг таъбирича, денгизда кучли тўфон ва бўрон кўтарилишидан олдин дилни хира қиладиган даражада сукунат чўкармиш. Юқоридаги латифани ҳам шундай сукунат деб қабул қилингки, чунки “Жиноят ва жазо” ҳақида узоқроқ суҳбатлашамиз.
XIX аср охирига келиб Россияда “Крепостнойлик ҳуқуқи” бекор бўлди. Ушбу қонун билан Россиядаги кўплаб деҳқонлар ўз эгаларидан озод бўлиб, мустақил ҳаёт кечира бошлашди. Москва, Петербург каби йирик шаҳарлар ички миграция марказларига айланиб бошлади. Ўша давр Петербург кўчалари одамларнинг оҳ-воҳи-ю, азобли қашшоқлик келтирган рутубат туманига чўмган эди. Бундай вазиятда Достоевский бўлганингизда нима қилардингиз? Албатта, “Жиноят ва жазо”ни ёзган бўлардингиз.
Асар жуда мураккаб конструктив мулоҳазаларни муҳокама марказига ташлайди. Улардан энг ачинарлиси “инсон ҳаётини ўзгартириб юборувчи воқеалар содир бўлганидан кейин одам қандай яшаши керак?” деган саволга жавоб излашдан иборат. Росколников ана шу саволга жавоб излаган инсон образи сифатида тасвирланади. Кампирнинг ўлими Росколниковнинг “ҳаётини ўзгартириб юборадиган” воқеа ҳисобланади.
Росколников характери асар давомида “шахсият иккиланиши” кўринишида ривожланиб боради. Масалан, Мармеладовлар оиласига қилган яхшилиги, қийинчиликка учраган одамни қутқариш воқеаларига кўра қаҳрамон яхши инсон. Аммо “олий инсон қонунлардан устун” ва “яхшилик йўлида жиноят содир этиш инсонни кечиришга сабаб бўлади” деган қарашига кўра у нигилист.
Асар мана шу нуқтада иккига бўлинади. Ўқувчига Росколников жиноятидан кейин қайси йўлни танласа, қандай воқеа содир бўлиши кўрсатилади. Бу адиб тоонидан асардаги икки хил образ орқали очиб берилган. Сония Мармеладовлар оиласи қашшоқликка учрагани сабабли ёшгина бўлишига қарамай фоҳишалик билан шуғулланган қиз. Аммо Сониянинг қалбида гуноҳга исён ва тавба бор. Аркадий Свидригайлов эса нигилист. У ўз қабиҳ режасига эришиш учун хотинини захалаб ўлдирган ва “олий одам бошқалардан устун” деган қараш билан яшайди.
“Жиноят ва жазо” романи бугунги кунга келиб яна муҳокама марказига тортилди. Сабаби капитализмнинг кескин қарорлари инсонлар ҳаётини оғирлаштириб, қашшоқлик домига тортиб кетмоқда. Жамиятимиз маънавий муҳитида нигилизм ва утилитаризм ғоялари ёйилиб бориши оқибатида – анъанавий эътиқод ва қадриятларга шак келтирувчи, “ҳамма нарса рухсат этилган” деган қарашга моил ёшлар пайдо бўла бошлади. Бу эса жамиятда янги Росколниковлар пайдо бўлаётганидан хабар беради. Кейинги постларимиз шу тўғрисида бўлади.

Росколниковни тергов учун Порфирий Петрович ёнига олиб кетишаётганда у шундай дейди "Мен у учун Лазариус ролини ўйнашим керак".
Лозариус бу Инжилда келган образ (Юҳанно 11:38-54) бўлиб, Исо (а.с)нинг ҳақлигини исботлаш учун ўлиб-тирилган образ. Достоевский намунавий христиан бўлишига қарамай, бу вазиятда Инжилга эмас балки халқ оғзаки ижодидаги "Лозариус" образига ишора қилади.
Халқ орасидаги Лозариус қўшиғига кўра бойлар ахлоқий покланиш учун камбағалларга эҳсон қилиши зарур. Росколников ҳам ўз жиноятини шу орқали оқлашга; қашшоқлиги, ҳатто ўқишдан ҳайдалганлиги билан "бечора" образини яратишга ҳаракат қилади.
Росколников терговда "ўзининг қийналганлиги орқали" терговчини чалғитишга уринади. Шу орқали манипуляция қилади. Бугун жамиятимизда мана шундай инсонлар кўпайиб кетди.
Оиласи, отаси, тоғаси, онаси, холаси, аммаси, давлати, дини, жамияти, урф-одатлари ва ҳ.клар томонидан босимга учраётганини, эркин яшай олмаётганини айтаётганлар; турли хил баҳоналар билан инсонлар қалбида раҳм-шафқат туйғусини уйғотишга ҳаракат қилаётганлар ҳар қадамда топилади. Булар шундай аҳмоқона усуллари билан инсонлар тақдири билан ўйнашади. Ўз разил ниятларини Росколников сингари оқлашга уринади.
Бечора, қийналган, эзилган, азоб кўрган, кун кўрмаган шахс образини гавдалантириш орқали нигилизмга қадам босади. Жамият бундай инсонларни балки кечирар, аммо "янги Росколниковлар" албатта жазоланиши шарт.

Бугун яна картамдан пул ечмоқчи бўлган ўғри шоввозлардан 87 минг сўм пул ўз картамга тушириб олдим. Ўғрини қароқчи урди. Энди эса виждоним қийналиб ўтирибди. Мени тунамоқчи бўлганларни тунаганим ёмон иш эмас-ку тўғрими?
Масалан шу жой номини “Royal Central Park” эмас “Қироллик марказий ҳиёбони” деб номласа яна ҳам жарангдор, улуғвор ва ҳашаматли кўринган бўлар эди. Афсуски Қирғизистонда ҳам биздаги сингари инглизча номлаш авж оляпти. Шу жумланинг қирғизчаси “Королдук борбордук парк” бўлар экан. Менимча, қирғизчаси ҳам жарангдор.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ком ту дуба” бу жуда маъноли ва инсон қалбида севги-муҳаббатни жўш урдирадиган сўз. Қиз ҳақиқий муҳаббатини топибди. 🫶
АҚШ ўз миллий хавфсизлигини хатарга қўядиган маълумотлар тўлқинини эълон қилди. Бугун балки кечадир билмайман. Ахборот шунчалик кўпки, уларни таҳлил қилишга умр етмайди.
Хўш, Кеннедийнинг қотиллиги билан боғлиқ маълумотлар АҚШ Миллий архиви томонидан эълон қилинганидан сўнг, ҳужжатларнинг маълум бир қисмини кўчириб олиш ва таҳлил қилишга киришдим. Ушбу ҳужжатларда келтирилишича СССР Махфий хизматлари турли хил каналлар ва разведка бўлинмалари ёрдамида Ли Ҳарвий Освалд томонидан президент Кеннедийни ўлдиришни режалаштираётганини АҚШ разведкасига маълум қилган.
Ушбу ҳужжатлар таҳлилига кўра айтиш мумкинки, разведка бўлинмалари кузатувдаги шахснинг нафақат шахсий алоқа ва хизмати балки унинг ижтимоий кайфияти, психологик ҳолати ва одатлари тўғрисида маълумотлар тўплаган.
Масалан, КГБ жосуси Валерий Владимирович Костиков ҳақида ҳужжатларда шундай маълумот келтирилган: “У Мексикада фаолият юритаётган самарали ва энг хавфли жосуслардан. Ҳеч қандай ахлоқий қарашларга эга эмас. На таълим ва на тарбия кўрган. 1968 йил Мексикадаги СССР элчихонаси ходими сифатида фаолият бошлаганидан сўнг. Энг биринчи қилган иши маҳаллий фоҳишахонага ташриф буюриш бўлган. Унинг фоҳишахона ёнида маҳаллий аҳоли билан жанжаллашгани газета ва журналларда шов-шув кўтарди, аммо бу ҳолат унинг имижига салбий таъсир кўрсатмади.
Шунингдек, кузатувда бўлган, махфий рақам билан шифрланган Л/1 рақамли шахснинг характери хусусида шундай маълумотлар берилади: “У кечаси ва ёмғирли ҳавода машина ҳайдашни хушламайди. Одатда сокин, оғир-босиқ инсон кўринса-да, машина рулига ўтиргач агрессив ва асабий бўлиб қолади. Л/1 қашшоқ оиладан чиққанлиги сабабли ҳамма нарсани жуда кўп миқдорда харид қилади. Аёли Ф/86 унинг харидларини назорат қилиб туришга мажбур. Л/1 нинг рафиқаси катта қизи билан жуда ёмон муносабатда. Ф/86 бу қизни “ўзини “кубалик фоҳишалардек” тутади” дея танқид қилади. Оилавий муносабатлари яхши эмас”.
Бундан ташқари, ҳужжатларда АҚШ разведкасининг дунё давлатларидаги махфий истеҳкомлари қайси шаҳарларда жойлашганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам бор.

“Мақтаган қиз тўйда *сиради” деган мақол бугун чилпарчин бўлсин. Лекин булар ҳар доим мана шунақа вазиятларда Миржалол Қосимов тили билан айтганда “ы қилиб қўйган”.
Нима бўлса ҳам умид қиламиз, ишонамиз, кутамиз илоҳим Эронни ҳам, Қирғизистонни ҳам ютинглар йигитлар. Мен хато гапирган бўлиб чиқай.

ODDIY YO'LOVCHI
“Мақтаган қиз тўйда *сиради” деган мақол бугун чилпарчин бўлсин. Лекин булар ҳар доим мана шунақа вазиятларда Миржалол Қосимов тили билан айтганда “ы қилиб қўйган”. Нима бўлса ҳам умид қиламиз, ишонамиз, кутамиз илоҳим Эронни ҳам, Қирғизистонни ҳам ютинглар…
Ва мен ноҳақман худога шукр 🇺🇿😅
Ҳўш, каналимни анчадан бери кузатиб келаётганлар билади футболга қизиқмайман. Шунчаки, ўзимизнинг қоракўзлар МТЖ ўйнаса, Манчестр ситий ва Рома ўйнаса ўзимизникиларни қўллаб-қувватлаш учун томоша қиламан.
МТЖнинг жаҳон чемпионатини нақд қилиши учун яна 3 та ўйини қолди:
1. Ўзбекистон-Эрон (25 март)
2. Ўзбекистон-БАА (5 июнь)
3. Ўзбекистон-Қатар (10 июнь)
Ҳозирда 16 очко билан гуруҳда 2 ўринда турибмиз. КХДР-Қатар ўйинида корейслар бир амаллаб ҳеч қурса дурранг ўйнашганида ЖЧни нақд қилган бўлар эдик.
Энди МТЖ олдида 3 та ўйиннинг камида 2 тасини ютиб, 1 тасини дурранг ўйнашдек вазифа турибди. Йигитларга омад тилаймиз.

Кечаги ўйинда ҳамма нарса зўр бўлди. Менимча энг катта камчилик йигитлар биргаликда кўпроқ шуғулланиши керак экан. Бизда стандарт вазиятлар яратиш, ярим ҳимоячиларнинг ҳужум ташкиллаштириши ТОП даражада бўлди, аммо ўша вазиятларни охирига етказишда ҳужумчиларимиз бир бирини тушунмай қолди. Биргаликда кўпроқ машғулот ўтказишса, балки жаҳон чемпиони ҳам бўлармиз. 😅
2023 йил майида Туркияда президентлик сайлови бўлганди. Соҳам сайлов бўлгани учун Малдивда сайлов бўлса ҳам сайловдан олдинги охирги ҳафталарни тўлиқ кузатиб бораман. Чунки демократик жамиятларда сайловнинг сўнги ҳафтаси энг оғир ҳафта ҳисобланади.
2023 йилги Туркиядаги сайловда ҳам охирги ҳафтада содир бўлган кескин сийёсий баҳслар ва уларда Икром Имомўғлининг чиқишларини кузатиб анча хулосалар қилгандим. Ўша вақтларда Туркияда таҳсил олаётган Исфандиёр ака билан шу мавзу юзасидан жуда кўп баҳслашар эдик. Ўша баҳсларнинг бирида номзодлардан бири Кемал Қиличдор ўғлининг сиёсий саҳнадан йўқолиши ва кейинчалик Икром Имом ўғли ҳам қамалишини айтгандим. Табийки, Исфандиёр ака бунга ишонмаганди. Мана Қиличдор ўғли сиёсий саҳнадан тушди. Икром Имом ўғли эса қамалди.
Бу жуда оддий таҳмин бўлиб кўриниши мумкин, аммо сиёсий контексда мураккаб жараён ҳисобланади. 90-йиллар бўлганида Қиличдор ўғли сайланган бўлар эди. Аммо ўша даврда ҳам Икром Имом ўғлининг энг камида қамалиши 100% аниқ. Нега? Чунки, Имом ўғлининг сиёсий иқтидори давлат раҳбари бўлиш учун жуда мос. У нотиқ, ёш, ақлли сиёсатчи, мерлик даврида жуда катта сиёсий инқирозларни еча олган шахс. Ташқи кўриниши, мимикалари ва халқни ишонтира олиши ҳар қандай сиёсий тизимни чўчитади. Агар мен Туркия президенти бўлганимда ҳам энг биринчи бўлиб Икром Имом ўғлини майдондан йўқотар эдим.
Икром Имом ўғли Туркиядаги ҳар қандай сиёсий кланлар учун ноқулай номзод. У иқтидорга келса, барча кланлар келажаги мавҳум қолади. Аммо халқ учун энг идеал номзод ҳам Икром Имом ўғли бўлади. Бу энди Туркиянинг шахсий масаласи. Эрдўған даврида Туркия ҳарбий саноатда жуда олис марраларни эгаллади. АҚШ тарихини такрорлаб, саноатни ҳврбийлаштирди. Минтақадаги энг қудратли давлатга айланди. Аммо ҳар қандай шахснинг ҳам ўзига яраша ютуқ ва камчиликлари бўлади.
Энди воқеалар давомида, намойишчилар босими сабаб Имом ўғли озод қилинар, аммо яқин ойлар ёки кейинги сайловгача саломатлиги сабаб ўлиб қолиши мумкин.

Ўзбекистондаги ҳар қандай маҳсулот шархи:
“Бизада енгилини жинниси. Жйгар маши видеога битта лайк босиб, шуни ният қиган яқинларга жўнатиб қўямиз. Машолло буни қаренг, вашшему. Вай-вай буни қаренг кишнаб турибдию. Зўр нархда сотвоммиз. Жйгар агар маши нархдан арзонини топсез сизга текинга бервораман. Состоянияси тикка бўп турибди. Рангини қаренг сочний. Кеняйимга оберворадиган жойиююю”

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жон томирим сўрайди маним.
Қалб ва қоним сўрайди маним.
Қадим хотирларим сўрайди маним.
Ким бўлар у - Ҳумой?
Унинг онаси қуёш
Нурли сувга чўмдириб олган
Унинг отаси Самрау
Эзгуликка ўргатган
Бошқирд қўшиқчиси Мусума Адел гербимизда тасвирланган Ҳумо қуши ҳақидаги қадимги туркий халқлар афсонасини куйлабди.

#душанба_дардлари
- Нима билан шуғулланасиз?
- Банан сотаман. Наша сотаман. Одам ўлдираман.
- Жиддий гапиряпсизми?
- Ҳазиллашдим. Банан сотмайман.

Шарқ ва Ғарб мамлакатларида полициянинг имижи масаласида икки хил ёндашув бор. Қадимий матнларга қарайдиган бўлсак ҳам ғарбда полициянинг илдизи бўлган рицарларга муносабат яхши бўлганини кўришимиз мумкин. Рицарларга халоскор шахс сифатида қараб келишган. Аммо шарқ мамлакатларида миршабларга нисбатан қадимдан муносабат яхши бўлмаган.
Низомулмулкнинг "Сиёсатнома" асарида Исфаҳонда уйини миршаблар бузиб ташлаган кишининг халифага арз қилиб боргани тўғрисида ривоят бор. Шунингдек, Муқимийнинг ҳажвий асарларида ҳам халқ миршабларга нисбатан ижобий муносабатда бўлмаганлигини кўриш мумкин.
Шу сабабли ғарбда бугунги кунда ҳам полиция касбига "нажоткор" қиёфасида қараб келишади. Моҳир, халқни ўғри ва муттаҳамлардан қўриқлайдиган полициячилар ҳақида жуда кўп фильмлар олишади. Шарқда эса ҳали ҳам полицияга зўравонликни қонуний тарзда амалга оширадиган, буйруқни қонунийлигини муҳокама қилмай бажарадиган шахс сифатида қарайдилар.
Ҳозир ҳам халқ орасида "мелисага, балнисага ва банкка ишинг тушмасин" деган дуосифат ҳикмат юради. Буларнинг барчаси бежизга эмас. Милиция имижини шакллантиришда йўл қўйилган жиддий хатолар бор. Аслида ходимларга жазоловчи эмас, ҳимоя қилувчи шахс сифати берилганида эди, имиж устида ишлашга ортиқча вақт ҳам керак бўлмаган бўларди.
Туркиядаги воқеаларга қараб, яна бир бор қардош эканлигимизга амин бўламан-да.

Анча ривожланиб кетганмиз аслида. Марказий Осиёда иновация ва АТ марказига айланганмиз. Аммо бизни майда маиший муаммолар гирдобига солишгани учун, шунча қилинган ишларни, тараққиётни кўзларимиз кўрмайди. Бу бизнинг айбимиз эмас. Кўзларимизни кўр қилиб, бизни оддий эҳтиёжларга боғлаб қўйганларнинг айби. Ўзбекистон тараққий этмоқда, 2010 йилги Ўзбекистон билан 2025 йилги Ўзбекистоннинг осмон билан ерча фарқи бор. Эҳтиёжларимиз ҳам ортди.