Telegram Web Link
Бухоро вилоят Транспорт бошқармаси томонидан 2023-йил йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда Хавфни таҳлил қилиш дастури натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони билан келишилган ҳолда 16 та йўловчи ташиш билан шуғулланувчи корхоналарнинг фаолиятида текширувлар ўтказилган бўлиб, аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича бошқарманинг ваколати доирасида ҳамда суд органларига ошириш орқали чоралар кўрилиши таъминланди. Жумладан:

—Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 14-июндаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги 701-сонли Қонунининг тегишли бандларига асосан 6 та корхонага умумий ҳисобда базавий хисоблаш миқдорининг 1900 (627 млн сўм) баравари миқдорида жарима қўлланилди.

—Текширувлар давомида корхона рахбарларига нисбатан МЖтКнинг 146-1, 176-3, 165-моддалари билан 12 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб тегишли тартибда судларга юборилди.

—Барча корхоналарга аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юклаш тўғрисида қарорлар чиқарилиб, қарорда кўрсатилган камчиликларни белгиланган вақтда бартараф этмаган 5 та корхонанинг лицензияси 10 кунлик муддатга тўхтатилди.

—Бошқарма томонидан кўрилган чораларга қарамасдан қонун бузилиш ҳолатларини давом эттиргани учун 1 та корхонанинг лицензияси суд томонидан 6 ойга тўхтатилди, 2 та корхона ва бошқарма ўртасида тузилган Оммавий оферта шартномаси бошқарманинг даъво аризасига кўра суд томонидан, 2 та корхонанинг шартномаси эса келишув асосида бекор қилинди.
Йўналишларда хизмат кўрсатувчи транспортлар ҳаракатини тўлиқ таъминлаш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда.

Ҳозирда вилоятимизда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароитида йўналишларда қатновларнинг узлуксизлигини таъминлаш ҳамда аҳолини жамоат транспортига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида йўналишлар ҳаракат жадвалларига қўшимча ўзгартиришлар киритилиши белгиланди.

Жумладан, автобус ва йўналишли такси йўналишларида хизмат кўрсатаётган транспорт воситалари сони оширилиб, йўналишларда ҳаракат интерваллари қисқартирилиши кўзда тутилган. Йўналишларда қатновларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши бошқарма томонидан назоратга олинди.

Шу ўринда йўловчиларимиздан жамоат транспортлари хизматидан фойдаланишларини сўраб қоламиз.

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.
Транспорт вазирлиги Бухоро вилояти ҳокимлиги билан хамкорликда аҳолига қулай ва хавфсиз транспорт тизимини яратиш мақсадида ижтимоий сўров ўтказмоқда.
Бухоро аҳолисидан ушбу тадбирда фаол иштирок этишларини илтимос қиламиз.

Сўровномада иштирок этиш учун ҳаволани босинг.
https://forms.gle/tWTaNt31R11kghWv8
⚡️Транспорт назорат инспекцияси ходимлари томонидан автобус йўналишларида йўл кира нархларининг оширилишини олдини олиш бўйича ҳайдовчилар билан профилактик тушунтириш тадбирлари ўтказилди.

⚡️Тадбирлар давомида аниқланган ҳолатлар бўйича қатъий чоралар кўрилиши таъминланади. Йўловчилардан жамоат транспортларида ҳуқуқлари бузилган тақдирда бошқарманинг 65-228-48-90 рақамли "Ишонч телефони"га мурожаат этишларини сўраймиз.

⚡️Бундан ташқари ҳозирда вақтга боғланган соатлик, кунлик, уч, олти ойлик ва йиллик лимитсиз йўл кира тарифларини амалиётга татбиқ этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷Bayram muborak aziz ayollar!

Mamlakatimiz transport tizimi xodimlari aziz va muhtaram ayollarimizni bahorning ilk bayrami “8-mart – Xalqaro xotin-qizlar kuni” bilan samimiy muborakbod etadi.

Oila va jamiyat ustuni, hayotimizning fayzi va ko‘rki bo‘lgan Siz — muhtarama xotin-qizlarimizga uzoq umr, sihat-salomatlik, xonadoningizga tinchlik-osoyishtalik, dasturxoningizga qut-baraka tilaymiz!
#Жараён

Автомобиль транспортида назорат-рейд тадбирлари
ўтказилмоқда.

Транспорт назорат инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорат Бухоро ҳудудий бўлими инспекторлари томонидан йўловчи ва юк ташиш соҳасида назорат-рейд тадбирлари давом этмоқда.

Рейд тадбирлари давомида автомобиль транспортида ташувларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар асосида амалга оширилиши, каботаж ташувларини олдини олиш бўйича назорат амалга оширилмоқда.

Аниқланган қоидабузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли бандларига асосан чоралар кўрилмоқда.
#Эълон

Шаҳарлараро автобус йўналишларида қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилмоқда.


⚡️Республикамизда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан шаҳарлараро қатновчи йўловчилар сони ортиб кетишини инобатга олиб йўловчиларга қулайлик яратиш ҳамда йўл кира нархларининг ошиб кетишини олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 18 март кунидан бошлаб йўловчи сонига мутаносиб равишда қуйидаги:

701-сонли "Бухоро-Тошкент-Бухоро",
789-сонли "Ғиждувон-Тошкент-Ғиждувон",
927-сонли "Қоракўл-Тошкент-Қоракўл",
1097-сонли "Шофиркон-Тошкент-Шофиркон" автобус йўналишларида
автобуслар сони кўпайтирилиб, қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Чипталарини автобуслар жўнаш манзилларидаги чиптахоналар ёки электрон тарзда харид қилиш мумкин.

Шу ўринда йўловчиларимиздан жамоат транспортларида ҳуқуқлари бузилиш ҳолатларига дуч келганда бошқарманинг 65-228-48-90 рақамли "Ишонч телефони"га мурожаат этишларини сўраймиз.

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.
Navro'z_muborak

🌸 Navro‘z – yangi kun, yil boshi, yangilanish va yasharish bayrami!

🍃🌷Aziz yurtdoshlar!

Barchangizni go‘zal diyorimizga qutlug‘ qadamlar ila kirib kelgan, fasllar malikasi bahorning yangilanish va yasharish, ezgulik hamda mehr-oqibat ayyomi — Navro‘zi olam bilan viloyat Transport boshqarmasi jamoasi nomidan samimiy muborakbod etamiz.

🌸🌱Bahorning ushbu go'zal ayyomi Yurtimizga va har bir xonadonga tinchlik, osoyishtalik, rizq-nasiba, olam-olam sevinch va baxt olib kelsin!

NAVRO‘ZI OLAM BARCHAMIZGA MUBORAK BO‘LSIN!
#ДИҚҚАТ_ТЕНДЕР

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 738-сон қарори асосида вилоятдаги йўловчи ташиш йўналишлари бўйича 2024 йилнинг 5 июнь куни соат 17-00 да очиқ тендер бўлиб ўтади.

Батафсил

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил 26-декабрдаги 342-сон қарорида катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда рухсат этилган умумий оғирлик бўйича меъёрлар белгиланган.

Автомобиль транспортида юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларидан юкларни ташишда белгиланган меъёр талабларига риоя қилишларини сўраймиз.

Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорат Бухоро вилояти ҳудудий бўлими.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ролик

Ҳурматли йўловчилар, йўловчи ташиш хизматларидан фойдаланишда қонуний асосда фаолият кўрсатувчи транспортлар хизматидан фойдаланишингизни сўраймиз.

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.
2025/07/01 21:19:56
Back to Top
HTML Embed Code: