Telegram Web Link
Бундан ташқари, семинар иштирокчиларига оилаларда соғлом маънавий муҳитни қарор топтириш, ўзаро ҳурмат, бир-бирини тушуниш, бурч ва масъулият, фарзанд вояга етказиш, кечиримлилик сингари инсоний фазилатлар, оилавий низоларнинг олдини олишга қаратилган фикрлар, зарур тавсиялар берилди.
#Профилактик_тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 32-йиллиги тантаналари арафасида йўналишларда йўл кира нархларининг ошириб юборилишини олдини олиш мақсадида бошқарма ходимлари томонидан охирги тўхташ бекатларида ҳайдовчилар билан профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Тадбирлар давомида шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларда йўловчи ташувчи ҳайдовчиларга байрам ва дам олиш кунларида йўл кира нархларни сунъий оширмаслик, йўл қоидаларига қатъий амал қилиш ҳамда белгиланган тартибда ташувларни амалга ошириш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Ҳайдовчиларга йўловчи ташишга қўйилган талаблар ҳақида яна бир бор хабардор қилиниб, фаолиятни ушбу талаблар доирасида олиб бориш бўйича тегишли тавсиялар айтиб ўтилди.

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.
Янги ўқув йилининг бошланиши ва “Мустақиллик куни” байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ВШ-701-сонли "Бухоро-Тошкент", 789-сонли "Тошкент-Ғиждувон", 927-сонли "Тошкент-Қоракўл", 1097-сонли "Тошкент-Шофиркон" йўналишларида, шунингдек, Вобкент, Жондор ва Олот туманларидан 2023 йилнинг 3 сентябрь кунига қадар қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилмоқда. Автобуслар чипталарини Бухоро автошох бекатидаги чиптахонадан ёки электрон тарзда харид қилиш мумкин.

Шу ўринда йўловчиларимиздан йўл кира нархлари сунъий оширилиши ёки ҳуқуқлари бузилиш ҳолатларига дуч келганда бошқарманинг 65-228-48-90 рақамли "Ишонч телефони"га мурожаат этишларини сўраймиз. Байрам кунлари давомида тизимнинг узлуксиз ишлаши таъминланади.

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.
Вилоятимиз аҳолиси ва меҳмонлари диққатига!

Дам олиш кунларида йўловчилар ва талабаларнинг талаб-истакларидан келиб чиққан ҳолда 2023 йилнинг 3 сентябрь куни Олот туманидан 2та, Қоракўл ва Ғиждувон туманларидан Тошкент шаҳрига етиб олиш учун амалдаги қатновларга қўшимча равишда 1 тадан автобус қатнови йўлга қўйилган.

Ушбу автобуслар ҳозирда йўловчиларни қабул қилиш учун шай ҳолатда бўлиб, йўловчиларимиз ушбу автобуслар хизматидан фойдаланишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

Автобуслар чипталарини туманлардаги автобус жўнаб кетиш жойларидан харид қилиш мумкин.

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.
“Бухоро” телеканалида “Долзарб мавзу” кўрсатувининг бугун 5 сентябрь куни соат 19.30дан бошлаб тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган сонида вилоятда аҳолига жамоат транспорти хизмати кўрсатишни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш масалаларига бағишланади.

Кўрсатувда иштирок этувчилар:
1. Фахриддин Ражабов — вилоят Транспорт бошқармаси бошлиғи;
2. Нурбек Қиёмов — вилоят Транспорт бошқармаси Транспортни ривожлантириш шўъбаси бошлиғи;
3. Қаҳрамон Қулиев — Автомобиль ташувларини назорат қилиш бўлими бошлиғи;
4. Давлат Худойназаров — вилоят Транспорт бошқармаси Транспорт ташувларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи.

Эфир вақтида савол ва таклифлар 65-223-66-01 ва 65-223-66-02 рақамларига йўлланиши мумкин.
#жонли_эфир
#очиқ_мулоқот

Айни дақиқаларда Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида вилоят Транспорт бошқармаси мутасаддилари иштирокида жонли эфирда "Долзарб мавзу" кўрсатувининг навбатдаги сони бўлиб ўтмоқда.

 Кўрсатувда кўтарилган мавзу юзасидан савол ва таклифларни 65-223-66-01, 65-223-66-02 рақамларига йўллашингиз мумкин
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОАВ да биз.

“Бухоро” телерадиоканалининг “Долзарб мавзу” кўрсатувида вилоятда жамоат транспортининг бугунги ҳолати, кўрсатилаётган хизматларни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш чоралари тўғрисида сўз юритилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 6-декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 738-сон қарори асосида жорий йилнинг 10 октябрь куни шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар бўйича навбатдаги очиқ тендер бўлиб ўтади.

Тендерга Бухоро вилояти бўйича қўйилган лотлар:

ВШ – 701-сонли “Тошкент – Бухоро” икки томонидан;
ВШ – 1098-сонли “Ғиждувон – Навоий” икки томонидан;

Тендерда қатнашиш учун таклифларни тақдим этиш жараёнлари https://e-tender.uztrans.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.
«Ўзбекистон – 2030» стратегияси: келгуси 7 йилда миллий транспорт тизимининг салоҳиятни оширишга қаратилган мақсадлар
Бухоро шаҳридаги айрим автобус йўналишларида йўл кира нархининг амалдаги 1500 сўм ўрнига 2000 сўм миқдорида сунъий оширилгани ҳолати бўйича РАСМИЙ ИЗОҲ.

Бухоро шаҳридаги жамоат транспортларида бир марталик йўл кира нархи Бухоро вилояти ҳокимининг 2021 йил 8 ноябрдаги 140-2-0-Q/21-сон қарорига асосан 1500 сўм этиб белгиланган.

Ҳозирда бошқарма ходимлари томонидан Бухоро шаҳридаги барча автобус йўналишларида йўл кира нархларининг 1500 сўмдан оширилмаслиги назоратга олинган бўлиб, аниқланган ҳолатлар бўйича қатъий чоралар кўрилиши таъминланади. Бундан ташқари ҳайдовчилар билан йўл кира нархларини оширмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун: Бухоро шаҳар жамоат транспортларида йўл кира нархларини 2000 сўмга кўтариш бўйича ҳисоб-китоблар ишлаб чиқилган бўлиб, тасдиқлаш ишлари давом этмоқда.

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.
Keksa yoshdagi yo‘lovchilar uchun aviachiptalariga 25% chegirma

60 yoshdan oshgan erkaklar va 55 yoshdan yuqori ayollar uchun turizm oyligi munosabati bilan Uzbekistan Airways aviakompaniyasi 1-noyabrdan boshlab 30-noyabrga qadar amalga oshiriladigan barcha ichki aviaqatnovlarning ekonom-klassi uchun (K-klass va undan yuqori) aviachiptalarining amaldagi narxiga 25% chegirma taqdim etadi.

Chegirmali aviachiptalarni Uzbekistan Airways Sales filiali yoki O‘zbekistonda joylashgan aviakompaniya agentlaridan xarid qilishingiz mumkin. Aviachipta sotib olayotganda yoningizda pasport yoki ID karta bo‘lishi kerak.
2025/07/01 09:12:09
Back to Top
HTML Embed Code: