Telegram Web Link
Йўналишларда хизмат кўрсатувчи транспортлар ҳаракатини тўлиқ таъминлаш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда.

Ҳозирда вилоятимизда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароитида йўналишларда қатновларнинг узлуксизлигини таъминлаш ҳамда аҳолини жамоат транспортига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида йўналишлар ҳаракат жадвалларига қўшимча ўзгартиришлар киритилиши белгиланди.

Жумладан, автобус ва йўналишли такси йўналишларида хизмат кўрсатаётган транспорт воситалари сони оширилиб, йўналишларда ҳаракат интерваллари қисқартирилиши кўзда тутилган. Йўналишларда қатновларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши бошқарма томонидан назоратга олинди.

Шу ўринда йўловчиларимиздан жамоат транспортлари хизматидан фойдаланишларини сўраб қоламиз.

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.
Транспорт вазирлиги Бухоро вилояти ҳокимлиги билан хамкорликда аҳолига қулай ва хавфсиз транспорт тизимини яратиш мақсадида ижтимоий сўров ўтказмоқда.
Бухоро аҳолисидан ушбу тадбирда фаол иштирок этишларини илтимос қиламиз.

Сўровномада иштирок этиш учун ҳаволани босинг.
https://forms.gle/tWTaNt31R11kghWv8
⚡️Транспорт назорат инспекцияси ходимлари томонидан автобус йўналишларида йўл кира нархларининг оширилишини олдини олиш бўйича ҳайдовчилар билан профилактик тушунтириш тадбирлари ўтказилди.

⚡️Тадбирлар давомида аниқланган ҳолатлар бўйича қатъий чоралар кўрилиши таъминланади. Йўловчилардан жамоат транспортларида ҳуқуқлари бузилган тақдирда бошқарманинг 65-228-48-90 рақамли "Ишонч телефони"га мурожаат этишларини сўраймиз.

⚡️Бундан ташқари ҳозирда вақтга боғланган соатлик, кунлик, уч, олти ойлик ва йиллик лимитсиз йўл кира тарифларини амалиётга татбиқ этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷Bayram muborak aziz ayollar!

Mamlakatimiz transport tizimi xodimlari aziz va muhtaram ayollarimizni bahorning ilk bayrami “8-mart – Xalqaro xotin-qizlar kuni” bilan samimiy muborakbod etadi.

Oila va jamiyat ustuni, hayotimizning fayzi va ko‘rki bo‘lgan Siz — muhtarama xotin-qizlarimizga uzoq umr, sihat-salomatlik, xonadoningizga tinchlik-osoyishtalik, dasturxoningizga qut-baraka tilaymiz!
#Жараён

Автомобиль транспортида назорат-рейд тадбирлари
ўтказилмоқда.

Транспорт назорат инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорат Бухоро ҳудудий бўлими инспекторлари томонидан йўловчи ва юк ташиш соҳасида назорат-рейд тадбирлари давом этмоқда.

Рейд тадбирлари давомида автомобиль транспортида ташувларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар асосида амалга оширилиши, каботаж ташувларини олдини олиш бўйича назорат амалга оширилмоқда.

Аниқланган қоидабузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли бандларига асосан чоралар кўрилмоқда.
#Эълон

Шаҳарлараро автобус йўналишларида қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилмоқда.


⚡️Республикамизда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан шаҳарлараро қатновчи йўловчилар сони ортиб кетишини инобатга олиб йўловчиларга қулайлик яратиш ҳамда йўл кира нархларининг ошиб кетишини олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 18 март кунидан бошлаб йўловчи сонига мутаносиб равишда қуйидаги:

701-сонли "Бухоро-Тошкент-Бухоро",
789-сонли "Ғиждувон-Тошкент-Ғиждувон",
927-сонли "Қоракўл-Тошкент-Қоракўл",
1097-сонли "Шофиркон-Тошкент-Шофиркон" автобус йўналишларида
автобуслар сони кўпайтирилиб, қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Чипталарини автобуслар жўнаш манзилларидаги чиптахоналар ёки электрон тарзда харид қилиш мумкин.

Шу ўринда йўловчиларимиздан жамоат транспортларида ҳуқуқлари бузилиш ҳолатларига дуч келганда бошқарманинг 65-228-48-90 рақамли "Ишонч телефони"га мурожаат этишларини сўраймиз.

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.
Navro'z_muborak

🌸 Navro‘z – yangi kun, yil boshi, yangilanish va yasharish bayrami!

🍃🌷Aziz yurtdoshlar!

Barchangizni go‘zal diyorimizga qutlug‘ qadamlar ila kirib kelgan, fasllar malikasi bahorning yangilanish va yasharish, ezgulik hamda mehr-oqibat ayyomi — Navro‘zi olam bilan viloyat Transport boshqarmasi jamoasi nomidan samimiy muborakbod etamiz.

🌸🌱Bahorning ushbu go'zal ayyomi Yurtimizga va har bir xonadonga tinchlik, osoyishtalik, rizq-nasiba, olam-olam sevinch va baxt olib kelsin!

NAVRO‘ZI OLAM BARCHAMIZGA MUBORAK BO‘LSIN!
#ДИҚҚАТ_ТЕНДЕР

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 738-сон қарори асосида вилоятдаги йўловчи ташиш йўналишлари бўйича 2024 йилнинг 5 июнь куни соат 17-00 да очиқ тендер бўлиб ўтади.

Батафсил

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил 26-декабрдаги 342-сон қарорида катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда рухсат этилган умумий оғирлик бўйича меъёрлар белгиланган.

Автомобиль транспортида юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларидан юкларни ташишда белгиланган меъёр талабларига риоя қилишларини сўраймиз.

Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорат Бухоро вилояти ҳудудий бўлими.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ролик

Ҳурматли йўловчилар, йўловчи ташиш хизматларидан фойдаланишда қонуний асосда фаолият кўрсатувчи транспортлар хизматидан фойдаланишингизни сўраймиз.

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.
⚡️YO‘LOVCHILAR DIQQATIGA ! ⚡️

Yurtimizda joriy yilning 10-aprel kuni Ramazon Hayiti kuni yo'lovchilarga qulaylik yaratish maqsadida jamoat transportlarining harakati soat 05-00 dan boshlab tashkil etiladi hamda shu kuni soat 05-00 dan 11-00 gacha avtobuslar Buxoro shahar yo'nalishlarida yo'lovchilarga bepul xizmat ko'rsatadi.

Hayit munosabati bilan dam olish kunlari deb e’lon qilingan 11 va 12-aprel kunlarida esa jamoat transportlari harakati dam olish uchun belgilangan grafik asosida tashkil etiladi.

Buxoro viloyati Transport boshqarmasi.
2025/06/30 11:07:16
Back to Top
HTML Embed Code: