Telegram Web Link
#Ўқув_тактик_машғулот

Туманимизнинг "Қозиработ" маҳалласида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизими масъуллари, Туман ФВБ мутасаддилари ва ходимлари, туман Тиббиёт бирлашмаси, Қизил ярим ой жамияти туман бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда "Аҳолини зилзила вақтида ҳаракатланишга тайёрлаш" мавзусида махсус ўқув-тактик машғулоти ўтказилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

Чилонзор туманида тадбиркорлар учун ярмарка ташкил этилди. Ўтказилган ярмарка тафсилотлари "Ёшлар" телеканали дастурларида ҳам кенг ёритилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳрига расмий ташриф доирасида “Turkish Aerospace Industries Inc.” компанияси фаолияти билан танишди.

В рамках программы официального визита
в город Анкару Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью компании «Turkish Aerospace Industries Inc.».

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Туркия авиакосмик саноатининг илғор намуналари билан танишди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Чилонзор_тумани_ҳокими_кубоги
#Билимлар_жанги_ФИНАЛ
#Рингда_мактаб_битирувчилари

Чилонзор тумани ҳокими кубоги учун эълон қилинган #Заковат билимдонлар беллашувининг #финал босқичи бўлиб ўтди

Ҳар йили мамлакатимизда июнь ойи давомида кенг нишонланадиган "Ёшлар ойлиги" Чилонзор туманида ўзгача бир анъана билан бошланди.

"Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик" шиори остида ўтказиладиган турли тадбирлар доирасида туманимиздаги мактаб битирувчилари ўртасида ўтказилган "Заковат" интеллектуал ўйини бўйича туман ҳокими кубоги мусобақалари ўтказилди. Олдинги босқичларда маҳаллалар ва секторлар кесимида ўтказилган интеллектуал баҳсларда ғолиб бўлган 4 та жамоа ўртасида кескин беллашувлар бўлди.

Туманимиздаги Абдулқосим мадрасаси ҳовлисида қизиқарли, ҳис-ҳаяжонларга бой тарзда бўлиб ўтган кубокнинг якуний босқичи мусобақасини туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, сектор раҳбарлари ва вазирлик ҳамда бошқармалардан таклиф этилган масъул раҳбарлар ва халқимизнинг севимли актёрлари табрик сўзлари билан очиб берди ва финалгача етиб келган жамоаларнинг беллашувларини томоша қилишди. Тадбирда, шунингдек, туманимиздаги мактаблар раҳбарлари, ота-оналар иштирок этиб, жамоаларни қўллаб-қувватлаб туришди.

Мусобақа якунига кўра:

1️⃣-ўрин 162-мактаб жамоасига

2️⃣-ўрин 201-мактаб жамоасига

3️⃣-ўрин 164-мактаб жамоасига

4️⃣-ўрин 178-мактаб жамоасига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларга махсус кубог, фахрий диплом ва ҳар бир иштирокчига қимматбаҳо совғалар ҳамда улар таҳсил олган мактаблар учун сараланган бадиий китоблар ва спорт анжомлари, шахмат-шашка доскалари, футбол тўплари тақдим қилинди.

👉👉👉 Лавҳамизда билимдонлар баҳси жараёнлари

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани "Бешқўрғон" маҳалласи Чорбоғ кўчаси 42-уйда жойлашган "ОЛОЙ ГУЛЗОР СEРВИС МЧЖ" дан атмосфера ҳавосига чиқаётган нохуш ҳидлар, оқава сувлар ва ҳар хил турдаги чиқиндилар чиқарилиши шу ерда яшовчи фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлаётганлиги ҳақидаги хабар чоп этилди.

Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Чилонзор тумани инспекторлари ва "Бешқўрғон" МФЙ раиси, фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Бу масалалар бўйича корхонани текшириш ва ўрганиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 5490-сонли фармонига кўра ишлар ташкил қилинаётганлиги ва тез кунда унинг натижаси бўйича маълумот берилишини маълум қиламиз.

Шунингдек, Халқ депутатлари туман кенгашининг айни ҳудуддан сайланган депутати томонидан ушбу муаммони бартараф этишда амалий ёрдам сўраб тегишли ташкилотларга сўровнома ҳам жўнатилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Эълон

Чилонзор тумани Чорбоғ кўчасида жойлашган РДУК-100 маркали юқори босимли газ тақсимлаш пунктида техник тафтиш ишлари олиб борилиши муносабати билан эртага 7 июнь куни соат 10-00дан 17-00 гача

👉👉👉 Чорбоғ ва Бешқўрғон кўчаларида жойлашган 900 та ерли хонадонда;

👉👉👉 Айни шу манзилда жойлашган 46 та улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

👉👉👉 Истеъмолчилардан вақтинча ноқулайлик учун узр сўраймиз.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/06/06 17:34:32
Back to Top
HTML Embed Code: