Telegram Web Link
Владимир Норов Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этди
Ҳиндистонда бинода юз берган ёнғин оқибатида 27 киши ҳалок бўлди

Ёнғин оқибатида бедарак йўқолганлар ҳам кўпчиликни ташкил қилмоқда.

#ДУНЁ
Ҳиндистонда бинода юз берган ёнғин оқибатида 27 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон пойтахти Деҳлида камида 27 кишининг ҳаётига зомин бўлган офис биносида содир бўлган ёнғиндан сўнг 28 нафар бедарак йўқолганлар ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда Times of India хабар бермоқда. 

"Бизга бедарак йўқолганлар ҳақида 28 та хабар келиб тушди. Биз аризачилар ва уларнинг бедарак йўқолганлар билан муносабатлари ҳақида маълумот тўплаяпмиз... Ҳар қандай маълумот олишимиз билан улар хабардор қилинади", — фуқаро муҳофазаси вакили Сунил Кумар.

Ўт ўчирувчилар қидирув-қутқарув операцияси давомида иккинчи қаватда одам қолдиқларини топишди. Бироқ, у ерда қанча одам ҳалок бўлгани маълум эмас. 

"Ўлганлар сони ортиши мумкин", деди Деҳли ўт ўчириш бошқармаси бошлиғи Атул Гарг.
Руслар Харьковдан чекина бошлади
Руслар Харьковдан чекина бошлади

Рус қўшинлари Харьковни куч билан тортиб ололмади. Улар шаҳар чеккасидан чекиниб, Россия-Украина чегараси томон ҳаракатланмоқда. Бу ҳақда шаҳар мэри Игорь Терехов BBC билан суҳбатда маълум қилди.

Тереховнинг сўзларига кўра, руслар фақат бир марта шаҳарнинг кичик бир қисмини эгаллашга муваффақ бўлган, аммо у ерда узоқ вақт қолмаган.

“Руслар Харьковни доимий равишда ўққа тутди, чунки улар шаҳарга жуда яқин эди. Бироқ, Харьков ҳудудий мудофааси ва Украина Қуролли кучларининг саъй-ҳаракатлари туфайли руслар шаҳар ҳудудидан узоққа, Россия чегараси йўналиши бўйича чекинди”, дейди Терехов.

Унинг таъкидлашича, ҳозир шаҳар тинч, одамлар аста-секин ортга қайтмоқда. Россия тажовузи натижасида кўплаб турар-жой бинолари вайрон бўлган ёки зараланган, шунинг учун келажакда улкан реконструкция ишлари олиб борилиши керак.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қайнона ўз келинини ўлдиргани тасдиқланди

Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда қайнона келинини ўлдирганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг аниқлик киритишича, 5 май куни соат таҳминан 10.00 ларда Тошкент тумани, Чинор 7-тор кўчасида яшовчи аёл (1955 й.т.) келини (1985 й.т., 3 нафар фарзанди бор) билан ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли жанжаллашган.

Жанжал давомида аёл ошхона пичоғи билан келинининг чап кўкрак қисмига бир маротаба зарба берган.

Олган тан жароҳати туфайли жабрланувчи шифохонага ётқизилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий муолажаларга қарамасдан 9 май куни келин шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Айбланувчи аёлга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тошкент тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Европа Иттифоқи россияликларнинг мулкини мусодара қилиш жараёнини соддалаштиришни режалаштирмоқда

ЕК томонидан ишлаб чиқилган тузатишлар суднинг айблов ҳукмини кутмасдан, жиноий маблағларни мусодара қилиш ва бошқариш имконини беради, деди ЕК раиси ўринбосари.
Финляндия президенти Путин билан мамлакатнинг НАТОга киришини муҳокама қилди

Финляндия президенти Путин билан мамлакатнинг НАТОга киришини муҳокама қилди. Бу ҳақда «BBC news» манбаси хабар бермоқда.

Икки президент ўртасидаги телефон мулоқоти Финляндия ташаббуси билан бўлиб ўтди, дейилади Финляндия раҳбари идораси томонидан эълон қилинган пресс-релизда.

Президент Саули Ниинистё Владимир Путинга Финляндия НАТОга аъзо бўлишга интилишини айтди, бу қарорга Россиянинг Украинадаги уруши ва Москванинг НАТОни кенгайтирмаслик бўйича позицияси таъсир кўрсатди.

Ниинистёнинг таъкидлашича, Финляндия НАТОга қўшилиш орқали ўз хавфсизлигини мустаҳкамлайди, бироқ айни пайтда бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортмайди.

Финляндия президенти, шунингдек, Россиянинг Украинадаги уруши оқибатида инсоният азоб чекаётганидан хавотирда эканлигини яна бир бор таъкидлади ва Путинга Украина президенти Владимир Зеленскийнинг тинч аҳолини эвакуация қилиш зарурлиги ҳақидаги хабарини етказди.

Кремль матбуот хизмати телефон суҳбатида Финляндиянинг ҳарбий бетарафлик ҳақидаги анъанавий сиёсатини рад этиши хато бўлишини маълум қилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Samarqand viloyati ishtixon tumani Oʻzbekqoʻrgʻon MFY
Qoʻrlisoy hududidagi Bashir, qoʻrli va yana bir nechta qishloqlarga 14-May soat 18:00 lar atrofida kuchli sel kelganiligi aytilayapdi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил полицияси ўлдирилган Ал-Жазира журналисти, Ширин Абу Аклеҳнинг жанозасига тўсқинлик қилди.
Фото: Шавкат Мирзиёев БАА раҳбарияти билан кўришиб, уларга таъзия билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Абу Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари янги президенти Муҳаммад ибн Зоид Ол Наҳаён, ташқи ишлар вазири Абдулла ибн Зоид Ол Наҳаён ҳамда бош вазир ўринбосари, президент ишлари бўйича вазир Мансур ибн Зоид Ол Наҳаён билан учрашиб, уларга таъзия билдирди.

Бугунги таъзия маросимида Франция президенти Эммануэл Макрон, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф, Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ, Исроил бош вазири Нафтали Беннет, жами 40 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашди.
БМТ: Украина ғалласи бўлмаса, дунё очликка дуч келади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакиллари Украина ғалла экспортининг блокадаси туфайли дунё бўйлаб озиқ-овқат инқирози таҳдид солаётганини яна эълон қилди.
БМТ: Украина ғалласи бўлмаса, дунё очликка дуч келади

БМТ: Украина ғалласи бўлмаса, дунё очликка дуч келади. Бу ҳақда «BBC news» манбаси хабар бермоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакиллари Украина ғалла экспортининг блокадаси туфайли дунё бўйлаб озиқ-овқат инқирози таҳдид солаётганини яна эълон қилди.

Украина бутун дунё буғдойининг қарийб 10 фоизини етиштириб беради, аммо уруш бошланиши билан Россия Қора денгиздаги Украинанинг асосий портларини тўсиб қўйди, улар орқали транспорт амалга оширилади. Ғарбга экспорт қилиш учун Одесса ва бошқа шаҳарлар омборларида юз минглаб тонна ғалла кутмоқда.

«Бу портларни имкон қадар тезроқ очиш керак, чунки бу нафақат Украина учун, балки айни дамда очлик ёқасида турган дунёдаги муҳтожлар учун ҳам жуда муҳим саналади», - деди БМТ раҳбарининг озиқ-овқат дастури ижрочиси Девид Беаслей, Нью-Йоркдаги озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича фавқулодда йиғилишда «Мен президент Путинни юрак бўлса, портларни очишга чақираман».

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, ўз навбатида, агар мавжуд вазият ҳал этилмаса, дунё йиллар давомида оммавий очарчиликка дуч келишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, у Россия, Украина, Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқи вакиллари билан шошилинч музокаралар олиб бормоқда, аммо, афтидан, тезкор ечим бўлмайди.

Гутерриш, шунингдек, санкциялар туфайли Россия ўғитларининг экспорти сезиларли даражада тўхтатилганини, бу ҳам озиқ-овқат инқирозининг бўғинларидан бирига айланишини айтди.

Нью-Йоркдаги озиқ-овқат саммитига раислик қилаётган АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен катта миқдорда дон ва ўғит захираларига эга бўлган давлатларни бутун дунё учун оғир бўлган ушбу қийин паллада фаолроқ ҳаракат қилишга чақирди.
Самарқандда 5 та хонадон ёниб кетди
Самарқандда 5 та хонадон ёниб кетди


Бугун, 19 май куни тунда Самарқанд тумани “Жойисой” МФЙ Бирдамлик кўчасидаги хонадонларда ёнғин содир бўлди. Туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 03:51 да ёнғин хабар тушган. Бу ҳақда вилоят ФВБ Матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа жойига 7 та ёнғин-қутқарув экипажии ва “КАМАЗ” ёрдамчи автомашинаси жалб этилган. Ёнғин жойига соат 04:06 да етиб борилган ва соат 05:38 да аланга тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида 5 та хонадоннинг тахминан 490 м. кв майдонда шифт ва том қисми ҳамда уй жиҳозлари ёниб, зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Алишер Усмонов рафиқаси Ирина Винер билан ажрашмоқда

Уларнинг никоҳига 30 йил бўлган.
Алишер Усмонов рафиқаси Ирина Винер билан ажрашмоқда

Миллиардер Алишер Усмонов рафиқаси, Умумроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти Ирина Винер билан ажрашмоқда. Бу ҳақда «Metronews» хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, улар 50 йилга яқин бирга яшаб, шундан 30 йил қонуний никоҳда бўлган. Уларнинг ҳар бири алоҳида уйга эгалиги, турмуш ўртоқлар ҳатто бирга яшамаслиги таъкидланган. Ажрашиш учун ариза 4 май куни келиб тушган. Шу билан бирга, Усмонов ишда фуқаровий даъвогар, Винер эса жавобгар сифатида иштирок этади.

Энди эр-хотин умумий мулкни бўлишиши керак. Мулкнинг бир қисми яқинда санкцияларга учраган: Францияда миллиардернинг иккита вертолёти, Германияда эса онаси номи билан аталган 156 метрлик «Dilbar» яхтаси ҳибсга олинган. Ҳозирча на Винер, на Усмонов ажрашиш қарорига изоҳ бермаган.
Депутат СССР байроғини Россия давлат байроғи деб тан олишни таклиф қилди
Депутат СССР байроғини Россия давлат байроғи деб тан олишни таклиф қилди

Давлат думасининг Қримдан сайланган депутати Михаил Шеремет Россия давлат байроғини ўзгартириш ва Ғалаба байроғини янгиси сифатида тан олишни таклиф қилди. Бу ҳақда Риа Новости хабар берди. 

“Бугун Ғарб давлатлари ҳақиқатда Ғалаба байроғига уруш эълон қилиб, уни ҳамма жойда тақиқлаб қўйди. Улар бу рамздан қўрқишади, чунки ғалаба қизил байроғи уларга халқимизнинг буюклигини, буюк ғалабамизни эслатади”, — таъкидлади Шеремет. 

Депутат Россиянинг уч рангли ранги билан фахрланишини, бироқ айни дамда Ғалаба байроғини “қайта тикланаётган қудратли давлат”нинг ҳақиқий рамзи деб билишини таъкидлади.
2025/07/05 19:43:50
Back to Top
HTML Embed Code: