Ўзбекистонда “Инсон қадри” онлайн платформаси ишга туширилди
«Тараққиёт стратегияси» маркази ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда "Инсон қадри" онлайн портал ишлаб чиқилган. Бу ҳақда “Инсон қадри” онлайн платформаси ҳамда “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўплами тақдимотларига бағишланган халқаро тадбирда хабар берилди.
Эндиликда аҳоли «davlatdasturi.uz» онлайн платформаси орқали Давлат дастурларида белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси билан батафсил танишишлари, шунингдек, тегишли йўналиш ва унда амалга оширилиши белгиланган ишлар ижроси юзасидан ўз фикр, таклиф ва эътирозларини билдиришлари ҳам мумкин бўлади.
Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурининг ижроси тўғрисидаги маълумотларни кенг жамоатчилик томонидан кузатиб бориш имконини яратиш мақсадида портал маълумотлари мунтазам янгиланиб борилади.
Шу билан бирга, платформада Давлат дастурининг ҳар бир бандининг ижро ҳолатини кўрсатиб ўтиш имконияти яратилган. Мазкур имкониятлар тегишли давлат органларининг Давлат дастурининг ижроси бўйича масъулияти ва ҳисобдорлигини оширади.
Энг муҳими, порталда амалга оширилган ислоҳотларни ўз ҳаётида ҳис қилиши керак бўлган фуқароларда ижро ҳолати бўйича ўз муносабатларини фото, видео ёки электрон ҳужжатларни юклаш орқали ҳам жўнатиш имконияти яратилган.

Фарғонада ўқитувчидан гап эшитган ўқувчи қиз ўзини дераздан ташлади
Куни кеча ижтимоий тармоқларда ўқитувчидан гап эшитган ўқувчи деразадан ўзини ташлагани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Маъълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур ҳолат Қўштепа туманидаги 22-мактабда содир бўлган. Вилоят халқ таълими бошқармаси мутахассислари томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилган мазкур хабар ўрганилмоқда.
Аниқланишича, ҳолат жорий йилнинг 23 май куни ушбу мактабнинг биринчи қаватида жойлашган кимё фани синфхонасида бўлган. Мактабнинг 8-синиф ўқувчиси А.А.дарс пайтида калитни уйига ташаб келиш учун рухсат сўраган. Ўқитувчи дарс тугашига 5 дақиқа қолганини билдирган.
Бироқ ўқувчи муаллима гапига қулоқ солмасдан деразадан сакраб, қочиб кетган.
Шундан сўнг ўқитувчи уни қайта синиф хонасига олиб кириб танбеҳ берган, бироқ ўқувчи қиз яна деразадан қочиб кетган.
Шу ҳолат А.А.нинг синифдоши томонидан телефонда тасвирга олиниб тарқатилган. Ўқувчи А.А. соғ-саломат ҳеч қандай тан жароҳати олмаган.
"Мазкур хабар вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олинган. Ўрганиш давом этмоқда, ҳолат бўйича натижаларини тегишли тартибда яна эълон қилинишини маълум қиламиз", - дейилади вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

Элдор Шомуродов ва "Рома" бугун Конференциялар лигаси ғолибига айланиши мумкин
Бугун, 25 май оқшомида кўҳна қитъада мухлислар эътибори жорий мавсум илк марта ташкил этилган турнир – Конференциялар лигаси финали бўлиб ўтади.
Унда "Рома" клуби Нидерландиянинг "Фейеноорд"га қарши майдонга тушади. Финал баҳси Албания пойтахти Тиранада ўтказилади.
Эътиборлиси шундаки, финал баҳсда римликлар сафида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам иштирок этади ва ғолиб бўлиш имконияти бор. Баҳс Тошкент вақти билан 23:59да бошланади.
Конференциялар лигаси. Финал.
"Рома" - "Фейеноорд"

⚡️Пенсионерлар, нафақахўрлар, кам таъминланганларга 200 мингдан 400 минг сўмгача бир марталик ёрдам пули берилади
«Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига кўра, қуйидаги шахсларга бир марталик ёрдам берилади:
- ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:
✔️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — 300 минг сўмдан;
✔️Тошкент шаҳрида — 400 минг сўмдан.
- «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига — 200 минг сўмдан.
Бир марталик моддий ёрдам тўловлари икки ҳафта муддатда тўлиқ тўлаб берилади.
Уйида вақтинча бўлмагани ёки бошқа сабабларга кўра бир марталик моддий ёрдам пулларини ўз вақтида ололмаган фуқаролар тўланмаган моддий ёрдам пулларини 2022 йил 1 сентябргача олиш ҳуқуқига эга.
✅Шунингдек:
“Темир дафтар”га киритилган, лекин мазкур қарорга асосан бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилалар рўйхати тузилиб, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатилади;
🔸ижтимоий аҳволи оғир оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ва бошқа манбалар ҳисобидан бепул ун тарқатилади ёки нақд пул кўринишида моддий ёрдам кўрсатиб борилади.

Kun.uz
Ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга бир марталик пул тарқатилади
Президент қарорига биноан, пенсионерлар ва нафақа олувчиларга 300 мингдан 400 минг сўмгача бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Кам таъминланган оилаларга бу оилалардаги ҳар бир бола учун 200 минг сўмдан берилади. Шунингдек, муайян тоифадаги эҳтиёжманд…
Бухорода «Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш халқаро форуми» ўз ишини бошлади
Айни вақтда Бухоро шаҳридаги "Саҳид Зарафшон" меҳмонхонасида «Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш халқаро форуми» ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, илк бор ўтказилаётган ушбу анжуман Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида ташкил этилмоқда. Форумда 250 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий экспертлар ва ҳалқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.
"Бугунги форум Ўзбекистонда ислоҳотларнинг янги босқичида камбағалликни қисқартириш мавзусини муҳокама қилиш ва тажриба алмашиш мақсадида халқаро ташкилотлар, ҳамкор давлатлар ҳамда дунёнинг таниқли олим ва экспертларини ягона мулоқот платформасига жамлангани билан муҳим аҳамият касб этади", - деди Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Форум очилишида.
Шунингдек, Анжуман доирасида сўз олган Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов иштирокчиларни самимий қутлаб, форум ишига муваффақият тилади.
Шунингдек, вилоят раҳбари вилоятда камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигига ҳам тўхталди.

Токио ва Вашингтон Шимолий Кореяга "сигнал" юборди
Япония мудофаа кучлари ва АҚШ ҳарбийлари Япон денгизида қўшма ҳарбий машғулот ўтказди. Бу ҳақда Япония мудофаа кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таяниб ёзмоқда Zamon.uz' нашри.
Қайд этилишича, Токио томонидан машғулотларга 4 дона F-15, Вашингтон томонидан эса 4 дона F-16 қирувчи самолётлари қатнашган. Ундан кўзланган мақсад "таҳдидларга дарҳол муносабат билдириш имкониятини тасдиқлаш ва япон-америка альянсини мустаҳкамлаш" бўлган.
Маълумотларга кўра, икки давлат ушбу машқлар орқали КХДРга "огоҳлантирувчи сигнал" жўнатган.

🔴Mana "Yangi O'zbekiston"ning islohotchilarini ahvoli. Naqadar ikkiyuzlamachilik..🤦♂
Mana bu yoshlar yetakchisini aytishicha, mahallasida 881 ta yosh mavjud ekan.
Shundan atigi 10 nafari ishsiz yosh ekan.
Yarmarkaga o‘sha 10 nafar ishsiz yoshini olib kelib, 5 nafar yoshni kasb o‘rganishi uchun "Koica" o‘quv markaziga joylashtirgan, yana 5 nafarini ish bilan ta'minlagan.
Ishsiz yoshlar qolmagan emish..😜
Yolg'on ham shunchalik bo'ladimi..!?
Achchiq bo'lsada haqiqat, maktabni bitirgan bola Rassiyaga qanday ketsam ekan deb o'ylasa ajab emas..
Avval ham aytgan edim, maktablarda bir ishni do'ndirmagan yoshlar yetkachilari lavozimi mahallalarga ko'chdi. Go'yoki ular yoshlarni bo'sh vaqtini mazmunli o'tkazishda katta rol o'ynashi aytildi.
Mana ana o'sha yetakchilardan biri..
Mahallada ishsiz yosh qolmagan bo'lsa, u mahallaga yetakchini nima keragi bor ekanaaaa...🥴
Nima emish: "Yoshlarni bo'sh vaqti yetakchini - ish vaqti"
"Mahalla yoshlar yetakchisi - Yangi O'zbekiston islohotchisi" 😆
(Shu shiorlarga besh ketamanda..😜)
©Muhammad Ziyo
🔥@elmurodblog kanaliga obuna bo'ling!
https://www.tg-me.com/karimoffuz/5971

Telegram
Капитан Каримов
Mana bu yoshlar yetakchisini aytishicha, mahallasida 881 ta yosh mavjud ekan. Shundan atiga yo‘q, atiga❗️ 10 nafari ishsiz yosh ekan. Yarmarkaga o‘sha 10 nafar ishsiz yoshini olib kelib, 5 nafar yoshni kasb o‘rganishi uchun Koica o‘quv markaziga joylashtirgan…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴Eksklyuziv: Yangi O'zbekistonda "ko'chat ishi": Yakkabog' hokimi Lutfiddin Abdullayevning ko'chatlarini kuni bitdi..!
Yil boshidan O'zbekiston bo'ylab ko'chat ekish kompaniyasi boshlandi.
Bu ishlar Prezident Mirziyoyevning "Yashil makon" umummilliy loyihasi doirasida amalga oshirildi.
Mazkur jarayondan hokimiyat va hukumat mulozimlari o'zlarini pear qilishda ham foydalandi desak xato bo'lmaydi. Ko'zbo'yamachilik bilan qilingan bu ishlar mahalliy OAV rosa aylantirildi.
Budjet tashkiloti xodimlari tomonidan Ixtiyoriy majburiy tarzda ekilgan ko'chatlar bugungi kunga kelib achinarli xolatga kelib qolgan.
Ko'chat ekishga davlat budjetidan millionlar sarflandi. Kambag'al xalqdan yig'ilgan soliqlar xisobiga ekilgan ko'chatlarni hayoti qisqa bo'lmoqda...
Jumladan Yakkabog' tumani hokimi Lutfiddin Abdullayev, katta dabdaba bilan ekib Tursunxon Xudayberganov hamda Narzulla Oblamurodovga ko'z - ko'z qilgan ko'chatlari bugunga kelib qurib bitdi.

Қашқадарёда укасини тириклайин ёқиб юборган акага ҳукм ўқилди
Қашқадарёда укасини сим билан боғлаб, тириклайин ёқиб юборган ака 15,5 йилга қамалди. Бу ҳақда “Zamon” информацион дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, мазкур иш Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судида кўриб чиқилиб, акага 15,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 1 ноябрь куни соат 19:20 да Ғузор туман ИИБ навбатчилик қисмига “Пачкамар” МФЙ, Пачкамар қишлоғидаги эски гипс тош конидан ёши 30-35 ларда бўлган эркак жасади топилгани ҳақида хабар келиб тушган.
Шахси номаълум мурда оёқлари жуфт қилинган ҳолда тўпиқ соҳаси, сон соҳаси ва кўкрак соҳасидан сим билан иккала қўллари орқага қайрилиб боғланган, куйиш жароҳатидан вафот этган ҳолда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2 ноябрь куни Ғузор туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинган.
Тезкор-суриштирув давомида шахси номаълум мурда Ғузор тумани “Совлиғор” маҳалласида яшовчи 38 ёшли Э.А. экани, ушбу жиноятни содир этган фуқаро эса унинг 43 ёшли акаси Э.К. экани аниқланган.
Марҳум Э.А. маст ҳолда доимий равишда онаси С.Д.ни уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, жанжал қилиб келган. 31 октябрь куни соат 14:00 да маст ҳолда онаси билан яна жанжаллашиб, уни ҳақоратлаб уйдан чиқиб кетганини эшитган аканинг жаҳли чиққан. У укаси шу қишлоқдаги чойхонада синфдошлари билан спиртли ичимлик ичиб ўтирганини билиб, чойхонага бориб, укасини ўзининг бошқарувида бўлган Gentra'да уйига олиб келган.
Бош прокуратура ака укасини уриб, қўл ва оёқларини сим билан боғлаб, шу куни соат 22:00 да қасддан ўлдириш мақсадида, ўзининг автомашинаси юкхонасига жойлаб, Ғузор тумани Пачкамар қишлоғидаги адирликка олиб бориб, устига бензин сепиб ёқиб юборган ва қасддан ўлдирганини маълум қилганди.

Real” birinchi, “Barsa” uchinchi, PSJ va “Siti” beshlikda ham yo'q — dunyoning eng qimmat klublari e'lon qilindi
Jahonning yetakchi auditorlik kompaniyalaridan biri KPMG dunyoning eng qimmat klublari yangi reytingini eʼlon qildi. Unga koʻra, Madridning “Real” klubi ketma-ket 4-yil jahonning eng qimmat klubi deya tan olindi. Madrid jamoasining umumiy bahosi 3,184 milliard yevroga baholangan.
Shuningdek, “Manchester Yunayted” uchun muvaffaqiyatsiz mavsumga qaramay, bu borada 2-oʻringa koʻtarilgan. “MYU” hozirda 2,883 milliard yevroga baholanmoqda. Kuchli uchlikni esa “Barselona” yakunlab bergan. Oʻnlikda faqatgina Kataloniya klubining umumiy qiymati 2 foizga pastlab, 2,814 mlrd yevroga narxlangan.
Qayd etilishicha, 32 klub joy olgan reytingda “Milan” eng koʻp oʻsishga erishgan. A Seriya chempioniga aylangan jamoaning bahosi bir yilda jami 35% ga qimmatlashib, 578 million yevroni tashkil etgan holda 15-oʻringa koʻtarilgan.
Jahonning eng qimmatbaho top-10 klubi:
1. “Real” – 3,184 milliard yevro;
2. “Manchester Yunayted” – 2,883;
3. “Barselona” – 2,814;
4. “Bavariya” – 2,749;
5. “Liverpul” – 2,556;
6. “Manchester Siti” – 2,483;
7. “Chelsi” – 2,179;
8. “PSJ” – 2,132;
9. “Tottenhem” – 1,912;
10. “Yuventus” – 1,597.

YouTubeda tomosha qiling: Ko'chatlarni kuni bitdimi...
https://youtu.be/vo-E1OUZL9E
https://youtu.be/vo-E1OUZL9E
YouTube
Yangi O'zbekiston "ko'chat ishi" Yakabog' hokimi Lutfiddin Abdulayevning ko'chatlarni kuni bitdimi?
Санжар Маткаримовга суд ҳукми ўқилди
Қайд этилишича, у турмуш ўртоғига қасддан шикаст етказган, ижтимоий тармоқларга видеосини тарқатиб тухмат қилган, шахсий сирини ташкил этувчи маълумотларни унинг розилигисиз ғаразли ниятлари йўлида тарқатиб, шахсий ҳаёт дахлсизлигини қасддан бузганликда айбланган.

Бугун, 27 май куни Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Санжар Маткаримовга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар бермоқда.
Қайд этилишича, хонанда Рухшона 2021 йилнинг октябр ойида турмуш ўртоғи билан ажрашгандан кейин уни Жиноят кодексининг бир нечта моддаси бўйича судга берган. Унга кўра, Санжар Маткаримов турмуш ўртоғига қасддан баданига шикаст етказган, ижтимоий тармоқларга видеосини тарқатиб туҳмат қилган, шахсий сирини ташкил этувчи маълумотларни унинг розилигисиз ғаразли ниятлари йўлида қонунга хилоф равишда “Тик-ток” ижтимоий тармоғида тарқатиб, шахсий ҳаёт дахлсизлигини қасддан бузганликда айбланган.
Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган Санжар Маткаримов унга қўйилган айбловларни тан олмаган.
Икки тарафнинг ҳам сўзлари эшитилгандан кейин суд ҳукми ўқилган. Ҳукмга кўра, режиссёр Санжар Маткаримов Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми, 139-моддаси 3-қисмининг “г” банди, 140-моддаси 2-қисми ва 1411-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан айбдор деб топилган.
Тайинланган ҳар хил турдаги жазоларни қисман қўшиш йўли билан Санжар Маткаримовга узил-кесил 2 йил 1 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси белгиланган.