Telegram Web Link
Бекорчилик фожиа эмас - ўз касбини севмаслик фожиадир

🤔 Жамиятимиздаги инсонлар касб танлашда нималарга эътибор беришини биласизми?

Кўплаб инсонлар қуйидагиларни ўзлари учун энг устувор деб биладилар:
• юқори даромад
• обрў
• шинам офис
• курси устидаги бошқарув.

Хўп майли биз учун айнан шундай муҳит яратилди ҳам дейлик, аммо кейинчи?

Ўзи бу иш менга тўғри келадими?
Мени ўзи нималар қизиқтиради?
Бўш вақтларимда, телефон ва телевизордан ҳам зерикканимда, нима билан шуғулланиш менга ёқади?

Ҳар биримиз касб танлашда шу каби саволлар билан ўзимизга юзлансак, ичимиздаги менимиз дарров жавоб беради ва биз тўғри йўлни танлай оламиз.

Кўнгилни чўктирманг! Энг муҳими хатоларни тан олишдан қочмаслик.

Ўзингизда ҳозирданоқ қатъият ва ишонч, таваккал қила олиш каби хислатларни шакллантиришни бошланг.

😉 Қолганини биз шакллантирамиз!

🤗 Бизни кузатишда давом этинг!
🔥5👍2
Кўп одамлар ишсизликнинг сабабини иш ўрни камлигида деб билади.

Аслидачи? 🤔

Сўнгги 2-3 йилда иш ўрни камлиги муаммо эди. Етарли иш ўринлари яратилгандан кейин эса малакали мутахассислар етишмовчилиги пайдо бўлди.

Кундан кунга ривожланиб бораётган хусусий секторларга жаҳон стандардларига жавоб берадиган ҳодимлар сув ва ҳаводек муҳим бўлиб қолди.

Шундай бир шароитда ишга қобилияти бор номзодларни ўқитиб, иш берувчилар билан учраштирувчи HR агентлигига зарурат туғилди.

Даркор22 — Ўзбекистонда биринчи ташкил этилган кенг кўламдаги HR агентлигидир.
Биз меҳнатга лаёқати бор ҳар қандай ёшдаги фуқароларни ўқитиб, уларни иш билан таъминлаймиз.

Келинг, хоҳлаган соҳангизда мутахассис бўлинг. Бизда бунга имкон бор.

Ижтимоий барқарорликдан иқтисодий фаровонликка — биз билан!

📞 +998881092022
👍1🔥1
Доимий иш, юқори маош, яхши иш жой, ўртамиёна бўлса ҳам машина ва бахтли ҳаёт.

Ҳар битта одамнинг мақсади шу, аслида!

Айни пайтда юқори даромад қилиш учун малакали мутахассис ва катта сабр эгаси бўлиш керак.
Бу билим олиш ва тажриба йиғиш каби жараёнларни ўз ичига олади.

Даркор22 HR агентлиги билан сиз бу иккаласига ҳам эришишингиз мумкин.

Бизда қисқа муддатда ўз соҳангизни ўрганиб, ишга жойлашиш имконияти бор.

Сиз фақатгина соҳангизни танласангиз ва биз билан боғлансангиз, бас.

Боғланиш учун:

📞 +998881092022

Telegram | Instagram | Facebook
🔥3👍2
🇺🇿 Энди биз билан боғланиш осон! Ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишингиз мумкин.

🇷🇺 Теперь с нами легко связаться! Вы можете задавать интересующие вас вопросы.

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 Now it's easy to contact us! You can ask questions that interest you.

Telegram | Instagram |Facebook
👍4
#bizda_yangilik

Даркор22 HR агентлиги бир неча соҳаларда иш берувчиларни малакали ҳодимлар билан таъминлар эканмиз, албатта бу соҳаларнинг «иссиқ ва совуқ томонларини» ёритиб беришимиз керак деб ўйладик.

Шу сабабли энди телеграм каналимизда ҳар бир соҳанинг қийинчилик ва устунлик томонлари ҳақида контент қилишга қарор қилдик.

Қўшимча фикрлар бўлса, comment қисмида ёзишингизни сўраб қоламиз.

Бизни кузатишда давом этинг.

Telegram | Instagram | Facebook
#ofitsiant_
Официант — ресторан бизнесида энг муҳим одамлардан бири.

Унга маҳсулотни сотишдек қийин вазифа юкланади.
Шундай экан, турли хил қийинчиликларга дуч келиши аниқ!

Масалан:
• Инжиқ мижозлар ☹️
• Ярим кечагача иш ⌚️
• Дам олиш кунларида ҳам ишлаш 🌥
• Таътил йўқлиги.

Официант яна қандай қийинчиликларга дуч келиши мумкин.
Фикрингизни изоҳларда қолдиринг.

Официант танишларга юборишни унутманг. 😊

Бизни кузатишда давом этинг.

Telegram | Instagram | Facebook
👍2
#oshpaz_
Юқоридаги постимизда официантликнинг фақат қийинчиликлари ҳақида гапирибмиз.

Бу сафарги мавзу ошпазлик бўйича кетади.

Бизга турли хил мазали таомларни таёорлаб берувчи касб эгаси ошпазлардир.

Ошпазликда ҳам ўзига яраша қийинчилик ва устунлик томонлари бор.

Масалан:

Қийинчилик томонлари:
• Майда иш, кўп вақт олади.
• Бошланишида кам ойлик маош.
• Жисмоний толиқиш кузатилади
......

Устунлик томонлари:
• Талантли одамлар билан ишлаш имконияти.
• Кейинроқ бўлса-да юқори маош.
• Ижод қилиш учун имконият.

.....

Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг.

«қўли ширин» ошпазларга жўнатиб қўйинг.

Telegram | Instagram | Facebook
🔥4
#enaga_
Энага сиз йўқлигингизда фарзандингизга ғамхўрлик қилувчи касб эгаси. (Нянка)

Албатта, бу соҳанинг ҳам ўзига яраша қийинчилик ва устунлик томонлари бор.

Масалан:

Устунлик томонлари:
• Турли хил ёшдаги болалар билан ишлаш
• Баъзи ишларга ўхшаб зерикарли эмас. Чунки, болалар билан ишланади. 😊
• энагалик билан бирга ошпазликни ҳамшираликни ўрганишингиз мумкин.
......
Қийинчилик томонлари:
• Болалар инжиқ ёки безори бўлиши мумкин. 🥴
• Жамиятдан бир қанча вақт узилиб қолиш. 😯
• Вақт ўтиши билан нафақа муаммоси бўлиши мумкин.
.....

Тўлдирувчи фикрлар бўлса, изоҳларда қолдиришингизни сўраб қоламиз.

Нянка танишларга жўнатиб қўйишни унутманг!

Telegram | Instagram | Facebook
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Даркор22 иш фаолияти #video_tasmalarda

Бизни кузатишда давом этинг.

Telegram | Instagram | Facebook
🔥3
#Tikuvchilar_uchun

🏢 Идора: Даркор22 ҲР Агентлиги
🇺🇿 Телеграм: @darkor22_admin
📞 Алоқа: +998 88 109 20 22
🌐 Ҳудуд: Тошкент Шаҳри
🕰 Мурожаат вақти: 9:00 - 18:00
🕰 Иш вақти: 9:00 - 18:00
💰 Маош: 4 - 7 млн.
‼️ Қўшимча: Бутун Ўзбекистон бўйлаб тикувчиликка қизиқадиганлар ва бу соҳада тажрибаси бор аёл-қизларни тикувчилик курсларига таклиф қиламиз. Агар сизда малака бўлса, имтиҳон асосида тўғридан-тўғри иш билан таъминланасиз.
Агар тажриба бўлмаса бизнинг курсларимизда ўқийсиз. (курс нархи 800 минг сўм)

Telegram | Instagram | Facebook
👍4
Кузатувчиларимиз ёзган комментларга мощный жавоблар

«Ўзбекистонда иш берувчи корхоналар талайгина, аммо ойлик маош кам берилади» - деб айтяптилар.

Ҳа бу гапни инкор эта олмаймиз, лекин ҳамма гап ўзимизга боғлиқ.

Иш берувчилар билан сухбатлашганда компания учун мен келтирган фойда балансидан мен учун ҳам бонус белгиласангиз, қилаётган ишимни янада яхшилаш ёки янада кўпроқ ишлаш ҳақида бош қотираман, дейиш керак.

Сизники каби марказлар тўхтамай чақиради, ўзимиз ўқитиб оламиз деб алдайсизлар, деган эканлар яна бир қаҳрамонимиз.

Дейлик, биз сизни алдаб чақириб олдик, ўқитдик ҳам, тайёр вакансиялар бўйича ишга жойлаштирдик. Ойликни каттасини олиб ишлаяпсиз.

🤔 Шунда алдаб ҳам сизга яхшилик қилган бўламизми?

Хулоса ўзингиздан.

Биздан узоқлашманг!

Telegram | Instagram | Facebook
🔥8👍2
Ошпаз ўрганишдан тўхтаса, ҳеч қачон муваффақиятга эриша олмайди.

Яъни ошпаз ҳар қандай соҳада билимга эга бўлиши керак. Чунки у одамлар билан ишлайди. Одамларга ҳиссиёт беради. Одамларга ёқимли хотираларини эслатади.
Ошпаз ўз касбига санъат даражасида қарасагина, буюк бўлиши мумкин.
У ўз санъат асарини ҳаммага танитиши керак. Пиширишнинг ўзи етарли эмас.

Сиз ўзингизни «зўр ошпаз» деб ҳисобласангиз, албатта бизга мурожаат қилинг.
Имтиҳонимиздан ўтсангиз, албатта сизга иш бор, юқори маош ҳам. Имтихон натижангиз қониқтирмаса, сизни ўзимиз мутахассис қилиб тайёрлаймиз.

📞 88 109-20-22
📬
@darkor22_admin

Telegram | Instagram | Facebook
👍2
Нима учун «иш топиш қийин эмас» деб жар солдик?
Нима деб ўйлайсиз?

Меҳнат бозори бутун дунёда энг кўп сотув ва харидлар амалга ошириладиган бозордир. Шунингдек, у бир лаҳза ҳам тўхтаб қолмайди.

Меҳнат бозорини реал ҳаётда одамлар - мардикор бозор деб аташга одатланиб қолганлар. Ўйламанг, биз бу билан у ердаги меҳнаткаш ҳамюртларимизни камситиш ниятида эмасмиз.
Аслида сиз ўз имкониятларингиз, қобилиятларингиз ва соҳангиз бўйича бажарадиган ишингизни сота олсангиз, ўзингизни мутахассисман деб ҳисоблайверинг.

🧐 Лекин, бунинг учун албатта катта йўл ёқалари, кўприклар ости ва бозор расталарига чиқиб ўтириш тўғри ечиммикан?

Ахир замон янгилангани сайин, кундан-кунга ривожланаётган технологиялар инсонларнинг муаммоларини ечиши керак эмасми? Лекин шу ерга келганда, «Қандай қилиб» деган савол пайдо бўлиши мумкин.

Ишонаверинг бу жуда оддий!
Бунинг учун Даркор22 ни доимо кузатинг, фаол бўлинг, дўстларингизни жалб қилинг, муҳокама қилинг ва фикр билдиринг!

Биз маррага етай деб қолдик!

📞 88 109-20-22
📬
@darkor22_admin

Telegram | Instagram | Facebook
👍3
Сиз учун энг яхшиси — шу!

Сизга чет элга ишлашни таклиф қилишдими?

Иш берувчини танишларингиз топишдими ёки ўзингизми?
Сиз ишлаш учун бормоқчи бўлган давлат тилини, қонун-қоидаларини биласизми?

Шартнома тузасизми?
Иш тури, ойлик маоши ва яшаш шароитларини қандай келишасиз?
Чет элга бориш учун йўл ҳаражатларини ким тўлайди?

Алданиб қолмаслик ҳақида огоҳлантирар экан, Ўзбекистон ИИБ чет элга кетманглар, кетсангиз ҳам қўлингизда ҳунар ва биронта жаҳон тилини ўрганиб кетинг, демоқчи.

Бу нарсалар қанчалик муҳим? 🧐

«Тил билган эл билади» - дейди доно халқимиз. Тил билсангиз, қаерда бўлмасин, ўз йўлингизни топиб кетасиз.
Қўлингизда ҳунар бўлсаку, хоҳлаган чет давлатга борсангиз бўлади. Аммо ҳеч бири бўлмаса, ўзимизда ҳам яхшироқ иш топиш мушкул.

«Darkor22» HR агентлиги шу сабабли ўз ўқув курсларига инглиз тили, рус тили ва компютер саводхонлиги дарсларини қўшган.
Бизнинг курсларимизда ўқиб, ҳам ҳунар эгаллайсиз ҳам тил ўрганасиз. Ундан кейин эса чет элга бемалол кетаверсангиз бўлади.
Дунё кезсангиз бўлади. ✈️

Айтганча, ўзимизда ишлаб қолишингиз ҳам мумкин. Ўзингизни кўрсатсангиз, яхши иш билан таъминланасиз.

Бизни кузатишда давом этинг.

Telegram | Instagram | Facebook | Vebsayt
👍6
#breaking_news
#новости
#yangilik

Бизда сотув менежери курслари старт олди!

Сотув менежери курсимизда сотувга оид ҳамма билимлар, тажрибали бизнесмен, бир неча йирик лойиҳалар асосчиси Баҳром Абдуқаюмов томонидан бериб борилади.
Баҳром Абдуқаюмов бир неча ўн йиллик фаолияти давомида йиғган тажрибаларини бўлажак сотув менежерлар билан бўлишиш истагидалар.

Баҳром Абдуқаюмов ҳақида 👉 Ba'tafsil

Шошилинг, жойлар сони чекланган. Сотув менежерларга эса талаб катта!

Курсга рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги рақамга қўнғироқ қилинг.

☎️ +998881092022
2👍1
2025/07/14 21:57:18
Back to Top
HTML Embed Code: