Telegram Web Link
Тошкент шаҳрида мамлакат интеллектуал ҳаётида муҳим воқеага айланган — IV «Zakovat-Gambit» шахмат турнири якунланди.

Интеллектуал клуб «Zakovat» ташаббуси билан 2021 йилдан буён анъанавий равишда ўтказиб келинаётган мазкур турнир бу йил ҳам катта қизиқиш ва шиддат билан ўтди. Жами 2 210 нафар иштирокчи, шулардан 286 нафар хотин-қизлар, шахмат бўйича беллашувларда ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Турнир нафақат профессионал, балки ҳаваскор шахматчилар учун ҳам тенг имкониятлар майдони бўлди.

Турнирнинг шарафли меҳмонлари сифатида жаҳонга машҳур гроссмейстерлар — Маттиас Блюбаум (Германия) ва Антоанетта Стефанова (Болгария) иштирок этишди. Улар ўзбекистонлик шахматчилар билан маҳорат дарси ва шахмат сеанси ўтказиб, мусобақага янада нуфуз бағишладилар.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳамда Президент Администрацияси раҳбари маслаҳатчиси Комил Алламжонов иштирок этишди. Улар иштирокчиларни ғалаба билан табриклаб, турнирнинг мамлакатимизда интеллектуал муҳитни ривожлантиришдаги ўрнини алоҳида таъкидладилар.

Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 620 миллион сўмни ташкил этди.
Энг ёш иштирокчи — 12 ёшли Абдурахмон Ражабов,
энг ёши улуғ иштирокчи — 63 ёшли Тоих Воҳидов деб топилди.

«Zakovat-Gambit» шахмат турнири бугунги кунда Ўзбекистоннинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ёшларни илм ва тафаккур сари илҳомлантириш йўлида муҳим платформалардан бири сифатида ўз нуфузини яна бир бор тасдиқлади.
Айтишларича, республика бўйича пахтакорлар томонидан 3 млн 765 минг тоннадан ортиқ пахта ҳосили жамғарилиб, йиллик шартномавий режа бажарилибди.
Икки хонали хонадонлар ойлик тўлови 6.4 млн сўмдан бошлаб сотувда

Xon Saroy компаниясининг «Shirin Hayot» лойиҳасидан 2 хонали хонадонлар:
Бош тўлов — 65 млн сўмдан
Ойлик тўлов — 6.4 млн сўмдан бошлаб.

👉 Лойиҳа ҳақида батафсил маълумот
712007400 | Telegram

Реклама
АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ҳамда Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау Тошкентда.
АҚШ президенти Дональд Трамп шу йилнинг 6 ноябрь куни Вашингтонда Марказий Осиё мамлакатлари ва Қўшма Штатлар лидерларининг С5+1 форматидаги саммитига мезбонлик қилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илм, амалиёт ва инновация бир нуқтада – “Янги Ўзбекистон” университетида сунъий интеллект кластери ташкил этилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида сунъий интеллект технологияларини амалиётга жадал жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда давлат раҳбари “Янги Ўзбекистон” университетида “тармоқ – олийгоҳ – ҳамкор” тамойили асосида ишлайдиган сунъий интеллект кластери яратилишини маълум қилди.

Бу марказ мамлакатда сунъий интеллект соҳасини ривожлантиришда асосий драйверга айланади, яъни илм, таълим ва ишлаб чиқаришни ягона тизимга бирлаштиради.

Кластернинг аҳамияти – янги билим ва технологияларни амалиётга олиб кириш, маҳаллий мутахассисларни халқаро тажриба билан уйғунлаштириш ҳамда мамлакатни сунъий интеллект марказига айлантиришдир.
Янги Ўзбекистон боғида “Адолат Сари” югуриш марафони бўлиб ўтди. Президент Администрацияси ва Олий суд ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда 1 500 дан ортиқ суд тизими ходимлари ва уларнинг оила аъзолари қатнашди. Марафоннинг техник ташкилотчиси – ProRun компанияси.

Марафон адолат, бирдамлик ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ғояларини тарғиб қилди.

“Адолат” партиясининг иштироки тадбирнинг ижтимоий аҳамиятини оширди. Мусобақа илиқ муҳитда, самимий мулоқот ва ўзаро ҳурмат кайфиятида ўтди. Тадбир якунида эса иштирокчилар учун концерт дастури ташкил этилди.
2025/10/27 03:25:31
Back to Top
HTML Embed Code: