Telegram Web Link
Янги Ўзбекистон боғида “Адолат Сари” югуриш марафони бўлиб ўтди. Президент Администрацияси ва Олий суд ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда 1 500 дан ортиқ суд тизими ходимлари ва уларнинг оила аъзолари қатнашди. Марафоннинг техник ташкилотчиси – ProRun компанияси.

Марафон адолат, бирдамлик ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ғояларини тарғиб қилди.

“Адолат” партиясининг иштироки тадбирнинг ижтимоий аҳамиятини оширди. Мусобақа илиқ муҳитда, самимий мулоқот ва ўзаро ҳурмат кайфиятида ўтди. Тадбир якунида эса иштирокчилар учун концерт дастури ташкил этилди.
🏦 Ўзсаноатқурилишбанкнинг халқаро капитал бозорида дадил қадами - иқтисодий ривожланишда янги босқич

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг
ёзишича, Ўзсаноатқурилишбанк томонидан биринчи даражали қўшимча капитал (AT1) бўйича халқаро облигациялар эмиссиясини жойлаштириш мамлакат банк сектори ва иқтисодиёти учун муҳим воқеага айланди.

2025 йил октябрь ойида Ўзсаноатқурилишбанк (SQB) Лондон фонд биржасида қиймати 300 млн $ бўлган биринчи даражали қўшимча капитал (AT1) халқаро облигацияларни жойлаштирди.

Облигацияларни жойлаштириш жараёнида 22 та давлатдан 130 дан ортиқ инвестор иштирок этди. Улар томонидан келиб тушган аризалар умумий қиймати 1,4 млрд доллардан ортиқ ошди, бу эса белгиланган миқдордан 4,8 баравар кўпни ташкил этди. Юқори талаб натижасида фоиз ставкаси 9,75–10% дан 9,45% гача пасайтирилди.

Инвесторлар таркиби: Буюк Британия — 45%, АҚШ — 28%, БАА — 8%, Швейцария — 6%. Жойлаштиришда “Citibank”, “J.P. Morgan”, “Societe Generale”, “Standard Chartered”, “Raiffeisenbank” ва “Mashreqbank” воситачи сифатида иштирок этди.

AT1 облигацияларни муомалага чиқариш натижасида:

• Капитал етарлилиги 15,9% дан 19% гача ошди, биринчи даражали капитал етарлилиги эса 11,3% дан 14,7% га етди;
• Банк 2,1 млрд долларлик қўшимча кредит бериш имкониятига эга бўлди;
• Қарийб 80 млн долларлик соф фоиз даромади шаклланиши кутилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтада режалаштирилаётган фаолияти ҳақида маълумот берилди

Бугун Шавкат Мирзиёев жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2026 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказади.

Куннинг иккинчи ярмида президент АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бошчилигидаги делегацияни қабул қилади.

Президент шу ҳафта Самарқандга ташриф буюриб, илк бор Париж шаҳридан ташқарида ўтказилаётган ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессиясининг очилишида иштирок этади, маданият, илм-фан ва таълим соҳаларидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ташаббусларни илгари суради ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Бундан ташқари, жорий ҳафтада мамлакатимизга Сербия президенти Александр Вучич ва Финляндия президенти Александр Стубб ташриф билан келади. Саммитлар доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиб, икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳукумат қарори билан:

2026 йил 1 январдан мопед ва скутерларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномасида “А1” кичик тоифа жорий этилади. Талабгорлар ўқув курсларида (онлайн ёки офлайн шаклда) ўқиши ёки мустақил тайёрланиши мумкин. Улар назарий имтиҳонда 20 та саволдан камида 16 тасига тўғри жавоб берса, амалий имтиҳонга қўйилади.

2026 йил 1 апрелдан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали қайд этилган тегишли йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун ҳам жарима баллари ҳисобланади.

2026 йил 1 февралдан «A» ва «B» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун фуқаролар ўқув дастурининг назарий қисмини мустақил ўзлаштириши мумкин бўлади, бунинг учун автомактабларда ўқиш мажбурий бўлмайди.

«A», «B», «C» ва «D» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси эгалари «А1» кичик тоифадаги транспорт воситаларини тўғридан-тўғри бошқаришга ҳақли бўлади.
Geely Ўзбекистон бозорига расман кирди

Ҳар йили автомобил ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар ва инвесторларни бир майдонга жамловчи Tashkent International Auto Show 2025 кўргазмаси Хитойнинг Geely бренди учун дебют майдони бўлди.
Компания Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори — Geely AutoMobile Uzbekistan номи билан иштирок этиб, флагман кроссовери Geely EX5 ни намойиш этди.

Geely стендида икки турдаги модел тақдим этилди — EX5 EV (Galaxy E5) тўлиқ электр версияси ва EX5 EM-i (Starship 7) гибрид модели.

EX5 EV янги авлод Short Blade аккумуляторлари билан жиҳозланган бўлиб, бир қувватда 495 км гача йўл босиши мумкин. EX5 EM-i эса EM-i Super Hybrid тизими орқали 1,5 литрли бензин двигатели ва 160 кВт электромотор уйғунлигини таклиф этади, захира юриш масофаси 1000 км дан ортиқ.

Автомобиллар қаторни назорат қилиш, йўл белгиларини аниқлаш ва 360° камера каби интеллектуал ёрдамчи тизимлар билан жиҳозланган.

Реклама
Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларида тўпланган қолдиқнинг ярми алоҳида жамғармага ўтказилиб, мактаблар қурилишига ва тиббиётга йўналтирилади — президент.
2026 йилда:

бюджет лойиҳасида асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолади;

келгуси йилда харажатлар кескин қисқартирилади.

давлат иштирокидаги корхоналарнинг дивиденд сиёсати тартибга солинади;

субсидия ва имтиёзларнинг самараси паст бўлганлари бекор қилинади;

Халқаро молия ташкилотлари маблағлари иштирокидаги лойиҳаларни охирига етказибгина янги лойиҳаларга ресурс жалб қилиш тизимига ўтилади.

келгуси йилда ўсиш суръатини 6,6 фоиз даражасида таъминлаб, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 150 миллиард доллардан ошириш, иқтисодиётга барча манбалардан камида 400 триллион сўм йўналтириш, инфляцияни 7 фоиздан ортиқ бўлмаган даражада сақлаб қолиш прогноз қилинмоқда.

Манба
Тошкентда аҳоли учун иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари 15 фоизга оширилади.
Барча рақамларингизни бир жойда бошқаринг

Энди UZTELECOM ва my.gov.uz портали ҳамкорлигидаги янги, бепул “Менинг рақамларим” хизмати орқали сиз:

барча мобил рақамларингиз ва уй интернет уланишларингизни бир жойда кўра оласиз;
тариф режангиз ва унинг нархини билиб оласиз;
рақамингиз фаол ёки йўқлигини осонгина текширишингиз мумкин.

Энди ортиқча изланиш ёки чалкашликларга ҳожат йўқ — ҳаммаси оддий, қулай ва бепул.

Шунчаки MyGov порталида ва MyGov иловасида шахсий кабинетингизга киринг ва номингизга расмийлаштирилган барча рақамларни билиб олинг.

UZTELECOM — доимо Сизга яқин бўлган оператор!

MyUZTELECOM | Telegram | Facebook | Instagram | Website | Реклама
Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Кристофер Ландау ва бошқа расмий шахслар ҳам иштирок этди.
Ёмғир ёғиши мумкин

Бугун мамлакатнинг кўпчилик ҳудудларида қисман ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ўзгидрометнинг прогноз қилишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида эрталаб, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда куннинг иккинчи ярмида, Фарғона водийсида кечга яқин ёмғир ёғиши мумкин. Сурхондарё вилоятида ёмғир кутилмайди. Пойтахт Тошкентда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғади. Жойларда кучли шамол туриб, чанг кўтарилиши мумкин.
2025/10/28 06:49:53
Back to Top
HTML Embed Code: