Telegram Web Link
Президент матбуот котибининг телеграмдаги канали хабарларни лотин ёзувида беришга ўтибди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркманистондан Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрига газ қувури ётқизиш ишларига старт берилди. “Арқадағнинг оқ йўли” деб номланган газ қувури қурилиши муносабати билан эҳсон оши тарқатилди.

Ушбу лойиҳа Арқадағнинг узоқ йиллик орзуси — Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон газ қувурининг муҳим қисми бўлиши керак.
Тошкентда 8 балли тирбандлик.
Ўзбекистондаги мобиль операторлар сохта рақамлардан қўнғироқларни блоклайдиган, телефон фирибгарлиги ва шахсий маълумотларнинг сизиб чиқишидан ҳимоя қиладиган anti-spoofing технологияси жорий этилганини маълум қилди.

Бу ҳақда Beeline, Mobiuz хабар берди. Рақамли технологиялар вазирлиги барча операторлар технологияни жорий этаётганини маълум қилди. Бу функция автоматик тарзда барча абонентларда ишлайди ва бепул бўлади.
Юқоричирчиқда Янглинг қишлоқ хўжалиги юқори технологияли саноат ҳудуди қурилиши бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган ПҚ-99-сон қарор асосида амалга оширилаётган Ўзбекистон миллий Янглинг қишлоқ хўжалиги юқори технологияли саноат ҳудуди лойиҳаси доирасида тантанали “Пойдевор қўйиш” маросими бўлиб ўтди.

Маросим Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида ташкил этилди. Тадбирда Бош вазир ўринбосари — Ҳукумат комиссияси раиси Жамшид Ходжаев, Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси масъуллари, шунингдек Хитой делегацияси ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Лойиҳа Ўзбекистон ва Хитойнинг Yangling Modern Agriculture International Cooperation Group Co., Ltd. компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Саноат ҳудуди Toshkent New City лойиҳаси яқинида жойлашиб, 330 минг квадрат метр майдонни қамраб олади.

Ҳудудда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини намойиш қилиш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, транспарент логистика ва экспорт инфратузилмаси, илмий лабораториялар, инновация марказлари, дрон ва робот техникаси синов полигони, шунингдек “ақлли суғориш” ва автоматлаштирилган етиштириш тизимлари жорий этилади.

Лойиҳа доирасида умумий қиймати $200 млнга тенг 20 та инновацион лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Бу эса қишлоқ хўжалигида илм-фан ва технологияларнинг чамбарчас боғланишини таъминлаб, соҳани янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
2026 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та ҳамда Сурхондарё вилоятининг қолган барча туман (шаҳар) республика ижро этувчи ҳокимият органларининг белгиланган туман (шаҳар) бўлинмалари туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасига ўтказилади.
2025/10/22 07:56:07
Back to Top
HTML Embed Code: