Telegram Web Link
Пойтахтда қиш мавсуми ва ёғингарчилик даврларига тайёргарлик доирасида асфальт-бетон қопламаларни янгилаш ишлари бажарилмоқда.

Изоҳ: Ишлар йўл ҳаракатини тўхтатмасдан олиб борилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун — "Ички ишлар органлари ходимлари куни". Тинч ва осойишта ҳаётимизнинг асл сабабчилари ҳақида Агробанкнинг "Қаҳрамонлар" лойиҳасининг навбатдаги сони олинибди. Лойиҳанинг бу сафарги қаҳрамони — "Шуҳрат" медали эгаси, Хоразмлик Баҳодир Қаландаров ўзининг 26 йиллик тажриба, фидойилик ва юрт тинчлиги йўлидаги хизматлари ҳақида самимий равишда олинган лавҳани кўришни тавсия қиламиз.

Видеони тўлиқ шаклда Агробанкнинг YouTube саҳифасида томоша қилиш мумкин.
Тошкент шаҳрида мамлакат интеллектуал ҳаётида муҳим воқеага айланган — IV «Zakovat-Gambit» шахмат турнири якунланди.

Интеллектуал клуб «Zakovat» ташаббуси билан 2021 йилдан буён анъанавий равишда ўтказиб келинаётган мазкур турнир бу йил ҳам катта қизиқиш ва шиддат билан ўтди. Жами 2 210 нафар иштирокчи, шулардан 286 нафар хотин-қизлар, шахмат бўйича беллашувларда ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Турнир нафақат профессионал, балки ҳаваскор шахматчилар учун ҳам тенг имкониятлар майдони бўлди.

Турнирнинг шарафли меҳмонлари сифатида жаҳонга машҳур гроссмейстерлар — Маттиас Блюбаум (Германия) ва Антоанетта Стефанова (Болгария) иштирок этишди. Улар ўзбекистонлик шахматчилар билан маҳорат дарси ва шахмат сеанси ўтказиб, мусобақага янада нуфуз бағишладилар.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳамда Президент Администрацияси раҳбари маслаҳатчиси Комил Алламжонов иштирок этишди. Улар иштирокчиларни ғалаба билан табриклаб, турнирнинг мамлакатимизда интеллектуал муҳитни ривожлантиришдаги ўрнини алоҳида таъкидладилар.

Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 620 миллион сўмни ташкил этди.
Энг ёш иштирокчи — 12 ёшли Абдурахмон Ражабов,
энг ёши улуғ иштирокчи — 63 ёшли Тоих Воҳидов деб топилди.

«Zakovat-Gambit» шахмат турнири бугунги кунда Ўзбекистоннинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ёшларни илм ва тафаккур сари илҳомлантириш йўлида муҳим платформалардан бири сифатида ўз нуфузини яна бир бор тасдиқлади.
Айтишларича, республика бўйича пахтакорлар томонидан 3 млн 765 минг тоннадан ортиқ пахта ҳосили жамғарилиб, йиллик шартномавий режа бажарилибди.
2025/10/25 18:40:03
Back to Top
HTML Embed Code: