Telegram Web Link
Рақобат қўмитаси ўтказган таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда рўйхатдан ўтган корхоналарнинг ўртача 20 фоизидан ортиғида хорижий ёки ўзбек тили меъёрларига хос бўлмаган сўзлар ишлатилган. Масалан, 2024 йилда Бухоро вилоятида рўйхатдан ўтган 5071 та корхонанинг 300 таси, 2025 йил биринчи чорагида 1203 та корхонанинг 245 таси шундай номларга эга.

Ҳудудлар кесимида:
Самарқанд вилоятида – 40%,
Қорақалпоғистонда – 39%,
Андижон – 30%,
Сирдарё – 31%,
Наманган – 26%,
Фарғона ва Хоразм – 24%,
Жиззахда – 15%
ҳолатда хорижий тиллардан фойдаланилган.
OЧИНГ ВА ЮТИБ ОЛИНГ
4 августдан 4 октябрга қадар — бу ёзнинг Limonhisдан КАТТА акциясида иштирок этинг

Бош соврин - BYD Yuan Up автомобили.
Шунингдек, бошқа ажойиб совринлар:
🧊 ичимликлар учун музлаткич
телевизор
❄️ кондиционер
⚡️ робот чангюткич
🎶 Yandex ақлли колонкаси

Иштирок этиш шартлари жуда оддий:
1️⃣ Limonhis сотиб олинг
2️⃣ Шишани суратга олинг ва расмни Телеграм-ботга юкланг
3️⃣ Ажойиб совринларни ютиб олинг

Янгиланиш ва ғалаба қозониш вақти келди!
👉 ботга ҳавола

Реклама
Осон ва арзон ечим керак

Ички ишлар вазирлиги 1 октябрдан мопед ва скутерларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилишини эслатди.

Лекин тан олиш керакки, ҳали кўпчилик бу амалиётга тайёр эмас. Яъни гувоҳнома олиш учун ўқимаган, имтиҳон топшириб керакли ҳужжатни ҳам олмаган. Эътиборлиси — бу восита ёшларни иш билан таъминлаш, камбағаллар учун ортиқча ғалвасиз иш ўрни яратаётган етказиб бериш хизматининг ўта зарур қуролига айланди.

Президент бошчилигида баҳорда ўтказилган селекторда “курьерлик хизмати корхоналари мопед олиб келиб, одамларни иш билан таъминлаётгани, лекин мопеднинг ўзи 300 доллар турса, уни стандартдан ўтказиб, сертификат олишга яна шунча маблағ кетаётгани” танқид қилинганида ҳам мақсад шу эди.

Ҳа, тартиб бўлиши керак, ҳа, хавфсизлик ҳам жуда муҳим. Лекин буни эртадан кечгача ишлаб, рўзғорини тебратаётган, ўқишига ёрдам қилаётган, ота-онасига кўмаклашаяётган бечора курьерларнинг зиммасига ташлаб қўйиш — бандлик ва камбағалликка қарши кураш сиёсатидан чекинишдир.

Мутасаддилар, керак бўлса, агрегаторлар билан ҳамкорликда тез ва самарали ечим топиши лозим. Қисқа муддатда (бир ҳафталик, 10 кунлик) ортиқча бюрократик талабларсиз ўқитиб, скутер ва мопед ҳайдовчилик гувоҳномаси нархларини чўнтакбоп қилиш, зарур бўлса, бюджетдан компенсация қилиш йўлидан бориш мақсадга мувофиқ. Чунки мопед ва скутерга ҳашаматли транспорт воситаси эмас, балки меҳнат қуроли сифатида қараш керак.

Яна бир масала. Юқоридагилардан келиб чиқиб, муддатни янги йилгача чўзиш ҳам адолатдан бўлар эди.
“Ўзбекистонда биринчи исломий банк очамиз”

“Банкир” лойиҳаси меҳмони бўлган IMAN Holding асосчиси Рустам Раҳматов айнан биринчи исломий банк очилиши ҳақида гапириб ўтди.

Қонунчилик палатасида яқинда исломий банк фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратишга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилинди.

Ўзбекистонда ҳам исломий банк очилиши ҳар қачонгидан кўра яқин бўлиб турибди.

Фойдали суҳбат бўлибди. Тўлиқ бу ердан томоша қилишингиз мумкин 👉 https://www.youtube.com/watch?v=3iQRwB-nuYw&t=150s&ab_channel=Bankir

Реклама
Сиёсатшунос, сенатор, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раҳбари Қудратилла Рафиқов матбуотда “Аламим бор…” сарлавҳали катта мақола эълон қилибди.

…Мен у кишининг халқимиз ўтмиши, ватанимиз тарихи ҳақидаги ёниқ суҳбатларини кўп бор эшитиш бахтига муяссар бўлганман: «Ўзбек ёки Ўзбекистон, деса нега доим пахта, ош, дўппи-ю чопон ва яна пахта гулли чойнак-пиёлани, чойхона-ю меҳмондўстликнигина мисол қилишади, шулардан бошқа дунёга кўрсатадиган, бизни танитадиган қийматли нарсамиз йўқми? Буюк тарихимиз, дунёни қўлига қаратган, ўз илми зиёси билан жаҳонни мафтун қилган аждодларимиз меросини нега дунёга кўз-кўз қилмаймиз? Нега шундай буюк тарихий хотирадан ҳадиксираймиз, бекитамиз, кўрмаганга оламиз, улуғларнинг номларини айтишдан, меросларини элга танитишдан чўчиймиз. Ахир инсониятга математикадан тортиб, тиббиётгача, фалакиётдан фалсафа-ю мусиқагача дарс берган, бугунги замонавий илм-фаннинг кўплаб соҳаларига асос солган шу улуғларимиз эмасмиди?! Олтойдан Ўрта ер денгизигача, ­Мисрдан Ҳиндистонгача империялар қурган, дунёдан ҳисоб сўраган ўша ўзимизнинг боболаримиз эмасмиди?.. Бугун биз нега бундай аҳволга тушдик, болаларимизнинг нега елкаси қисиқ, боши хам, нигоҳлари ерга қадалган?..».

Мен Шавкат Миромоновичнинг оғзидан бу гапларни эшитганимга деярли ўттиз йиллар бўлган. Ва аниқ биламанки, ўтган даврлар мобайнида бу ички дард – миллат қайғуси уни руҳан миллатпарвар, ватанпарвар ва ўз халқининг ёвқур бир фарзанди сифатида улғайтирди, тарбиялади…

Аммо мустақилликка эришгандан ­кейин ҳам ўтмиш маданиятга муносабатларимизда унчалик кўп ўзгариш бўлган эмас. Тўғри, бу борада умуман янгилик бўлмади, дейиш ноинсофлик бўлади. Нималардир гапирилди, ташаббуслар кўрсатилди, аммо ҳали айтганимдек, хоҳишга кўра…

Ўша маҳаллар, гарчанд расмий бўлмаса-да, биз юқорида кўп гапирган «тарихга қарашимиз» шундай тус олдики, унга кўра, ўтмишимиз Темур ва Темурийлардан бошланади ва оёқлайди... Албатта, бу мулоҳаза дағалроқдай туюлиши мумкин, аммо асл аҳвол бундан пеш эмасди. Тўғри, минг йил нари ўтган алломалар, шахс­лар аҳён-аҳён эсланар, сиёсий матнларга зеб бериш учун номлари маърузаларга киритиларди, бироқ ҳеч маҳал халқимизнинг уч минг йилдан ортиқ, дея эътироф этилаётган ўтмиши кенг маънода тан олинмасди. Эҳтимол, бугун Берунийни, Хоразмийни, ибн Синони, Форобий ва бошқа улуғларимизни араб ё форс миллатига мансуб эди, деяётганларга бизнинг ўз меросимизга бўлган айни ўша муносабатимиз ҳам сабабдир. Қайдам, аммо бу жуда ғалати ва мантиқсиз қараш эди…

Юмшоқ қилиб айтганда, бу моҳиятан тарихни мафкурага, сиёсатга бўйсундириш эди. Яъни ўтмишни саралаймиз, чамалаймиз ва сиёсатимизга мос бўлагини олиб ўз «эҳтиёжимиз» учун истифода этамиз. Масалан, давлат ёки сиёсий-мафкуравий популизм йўлида. Дейлик, зиёлилар ва омманинг эҳтиросини босиш, қолаверса, халқаро жамоатчилик кўзига ўзини постколониал «ботқоқ»дан чиқиб кетаётгандай кўрсатиш илинжидагина қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш учун Юнусободда мажмуа ва зиёратгоҳ қурамиз, йилига бир марта бўлса-да, уларнинг ҳақига Қуръон тиловат қилдириб, қўлларимизни дуога очамиз, бироқ озодлик йўлида шаҳид бўлган бу ойдинларимиз номини қора рўйхатлардан ўчирмаймиз…
Президент Шавкат Мирзиёев кейинги ҳафта бошида АҚШга ташриф буюриб, БМТнинг 80 йиллигига бағишланган олий даражадаги тадбирларда иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
Президент ташрифидан сўнг

Норин тумани “Янги Наманган” маҳалласи

Манба
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлидаги музокаралари якуний босқичга кирди

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласида яна учта давлат билан келишувга эришди. Бу ҳақда Президентнинг ЖСТ бўйича вакали Азизбек Урунов LinkedIn’даги саҳифасида маълум қилди.

Унинг қайд этишича, Аргентина, Австралия ва Гондурас билан икки томонлама протоколларни имзолади.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон ЖСТ аъзолиги учун 29 давлат билан келишувга эришилган, яна 2 та аъзо принципиал розилик билдирган. Икки томонлама музокараларни тўлиқ якунлаш учун яна 3 та давлат қолган.
Хитой Шарқий Туркистондаги Такламакон чўлининг атрофини тўлиқ яшил қалқон билан ўраб олибди. Мутасаддиларнинг айтишича, узунлиги 3 минг километрдан ортиқ бўлган яшил белбоғ доимий кўчиб юрадиган чўл қумининг ҳавога кўтарилишининг олдини олади.
Саида Мирзиёева БМТ биносида «Ўзбекистон хонаси» очилишини эълон қилди

Женевада Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган қабул маросими бўлиб ўтди. Тадбирда келажак, ислоҳотлар, барқарор тараққиёт ва умуминсоний қадриятлар ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, тез орада БМТ биносида «Ўзбекистон хонаси» очилиши эълон қилинди. Бу жой мамлакат маданиятини намойиш этувчи ва очиқлик рамзига айланувчи маскан бўлади.

Шу куни Жаҳон савдо ташкилоти Бош директори Нгози Оконджо-Ивеала билан ҳам учрашув ўтказилди. Суҳбатда Ўзбекистондаги туб ислоҳотлар, ЖСТга аъзо бўлиш жараёнидаги эҳтимолий қийинчиликлар ҳамда ишонч ва ҳамкорликнинг аҳамияти муҳокама қилинди.

Ўзбекистон жаҳон савдосидаги ўз мажбуриятларини қатъият билан бажаришини таъкидлаган.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини my.gov.uz портали орқали тиклаш мумкин бўлди

Эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқотилган ҳолларда, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати биносига бориш талаб этилмайди — барча жараёнлар my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн амалга оширилади. Фойдаланувчи “Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш” хизматида “Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш” бўлими орқали ариза юбориши мумкин.

Хизмат нархи 370 минг 800 сўм (0,9 БҲМ)ни ташкил этади. Гувоҳномани почта орқали етказиб беришни истаганлар қўшимча 25 000 сўм тўлайди. Янгиланган гувоҳнома 1 иш кунида тайёрланади, почта орқали етказиб берилиши билан бирга эса 3 иш куни ичида фуқарога етказилади.

Маълумотлар тизимда тасдиқланмаган, шахс транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ёки Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131 ва 136-моддалари бўйича маъмурий иш қўзғатилган ҳолларда ариза рад этилади.
Телекоммуникация операторларига халқаро интернетга тўғридан-тўғри уланиш имконияти яратилди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, мобиль ва (ёки) симли телекоммуникация тармоқларига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган ва халқаро интернет тармоқларига тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқига эга бўлмаган телекоммуникация операторларига 2030 йил 1 январгача синов тариқасида фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш мақсадида халқаро интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилади.
taqiqlanganmateriallar.pdf
1.6 MB
Тақиқланган материаллар рўйхати

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати

(2025 йил 2 сентябрь ҳолатига)

Ҳавола: https://api-portal.gov.uz/uploads/76/2025/09/18/106b2a17-af78-6bfe-00df-07d9b741abc9_media_.pdf
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда бўлиб ўтган “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форуми янги қурилган замонавий кўргазмалар марказида ташкил этилди. Иншоот Президентнинг 2024 йил март ойидаги ташрифи чоғида берилган топшириқ асосида барпо этилди.

“Янги Наманган” шаҳарчасида қурилган марказ 15,917 м² ер майдонида жойлашган бўлиб, кўргазма майдонлари, конгресс-холл, конференция ва музокара заллари, хизмат кўрсатиш зоналари, ресторан ҳамда автотураргоҳга эга.

Марказ водийда халқаро ва миллий тадбирларни ўтказиш ҳамда инвестиция муҳитини ривожлантиришга хизмат қилади.
davletovuz
Президент Шавкат Мирзиёев кейинги ҳафта бошида АҚШга ташриф буюриб, БМТнинг 80 йиллигига бағишланган олий даражадаги тадбирларда иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун 20-24 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрида бўлади.
Кая Седат Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори этиб тайинланди.

С. Кая дастлаб Анқара университетининг тиббиёт факультетида таҳсил олган. Кейинчалик Онадолу университетида бизнес бошқаруви, Отатурк университетида тиббиёт муассасаларини бошқариш йўналишларида бакалавр ҳамда Сакария университетида соғлиқни сақлашни бошқариш йўналишида магистратура босқичини тамомлаган.

Хорижлик мутахассис 2011 – 2018 йилларда Сакария университетининг клиник шифохонаси ва Сакария давлат шифохоналари Иттифоқида турли лавозимларда ишлаган. Шунингдек, Сакария соғлиқни сақлаш бошқармаси вице-президенти ҳамда бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Янги раҳбар зиммасига Ўзбекистонда онкология хизматини жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш, соҳада замонавий менежментни йўлга қўйиш, хориж тажрибаси асосида энг сўнгги ташхис ва даволаш усулларини амалиётга татбиқ этиш, жойларда скрининг тадбирлари қамровини янада кенгайтириш билан боғлиқ бир қатор вазифалар юкланди.
2025/10/26 05:23:46
Back to Top
HTML Embed Code: