Telegram Web Link
Mobiuzнинг 0890 ва (+998) 97 1300909 колл-маркази рақамларига қўнғироқ қилганингизда овозли ёрдамчи хизмат кўрсата бошлаганини сездингизми?

Танишинг, бу Moobina - сунъий идрокка асосланган оператор.

У Omilia илғор сунъий идрок платформаси асосида ишлайди. Унинг асосий афзалликлари:

ўзбек тилида сўзлашади ва шеваларни тушунади;

абонентни аниқлай олади (Ф.И.Ш. ва ЖШШИРни танийди);

баланс, тўпламлар қолдиғи ва рақам ҳолатини текширади;

тарифлар ва хизматлар ҳақида маълумот беради.

Moobina билан ҳар бир суҳбат уни янада кўпроқ такомиллаштириб бормоқда.

ICT Expo 2025 кўргазмасида Moobinaнинг имкониятларини намойиш этилмоқда. CAExдаги Mobiuz стендига ташриф буюринг.

Moobina ҳақида батафсил маълумот

@PRmobiuz | pr.mobi.uz | Instagram | Реклама
Трамп.2 ва янгиланган дунё

Трампнинг биринчи президентлигини жуда кўпчилик, шу жумладан, сиёсатчилар жиддий қабул қилмаганди, Америка сиёсий институтларининг мустаҳкамлигига ишонишган ва унинг имкониятлари чегараланган, деб ўйлашар эди. Унга қарши “тийиб туриш” коалицияларини тузишга уриниш бор эди. БМТ Бош ассамблеясида янграйдиган баёнотларда бу яққол кўзга ташланар эди. Трамп маъмурияти ҳам ҳозиргидан бошқачароқ принципда шакллантирилган эди.

Трамп.2 даври эса — тамомила ўзгача манзара. Биринчи даврда Трампга қарши коалиция тузишга уринган ғарб давлатлари лидерларининг қарийб барчаси ҳокимиятдан кетган, қолганлари ҳам Трампнинг, муболаға билан айтганда, “ўчман” табиатини яхшигина англаб етган. Трампнинг командаси ҳам мутлақо янги принцип — садоқат асосида шакллантирилган. Қолаверса, унинг эраси катта геосиёсий зиддиятлар ва урушлар даврига тўғри келди. Дунё аввалгидан кўпроқ Америкага қараб қолган, қурол-яроғига, сўзига.

Шу кунларда БМТда нутқ сўзлаётганларнинг аксарияти Трампнинг жиғига тегадиган баёнотлардан тийилмоқда, у билан муроса қилишга, кўнглини овлашга ҳаракат қиляпти. Гаплари қанчалик кулгули, қилиқлари нечоғли эриш туюлмасин Трамп билан ҳисоблашишга мажбур бўляпти. Трампизм вақтинчалик ёки ўткинчи ҳолат эмас, бугуннинг сиёсий реаллигига айланди. Буни Америка ҳам, дунё ҳам тушуниб бўлди.

Расмда: Катта еттилик учрашуви, 2018 йил, Канада.
Сертификат ғавғоси.pdf
64.8 KB
B2 даражадаги чет тили сертификатига эга бўлмаган ўқитувчиларнинг йил охиригача ишлашига рухсат берилди.

Лекин сертификат талаби барибир бекор бўлмайди. Ўқитувчилардан йил охиригача бундай сертификатни олиш учун имтиҳонларда иштирок этиши ҳақида тилхат олинади.

Вазирлик қуйи бўғинлари томонидан сертификатсиз ўқитувчиларнинг имтиҳонга тайёргарлик кўриши учун ўқув машғулотлари ташкиллаштирилади.
UzVC акселерация дастури Startup Growth Program 2.0 танлов жараёнларини якунлади.

Бу йил дастурга катта қизиқиш билдирилиб, кўплаб аризалар қабул қилинди. UzVC жамоаси ва Силикон водийси экспертлари иштирокида ўтказилган кўп босқичли саралаш натижасида истиқболли стартаплар танлаб олинди.

Дастур сентябр ойи охиридан старт олади. Иштирокчилар етакчи экспертлардан менторлик кўмаги, инвестиция имкониятлари ҳамда бизнесни ривожлантириш бўйича амалий тажрибага эга бўлади. Дастурнинг Demo куни декабрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.

Startup Growth Program UzVC’нинг стратегик ташаббуси бўлиб, стартапларни қўллаб-қувватлаш ва инновацион ечимларни ривожлантиришга қаратилган.

📞: +998 95 500-09-19
📩: [email protected]
🌐: UzVC расмий сайти
🌐: Linkedin

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кўп квартирали уйга туташ тупроқли ва (ёки) яшил қопламали ер участкасини ўзбошимчалик билан бетонлаштириш, шунингдек ушбу ер участкасида қурилма ва конструксияларни ўрнатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Парламент қуйи палатаси тегишли қонунни қабул қилиб, сенатга юборди.
Yandex Uzbekistan Алисанинг ўзбек тилидаги версиясини ишга туширди

🤖 Yandex Uzbekistan'нинг ақлли овоз қурилмаларида энди иккита тилда сўзлашувчи AI-ёрдамчи — Алиса фаолият юритади. Фойдаланувчилар унга ўзбек ёки рус тилида мурожаат қилишлари мумкин — Алиса эса сўров қайси тилда бўлишидан қатъи назар, автоматик равишда тўғри тилни танлаб жавоб беради.

Алиса буйруқларни қабул қилиш, об-ҳаво ҳақида маълумот бериш, таомлар рецептларини топиб бериш, болаларга дарс тайёрлашда ёрдам бериш, вазифаларни эслатиш, “ақлли уй” тизимини бошқариш, мусиқа қўйиш ва турли мавзуларда суҳбатлашиш каби вазифаларни бажара олади. Бундан ташқари, эртак айтиш, маълумот тақдим этиш каби имкониятлар ҳам мавжуд — ва буларнинг барчасини энди ўзбек тилида ҳам амалга ошириш мумкин.

Технологияни ишлаб чиқишда 100 нафардан ортиқ мутахассислар, шу жумладан филологлар ва муҳаррирлар иштирок этди. Ёрдамчининг ўзбек тилидаги имкониятлари Ўзбекистоннинг 13 та ҳудудидан фойдаланувчилар томонидан синовдан ўтказилди. Компания ҳозирда ҳам Алисани ўзбек тилида янада мукаммаллаштириш устида иш олиб бормоқда.

⚙️ Функция ҳам янги, ҳам аввал харид қилинган қурилмаларда фаолият юритади. Уни ёқиш учун: «Дом с Алисой» иловасини очинг → «Виртуальный ассистент» бўлимига ўтинг → «Язык ассистента» орқали «O‘zbekcha + Русский» танланг.
Шошкент турар-жой мажмуасида тижорат майдонлари

Тошкент марказида бизнесингиз учун фойдали жой қидиряпсизми?

Шошкент турар-жой мажмуасида тижорат майдонлари мавжуд:
— ижарага ва сотиб олишга;
— сотиб олиш бўлиб тўлаш мумкин.

Кенг майдонлар 180 м² дан бошлаб, йўлнинг биринчи қатори, юқори пиёда ва автомобиль оқими. Дўкон, кафе, офис ёки шоурум учун аъло танлов.

📍 Тошкент, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 67

📞 +998 90 009 00 09
📞 +998 55 500 90 90

🌐 Сайт | Instagram | Канал | Реклама
Кеча Дональд Трамп Нью-Йоркда Марказий Осиё мамлакатларидан фақат Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан икки томонлама учрашув ўтказди.

Оқ уй раҳбари кеча, шунингдек, биринчи хоним Мелания Трамп билан БМТ саммитида иштирок этиш учун келган давлат ва ҳукумат раҳбарлари учун ташкил этилган қабул маросимига ҳам мезбонлик қилди.

У бугун Вашингтонда, Оқ уйда одатдаги иш режимида фаолиятини давом эттиради.
Чилонзор туманидаги Қатортол кўчасининг 1 километрини 24 соатлик кўчага айлантириш лойиҳаси таклиф қилинмоқда. Ушбу лойиҳага республика бюджетидан 10,2 млрд сўм ажратилади.

Манба
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбек халқи айтади ва қилади. Шуни биз ишонтирдик”

Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп билан учрашув ҳақида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

Денгиздан узоқроқ жойлашганмиз. Учта-тўртта мамлакатдан ўтиб денгизга боришимиз учун битта кўприк бор — ёшларнинг билими.

Яқинда мис конини очамиз. Бошлаганимизда 72 минг тонна мис ишлаб чиқарар эдик, ҳозир 158 минг тоннага етди. Яқинда очадиган фабрикамиз 150 минг тонна мис беради. Биз бу билан тўхтамаймиз. МБФ-3 (Мис бойитиш фабрикаси), МБФ-4, МБФ-5 ва МБФ-6ни ҳам режалаштиряпмиз.
Айни дамда Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши, Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси иштирокида “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини яхшилаш имкониятлари” мавзусида онлайн семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.

Ҳурматли корхона раҳбарлари ва бош ҳисобчилар, жонли эфирга тезроқ уланинг — семинарда жуда муҳим ва қизиқарли фикрлар, амалий тавсиялар муҳокама қилинмоқда.

Тўғридан-тўғри эфир: https://youtube.com/live/L2rPIjABzPA?feature=share
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамкорлар билан инглиз тилида гаплашаман, жуда фойдали, жуда қулай. Ўз вақтида НамДУда инглиз тили курсини битирганимдан фахрланаман, демоқда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов.
Agrobank — “Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнесга хизмат кўрсатадиган энг яхши банк”.

Халқаро нуфузли Global Finance (АҚШ) журнали томонидан тақдирланадиган "Best SME Bank Awards" натижалари эълон қилинди.

Унга кўра, Agrobank Ўзбекистон бўйича “Энг яхши SME банк” (кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш йўналишида) унвонига сазовор бўлди.

💬 Global Finance асосчиси ва бош муҳаррири Жозеф Гиаррапуто таъкидлаганидек:

“Кичик ва ўрта корхоналар глобал иқтисодий ўсишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб, айниқса ривожланаётган бозорларда иш ўринлари яратиш ва инновацияларни рағбатлантиришга катта ҳисса қўшмоқда.”

Global Finance — 1987 йилда Ню-Ёркда (АҚШ) ташкил этилган халқаро молиявий нашр бўлиб, 190 дан ортиқ мамлакатда тарқатилади. У банк иши, капитал бозорлари, финтех ва барқарор молия бўйича таҳлилий материалларни чоп этади.


Agrobank ушбу йўналишда ўзининг маҳсулотлари, молиявий қўллаб-қувватлови ва тадбиркорликни ривожлантиришдаги фидокорлиги билан эътироф этилди.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
VAKANT KUNDUZGI.pdf
770.5 KB
25 сентябрь кунидан давлат ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишлари вакант ўринларига 2025/2026 ўқув йили учун қўшимча қабул бошланди. Олий таълим вазирлиги қўшимча қабул учун ОТМларнинг умумий қабул параметрлари доирасида қолган вакант ўринлари рўйхатини эълон қилди.
2025/10/26 06:49:38
Back to Top
HTML Embed Code: