Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятидаги боғчаларда болалар захарланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков ахборот берди.
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк ва “Citibank” ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди

Нью Йорк шаҳрида Ўзсаноатқурилишбанк ва “Citibank” ўртасида қиймати 150 млн. АҚШ долларига тенг ҳамкорлик битими имзоланди.

Келишув Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 20-24 cентябрь кунлари Америка Қўшма Штатларига амалий ташрифи доирасида амалга оширилди. Мазкур ҳужжат икки давлат раҳбарларининг Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган салмоқли лойиҳалар портфелини шакллантиришга қаратилган сиёсати натижаси.

Битимга кўра, томонлар қарз қимматли қоғозлар бозорига чиқиш, савдони молиялаштириш ҳамда корреспондентлик алоқаларини ривожлантириш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириши кўзда тутилган. Шунингдек, ходимлар малакасини ошириш ва энергия тежамкор лойиҳаларни тадбиқ этиш масалалари ҳам қамраб олинган.

Маълумот учун. "Citibank" “Citigroup” молиявий конгломерати таркибига киради ҳамда банк, инвестиция ва молия хизматлари соҳасида дунёда етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. “Citigroup”нинг бозор капиталлашуви 100 млрд доллардан ортиқ, бошқарувидаги активлари эса 2,3 трлн доллардан зиёдни ташкил этади.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
davletovuz
Тошкент вилоятидаги боғчаларда болалар захарланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков ахборот берди.
Тошкент вилоятидаги боғча болаларининг оммавий заҳарланиши ортидан 7 нафар шахс қўлга олинган. Уларнинг 3 нафари маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона, қолгани аутсорсинг компаниялари мансабдор шахслари ҳисобланади — ОАВ
Магистратурага ҳам қўшимча қабул очилади

2025/2026-ўқув йили учун магистратурага белгиланган квота доирасида ўқишга киролмаган абитуриентлар учун эса қўшимча қабул имконияти яратилмоқда.

Бу жараёнда олийгоҳларнинг қуввати, моддий-техника базаси ва профессор-ўқитувчилар таркиби инобатга олинади. Қўшимча қабул параметрлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади, тўлов-контракт миқдори эса ҳар бир талабага тўғри келадиган реал харажатлардан келиб чиқиб, олийгоҳ томонидан мустақил белгиланади.
2025 йил 26 сентябрь куни Италия Сенатида “Toshkentda Alta Moda Italian” конференцияси бўлиб ўтди. Асосий маърузачилардан бири Click бош директори Улуғбек Рустамов бўлди.

Тадбир Италия ҳукумати ташаббуси билан бош вазир Жоржия Мелони бошчилигида ташкил этилди.

Конференцияда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев ҳам иштирок этди. Бу эса мамлакатлар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликнинг юқори даражада эканлигини кўрсатди.

Улуғбек Рустамов иштирокчиларга мурожаат қилар экан, бундай ташаббусларнинг маданий алоқалар ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги аҳамиятини таъкидлади:

“Click доимо финтех соҳасида пешқадам бўлиб, миллионлаб одамлар ҳаётини енгиллаштирадиган технологияларни жорий этиб келмоқда. Шу билан бирга, биз учун маданият ва санъатни қўллаб-қувватлаш, шу орқали дунёга Ўзбекистоннинг глобал ҳамжамиятнинг фаол қисми бўлишга тайёрлигини кўрсатиш муҳимдир. Биз мамлакатларимиз орасидаги алоқаларни мустаҳкамлашимиз ва тажриба алмашиш учун майдон яратишимиздан фахрланамиз.”

Alta Moda Italiana лойиҳаси илк бор Италия юқори модасини Ўзбекистонда тақдим этади. Ташкилотчи сифатида Click компанияси Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги ҳамда Италия Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонаси кўмагида чиқмоқда.

Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозирда шифохоналарда 182 нафар бола даволанишда давом этмоқда, уларнинг аҳволи енгиллашган, оғир аҳволдаги бемор қолмаган — Нурмат Атабеков
Нью-Йорк, 2025 йил

Ўзбекистон ва АҚШ президентлари, биринчи хонимлар

Манба
Узоқ йиллар Ўзбекистон ҳукуматида юқори лавозимларда ишлаган Исмоил Жўрабеков 94 ёшида вафот этибди.
Молдовада тарихий кеча. Мамлакатда бўлиб ўтган парламент сайловида иқтидордаги “Ҳаракат ва бирдамлик” партияси ғалаба қозонмоқда.

Дастлабки натижаларга кўра, Майя Санду етакчилигидаги партия 101 та ўриндан 54 тасини қўлга киритмоқда. Яна бир Европага яқинлик тарафдори бўлган “Муқобил” партия эса 8 та жой эгаллайди.

Россияга хайрихоҳ “Ватанпарвар блок” эса 27 та ўринни қўлга киритмоқда.
Шавкат Мирзиёев 2025 йил 29 сентябрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
🏦 Микрокредитбанк эндиликда таълим кредитини янада қулай шартларда тақдим этмоқда

Таълим кредити олиш учун talim-krediti.mf.uz платформасида ариза шакллантиришда, Микрокредитбанк танланади. Шундан сўнг кредит "Mavrid" мобил иловаси орқали расмийлаштирилади.

Жараён тўлиқ онлайн амалга оширилади, банкка ташриф буюриш талаб этилмайди. Кафил ва шерик қарздор ҳам мобил илова орқали рўйхатдан ўтиб, тасдиқлашни амалга оширади.

Батафсил маълумот: mkbank.uz сайтида ёки 1285 рақами орқали.

Манба | Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ва жамоат арбоби Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
“Муҳаммад тоғнинг олдига келмаса, тоғ Муҳаммаднинг олдига боради?”

Прогнозлар
Ташқи ишлар вазиримиз Бахтиёр Саидов Қозоғистоннинг янги ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаевни лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятига муваффақият тилади.
davletovuz
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида портлашлар юз берди. Исроил армияси ҲАМАС ташкилоти раҳбарияти жойлашган офисга манзилли ҳужум уюштирган. Зарба пайти ҲАМАСнинг сиёсий раҳбарияти ва музокара гуруҳи аъзолари Трампнинг таклифини муҳокама қилиш учун тўпланган бўлган.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаняҳу Дональд Трамп ҳузурида Қатар амирига қўнғироқ қилиб, 9 сентябрь куни Амирлик ҳудудига ракетадан зарба бериб, мамлакат суверенитетига тажовуз қилгани учун узр сўраган. Айтилишича, ушбу қўнғироқ Ҳамас билан музокараларни бошлаш учун асосий талаб бўлган.
Кеча кечқурун Толибон ҳукумати томонидан Афғонистонда интернет бутунлай узилган. Афғонистонда жойлашган онлайн нашрларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳам ўшандан бери янгиланмаяпти.
Олтин ўрталиқни топиш керак

“Курьерликдан олдин жуда кўп иш қилганман, ҳаммасини айтишим шарт эмас. Вилоятда иш ўрни камлиги, деярли йўқлиги учун ҳам оиламиз, бола-чақамизни ташлаб келиб, шу ерда ҳалол меҳнат қилиб ишлаяпмиз. Бизни ҳам тушунишсин. Қонунни бекор қилишмаса ҳам, кучга кириш муддатини чўзишсин, нархларни пасайтиришсин. Чунки ҳаммада имкон ҳар хил”.

Gazeta репортажи
Ўзбекистон ҳукумати “Самарқанд автомобиль заводи”даги 75,2 фоиз давлат улушини Туркиянинг “Anadolu Isuzu” компаниясига 80 млн АҚШ долларига сотган. Харидор, бундан ташқари, 80 млн доллар миқдорида инвестиция киритиш мажбуриятини олган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
7–9 октябрь кунлари “Ўзэкспомарказ”нинг 3–4-павильонларида Божхона қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташаббуси билан “UZBEK IMPORT FAIR 2025” I-халқаро кўргазмаси ўтказилади.

Тадбир иштирокчилари 24 та саноат йўналиши бўйича самарали ечимлар билан танишишлари, шунингдек, трансмиллий компания ва брендлар билан В2В мулоқот олиб бориш имкониятига эга бўлади.

Барча тадбиркор ва ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари ушбу кўргазмага таклиф этилади.

Реклама
Сўнгги 9 соатдан бери Ерда “қизил” хавф даражасидаги кучли магнит бўрони қайд этилмоқда. Хусусан, 8 баллик қўзғалишлар кузатилган. Жорий тонгда эса қутб атрофи ҳудудларида шимол қутб ёғдулари ҳам намоён бўлди.
2025/10/27 03:22:30
Back to Top
HTML Embed Code: