Telegram Web Link
Сенатор Малика Қодирхонованинг қайд этишича, бу воқеа биз учун жиддий сабоқ бўлиши, тизимдаги камчилик ва қонунбузилишларга қатъий баҳо берилиши лозим.

Ушбу видео мақола мавзусига сабаб бўлган ҳолатлар Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинди.

Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қонуний қарор қабул қилиниши юзасидан тегишли парламент назорати ўрнатилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Корзинка 29 йиллигини мижозлари билан бирга нишонлайди

Октябрь ойи давомида Корзинка дўконларида харидорларни ўнлаб товарларга 1+1 ва 2+1 акциялари кутиб турибди. Акция доирасида сут ва гўшт маҳсулотлари, баққоллик товарлари, уй учун товарлар ва ширинликлар бўлимидан махсус таклифлар ҳозирлаб қўйилган

Бундан ташқари, ҳар 70 000 сўмлик харид учун харидорлар Kia Sportage автомобили, шунингдек, Корзинка иловасида бошқа кўплаб совғалар – Korzinka Go хизмати орқали бепул етказув купонлари, 100 000 сўмлик сертификатлар ва табрикномалар соҳибига айланиш имконига эга бўладилар.

Корзинка ҳар бир хонадонга байрам кайфиятини улашади.

Акция муддати: 2025 йил 3–28 октябрь кунлари.

Акция барча Korzinka, Mahalla, DISKONT дўконлари ҳамда Korzinka Go платформасида амал қилади.


App | Telegram-bot | Facebook | InstaWeb | Korzinka Go | Реклама
Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади

2026 йил 1 январдан
қуйидаги шартларга жавоб берадиган чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилишни назарда тутувчи чет эл фуқароларининг даромадларини солиққа тортишнинг махсус солиқ режими жорий этилади:

50 минг АҚШ доллари миқдорида махсус йиғим тўлаш;

Ўзбекистон Республикасидаги махсус ваколатли тижорат банкида банк ҳисобварағини ёки махсус ваколатли крипто-биржада крипто-ҳамён очиш.

Кетма-кет ўн икки ойлик давр давомида жами 30 календарь кундан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар улар мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турар жой кўчмас мулк объектига эга бўлганда Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилади.

Президент фармони
“Юксалиш” ҳаракати: “Фуқаролар учун янги бож меъёри товарларни сунъий қимматлаштирмоқда”

Шахсий эҳтиёж учун олиб кириладиган товарлар бўйича янги божсиз меъёрлар фуқароларга қўшима молиявий харажат юклашдан ташқари бозордаги рақобатга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Бошқа томондан, божхона тўловлари монополия хавфини кучайтирмоқда.

Ўзбекистонда расмий дистрибьютори бўлмаган товарларни фуқаролар четдан олиб келишга мажбур. Аммо 30 фоизли бож бу товарларни сунъий қимматлаштириб, истеъмолчи танловининг чекланиши ва йирик импортчиларнинг мақоми мустаҳкамланишига олиб келади.

Натижада рақобат пасайиши, нархлар ошиши, товарлар сифати ёмонлашиши ва кичик ҳамда ўрта тадбиркорлар учун бозорга кириш имкониятлари чегараланиши мумкин. Бу эса истеъмолчиларнинг танлов ҳуқуқидан маҳрум бўлиши ва соғлом бозор ривожланишининг тўхташи билан тугайди.

Шу сабабли яширин иқтисодиётга қарши бошқача, самарали ҳамда инсон ҳуқуқларига дахл қилмайдиган механизмлар ҳақида ўйлаш мақсадга мувофиқдир. Юқоридаги муаммоларга ечим сифатида “Юксалиш” ҳаракати қуйидагиларни таклиф қилади:

Жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қўлланадиган бож тўловлари, лимитлар ва ставкалар фақат Қонун даражасида белгиланиши лозим.

Тижорат мақсадидаги импортни шахсий эҳтиёж учун олиб кириладиган товарлардан аниқ ажратиш механизмини ишлаб чиқиб, нормадан ошган қисмига нисбатан 30% ўрнига пастроқ, мутаносиб ва прогрессив ставкаларни қўллаш.

Божхона тарифларини маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш кўринишида монополия шакллантириш воситаси эмас, балки фақат ҳақиқий контрабандага қарши кураш ва рақобатни ривожлантириш воситаси сифатида қўллаш.

Ички бозорда етарлича рақобат шаклланмаган товарлар учун импорт шартларини енгиллаштириш.

Рўйхатга олиш жараёнини соддалаштириш ва бож тўлови талаб қилинмаган ҳолларда (масалан, 1–2 дона шахсий қурилма) UzIMEI орқали рўйхатга олишни бепул қилиш.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Shohsaroy Uylari"дан янги лойиҳа – CHINOBOD AVENUE сотувига старт берилди!

Chinobod Avenue Aprel турар-жой мажмуасининг шундоққина рўпарасида, Чинобод санаторияси ёнида жойлашган. Мажмуа 2 та 14 қаватли блокдан иборат. Атрофда Тошкент телеминораси, Мегапланет ва Шаҳристон метроси бор.

1 хонали хонадонларни 309 млн сўм дан бошлаб харид қилишингиз мумкин.

Афзалликлари:
• Қурилишда премиум сифат
• Базальт қопламали термоизоляция
• Мустаҳкам монолит конструкция
• Ҳаракат учун қулай жойлашув

📞 Батафсил маълумот олиш учун биз билан боғланинг: 555049999

Реклама
Тошкент метро бекатида туғилган чақалоқ ва онасига метро умрбод бепул бўлади

Кеча Тошкентдаги «Ғафур Ғулом» метро бекатида аёл фарзандли бўлди. Бу ҳақда душанба куни метрополитен матбуот хизмати хабар берди.

Бекатда навбатчилик қилаётган ички ишлар ходими поезд навбатчи ходима Наима Махамаджоновага вазият ҳақида маълум қилган. У ўз билим ва кўникмаларини ишга солиб, тезда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, аёлга чақалоғини хавфсиз дунёга келтиришга кўмаклашган. Навбатчи ҳамшира туғуруқдан кейинги керакли ёрдамларни кўрсатган, жумладан, киндикни боғлаб, чақалоқнинг нафас олиш рефлексини фаоллаштирган, таъкидланади хабарда.

Метро ходимлари тез ёрдам хизмати ва онанинг яқинларини чақирган. Тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар (тахминан 10 дақиқа) бекат ходимлари она ва болани назорат остида ушлаб, уларнинг хавфсизлигини таъминлаган.

«Ҳозирда она ва чақалоқнинг соғлиғи яхши, улар шифохонага етказилган», — дейилади метрополитен хабарида.

Метрополитен бугун бола ва унинг онаси умрбод метродан бепул фойдаланади, дея хабар бермоқда.

Қайд этилишича, уларга бутун умр бепул метродан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи махсус карта топшириш режалаштирилган.

«Бу совға — метро ходимлари фидойилиги ва инсонпарварлиги тимсоли бўлиб, пойтахт метрополитени тарихида алоҳида ўрин тутади», — дейилади хабарда.

Шунингдек, хизмат давомида огоҳлик ва жасорат намунасини кўрсатган навбатчи ходима — Наима Махамаджонова ҳамда жараёнда иштирок этган бир қатор метро ходимлари рағбатлантирилиши назарда тутилган.
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг биринчи рақамли бортлари

Манба
🏦 Ipoteka Bank OTP Group Нукусда янги таълим марказини ишга туширди

Ipoteka Bank OTP Group ҳамда OSNOVA ҳамкорлигида ишга туширилган “Билимхона” таълим платформаси Нукус шаҳридаги янги марказ орқали ўз фаолиятини кенгайтирди. Янги марказ 55-умумтаълим мактаби негизида ташкил этилган бўлиб, у замонавий ўқув муҳити, рақамли ресурслар ва қулай инфратузилма билан жиҳозланган.

“Билимхона” таълим платформаси дастлаб Жиззах ва Тошкент шаҳарларида фаолият бошлаган бўлиб, қисқа вақт ичида катта натижаларга эришди: икки ой давомида онлайн ва офлайн йўналишларда 2 300 дан ортиқ фойдаланувчи лойиҳага қўшилди ва деярли 300 та курсни муваффақиятли якунлади. Бу кўрсаткичлар доимий ўсишда бўлиб, таълимнинг оммалашуви ва янги имкониятлар яратилаётганини кўрсатади. Марказда ёшлар учун замонавий курслар, электрон китобхоналар ва онлайн таълим платформаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Шунингдек, инглиз ва ўзбек тилларида билим олиш, рақамли кўникмаларни ривожлантириш ва ишга тайёргарлик бўйича курслар амалга оширилмоқда.

Бу каби марказлардан яна 10-12 таси мамлакатнинг барча ҳудудларида, жумладан Андижон, Наманган ва бошқа шаҳарларда очилиши режалаштирмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади – ёшларга сифатли таълим ва касбий ривожланиш имкониятларини тақдим этиш орқали уларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини оширишдан иборат.

Facebook | Instagram | LinkedIn | Telegram | YouTube |Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади.
Ижро ҳокимиятида 2141 та штат бирлиги қисқартирилади

Президент фармони билан ижро ҳокимиятининг 2141 та штат бирлиги қисқартирилади. Энг кўп қисқартиришлар Солиқ қўмитаси (486 та), Сув хўжалиги вазирлиги (224 та), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (200) ва Бандлик вазирлиги (163 та)да юз беради.

Бундан ташқари, қўмита, агентлик ҳамда инспекциялардаги 16 та ўринбосар штати тугатилди.
7756045.pdf
4.8 MB
Президентнинг “Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони
AVO омонати — пулингиз сиз учун ишлайди!

Ҳар бир сўмингиз даромад келтиришини хоҳлайсизми? Энди бунинг имкони бор — AVO омонати билан йиллик 25% гача даромад олинг! Фоизлар ҳар ой капитализация қилинади ва омонатга қўшилади — жамғармангиз эса ошиб бораверади.

Нега айнан AVO омонати:
- 25% гача йиллик даромад — пулларингиз тун-у кун ишлайди;
- Эркинлик — исталган пайт пул ечасиз ёки омонатни тўлдирасиз;
- Қулайлик — ҳаммаси онлайн, банкка бориш шарт эмас;
- Ишончлилик — 200 млн сўмгача бўлган омонатлар давлат томонидан кафолатланган.

👉 Минимал бошланғич сумма атиги 100 000 сўм, шунда ҳам йиллик ставка 22,52% ни ташкил этади!

Омонатни очинг, ҳисобни тўлдиринг ва пулларингиз даромад келтиришни бошлайди!

Омонат муддати — 6 ой. Йиллик ставка — 100 000 сўмдан бошлаб 22,52%, ундан кам суммага — 0,01%. Капитализация ҳисобга олинганда — йиллик даромад 24,996% гача. Маблағ муддат охиригача ечиб олинмаса, 6 ойда даромадлилик 11,8% ни ташкил қилади. Батафсил: avo.uz

Реклама
Ички ишлар вазири Азиз Ташпулатов Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раиси этиб сайланди.
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар лидерлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Гулистон туман бўлими бошлиғи ва Бекобод шаҳар бўлими катта тезкор вакили фуқародан 25 минг доллар олган вақтда ушланди.

Тергов жараёнида маълум бўлишича, улар Зангиота туманидаги тўртта МЧЖга нисбатан жиноят ишини ижобий ҳал қилиш ҳамда Сирдарё вилоятидаги иккита корхонада ўтказилган солиқ текширувларини “ноқонуний деб топиш”ни ваъда қилган.

Шунингдек, жиноят иши доирасида аниқланган зарар миқдорини камайтириш эвазига аввалроқ 108 минг доллар олгани ҳам фош этилди. Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.
Enter Engineering Ўзбекистонда биринчи атом электр станцияси қурилишига тайёргарлик кўриш учун субпудратчи этиб танлаб олинган. Бу ҳақда 6 октябрь куни Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги АЭС қурилиши мўлжалланган ҳудудга уюштирилган пресс-тур давомида АЭС қурилиши дирекцияси раҳбари Абдужамил Қалмуратов маълум қилди.

Ҳозирда АЭС қурилиши режалаштирилган майдонда Enter Engineering томонидан конструкцияларни дастлабки йиғиш учун мўлжалланган қурилиш-монтаж базаси барпо этилмоқда. Ушбу база доирасида қурилиш ва монтаж материаллари учун омборхоналар ҳамда бетон қориштириш иншоотлари ташкил этилади.
Шу йилнинг 9-10 октябрь кунлари Душанбеда Марказий Осиё — Россия ҳамда МДҲ саммитлари бўлиб ўтади.
2025/10/25 18:31:48
Back to Top
HTML Embed Code: