Telegram Web Link
Enter Engineering Ўзбекистонда биринчи атом электр станцияси қурилишига тайёргарлик кўриш учун субпудратчи этиб танлаб олинган. Бу ҳақда 6 октябрь куни Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги АЭС қурилиши мўлжалланган ҳудудга уюштирилган пресс-тур давомида АЭС қурилиши дирекцияси раҳбари Абдужамил Қалмуратов маълум қилди.

Ҳозирда АЭС қурилиши режалаштирилган майдонда Enter Engineering томонидан конструкцияларни дастлабки йиғиш учун мўлжалланган қурилиш-монтаж базаси барпо этилмоқда. Ушбу база доирасида қурилиш ва монтаж материаллари учун омборхоналар ҳамда бетон қориштириш иншоотлари ташкил этилади.
Шу йилнинг 9-10 октябрь кунлари Душанбеда Марказий Осиё — Россия ҳамда МДҲ саммитлари бўлиб ўтади.
Қорақалпоғистонда соғлиқни сақлаш, таълим ва инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар амалга оширилмоқда

Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонга ташрифи давомида соғлиқни сақлаш, таълим, инфратузилма ва иқтисодиёт йўналишларида олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишди. Ташриф доирасида бир қатор ижтимоий ва инвестицион лойиҳалар ишга туширилди.

Умуммиллий “Саломатлик марафони” доирасида Нукус шаҳрининг 12 та оилавий поликлиникаси ва 3 та жамоат масканида аҳолини тиббий диагностикадан ўтказиш ишлари давом этмоқда. AI TOP-3 CDSS, MuxlisaMED AI ва AI Mammo каби сунъий интеллект тизимлари жорий этилгач, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва тезлиги ошди. Тўрт кун ичида 12 мингга яқин фуқаро кўрикдан ўтди, 1 700 нафари чуқур текширувдан ўтказилди, 116 нафари эса даволанишга йўналтирилди.

Саида Мирзиёева Қорақалпоғистон тиббиёт институти болалар жарроҳлиги бўлимида даволанаётган беморлар ҳолати билан танишди, шунингдек, ёш мутахассислар томонидан амалга оширилаётган “Оилавий саломатлик мактаби” ва “Саломатлик волонтёрлари” лойиҳаларини қўллаб-қувватлади.

Ташриф чоғида Нукус шаҳрида 870 ўқувчига мўлжалланган замонавий 55-мактаб ҳамда Тўрткўл туманидаги 77-мактаб фойдаланишга топширилди. Мазкур таълим муассасалари рақамли таълим муҳити ва илғор педагогик ёндашувларни ўзида мужассам этган.

Шунингдек, “Жекетерек” маҳалласида модернизация қилинган сув тозалаш иншооти ишга туширилди. Ушбу лойиҳа орқали 71 та маҳалла ва 350 мингдан ортиқ аҳоли, шунингдек, ижтимоий соҳа обектлари тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда.

Қорақалпоғистон ҳудудида 64 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 5 мингдан зиёд иш ўрни яратилди. Яқин йилларда қиймати 2 миллиард долларга тенг бўлган 27 та янги лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган.

Мазкур ташаббуслар минтақанинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ошириш, аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган.
Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди ҳукми билан Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов бир қатор жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Шу билан бирга Интернет тармоғидаги Facebook, Instagram ижтимоий тармоқлари, Telegram мессенжери ҳамда YouTube видеохостингидаги Mubaşşir Ahmad ва Azon Global – Муқобил ахборот-таҳлилий канали номли саҳифалар (каналлар) фаолияти тўхтатилиб, блокланиши белгиланди.

Олий суд
davletovuz
Шу йилнинг 9-10 октябрь кунлари Душанбеда Марказий Осиё — Россия ҳамда МДҲ саммитлари бўлиб ўтади.
Шавкат Мирзиёев 9-10 октябрь кунлари амалий ташриф билан Тожикистонда бўлади.
Тошкентга бегона бўлмаган урбанист Аркадий Гершман ёзмоқда:

“…Метробуслар (яъни тезкор автобуслар ёки BRT) собиқ иттифоқ ҳудудида ҳайратланарли даражада тез тарқалмоқда — кеча Тошкентда янги йўналиш ишга туширилди.

Бу, албатта, трамвай эмас, лекин Тошкент учун олдинга ташланган қадам: алоҳида ажратилган йўлак, янги "гармошка" автобуслар ва ҳатто ўртада озгина кўкаламзорлаштириш ҳам мавжуд.

Бироқ, одатдагидек, муаммо майда деталларда яширинган: майдонлардан биридаги улкан ярим айлана, барча чап бурилишларнинг бекор қилиниши, автобуслар бурилиши учун унутилган кенгайтмалар ва ҳоказо. Шу сабабли, "қандай бўлиши керак?" деган саволга намуна сифатида мен Белгороддаги Шорс кўчасига эътибор қаратишни маслаҳат берардим.

Бир неча ойдан сўнг, йўналиш тўлиқ ишга тушиб, камералар ўрнатилгач, йўловчилар оқими ва маршрутлар тезлиги ҳақидаги маълумотларни кўришни жуда хоҳлардим”.
“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Андижон – Истанбул – Андижон йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўймоқда. Мазкур йўналиш бўйича парвозлар 2025 йил 27 октабрдан ҳар душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.
Ўзбекистон Дональд Трампнинг бевосита кўмагида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод этиш бўйича эришилган келишувни олқишлайди.

Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида қайд этилишича, Ўзбекистон Миср, Қатар ва Туркиянинг ушбу муҳим жараёнда мувофиқлаштирилган фаолияти ҳамда уларнинг муҳим ролини юқори баҳолайди.

“Ўт очишни тўхтатиш вақтинчалик чора эмас, балки томонлар ўртасида хавфсизликни таъминлаш, барқарор ҳамжиҳатликни ўрнатиш ва ўзаро ишончни тиклашга қаратилган узоқ муддатли сиёсий ечим сари муҳим қадам бўлишига ишончимиз комил”, дейилади баёнотда.
“Чегарасиз ғоялар” ҳафталиги бошланди

Бугун, 9-октябр куни Тошкентдаги CAEx кўргазмалар мажмуасида “InnoWeek–2025” халқаро инновациялар ҳафталиги расман очилди. Бу йилги ҳафталик “Чегарасиз ғоялар” шиори остида ўтказилмоқда.

Бу тадбир оддий кўргазма эмас. Бу ерда Ўзбекистоннинг келажагини белгилайдиган ғоялар, янги технологиялар ва илмий ютуқлар бир жойда жам бўлди.

Бу йилги “InnoWeek” ўз миқёсига кўра ҳар қачонгидан кенг. Дунёнинг 30 га яқин давлатларидан, жумладан, Хитой, Малайзия, Япония, Корея, Германия, Франция, Нидерландия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон ва ҳатто Того (Африка) давлатидан вакиллар ташриф буюрди.

Майдонда 400 дан ортиқ янги ишланмалар ва маҳсулотлар тақдим этилмоқда. Ҳафталик давомида 30 дан ортиқ илмий-амалий тадбирлар, форумлар ва тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган.

Бугун CAEx майдонида фақат ғоялар эмас, балки янги истиқболлар ҳам шаклланмоқда.
Душанбе
Ўзбекистонда Amazon компаниясининг “Kuiper” сунъий йўлдош тармоғи орқали юқори тезликдаги интернет хизматлари йўлга қўйилиши мумкин.

Amazon Kuiper — бу Amazon корпорациясининг Ер орбитасидаги сунъий йўлдошлар орқали бутун дунёга юқори тезликдаги интернет етказиб берувчи лойиҳасидир. Илон Маскнинг Starlink лойиҳасига рақобатчи дейиш мумкин.
Фориш туманидаги давлат боғчаларида 37 нафар бола овқатдан заҳарланибди.
Иссиқхона хўжаликларига қуйидаги имтиёзлар берилди:

2026 йил 1 январдан бошлаб 2028 йил якунига қадар ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб;

2025 йил 1 октябрь ҳолатига мавжуд солиқ қарзи юзасидан тўлов муддати фоизларни ҳисобламаган ҳолда 2028 йил якунига қадар узайтирилади.

Президент фармони
2025/10/25 06:34:50
Back to Top
HTML Embed Code: