Божхона қўмитаси йўловчи божхона декларациясини онлайн тўлдириши учун янги мобиль иловани ишга туширибди. Илова орқали божхона декларацияси паспорт маълумотлари асосида автоматик тўлдирилади, IMEI-кодлар эса сканерлаш йўли билан киритилади.
Тизим ҳозирча “Тошкент” халқаро аэропортида синовдан ўтмоқда ва 1 ноябрдан бошлаб барча чегара пунктларида тўлиқ жорий этилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўлим трассалари. Андижонда пиёдалар йўлагидан ўтаётган икки нафар норасида болани машина уриб кетди.
Эслатма: оғир видео.
Эслатма: оғир видео.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи мудофаа вазири, генерал-полковник Рустам Аҳмедов 82 ёшида вафот этди.
"Ibrat Farzandlari" орқали чет тилларини 2,8 млн нафар ёшлар ўрганаётган экан, сертификат олган ёшлар сони эса 309 мингга етган.
YouTube орқали кўрилган дарслар сони 70 миллионни ташкил этмоқда!
Қизиқ маълумот – тиллар оммабоплиги бўйича қуйидагича ўрин олган:
1. Инглиз тили — 16 млн (82 216 та сертификат)
2. Рус тили — 8,5 млн (111 381 та сертификат)
3. Корейс тили — 7 млн (2 407 та сертификат)
4. Турк тили — 6,3 млн (42 219 та сертификат)
5. Немис тили — 4,7 млн (7 347 та сертификат)
6. Араб тили — 4 млн (4 511 та сертификат)
Манба
YouTube орқали кўрилган дарслар сони 70 миллионни ташкил этмоқда!
Қизиқ маълумот – тиллар оммабоплиги бўйича қуйидагича ўрин олган:
1. Инглиз тили — 16 млн (82 216 та сертификат)
2. Рус тили — 8,5 млн (111 381 та сертификат)
3. Корейс тили — 7 млн (2 407 та сертификат)
4. Турк тили — 6,3 млн (42 219 та сертификат)
5. Немис тили — 4,7 млн (7 347 та сертификат)
6. Араб тили — 4 млн (4 511 та сертификат)
Манба
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё илм-фани Тошкентда: “InnoWeek–2025” халқаро инновациялар ҳафталиги ўтди
Пойтахтда “InnoWeek–2025” халқаро инновациялар ҳафталиги ўтди. 9–11 октябрь кунлари САЕх мажмуасида бўлиб ўтган тадбирга дунёнинг 30 га яқин мамлакати, 180 дан ортиқ компания ва университет вакиллари қатнашди. Улар 400 дан зиёд ишланма ва илмий ечимларни намойиш этдилар.
Бу йилги ҳафталик “Чегарасиз ғоялар” шиори остида ўтди. Илм ва инновация соҳасида ҳамкорлик қилиш, тажриба алмашиш ва янги ташаббусларни муҳокама этиш учун турли йўналишдаги форумлар, семинарлар ва панел сессиялар ташкил этилди.
Тадбир давомида “XXI аср илм-фани ва бизнесда аёллар” форуми, “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” панел сессияси, “Глобал инновация индекси–2025” тақдимоти, Германия ва Япония билан илмий ҳамкорлик мавзусидаги учрашувлар бўлиб ўтди.
“InnoWeek–2025” меҳмонлари орасида Нидерландиянинг Вагенинген университети профессори, Тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреати Рик Лейманс ҳамда Япония Фан ва технологиялар агентлиги вице-президенти Моримото Шигео каби нуфузли халқаро экспертлар қатнашдилар. Шунингдек, хорижлик олимлар, тадқиқотчилар ва стартап асосчилари ўз ишланмалари ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Ҳафталик доирасида 19 та B2B форматдаги музокаралар ўтказилиб, маҳаллий ва хорижий ташкилотлар ўртасида қатор ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Сурхондарё мамлакатда биринчи бўлиб “пахта режаси”ни бажарибди. Ҳокимликнинг рапорт беришича, вилоят пахтакорлари бу йил 275 минг 600 тоннадан ортиқ ҳосил кўтарган.
Ipoteka Bank OTP Group 9 октябр куни иккита валютада (АҚШ доллари ва сўмда) жами 400 млн доллар эквивалентидаги еврооблигацияларни муваффақиятли жойлаштирди. Мамлакат тарихидаги хусусий сектордаги қимматли қоғозларни бундай катта масштабда жойлаштирилиши биринчи бор рўй бермоқда. Ушбу муҳим воқеага бағишлаб ўтказилган тадбирда маълум қилинишича, АҚШ долларидаги транш 6,45% йиллик купон билан, минтақадаги молия институтлари орасида 2021 йилдан буёнги энг паст кўрсаткич бўлган. Сўмдаги транш эса 17,5% купон билан жойлаштирилди. Иккала транш ҳам инвесторлар томонидан катта қизиқиш ва талабга эга бўлган.
Битим бўйича қўшма глобал координаторлар, букраннерлар ва етакчи менежерлар сифатида J.P. Morgan, Citi, Société Générale ва OTP Bank иштирок этди. Bank of China ҳамда Mashreq эса қўшма букраннерлар сифатида қатнашди.
Тадбирда қатнашган банк бошқаруви аъзолари ва бошқа молия институтлари вакилларининг таъкидлашича, мазкур битим нафақат банк учун, балки Ўзбекистоннинг халқаро бозордаги имижи учун ҳам муҳим босқич ҳисобланади. Шунингдек бу Ipoteka Bank OTP Group’ни минтақавий етакчи молия институтлари қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллаганини ва халқаро инвесторлар Ўзбекистон бозорига бўлган ишончининг ортиб бораётганини кўрсатади.
Батафсил | Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt’нинг ҳозирда мавжуд комлектацияларига қўшимча равишда иккита янги — Cobalt Style MCM ва Cobalt Midnight MCM версиялари тақдим этар экан.
Компания, бундан ташқари, Хоразмда йўловчи ташиш учун “Damas Move” ҳамда юк ташиш учун йирикроқ “Damas Max” моделларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

Солиқ қўмитаси норасмий иқтисодий фаолият юритган ва шубҳали операциялар амалга оширган 7 минг 522 та хўжалик субъекти рўйхатини эълон қилди.
Ушбу рўйхат орқали тадбиркорлар ўз бизнес ҳамкорларининг ишончлилигини онлайн тарзда текшириб олишлари мумкин.
Маълумотлар Солиқ қўмитасининг расмий сайтида жойлаштирилган бўлиб, рўйхат мунтазам равишда янгиланиб борилади.

davletovuz
Тошкент ер усти метроси 18 октябрдан қайта ишга тушиши кутилмоқда.
Тошкент ер усти метросининг таъмирдан кейин очилиш муддати 1 ноябрга кўчирилибди — Тошкент метрополитени
Uzcard'дан «Омад мавсуми» акциясининг иккинчи босқичи якунланди!
Иштирокчилар ўртасида 2та 10 млн сўмлик сертификат ва Фукуок оролига икки кишилик йўлланма ўйналди.
Ўйин UZCARD расмий саҳифаларида жонли эфирда ўтказилди.
1 октябрдан учинчи босқич бошланди, унда пул мукофотлари, Мальдив оролларига йўлланма ва бош соврин — BYD Yuan UP ўйналади!
Имкониятларни акциянинг Телеграм-ботида текшириш мумкин
Реклама
Иштирокчилар ўртасида 2та 10 млн сўмлик сертификат ва Фукуок оролига икки кишилик йўлланма ўйналди.
Ўйин UZCARD расмий саҳифаларида жонли эфирда ўтказилди.
1 октябрдан учинчи босқич бошланди, унда пул мукофотлари, Мальдив оролларига йўлланма ва бош соврин — BYD Yuan UP ўйналади!
Имкониятларни акциянинг Телеграм-ботида текшириш мумкин
Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Табибимнинг ўзи ҳам бемор экан”
Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИБ профилактика инспектори вазирлик берган хизмат уйини нарколабораторияга айлантириб юборган экан. Кузатувга олиниб, сўнг тезкор тадбирда қўлга олинибди.
Доимий яшаш хонадонида ҳам гиёҳвандлик моддасини сақлаб келган.

Болалар контентини ривожлантириш маркази болаларга йўл ҳаракати қоидаларини ўргатувчи «Йўл-Барс берар дарс» номли 20 қисмли мультсериал лойиҳаси бўйича ижодий танлов эълон қилди. Танловда иштирок этувчилар 13 октябрдан 13 ноябрга қадар лойиҳаларини марказга тақдим этишлари мумкин.
Лойиҳалар адабий тилда ёзилиши ва болалар онгига салбий таъсир қилмаслиги лозим.
Марказ томонидан бу каби лойиҳалар амалга оширилиши болаларга ёшликдан йўл ҳаракатини қизиқарли тарзда тушунтирши имконини беради. Ўз навбатида, келгусида бу ишлар йўлларда ўз натижасини бериши мумкин.
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 2-“А” уй.
Телефон: +998 55 511 15 05 (ички 1005).