Telegram Web Link
Солиқ қўмитаси норасмий иқтисодий фаолият юритган ва шубҳали операциялар амалга оширган 7 минг 522 та хўжалик субъекти рўйхатини эълон қилди.

Ушбу рўйхат орқали тадбиркорлар ўз бизнес ҳамкорларининг ишончлилигини онлайн тарзда текшириб олишлари мумкин.

Маълумотлар Солиқ қўмитасининг расмий сайтида жойлаштирилган бўлиб, рўйхат мунтазам равишда янгиланиб борилади.
davletovuz
Тошкент ер усти метроси 18 октябрдан қайта ишга тушиши кутилмоқда.
Тошкент ер усти метросининг таъмирдан кейин очилиш муддати 1 ноябрга кўчирилибди — Тошкент метрополитени
Uzcard'дан «Омад мавсуми» акциясининг иккинчи босқичи якунланди!

Иштирокчилар ўртасида 2та 10 млн сўмлик сертификат ва Фукуок оролига икки кишилик йўлланма ўйналди.

Ўйин UZCARD расмий саҳифаларида жонли эфирда ўтказилди.

1 октябрдан учинчи босқич бошланди, унда пул мукофотлари, Мальдив оролларига йўлланма ва бош соврин — BYD Yuan UP ўйналади!

Имкониятларни акциянинг Телеграм-ботида текшириш мумкин

Реклама
Турдимов Шавкатжон Акбутаевич — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у мазкур департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Хитойдан Тошкент шаҳри учун яна 202 та Yutong электробуслари олиб келинибди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Табибимнинг ўзи ҳам бемор экан”

Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИБ профилактика инспектори вазирлик берган хизмат уйини нарколабораторияга айлантириб юборган экан. Кузатувга олиниб, сўнг тезкор тадбирда қўлга олинибди.

Доимий яшаш хонадонида ҳам гиёҳвандлик моддасини сақлаб келган.
Болалар контентини ривожлантириш маркази болаларга йўл ҳаракати қоидаларини ўргатувчи «Йўл-Барс берар дарс» номли 20 қисмли мультсериал лойиҳаси бўйича ижодий танлов эълон қилди. Танловда иштирок этувчилар 13 октябрдан 13 ноябрга қадар лойиҳаларини марказга тақдим этишлари мумкин.

Лойиҳалар адабий тилда ёзилиши ва болалар онгига салбий таъсир қилмаслиги лозим.

Марказ томонидан бу каби лойиҳалар амалга оширилиши болаларга ёшликдан йўл ҳаракатини қизиқарли тарзда тушунтирши имконини беради. Ўз навбатида, келгусида бу ишлар йўлларда ўз натижасини бериши мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 2-“А” уй.
Телефон: +998 55 511 15 05 (ички 1005).
ЎзБАТ устав капиталидаги 2,6 фоиз давлат акциялар пакети BAT Uzbekistan (Investment) Limited компаниясига 269,7 млрд сўмга сотилди. Маблағлар республика бюджетига ўтказилган — Давлат активларини бошқариш агентлиги
Ўзбекистон стартап бозори 3,9 млрд долларга етди

Сўнгги беш йилда мамлакатдаги стартап экотизими жадал ривожланиб, умумий қиймати 3,9 миллиард долларга етди — бу 2019 йилга нисбатан 13 баробар ўсиш демакдир.

Ўсиш суръати бўйича Ўзбекистон Туркия, Литва, Ҳиндистон ва ҳатто Силикон водийсини ҳам ортда қолдирди.

Бундай натижа инновация ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳсулот яратишга қаратилган муҳит шаклланаётганини кўрсатади. Финтех, таълим, сунъий интеллект ва логистика соҳаларидаги юзлаб стартаплар халқаро бозорда фаолият юритмоқда.

IT Park Uzbekistan ва Dealroom.co ҳамкорлигида яратилган uzbekistan.dealroom.co — мамлакатдаги стартаплар, инвесторлар ва акселераторлар ҳақидаги маълумотларни бирлаштирган ягона платформа ҳисобланади.
Талабларга биноан ойлик тўлов 3.2 млн сўмдан

Xon Saroy компанияси мижозлар учун ажойиб таклиф яратди. Энди сиз "Muhabbat Shahri” лойиҳасидан 1 хонали хонадонлар учун бош тўлов 39 млн сўмдан тўлаб, хонадон соҳиби бўлишингиз мумкин.

"Muhabbat Shahri” жуда қулай манзилда жойлашган. Янги Ўзбекистонга яқин масофада ва атрофида дорихоналар, боғча, бозор, мактаблар мавжуд.

Таклиф ҳақида тўлиқ маълумот
712007400 | Telegram | Реклама
Никоҳ шартномасига эътибор кучайтирилади

Оилавий ажралишларда тарафлар, айниқса, фарзандлар оғир моддий аҳволга тушишининг олдини олиш учун никоҳ шартномаси тузишнинг афзалликлари тарғиб қилинади.
Тозалик ва озодалик ойлиги эълон қилинди

Ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими кўчаси, йўли, ариғи, хиёбонини тартибга келтириб, доимо озода тутиши шарт.

Ободонлаштиришга масъул ҳоким ўринбосарлари бугуноқ 24 соат ишлайдиган бригадалар ташкил қилиб, кўча, хонадон, кўп қаватли уй, ижтимоий объектлар атрофини тозалаш билан шуғулланади.

“Тоза ҳудуд” корхоналарига қарашли махсус техникалар ҳам бунга тўлиқ сафарбар қилинади.

Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга чиқинди ташлаганлик учун жарима қўллаш ваколати берилгани қайд этилиб, уларга жойларга чиқиб, шаҳар ва туман марказларида кунлик назорат ўрнатиш топширилди.

Эндиликда “еттилик”, маҳалла аҳолиси яшил ҳудуд қилиш ташаббуси билан чиқса, туман ҳокими 10 сотихгача ер майдони ажратиб беради.

Бош прокуратура бошқа мақсадлар учун бериб юборилган яшил ҳудуд, спорт майдончаси, болалар ўйингоҳларини жойига қайтариш бўйича топшириқ ижросини давом эттиради.
Черногория ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун вақтинчалик визасиз режимни бекор қилди.

Шу йилнинг 9 октябрь куни Черногория ҳукумати Арманистон, Ўзбекистон ва Миср фуқароларини визадан вақтинча озод этиш тўғрисидаги аввалги қарорларини тўхтатиб қўйди. Бу қарор миллий виза сиёсатини Европа Иттифоқи талабларига мувофиқлаштириш доирасида қабул қилингани айтилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Трастбанк” акция эълон қилди. Бош соврин – “Lixiang Li7” автомобили

“Трастбанк билан бирга бўлинг ва совғага эга бўлинг” акциясида иштирок этиб, 2026 йилги Жаҳон чемпионатига икки кишилик йўлланма ва ҳатто “Lixiang Li7” автомобилини ютиб олишингиз мумкин. Бундан ташқари, акцияда 3 донадан “Samsung TV” телевизори, “Samsung” кир ювиш машинаси, “iPone 16 Pro” мобил алоқа телефони, “Apple ipad Air 11” планшети, электросамокат ҳам қўйилган.

Шартлари оддий. “Трастбанк”дан “MasterCard” картасини олинг. Кунига минимал 10 АҚШ доллари миқдорида харид қилинг. Автоматик равишда акция иштирокчисига айланасиз.
Акция жорий йилнинг 1 октябридан 2026 йил 28 феврал кунигача давом этади.

Батафсил маълумот
Алоқа маркази: 1287
Телеграм: @trustbankuz

Реклама
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 миллион долларлик кредит ажратишни маъқуллади. Ушбу молиявий кўмак молиявий шаффофликни кучайтириш, давлат корхоналари бошқарувини модернизациялаш ҳамда янада рақобатбардош, инклюзив ва барқарор иқтисодий муҳитни яратишга қаратилган янги институционал чораларни қўллаб-қувватлайди.
2025/10/21 22:23:24
Back to Top
HTML Embed Code: