Юқоричирчиқда Янглинг қишлоқ хўжалиги юқори технологияли саноат ҳудуди қурилиши бошланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган ПҚ-99-сон қарор асосида амалга оширилаётган Ўзбекистон миллий Янглинг қишлоқ хўжалиги юқори технологияли саноат ҳудуди лойиҳаси доирасида тантанали “Пойдевор қўйиш” маросими бўлиб ўтди.
Маросим Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида ташкил этилди. Тадбирда Бош вазир ўринбосари — Ҳукумат комиссияси раиси Жамшид Ходжаев, Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси масъуллари, шунингдек Хитой делегацияси ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Лойиҳа Ўзбекистон ва Хитойнинг Yangling Modern Agriculture International Cooperation Group Co., Ltd. компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Саноат ҳудуди Toshkent New City лойиҳаси яқинида жойлашиб, 330 минг квадрат метр майдонни қамраб олади.
Ҳудудда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини намойиш қилиш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, транспарент логистика ва экспорт инфратузилмаси, илмий лабораториялар, инновация марказлари, дрон ва робот техникаси синов полигони, шунингдек “ақлли суғориш” ва автоматлаштирилган етиштириш тизимлари жорий этилади.
Лойиҳа доирасида умумий қиймати $200 млнга тенг 20 та инновацион лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Бу эса қишлоқ хўжалигида илм-фан ва технологияларнинг чамбарчас боғланишини таъминлаб, соҳани янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

2026 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та ҳамда Сурхондарё вилоятининг қолган барча туман (шаҳар) республика ижро этувчи ҳокимият органларининг белгиланган туман (шаҳар) бўлинмалари туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасига ўтказилади.
"Ипотека – Иккиламчи бозор учун" — орзуингиздаги уйга йўл
Энди иккиламчи бозордан тайёр уй харид қилиш янада қулай.
Махсус ипотека кредити ёрдамида сиз танлаган уйингизни тезкор ва ишончли тарзда расмийлаштиринг.
Кредит шартлари:
- Кредит мақсади: Иккиламчи бозордан турар-жой сотиб олиш учун.
- Фоиз ставкаси: Йиллик 26%.
- Кредит муддати: Имтиёзли даврсиз 120 ой муддатгача.
- Кредит миқдори: 1 000 000 000 сўмгача.
- Бошланғич тўлов: Турар-жой қийматининг 25% дан кам бўлмаган миқдорда.
Қарз олувчига қўйиладиган талаблар: Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган, 21 ёшга тўлган, 60 ёшдан ошмаган, шунингдек иш ҳақи кўринишидаги ойлик расмий даромадига эга бўлган жисмоний шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар.
📞 Батафсил маълумотни 1355 қисқа рақами орқали ёки www.universalbank.uz сайтидан билиб олишингиз мумкин
Universalbank — биргаликда ривожланамиз!
Реклама

Пул ўтказмалари мамлакат аҳолиси даромадларида асосий манбалардан бўлиб қолмоқда. Жорий йилнинг 9 ойида чет элдан қарийб 14 млрд долларлик пул ўтказмалари юборилган.
Бундан ташқари, ҳисобот даврида жисмоний шахслар банкларга 15,2 млрд доллар валюта сотган, айни пайтда ўзлари 8,5 млрд доллар валюта сотиб олган.

Экспертлар Шота Руставели кўчасидаги велосипед йўлаги жуда ноқулай эканини таъкидлашмоқда. Профессор Жамшид Содиқовнинг ёзишича, велойўлак ён кўчалар ва машина кириш жойларида доимий равишда пасайиб-кўтарилади ва бу велосипедчиларни тез-тез секинлашишга ва силкинишларга мажбур қилади. Асосий муаммо — йўлакнинг бир текис эмаслиги ва юзасидаги чуқурчалар/нотекисликлар. Буни тузатиш учун велойўлакни узлуксиз ва текис қилишни сўрашмоқда.
Яна бир урбанист-эксперт Искандар Солиев ҳам янги велосипед йўлакларини йўл сатҳидан баландлатиш ҳимоя эмас, аксинча, халақит берувчи тўсиқ эканлигига урғу бермоқда. “Тўғри ечим — автомобиллар йўли ҳисобидан ажратилган, мустақил, хавфсиз ва мутлақо текис йўлак яратиш. Агар буни қатъият билан, тўғри амалга оширсак, бизнинг иқлимимиз бундай ечимлар учун "тўғри келмайди" деган асоссиз фикрларни бутунлай йўқ қилиш мумкин”, деб ёзади у.
Шота Руставели кўчасидаги модернизация шаҳарсозлигимиз учун катта эксперимент, катта харажатли лойиҳа. Унинг тўғри бажарилиши учун ғилдиракни қайта кашф қилиши керак эмас, буни рисоладагидек йўлга қўйган шаҳарлар ҳам, давлатлар ҳам, лойиҳалар ҳам етарли. Буёғига велосипед нафақат соғлом ҳаракатланиш воситаси, балки етказиб бериш хизматининг ҳам асосий иш қуролига айланади. Кўпайса кўпаядики — камаймайди.
Шунинг учун ҳам кеч бўлмасидан экспертлар фикрига қулоқ солиб, ҳозирданоқ велойўлакларни ҳам рисоладагидек қилайлик, катта ва керакли иш янада мукаммал бўлсин.

Сардорбек Улуғбекович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси Ташқи алоқалар департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ҳамда шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси бош инспектори лавозимидан озод этилди.
Алишербек Азизович Пайгамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси Ташқи алоқалар департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди.
Президент матбуот котиби

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бугунги тайинловлар ҳақида изоҳ берди. Унинг қайд этишича, Сардорбек Улуғбекович Умурзаков кўп йиллик тажрибага эга дипломат ҳисобланади.
У 2006–2018 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида фаолият юритган.
2018 йилдан буён Президент администрациясида масъул лавозимларда, жумладан, ташқи сиёсат йўналишида самарали меҳнат қилиб келмоқда.

АҚШ Украина уруши бошланганидан бери илк марта Россия энергетика соҳасининг гигант компаниялари — "Роснефть" ва "Лукойл"га, уларнинг таркибидаги 50% ва ундан ортиқ улушга эга шўъба корхоналарига санкция қўллади. Бу, шунингдек, Дональд Трампнинг иккинчи президентлик даври бошланганидан бери Россияга нисбатан жорий қилган илк йирик санкцияси ҳисобланади. Бу санкциялар ушбу компаниялар билан ишлайдиган, нефть ва нефть маҳсулотлари импорт қиладиган чет эл компаниялари учун иккиламчи санкциялар хавфини оширади.
U.S. Department of the Treasury
Treasury Sanctions Major Russian Oil Companies, Calls on Moscow to Immediately Agree to Ceasefire
WASHINGTON — Today, the U.S. Department of the Treasury’s Office of Foreign Assets Control (OFAC) is imposing further sanctions as a result of Russia’s lack of serious commitment to a peace process to end the war in Ukraine. Today’s actions increase pressure…
Ўзбекистонда чакана савдо қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, агар сотувчи товарнинг чегирмагача бўлган нархини кўрсатсагина, бу "чегирма" деб ҳисобланади. Акс ҳолда, бу шунчаки товар нархини арзонлаштириш сифатида баҳоланади.
Бундан ташқари, чегирмада кўрсатилган, чегирма нархгача бўлган нарх (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ташқари) чегирма эълон қилингунга қадар охирги 30 кундаги энг паст нарх бўлиши керак. Бу қоида сотувчиларнинг сунъий равишда нархни ошириб, кейин уни чегирма сифатида тақдим этиб, истеъмолчини чалғитишига чек қўяди.
Рағбатлантирувчи акцияларни ўтказишда ҳам сотувчиларга аниқ талаблар қўйилмоқда. Биринчидан, сотувчи акция эълон қилинганда унинг шартларини, жумладан, амал қилиш муддати, товарлар номи, миқдори ва сотиб олиш шартларини истеъмолчиларга аниқ ва тушунарли тарзда етказиши шарт. Иккинчидан, акция эълон қилингандан сўнг унинг шартларини ўзгартириш ёки товар нархи ҳақида нотўғри маълумот бериш қатъиян тақиқланади.
Чегирма ёки акция оммавий тадбир тарзида ўтказилса, мавжуд тартиб-таомилларга риоя қилиниши, ваколатли идоралардан рухсатнома олиниши керак бўлади.

Ucell: овозли тармоқлар 1 августдан бошлаб хавфсизроқ
2025 йил 1 августдан 20 октябргача Ucell'нинг рақамларни алмаштириш, фирибгарликка қарши «антиспуфинг» фильтрлаш ва ҳимоя тизими маҳаллий банклар, компаниялар ёки танишлар номидан келаётгандек кўринган 349 829 та сохта рақам ва телефон фирибгарлик уринишларини муваффақиятли тўсиб қолди.
Бу мамлакат барча мобил алоқа компаниялари иштирок этадиган тармоқ стандарти ва қўшма дастурдир.
Умумий тизимда иштирок этишдан ташқари, Ucell ўзининг ҳимоя технологияларидан ҳам фойдаланади. Компанияда Ucell абонентларининг ўзлари амалга оширадиган халқаро қўнғироқларни таҳлил қиладиган ва шубҳали уланишларни ажратиб оладиган қўшимча дастурий фильтр ишлайди.
Яратилган кўп босқичли ҳимоя Ucell овозли алоқасининг юқори ишончлилигини таъминлайди.

Энди “Муҳандислик танлови” ғолиблари “Силикон водийси”да ва дунёда биринчи ўринда турадиган MIT университетида амалиёт ўташ имкониятига эга бўлади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказилган “Муҳандислик танлови” юртимиздаги энг истеъдодли ва муҳандисларни аниқлашга хизмат қилди. Танлов якунланганда 9 нафар ғолиб ўз меҳнати ва иқтидорига яраша электромобилга эга бўлди.
Ҳозирда Америкада хизмат сафарида бўлган Ёшлар академияси жамоаси танловнинг кейинги босқичларини ўтказиш ва ғолибларни рағбатлантириш масалаларида қатор халқаро ташкилотлар билан учрашувлар ўтказмоқда. Музокараларда ўзбекистонлик ёш муҳандислар учун “Силикон водийси”да ҳамда Massachusetts Institute of Technology университетида, яъни дунёдаги энг йирик инновацион ва илмий марказларда тажриба алмашиш ва стартап экотизимида иштирок этиш имкониятларини яратиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Агар бу ташаббус амалга ошса, “Муҳандислик танлови” ғолиблари нафақат ўз лойиҳаларини ривожлантириш, балки Google, Tesla, NVIDIA, Meta каби компаниялар жойлашган “Силикон водийси”да ва MITда тажриба орттириш имкониятига эга бўлишади.