“Насаф”, “Шарқ”, “Ўзбекистон” поездлари чипта нархларининг тариф қисми 1 июлдан 25%га оширилади.
🥩Корзинка лаҳм мол гўштига чегирмалар эълон қилди

Корзинка супермаркетлар тармоғи Ҳайит муносабати билан лаҳм мол гўштига икки кунлик чегирмалар эълон қилди. Юртдошларимиз 12 ва 13 июнь кунлари мол гўштини 16% гача бўлган чегирмада харид қилишлари мумкин.

Фойдали нархлар ҳақида кўпроқ маълумот Корзинка сайтида.

Реклама
Номақбул баёнот берадиган
чет элликларнинг Ўзбекистонга кириши тақиқланади


Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган, давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи ҳамда Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқаролари (ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар) мамлакатда бўлиши номақбул деб топилади.

Бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, бундай шахсларга беш йил давомида Ўзбекистонга кириш, банкларда ҳисобварақ очиш, кўчмас мулк сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиш, молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиш тақиқланади.

Ўзбекистон ҳудудида қонуний асосларда яшаш ва бўлиш ҳуқуқи бекор қилиниб, мазкур шахс депортация қилинади.
Қурбон ҳайити муносабати билан 16 июнь куни соат 00:00 дан 10:00 га қадар Тошкентда барча турдаги юк транспорт воситаларининг ҳаракати (кириш-чиқиш, шаҳар ичида ҳаракатланиш) тўлиқ тўхтатилади.
Арманистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ)дан чиқади - Пашинян
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арқадағ Корея президенти Юн Сок Ёль ва унинг турмуш ўртоғига алабай зотли кучуклар совға қилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида "UZIME-2024" халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади

Кўргазмада Хитойнинг 70 га яқин компаниялари вакиллари иштирок этмоқда. Унда қурилиш, саноат ускуналари, ишлаб чиқариш, тоғ-кон иши ва энергетика бўйича энг сўнгги ютуқлар ҳамда инновациялар намойиш этилмоқда.

Кўргазма 13-14 июнь кунлари соат 10:00 дан 17:00 гача бўлиб ўтади.

Манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 107, Ўзэкспомарказ 1-павилъони

Маълумот учун: +998 77 053 00 07

Реклама
Қурбон ҳайити муносабати билан:

14 июндан 20 июнга қадар “Тошкент – Хива – Тошкент”, “Тошкент – Қўнғирот – Тошкент”, “Тошкент – Шовот – Тошкент”, “Тошкент – Термиз – Тошкент” йўналишларида ҳаракатланувчи барча йўловчи поездларга 4 тадан 6 тагача қўшимча вагонлар уланиб, поездлар таркибидаги вагонлар сони 16 тадан 22 тагача оширилади.

15 – 17 июнь кунлари юқори тезликда ҳаракатланувчи “Тошкент – Самарқанд – Тошкент” йўналишидаги “Афросиёб” электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.

Тошкентдаги метро ва автобуслар 16 июнь куни соат 03:00 дан иш бошлайди. Улар соат 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
Asia Alliance Bank АҚШ санкциялари пакети янгиланиши муносабати билан Россия резидентлари билан боғлиқ барча валюта операциялари тўхтатилганини маълум қилди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль:

Ўзбек халқи бундан 87 йил олдин Узоқ Шарқдан кўчиб келган кореялик ватандошларимизга қайноқ бағридан жой бергани учун жуда миннатдормиз…

…Ўзбекистонда 172 минг корейс истиқомат қилади, бу Марказий Осиёда яшаётган 300 минг корейслар умумий сонининг энг катта кўрсаткичидир.

“Жаҳон” АА
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
Иқтисодиётга турли каналлар орқали валюта оқимларининг ортиши ва унга бўлган талабнинг барқарорлашиши билан бирга май ойидаги ички инфляция ҳисобига реал алмашув курсининг маълум даражада мустаҳкамланиши кутилмоқда - Марказий банк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек тилини ўрганаётган Буюк Британия элчиси Тимоти Смарт

Тўлиқ
Тошкентдаги TMC Халқаро институти 2024/2025 ўқув йили учун янги йўналишлар эълон қилди

Кундузги ва сиртқи ўқув шакли мавжуд, шартнома нархи эса 12 млн сўмдан бошланади.

Халқаро Йўналишлар:
• Business & Management
• International Accounting
• International Logistics & Trade Finance
• Computer Science
• Tourism and Hospitality Management

Миллий йўналишлар
• Иқтисодиёт
• Банк иши ва аудити
• Молия ва молиявий технологиялар
• Бухгалтерия ҳисоботи ва аудит
• Логистика
• Транспорт логистикаси
• Ахборот тизимлари ва технологиялари
• Филология ва тилларни ўқитиш
• Психология
• Педагогика
• Бошланғич таълим
• Мактабгача таълим

🖥 Oнлайн ҳужжат топшириш
☎️ +998 71 207 00 32
📍 Yandex локация

Telegram | Instagram | LinkedIn | Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Раҳбар шахсларнинг ёшлар билан очиқ мулоқотлари ўтказилади

Ҳар йили июнда ўтказиладиган ёшлар ойлиги кўпчилик йигит-қизларнинг ёдида вазирлар, ҳокимлар ва бошқа раҳбар шахслар билан ўтказган очиқ мулоқоти билан ёдда қолади. Чунки ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларини бемалол сўраб, жавоб олишлари учун жуда яхши кўприк йўлга қўйилган.

Бу йил ҳам вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда хўжалик бирлашмалари ходимлари ўртасида “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик-танлови, “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилади. Вазирлик ва идора раҳбарлари, сектор раҳбарлари, ҳокимлар, олий таълим муассасалари ректорларининг ёшлар билан очиқ мулоқотлари бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосарлар тайинланди

Хайдаров Бахтиёр Халимович Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Президент Администрацияси Ижтимоий соҳада муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Таджиев Санжар Шуҳратович Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у “The Mob” МЧЖда бош директор лавозимида ишлаган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
TOBB ETÜ Tashkent университетида янги 2024-2025 ўқув йили учун қабул бошланди

TOBB ETÜ Tashkent университети бу:
— Хорижий профессор ўқитувчилар
— Замонавий инфратузилма
— Халқаро таълим дастури
— Туркияда ўқиш ва амалиёт
— Халқаро диплом
— Коммуникация ва нетворкинг

Университетда инглиз ва ўзбек тилидаги таълим йўналишлари мавжуд.

🇬🇧 Инглиз тилидаги таълим йўналишлари
🇺🇿 Ўзбек тилидаги таълим йўналишлари

Рўйхатдан ўтиш учун:
www.tobbetu.uz

Батафсил маълумот учун:
📞 +998781501255
📞 +998909151619

Реклама
Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талабларига риоя қилинмаганлиги ва аниқланган қоидабузарликлар учун 11 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.
Asia Alliance Bank Россия резидентларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат кўрсатиш давом эттирилаётганини маълум қилди.

Хабар берилишича, аввалроқ банкнинг Телеграм-каналида “техник носозликларга кўра” Россия Федерацияси резидентлари билан боғлиқ валюта операциялари тўхтатилгани ҳақида хабар эълон қилинган эди.
2024/06/13 17:06:10
Back to Top
HTML Embed Code: