Telegram Web Link
❗️Президент Фармони билан 500 нафарга яқин шахс афв этилди

Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 483 нафар шахсни афв этиш ҳақида Президент Фармони қабул қилди.

Афв этилган шахсларнинг 107 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 275 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 7 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 94 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 25 нафарини чет эл фуқаролари, 32 нафарини аёл, 5 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 274 нафарини ёшлар (шулардан, 104 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 6 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

www.tg-me.com/davr24official
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахт халқаро шахмат турнирига мезбонлик қилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 16-22 декабрь кунлари халқаро шахмат турнирини ташкил этмоқда.

Мусобақа стандарт ва блиц йўналишларида ўтказилади. Турнирда шахматчилар FIDE рейтингидаги очколарига қараб гуруҳларга бўлинади.

Ушбу нуфузли мусобақада камида 15 та давлатдан шахматчилар келиб иштирок этиши кутилмоқда.

www.tg-me.com/davr24official
👍1
“1000 сммчи қиз”: олға интилмаганлар ортда қолади

Бу касбларни эгаллаш учун йиллаб олий таълим муассасаларида ўқиш ва диплом олиш зарур эмас. Ўқиш учун ойлик курсларда қатнашиб, тажриба ва маҳоратни ошириш кифоя. Аммо кўпчилик ёшлар маблағи бўлмагани сабабли курсларда ўқий олмайди.

Батафсил: davr24.uz

www.tg-me.com/davr24official
🔥4
Ҳафта ўрталаридан ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб боради.

Ўзгидромет прогнозларига кўра, 13-14 декабрь шимол ва Бухоро-Навоий вилоятларида, 14 декабрь куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва жануб вилоятларида ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда.

Ёғингарчиликнинг бошланиши асосан ёмғир кўринишида бўлади. 14 декабрь куни жануб вилоятларида ҳаво ҳарорати +15 даражагача кўтарилади.

www.tg-me.com/davr24official
👍4
✈️ Uzbekistan Airways талабалар учун чегирма эълон қилди

Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун 23 декабрдан 2025 йил 7 январгача амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталарига 50 фоизгача чегирма берилади.

www.tg-me.com/davr24official
🔥1
“Тошкент ёшларни севади” ойлигидан навбатдаги лойиҳаларни қарши олинг!

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан пойтахтда ўтказилаётган “Тошкент ёшларни севади” ойлиги қизғин давом этмоқда. Ойлик доирасида пойтахт ёшлари учун янада муҳим лойиҳаларни эълон қиламиз!

Жорий йилнинг 10–14 декабрь кунлари «Алпомиш» спорт саройида бўлиб ўтадиган қуйидаги йирик лойиҳаларга таклиф этамиз:

⁃ 10 декабрь — ўқув марказлари форуми;

⁃ 11–12 декабрь — олий таълим муассасалари битирувчилари учун “Келажак Экспо” меҳнат ярмаркаси;

⁃ 13 декабрь — мутахассислик талаб этилмайдиган “Дипломсиз иш” меҳнат ярмаркаси;

⁃ 14 декабрь — “ТОП 100 олий ўқув юрти” олий таълим муассасалари кўргазмалари.

Мазкур лойиҳаларда ёшлар, ота-оналар ва манфаатдор ташкилотларнинг иштирок этишлари мутлақо бепул.

www.tg-me.com/davr24official
🔥2
Талабалар учун поезд чипталарига ҳам 50 фоизлик чегирма эълон қилинди

Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилинди.

Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50% чегирма (СВ/ВИП класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларидан ташқари) 2024 йил 23 декабрдан 2025 йил 10 январга қадар амал қилади.

Чипталарни сотиб олиш учун талабалар паспорт билан темир йўл кассаларига ташриф буюриши ёки электрон тарзда чипта харид қилишда eticket.railway.uz сайтидан фойдаланишлари мумкин.

www.tg-me.com/davr24official
👍3
Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов номзодини Олий Мажлис Сенатига тақдим этди.

www.tg-me.com/davr24official
🔥2
Конституциявий суд прокурорларнинг иккита ваколатини бекор қилишга чақирди

Конституцияга кўра, Ўзбекистонда уйни тинтув қилишга, телефонлар ва бошқа қурилмалардаги сўзлашувларни эшитиб туриш суд қарорига асосан амалга оширилиши керак. Амалдаги қонунчиликда бундай ваколат прокурорларда ҳам бор. Конституциявий суд бу нормани ўзгартириш бўйича лойиҳани қисқа фурсатда парламентга киритишга чақирди.

www.tg-me.com/davr24official
👍7
Янги йил байрамида неча кун дам олинади?

2024 йил учун Президент фармони мавжуд, аммо ҳали 2025 йилги дам олиш кунлари ҳақида фармон чиқмади. Шу сабабли ҳам Янги йил байрамидаги дам олиш кунлари ҳозирча тўлиқ маълум эмас, сабаби йил бошида тақвим қанақа бўлишини билмаймиз.

Аммо йил охирида қандай бўлиши маълум:

28 декабрь (шанба) — 6 кунликлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;

29 декабрь (якшанба) — барча учун одатий дам олиш куни;

30 декабрь (душанба) — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

31 декабрь (сешанба) — барча учун қўшимча дам олиш куни;

1 январь (чоршанба) — Янги йил байрами.

Бундан келиб чиқадики, ҳозирча олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун кетма-кет 4 кун, беш кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлади.

Аммо 2025 йил учун чиқиши кутилаётган фармонда йил бошида яна қўшимча дам олиш кунлари эълон қилиниши ҳам мумкин. Масалан, 2 январни дам олиш куни деб эълон қилса бўлади (беш кунликларга 4 январь, шанбадан кўчирган ҳолда). Шунда олти кунликлар кетма-кет 5 кун, беш кунликлар кетма-кет 6 кун дам олиши мумкин бўлади. 3 ва 4 январь — барча учун иш куни бўлади. Бу шунчаки вариант холос, расмий тасдиқланган эмас.

Балки йил боши учун ҳеч қанақа дам олиш куни берилмас ва барча 2 январдан ишга чиқиб кетиши ҳам мумкин.

P.S: жорий ҳафтадаги шанба куни (14 декабрь) барча учун иш куни бўлади, яъни беш кунликлар ҳам ишга чиқади. Улар бунинг эвазига 30 декабрь, душанба куни дам олишади.

www.tg-me.com/davr24official
👍4
Ўқув марказлари форуми ўтказилди

“Алпомиш” муз саройида Тошкент шаҳрининг Топ-100 та ўқув марказлари форуми бўлиб ўтди.

Батафсил: davr24.uz

www.tg-me.com/davr24official
Энергорепрессияга учраган бодринг импорт ананас нархида

Энергетикадаги қийшиқ қарорлар ва посангиси йўқ ўлчовлар нархларда акс этишда давом этмоқда.

Бугун шуниси билан рамзий ва тарихий кунки, энергорепрессияга учраган ва учраётган ўзбек иссиқхонасида етиштирилган бодринг минг километр наридан келтириладиган ананас билан нархда тенглашди. Шонли энергетиклар рус ва совет босқинчилари уддалай олмаган вазифани уддалашди: бодринг 22 минг сўм, ананас ҳам 22 минг сўм.

Чакана савдода бодринг аллақачон ананасдан 10 минг сўмгача қиммат сотилишда бошлаган.

Демак, 2 декабрга нисбатан охирги 10 кунда:

Картошка 6 минг сўмдан 6,2 минг сўмгача;
Карам 2 минг сўмдан 3 минг сўмгача;
Булғор қалампири 35 минг сўмдан 40 минг сўмгача;
Лавлаги 3 минг сўмдан 3,5 минг сўмгача:
Бодринг 18 минг сўмдан 22 минг сўмгача;
Помидор 16 минг сўмдан 18 минг сўмгача;
Бақлажон 15 минг сўмдан 22 минг сўмгача;
Олма 20 минг сўмдан 25 минг сўмгача қимматлаган.

Айни пайтда бир неча минг километрдан келтириладиган:
Ананас 28 минг сўмдан 22 минг сўмгача;
Апельсин 28 минг сўмдан 20 минг сўмгача;
Мандарин 28 минг сўмдан 25 минг сўмгача арзонлаган.

Яъни эътибор берсангиз, Ўзбекистонда етиштириладиган ва сақланадиган, қишки совуқ вақтида энергия истеъмоли талаб қиладиган мева-сабзавотларнинг нархи ошиши тезлашган, импорт мевалар эса арзонлай бошлаган.

Айтишларича, шу ҳафталарда ўз энергетикаси мустақиллигини сақлаб қолган қўшни Туркманистондан бодринг импорти бошланади ва яна нархлар бироз барқарорлашади. Аввалроқ айнан туркман помидорлари импорти помидор нархларини ўсишини тўхтатганди.

Отабек Бакиров

www.tg-me.com/davr24official
🔥4
Ёшлар учун меҳнат ярмаркаси

Пойтахтимиздаги “Алпомиш” муз саройида йирик ташкилотлар иштирокида олий таълим муассасалари битирувчи талабалари учун “Kelajak Expo” ҳамда мутахассислик талаб этилмайдиган касблар бўйича “Diplomsiz ish” меҳнат ярмаркалари бўлиб ўтди.

Батафсил: davr24.uz

www.tg-me.com/davr24official
👍3
“Орзу” болалар ижодиёти танловининг ғолиблари аниқланди

“Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида “Орзу” болалар ижодиёти танловининг ғолибларини аниқлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Батафсил: davr24.uz

www.tg-me.com/davr24official
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент метрополитени илк бора бир кунда 1 млн йўловчи ташиди

Шу муносабат билан метрополитен маъмурияти миллионинчи йўловчини аниқлаш учун махсус тадбир ўтказиб, омадли йўловчига эсдалик совғаси ҳамда жамоат транспортидан 1 йил давомида бепул фойдаланиш имконини берувчи транспорт картасини тақдим этди.

Метрони ўзида 1 млн киши юрса, Тошкентда қанча аҳоли яшайди?

www.tg-me.com/davr24official
👍3
Ўзбекистондаги автомобилларни қувватлаш станциялари ҳам тармоқдан узилмоқдами?

“Мен яқинда BYD олгандим, ўзим Сергелида яшайман. Қиш бошланганидан кейин машинамни зарядлаш муаммо бўляпти. Атрофимиздаги станциялар ишламаяпти. Spectre, Megawatt, Tok Bor фирмаларини ҳам ўчирилган. Жой эгаларидан сўрасам, сабабини билмаймиз дейишяпти. Биласиз, газ ҳозир муаммо, бензин қиммат, шу сабабдан электромобил сотиб олгандим. Энди буям муаммо бўлса, одамлар нима қилсин?”.

Батафсил: davr24.uz

www.tg-me.com/davr24official
👎4👍1
2025/07/09 22:54:29
Back to Top
HTML Embed Code: