Telegram Web Link
Ўзбекларнинг автоуловга муҳаббати: бюджетга пул, халқ учун қўшимча чиқим

Бугундан бошлаб, автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдор базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 баробаридан 6,84 бараваригача, яъни 34 000 сўмдан 2 325 600 сўмгача кўтарилади.

Ички ишлар вазири буйруқни 2024 йил 31 март куни имзолаган. Адлия вазири эса ўша буйруқни айни шу куни, 2024 йил 31 март якшанбада рўйхатдан ўтказган.

Савол: якшанба куни имзоланган ҳужжатлар қонуний кучга эгами?

Батафсил: davr24.uz

www.tg-me.com/davr24official
👍1
Шунча маблағ қаерга кетмоқда? Биринчи чоракда давлат бюджети дефицити рекорд даражада янгиланди

2024 йилнинг дастлабки уч ойида Давлат бюджетининг даромад ва харажатлари фарқида жамланган дефицит 19,8 трлн.сўмдан ошган. Очиқ маълумотларга таянилса, шаклланган дефицит ўтган 2023 йилнинг ўта оғир келган биринчи чорагидаги рекордни янгилади.

Батафсил: davr24.uz

www.tg-me.com/davr24official
🔥1
Ўзбек иқтисодига 2 500 долларлик олтин ёки 8%лик ўсиш ҳам ёрдам бермайди

Харажатлар аёвсиз ва шафқатсиз кесилиши зарур. Айниқса иқтисодиётга харажатлар, айниқса давлат бошқаруви харажатлари. Харажатлар ўсишидан манфаатдор гуруҳлар, айниқса олигархия ва монополиялар қарор қабул қилиш жараёнидан бутунлай четлаштирилиши зарур.

Ҳа, ўзбек чиновниклари ёқтирадиган ҳеч нимани ўзгартирмаслик, статус квони сақлаб қолиш варианти ҳам бор. Лекин бунда яқин орада инфляцияни ҳам, савдо дефицитини ҳам, миллий валюта курсига босимни ҳам бошқариб бўлмас стадияга кирамиз.

Батафсил: davr24.uz

www.tg-me.com/davr24official
🔥2
Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 700 сўмгача кўтарилди.

www.tg-me.com/davr24official
Юнус обод деҳқон бозорини Қўйлиқ бозори тақдири кутмоқдами?

Тасаввур қилинг, кичкина бўлсада, уйингиз ё дўконингиз бўлса-ю, шу уйингиз ўрнида қанақадир банк ва шотир “инвестор” келиб, кўп қаватли сарой қураман деб турса.

Ўзи “Юнусобод деҳқон бозори” АЖ мулки ўрнида қонунларни бузмасдан 8 қаватли мажмуа қурилиши мумкинми?

Батафсил: davr24.uz

www.tg-me.com/davr24official
🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда кимга яшаш осон ва қулай?

Хайвонот олами ҳақида...

www.tg-me.com/davr24official
🔥3
Рамазон ҳайити 10 апрель куни нишонланади

🌐Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлисида эълон қилинишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба куни нишонланади.

www.tg-me.com/davr24official
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари диққатига

Фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш, йўлларда пайдо бўладиган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида 10 - апрель Рамазон ҳайити куни пойтахт жамоат транспорти (автобус ва метрополитен) соат 04:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

www.tg-me.com/davr24official
👍3
Пойтахтда юк машиналари ҳаракати тўлиқ чекланади

Рамазон ҳайити муносабати билан пойтахтимизда хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида жорий йилнинг 9 апрель куни соат 17.00 дан 10 апрель соат 17.00 гача Тошкент шаҳрига юк автомашиналарининг кириши ва шаҳарда юк автомашиналарининг ҳаракатланиши тўлиқ чекланади. 

Авария-қутқарув хизматлари машиналари ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно,  — Тошкент шаҳар ИИББ

www.tg-me.com/davr24official
Азиз ва қадрли обуначилар.

Барчамизга Ийд Рамазон ҳайити муборак бўлсин!


Она юртимиз тинч, ҳаётимиз фаровон бўлсин!

DAVR24 ижодий жамоаси!!!

www.tg-me.com/davr24official
1
Ўзбекистонда электромобиллар сотуви билан шуғулланувчи тадбиркорлар Давлат раҳбарига мурожаат қилишмоқда

“Ўзбекистонда автосалонлар ўртасида рақобат пайдо бўлди… Биз тизим яратдик, олиб киргандан кейин сервис кўрсатдик, машинага кафолат бердик. Хитойдан юқори малакали мутахассисларни жалб қилдик. Аммо 1 апрелдан бизга зарб бўлди”.

Бизнес вакиллари ўз мурожаатларида Давлат раҳбаридан 1 апрелдан киритилган чекловларни олиб ташлашни ва очиқ бозорни қўллаб-қувватлашни сўрашган.

Батафсил: davr24.uz

www.tg-me.com/davr24official
👍6
“Ёшлик-1” кони негизидаги 3-мис бойитиш фабрикаси қачон ишга тушади?

Ўтаётган ҳафтада геосиёсий зиддиятларнинг кучайиши ва янги уруш ўчоқларининг пайдо бўлиш эҳтимоли олтин нархини мутлақ янги рекорд 2 430 долларгача, мис нархини эса 2 йиллик максимум 9 600 долларгача кўтарди.

Табиийки, бундай қулай конъюнктура доимий сақланиб турмайди.

Шу ўринда, Ўзбекистонда аср лойиҳаси деб аталган, қарийб 5 млрд.долларлик Ёшлик-1 конини ўзлаштириш бўйича ишга тушириш муддатларини айни контекстда эслаб кетмаса бўлмайди.

Батафсил: davr24.uz

www.tg-me.com/davr24official
🔥3
‼️ШОШИЛИНЧ‼️

Энергетика тарифлари
ошади

1 майдан бошлаб аҳоли учун:

Электр энергиясининг кВт.соати 295 сўмдан 450 сўмга;
Газ 1куб учун 380 сўмдан 650 сўмгача оширилади.

Ижтимоий норма электр энергияси учун 200 квт.соат, газ учун ёзги мавсумда 100 куб, қишки мавсумда 500 куб миқдорида белгиланади.

Истеъмол ижтимоий нормадан ошганда
Ойлик истеъмол электр энергияси учун


201-1000 кВт.соатни ташкил этса 900 сўм;
1000 дан 5000 кВт.соатгача 1 350 сўм;
5000 дан 10000 кВт·соатгача 1 575 сўм;
10 минг кВт.соатдан ошса 1800 сўм.

газ учун

ёзги мавсумда (март- октябрь)
101 дан 2500 кубометргача 1500 сўм;
2500 дан 5000 кубометргача 1 950 сўм;
5000 дан 10000 кубометргача 2 275 сўм;
10 минг кубометрдан юқорисига 2 600 сўм.

қишки мавсумда (ноябрь-февраль)
501 дан 2500 кубометргача 1500 сўм;
2500 дан 5000 кубометргача 1 950 сўм;
5000 дан 10000 кубометргача 2 275 сўм;
10 минг кубометрдан юқорисига 2 600 сўм.

Бир йилдан кейин электр энергияси тарифлари яна ошади
2025 йил 1 апрелдан бошлаб аҳоли учун электр энергиясининг кВт.соати 450 сўмдан 600 сўмгача оширилади.

Бунда, истеъмолнинг ижтимоий нормадан ошган қисми бўйича қуйидаги шкала ишга тушади:
201-1000 кВт.соатни ташкил этса 1000 сўм;
1000 дан 5000 кВт.соатгача 1 500 сўм;
5000 дан 10000 кВт·соатгача 1 750 сўм;
10 минг кВт.соатдан ошса 2000 сўм.

www.tg-me.com/davr24official
👍2🤯2
Ўзбекистоннинг аҳолиси 37 миллиондан ошди

www.tg-me.com/davr24official
👍4
Тошкентда ижара уй нархлари қанча?

Тошкент шаҳрида ҳозирги кунда ижара нархлари қандай бўлмоқда? Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024 йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида таклиф этилган уй-жой ижара нархларини таҳлил қилишди.

Қайси туманларда арзонроқ?

Батафсил: davr24.uz

www.tg-me.com/davr24official
👍4
Газ ва нефть қазиб олиш камайишига қарамасдан хорижга экспорт давом этиши тўғрими?

Март ойи давомида газ қазиб олиш яна қисқарган. Ой давомида 3,9 млрд.кубдан камроқ газ қазиб олинган (ўтган йилнинг мартида 4,2 млрд.куб). Солиштириш учун, 5 йил аввал, ҳали ўнлаб газ конлари чўнтаклар ва шимолликлар фойдасига армуғон қилиб улгурилмаган 2019 йилнинг мартида 5,3 млрд.куб газ қазиб олинган.

Батафсил: davr24.uz

www.tg-me.com/davr24official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон президенти вертолётининг қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

▪️ Эрон Президенти
▪️ Ташқи ишлар вазири
▪️ Олий Раҳбарнинг Шарқий Озарбайжон вилоятидаги вакили
▪️ Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори
▪️ Эрон Президентининг хавфсизлик хизмати раҳбари
▪️ Вертолёт учувчиси
▪️ Учувчи ёрдамчиси
▪️ Вертолётга техник хизмат кўрсатиш учун масъул
▪️ Шахси аниқланмаган бир киши

www.tg-me.com/davr24official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди.

Мактубда, жумладан, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган Иброҳим Раисийнинг ёрқин хотираси халқларимиз қалбларида доимий сақланиб қолиши таъкидланади.

Давлатимиз раҳбари дўст Эрон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.

www.tg-me.com/davr24official
2025/07/10 13:00:38
Back to Top
HTML Embed Code: