Telegram Web Link
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Дунёда 6-оммавий қирилиш жараёни бошланган...

Бугунги кунда инсоният фақат техник тараққиёт эмас, балки экологик фалокатлар билан ҳам юзма-юз келмоқда. Мутахассислар фикрига кўра, Ер юзида олтинчи оммавий қирилиш жараёни бошланган — бу бир нечта турдаги ҳайвон ва ўсимликларнинг йўқолиб кетиши билан боғлиқ жиддий хавфдир.

🌱 “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси ушбу муаммога эътибор қаратиб, экологик саводхонликни ошириш, табиатни муҳофаза қилиш ва ёш авлодни онгли тарбиялаш зарурлигини таъкидлади.

❗️Ҳар биримиз табиатга эҳтиёткор муносабатда бўлмасак, бу жараён қайтариб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкин.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
#Sahovatli insonlar yordamiga muhtojmiz!

Bu opamiz sinovli kunlarini boshdan kechirmoqda eka 4 yil oldin boshidan "operatsiya" bo‘lgan. Baxtsiz hodisa tufayli yagona daromad manbayi — tikuvchilikka ham yaramay qolibdi. Qo‘llari kuyib, barmoqlari bir-biriga yopishib qolgan.

Uni plastik operatsiya qildirish uchun mablag‘i yo‘q. Hatto, egizak farzandlarining ehtiyojlari, kunlik harajatlariga ham qiynalib qolgan.

Toma-toma ko‘l bo‘lur dehanlaridek, siz uchun arzimasdek ko‘ringan ehson ham bir ayolning, farzandlarining quvonchiga sabab bo‘ladi.

Exsonning mukofoti exson deyishadi.

Ushbu ayolga yordam bermoqchi bo‘lganlar uchun plastik karta raqami: Uzcard 8600060988036126 Raximova Z
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Тошкентда “янгича ишлар” бошланди: фасадлар бир хиллаштириляпти

Охирги кунларда Тошкентда дўкон ва тадбиркорлик биноларининг юқори қисми — фасадлари бир хил қилиб ўзгартирилаётгани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди. Бу жараёнга гувоҳ бўлган фуқаролар буни нафақат кузатишяпти, балки бунёдкорлик харажатлари тадбиркорлар зиммасига тушаётганини ҳам айтишмоқда.

Видеоларда кўринишича, айрим жойларда тадбиркорлар ўз маблағлари эвазига фасадни “янги талаблар”га мослаштиришга мажбур бўлишмоқда.

Кўпчиликда табиий савол туғилади:
«Шаҳарда ҳал этилиши керак бўлган бошқа муҳим муаммолар қолмаганмиди?»


Бу ташаббус ҳақиқатан эстетик яхшиланишга олиб келадими ёки ҳудудий ишбилармонлик муҳитига тўсиқ бўладими — вақт кўрсатади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ЖАР стадионида санъаткорлар ва блогерлар ўртасида ўтказилган "Likecup" футбол турнирида жамоат тартибини бузган иштирокчиларга суд томонидан қонуний чора кўрилди

Ўйинида жамоат тартибини бузган тўрт киши жаримага тортилди. Яна бири киши эса 10 суткага қамалди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баъзи болалар ўзининг илк қадамларидаёқ матонат нима эканини ҳис қилади. Чунки улар боалалигиданоқ Ватан йўлида жон берган оталарининг издоши эканини англаб улғаядилар.

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ўз хизмат бурчини адо этишда ҳалок бўлган жасур ҳарбийларнинг фарзандлари билан самимий мулоқот қилди.

“Сизларнинг оталарингиз — Ватанимиз фахри, уларнинг давомчилари бўлган сизлар ҳам юртимиз тараққиёти учун хизмат қиласиз. Давлатимиз доимо сиз билан бирга” — деди Сенат Раиси.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Абитуриентлар учун қабул жараёнлари бошланди

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, нодавлат олий таълим муассасаларида 2025-2026 ўқув йили учун қабул жараёнлари июнь-сентябрь ойлари давомида амалга оширилади. Қабул расман бошланди!

Давлат ОТМларида эса қабул қуйидаги саналарда старт олади:
Бакалавр: 5 июнь – 25 июнь
👉 my.uzbmb.uz;
Магистратура: 1 июль – 30 июль
👉 magistr.edu.uz;
Иккинчи мутахассислик: 10 июль – 10 август
👉 my.edu.uz;

Ўқишни кўчириш:
▫️ 15 июль – 5 август (давлат ОТМларида) — transfer.edu.uz
▫️ Хорижий ва нодавлатдан давлат ОТМга — my.uzbmb.uz

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Магнит бўрони кузатилмоқда

Магнит бурилишини ўлчовчи асбоблар 7–8 баллгача кучайганини маълум қилди.

Бу каби юқори даражадаги магнит фаолликлари нафақат телекоммуникация ва навигация тизимларида узилишларга, балки айрим инсонларда бош оғриғи, холсизлик, уйқусизлик каби саломатликка таъсир қилувчи ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.

Ўз саломатлигингизга эътиборли бўлинг!

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Иқлим ўзгариши — шунчаки иссиқлик кучайиши, сув танқислиги ёҳуд чўлланиш эмас, балки инсониятнинг ушбу она заминда яшаб қолиш ё қолмаслигини ҳал қилувчи омил.

Бу галги сухбатимизда биология фанлари доктори, олим Бахтиёр Расулов билан иқлим ўзгариши шароитида қишлоқ хўжалигида тақиқланган кимёвий моддалар, агрозахарланиш жараёни, ногирон гўдаклар сонининг ортиши ва онкологик касалликлар келиб чиқиши ҳақида гаплашдик.

Бу ҳар биримиз учун ўта долзарб ва хавотирли мавзу. Шу боис, барчани подкастни кўриш ва фикр қилишга чақириб қоламан.

Ўздавкарантин масъулларидан эса олим таъкидлаб ўтган Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида қўлланишга рухсат берилган кимёвий, заҳарли моддалар бўйича изоҳ кутамиз.


Кўринг ва фикр қилинг! 👇👇👇

https://youtu.be/Uwngm2dFJaw
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Энди ҳайдовчилар жарима баллларини кузатиб боришлари мумкин

1 июндан бошлаб жорий этилган жарима балллари тизими бўйича маълумотларни "Safe ROAD YHXX" мобил иловаси орқали осон ва тез кўриш мумкин бўлади.

Илова орқали ҳайдовчилар:
Жамғарилган жарима баллларини;
Қоидабузарлик турлари ва санасини;
Балллар қанчага етганини
онлайн кузатиб боришлари мумкин.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️1 ИЮНДАН ЯНГИ ТАРТИБ: ҲАЙДОВЧИЛАР УЧУН ЖАРИМА БАЛЛЛАР АМАЛДА!

Энди йўл қоидаларини бузган ҳайдовчиларга махсус жарима балллари тўпланади. Қоидабузарлик турига қараб, ҳар бир ҳолат учун белгиланганча балл қўшилади.

Қоидабузарликларга қараб балллар:
Давлат рақамиcиз ҳаракат — 1 балл;
Овоз сигналини ўзгартириш — 0.2 балл;
Тезликни ошириш:
20 км/соатгача — 0.5 балл;
20–40 км/соат — 1 балл;
40–60 км/соат — 1.5 балл;
60 км/соатдан ортиқ — 2 балл;
Қизил чироқда ўтиш, белгиларга риоя қилмаслик — 1 балл;
Хавфли ҳаракат (бошқалар ҳаётига таҳдид) — 1.5 балл;
Нотўғри қўйиш, обгон, темир йўл қоидаси бузилиши — 1 балл;
ЙТҲдан қочиш — 2 балл.

🚫 12 балл тўпланса — ҳайдовчилик ҳуқуқидан 6 ойгача маҳрум этилиш мумкин!

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 https://www.tg-me.com/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Фарғонада банк ходимлари ва ҳоким ёрдамчиларининг коррупцион ишлари фош этилди

Фарғона вилоятида “Халқ банки” ва маҳалла раҳбарлари иштирокидаги катта коррупция схемаси аниқланди.

“Халқ банки”нинг Ўзбекистон БХМдаги маҳалла банкири ва бошқарувчи ўринбосари 2 нафар фуқаро номига 66 млн сўмлик кредит бериш эвазига 10 млн сўм пора сўраган.

Порани олиш вақтида маҳалла банкири ашёвий далиллар билан ушланган. Терговда шунингдек, банкир олдин 600 минг сўм унинг раҳбари 920 минг сўм пора олгани ҳам аниқланган.

Яна бир ҳолат:
Банк масъуллари, 2 нафар ҳоким ёрдамчиси ва МЧЖ раҳбари сохта ҳужжатлар орқали 153 млн сўм мақсадсиз кредит олиб, нақдлаштириб талон-торож қилишган.

Ҳозирда барча шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди бўйича иш қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Қизиғи, бошқарувчи ўринбосари аввал ҳам 2000 ва 2015 йилларда судланган бўлган, аммо хулоса чиқармаган...

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️5 июнь — БААдаги Ўзбекистон ўйини бўйича мухлисларга огоҳлантириш

5 июнь куни Абу-Дабида бўладиган БАА — Ўзбекистон ўйинига юртимиздан 5 мингга яқин мухлис бориши кутилмоқда. Аммо “Al Vahda” стадионида фақат 960та ўрин Ўзбекистон мухлислари учун ажратилган.

Чиптасиз ва рўйхатдан ўтмаганлар стадионга киритилмайди. Шу сабабли, Тошкент шаҳар Туризм бошқармаси турфирмалар ва тадбиркорларга 5 июнь куни БААга турист юбормасликни маслаҳат бермоқда.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️ФВВ: Ижтимоий тармоқларда тарқалган «икки суткадан сўнг шарқий ярим шарда 7 магнитудадан юқори зилзила бўлиши мумкин» деган асоссиз хабарлар юзасидан хавотирга тушишга ҳожат йўқ.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:
Сейсмик фаоллик ва магнит бўронлари ўртасида илмий асосланган боғлиқлик мавжуд эмас;
Зилзилаларнинг аниқ вақти ва жойини прогноз қилиш ҳозирги кунда имконсиз;
Ўзбекистонда Сейсмопрогностик мониторинг маркази томонидан доимий кузатувлар олиб борилмоқда, ҳозиргача ҳудудда кучли зилзилалар хавфини кўрсатувчи аномалиялар аниқланмаган.

👉 @r_kusherbayev
2025/10/29 04:11:24
Back to Top
HTML Embed Code: