Telegram Web Link
Forwarded from Rasul Kusherbayev
SteelRose Legal: халқаро юристлар Ўзбекистонга жаҳон даражасидаги рақамли иқтисодиётни барпо этишда қандай ёрдам бермоқда

Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар самараси кўп жиҳатдан ҳуқуқий ислоҳотлар билан чамбарчас боғлиқ. Бу жараёнда халқаро юридик тажрибанинг аҳамияти ошиб бормоқда. Лондонда жойлашган SteelRose Legal компанияси айни вақтда мамлакатимиздаги қатор жараёнларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда иштирок этмоқда.

Яқинда IT Park Uzbekistan билан имзоланган англашув меморандуми доирасида компания рақамли иқтисодиётни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, бизнес учун халқаро стандартларга мос шарт-шароит яратиш ва инвесторлар учун қулай муҳит шакллантириш каби йўналишларда ҳамкорлик қилмоқда.

Компанияни Зулайхо Тўхтаева бошқармоқда. У Буюк Британияда лицензиясига эга бўлиб, Европа Иттифоқи, АҚШ, МДҲ, Яқин Шарқ ва Буюк Британия мамлакатларида ҳуқуқий тажрибага эга мутахассис ҳисобланади. Унинг раҳбарлигида SteelRose Legal маҳаллий ва халқаро бизнеслар, хусусий мижозлар, стартаплар ҳамда йирик корпорацияларга ҳуқуқий хизматлар кўрсатиб келмоқда.

Батафсил | www.steelrose.uk

✏️Тўғридан тўғри алоқа: @Zarif_Tohtayev | @Bobur_Aminov
Forwarded from Rasul Kusherbayev
🎓 “Эл-юрт умиди” жамғармаси 2025 йил учун стипендия танловини эълон қилди

Жами 450 та ўрин ажратилган:
▪️ Бакалавриат — 130;
▪️ Магистратура — 220;
▪️ Докторантура — 100.

Номзодлар жорий йилнинг 3 июнидан 16 июнига қадар мазкур платформа орқали тегишли ҳужжатларни юбориб, танловга номзод сифатида қатнашишлари мумкин.

Танловга оид барча маълумотлар eyuf.uz сайти орқали эълон қилиб борилади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
📢 Фармацевтика соҳасида ғоянгиз борми? Унда бу имкониятни қўлдан бой берманг!

“Parvoz Pitch: Инвесторлар билан очиқ мулоқот” — бу сизнинг стартапингизни инвесторларга таништириш, сармоядорлар диққатини жалб қилиш ва лойиҳангизни янги босқичга олиб чиқиш имконияти.

Агар сиз фармацевтика, биотехнология ёки доришунослик соҳасида инновацион ғояга эга бўлсангиз — ушбу тадбир айнан сиз учун!

Бу тадбирда сиз нимага эга бўласиз?
— Фармацевтика соҳасига қизиққан, тажрибали инвесторлар;
— Лойиҳангиз бўйича тезкор, аниқ ва фойдали фикрлар (feedback);
— Янги ҳамкорлар ва келгусидаги инвестиция учун манбалар;
— Профессионал муҳит ва кенг нетворкинг имкониятлари.

📅 Вақти: 13 июнь куни соат 15:00 да
📍 Манзил: Инновацион ривожланиш агентлиги, Университет кўчаси, 7

🌐 Рўйхатдан ўтиш👈

🏦 Тадбир "Асакабанк" АЖ таъсисчилигида ташкил этилган “Asaka Pharm Ventures” МЧЖ — фармацевтика соҳасига ихтисослашган венчур компанияси доирасида ташкил этилмоқда. Мулоқот Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамкорлигида амалга
оширилади.

Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг ва лойиҳангизни инвесторлар олдида тақдим этиш имконини қўлдан бой берманг!
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Россия Ўзбекистон билан транспорт дронлари (БПЛА) соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи

Россия саноат вазирининг ўринбосари маълум қилишича, Россия Ўзбекистон билан транспорт мақсадларида фойдаланиладиган учувчисиз парвоз қурилмалари (БПЛА) соҳасида ҳамкорлик қилиш ниятида.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Эртадан қабул бошланади!

📆 5 июнь кунидан бошлаб, давлат олий таълим муассасаларига абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтишни бошлайдилар.

Қабул жараёни 5 июндан – 25 июнгача давом этади. my.uzbmb.uz сайти орқали амалга оширилади.

Эслатма:
🔹 Бу босқичда фақат фанлар мажмуаси танланади;
🔹 Университет ёки йўналиш ҳозирча танланмайди;
🔹 Абитуриент қайси фанлардан тест топширишини белгилайди.

Тест натижалари эълон қилинганидан сўнг, ҳар бир абитуриент ўз баллига қараб, қайси олийгоҳ ва қайси йўналишни танлашни мустақил ҳал қилади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
2025-yil ish vaqti taqvimi.pdf
282.4 KB
❗️2025 йилга мўлжалланган иш вақти меъёрлари давомийлиги тақвимига ўзгартиришлар киритилди

Мазкур ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 майдаги "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-195-сон қарорига мувофиқ амалга оширилди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Ховос тумани собиқ ҳокими Учқун Камолов жиноий жавобгарликка тортилди

2023 йил 18 сентябр куни қамоққа олинган Учқун Камолов давлат ва жамият манфаатларига катта миқдорда зарар етказгани учун судлангани маълум бўлди.

Суд ҳужжатларига кўра, у ўз лавозимидан фойдаланиб, 144 гектар қишлоқ хўжалиги ерларини ноқонуний равишда тадбиркорлик субъектларига берган. Бу давлатга 8,8 млрд сўм зарар келтирган. Шунингдек, 3 та ҳолатда ер қатламининг бузилиши оқибатида қўшимча 6,3 млрд сўмлик зарар етказилган.

2024 йил 25 мартдаги суд ҳукмига кўра, Камолов айбли деб топилиб, унга 181 млн сўм жарима тайинланган, кейинчалик жарима 99 млн сўмга камайтирилди ва 3 йил 5 ой 23 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.


Сирдарё вилояти суди 2025 йил 30 майдаги қарор билан ушбу ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сенат ишчи гуруҳ бу гал Навоийда.

Конимех туманида Сенат Раиси Танзила Нарбаева раҳбарлигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг сайёр мажлиси бўлиб ўтди.

2024 йилда 4 мингдан ортиқ жиноят содир этилган. Эътиборлиси — уларнинг учдан бирини олдини олиш мумкин бўлган. Бу нима дегани? Демак, масъуллар ўз ишини вақтида қилганда, минглаб фуқаролар жабр чекмасди.

Коррупциявий ишлар эса анъанавий «ўчоқлар» — ҳокимият, соғлиқни сақлаш ва банк тизимида. Шу ҳолатнинг ўзиёқ ўзгаришлар кечикаётганидан дарак.

Масъулларга кескин чоралар кўриш, “хайфсан”дан тортиб, лавозимидан озод этишгача бўлган қатъий чоралар кўрилишига доир топшириқлар белгиланди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Самарқандда 19 нафар ҳоким ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши маълумотига кўра, 2024 йил 1-чорагида 3300 дан ортиқ ҳисобот сохталаштирилган.

80 нафардан ортиқ ҳоким ёрдамчиси ва бошқа масъулларга интизомий, маъмурий ва жиноий ишлар қўзғатилган. Шундан 19 нафари жиноий жавобгарликка тортилган.

Текширувлар натижасида 3 миллиард сўмлик субсидия, нафақа ва кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланган.

Жиноятларнинг асосий қисми Самарқанд шаҳри, Ургут, Иштихон ва Оқдарё туманларига тўғри келади.
Шунингдек:
155 нафар ишлайдиган шахсга асоссиз субсидия берилган;
12 та бандлик хизмати ходими ва 25 нафар ҳоким ёрдамчиси ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланган.


Ҳозирда хизмат текширувлари ва ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Ўзбекистоннинг иқтисодий трансформацияси: янги имкониятлар ва рисклар

Ўзбекистоннинг иқтисодий трансформацияси ҳозирда барча соҳаларда ўзгаришларни юзага келтирмоқда. Бироқ, ҳар қандай ўзгаришлар каби, бу жараёнда муаммолар ва хавфлар ҳам мавжуд. Йирик компаниялар ва инвесторлар учун давлат органларининг нотўғри ҳаракатлари ва рақобатни чекловчи амалиётлар катта хавф туғдириши мумкин.

Мисол учун, Humans Mobile компаниясининг Ўзбекистон ҳукуматига қарши киритган даъвоси бугун энг долзарб масалалардан бирига айланди. Компания, давлат органларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида ўз бизнесига зарар етганини айтиб, компенсация талаб қилмоқда. Бу эса, Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиётига қаратилган ҳаракатларни янада мураккаблаштириши мумкин.

Агар ўзгаришлар ҳақиқатан ҳам эркин ва очиқ бозор яратишга хизмат қилса, давлат томонидан юқори даражада қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий ҳимоя муҳим аҳамиятга эга бўлиши керак. Акс ҳолда, бизнеслар ўз фаолиятини ривожлантира олишмайди, бу эса инвесторлар учун ишончсизликни кучайтиради.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Ойликнинг ярми кредитга кетмоқда

Ўзбекистонликлар кредит юки остида.

📊2024 йилда аҳолининг ўртача қарз юки ойлик даромаднинг 34% ни ташкил этди.

Банкдан кредит олганларнинг 40% қисми ойлик даромадининг ярмидан кўпини қарз тўловига сарфламоқда.

Ипотека кредити борларда қарз юки – 65%, aвтокредит борларда эса – 61% ни ташкил этмоқда.

Бу кўрсаткичлар молиявий барқарорлик ва аҳолининг қарзга боғлиқлик даражаси ошиб бораётганини кўрсатмоқда.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Бугун барча ходимлар 1 соат эртароқ уйига кетиши керак

Эртага — Қурбон ҳайитининг биринчи куни, яъни ишланмайдиган расмий байрам куни.

Демак, бугун арафа, ва Меҳнат кодексига мувофиқ, иш куни барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Ҳар қандай ташкилот ва корхонада ишлаётган ходим бугун 1 соат вақтлироқ ишдан қайтиш ҳуқуқига эга.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистоннинг 4 вилоятида ер майдонларини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Ўзбекистоннинг бир неча ҳудудида ер майдонларини ноқонуний равишда сотишга уриниш ҳолатлари аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 500 минг долларга яқин пул талаб қилган шахслар қўлга олинди.

Хивада МЧЖ раҳбари 19,9 га ерни расмийлаштириш ва қурилиш рухсати учун 180 минг доллар талаб қилди.;
Қўқонда кадастр инспектори фермердан 150 минг доллар олмоқчи бўлди;
Ангренда аввал судланган шахс 2 га ерни 121 минг долларга расмийлаштиришни таклиф қилди;
Сурхондарёда ирригация ходими 32 сотих ер учун 70 минг доллар ва 39 млн сўм олган вақтида ушланди.

Барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилди, тергов ишлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Бугун Ўзбекистон футболи учун тарихий кун!

Бугунги кун Ўзбекистон футбол тарихи учун муҳим саналардан бири бўлиши мумкин!

Жаҳон чемпионатига чиқиш учун бизга Бирлашган Араб Амирликларига қарши баҳсда дуранг ҳам етарли. Аммо бизникилар барибир ғалаба учун ҳаракат қилишади.

Ўйин Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Барчамиз терма жамоамизни қўллаб-қувватлайлик. Олға Ўзбекистон!


👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
🌱 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни

Бугунги сана бизга табиатга эҳтиром билан муносабатда бўлиш, соғлом ва тоза муҳитни сақлаш борасидаги масъулиятимизни яна бир бор эслатади.

Юртимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик тоза энергия ҳамда инновацион технологияларни жорий этиш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Келинг, “яшил келажак” учун биргаликда ҳаракат қилайлик!

Табиат — бизга эмас, биз табиатга меҳмонмиз!


👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Қурбон ҳайити муносабати билан метро бепул!

6 июнь куни cоат 03:00 дан 10:00 гача Тошкент метроси вақтинча бепул бўлади!

Ҳайит кунида эрта тонгдан ибодатга йўл олаётган фуқаролар учун метрополитен бепул хизмат кўрсатади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
📢 Абитуриентлар эътиборига!

2025–2026 ўқув йили учун рўйхатга олиш 5 июндан бошланди!

Янги тартиб:
2024 йилдан бошлаб қабул “аввал тест – сўнг танлов” шаклида бўлади.

5–25 июнь — рўйхатдан ўтиш, тест фанлари, тил, ҳудуд ва (агар керак бўлса) ижодий имтиҳон учун ОТМ танланади;
Тестлар якунлангач, 15 кун ичида бакалавриат йўналиши ва таълим шаклини танлаш керак;
Танлов қилмаган абитуриентлар якуний саралашга қўйилмайди.

🎓 Профессионал таълимни хоҳлаганлар эса қабул натижалари эълон қилинганидан сўнг 10 кун ичида танлов қилишади.

Имтиҳонлар июль–август ойларида ўтказилади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қозоғистонда ўзбекистонликлар бўлган автобусда ёнғин чиқди

4 июнь куни Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятида, “Остона – Чимкент” йўналишида ҳаракатланаётган автобусда ёнғин чиққан. Автобусда 34 нафар йўловчи, жумладан 5 нафар ўзбекистонлик ва 9 нафар бола бўлган.

Мотор қисмида чиққан ёнғин ҳайдовчилар томонидан ўз вақтида ўчирилган.

Барча йўловчилар хавфсиз равишда эвакуация қилинди, жабрланганлар йўқ.

👉 @r_kusherbayev
2025/10/24 17:19:51
Back to Top
HTML Embed Code: