Telegram Web Link
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Энг оддий нацизм: Россияга борманг, азиз ватандошлар!

Москвадаги сўнгги воқеалар — ҳужжатларида муаммоси бор мигрантларни ҳақоратлаш, уларни тепиш, хорлаш ҳолатлари — афсуски, одатий ҳолга айланмоқда. Ўзбек ёшлари энг оғир меҳнатларни бажарса-да, шунга муносиб муомала кўрмаяпти.

Ўзбекистонда ишсизлик муаммоси бор, лекин бу ёшларни Россияга юбориш ечим эмас. Улар у ерда инсон сифатида қадрланмайди. Биз ёшларимизни тил ўрганишга, яхши ҳунар эгаллашга ва ривожланган давлатлар — Олмония, БАА, Япония, Жанубий Корея каби мамлакатларга йўналтиришимиз зарур.

Ҳозир Ўзбекистонга ҳатто Ҳиндистон ва Бангладешдан ишчилар келяпти, чунки ўзимизникилар ички ишларга қизиқмай қолишган. Бу ҳам оғриқли, лекин ўзга юртда таҳқирланишдан афзалроқ.

Россия расмийларидан бундай таҳқирлашларни тўхтатишни талаб қиламиз. Чунки ўзбеклар тарихда кўп миллатга паноҳ, ғамхўрлик ва меҳр кўрсатган. Бундай муносабат бизга нисбатан инсофсизлик, балки нацизмнинг ўзи.

Шерзодхон Қудратхўжа.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Академик лицейларга қабул бошланди

Бугун, 2025/2026-ўқув йили учун академик лицейларга ҳужжат қабул бошланди. Жорий йил 9-синф битирувчилари my.edu.uz портали орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

🖥 Абитуриентлардан талаб этилади:
ID карта ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома маълумотлари;
3,5х4,5 см рангли фотосурат (JPEG/PDF);
Агар мавжуд бўлса, имтиёз берувчи ҳужжатлар (олимпиада дипломи, сертификатлар).

Танлов вақтида:
3 тагача лицей ва йўналиш танланади (таълим тили бир хил бўлиши керак);
Кириш синови учун чет тили белгиланади.

Тест синовлари абитуриент танлаган ҳудудда ўтказилади.

🗓 Қабул 10 июлгача давом этади (шу куни ҳам).

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️"Экишни ҳохламаган, пиллани бажармаганни ерини хитойликларга берамиз!"

Тармоқларда қишлоқ хўжалигига масъуллардан бирининг видеомурожаати тарқалмоқда.

Унда масъул фермерларга мурожаат қилиб, ғалла, пиллани бажармаган, махсулот пулини бермаган, солиқ тўламаганларнинг ерларини хитойликларга берилишини айтиб ўтган.

Амалдаги қонунчиликка кўра, фермерларнинг ғалла ва пилла етиштириши шартномавий муносабатлар ҳисобланади. Ҳеч кимнинг бу жараёнга аралашишга ҳаққи йўқ.

Шунингдек, фермерлар ерни ижарага олиш бўйича ер ижара шартномаси тузадилар. Ва кўпинча бундай шартномаларда фермер пилла топширмагани учун ерини олиб қўйиш ва хитойликларга бериш кўзда тутилмаган.

☝️Қонунларни оёқости қиладиган шахсларнинг масъул лавозимларда қўйилгани ва видеодаги каби тутуриқсиз, миллий манфаатларга зид чиқишлар қилаётгани албатта ачинарли.

Ушбу ҳолат бўйича ҳозирча изоҳ берилмаган.

Эхх, қачон қонунларга ва миллий манфаатларга қайтамиз-а?!

👉 @r_kusherbayev
5
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади.

Агар сизга Европа мамлакатларига шунчаки осон бориб ишлашни таклиф қилишаётган бўлса билингки, бу шунчаки тузоқ. Германияга боришнинг эса ўзига хос талаблари бор.

Европа орзуси билан яшаётган, бироқ бунинг қонуний ва хавфсиз йўлини билмоқчи бўлганлар учун амалиётчи, мутахассис, Германияда меҳнат қилаётган ватандошимиз Нодирбек Ходжиев билан батафсил сухбатлашдик.

Бу сухбат барча учун фойдали, деб ўйлайман.

Киринг, кўринг, фикр қилинг! 👇👇👇

https://youtu.be/_CmCCTA_ACM?si=gVuNcZzpzMOicfk1
2025/10/26 14:36:41
Back to Top
HTML Embed Code: