Telegram Web Link
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Credit House” иши: 182 млрд сўм зарар аниқланди

Тошкент шаҳрида уй олиб беришни ваъда қилган “Credit House” иши бўйича 860 нафардан ортиқ фуқаро жабрланувчи сифатида эътироф этилди.

ИИБ маълумотларига кўра, дастлабки тергов натижасида жами 182 млрд сўм зарар аниқланган.

Бу ҳақда ИИВнинг “Криминал” кўрсатувида маълум қилинди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин маслаҳатчиси: СССР юридик жиҳатдан ҳануз мавжуд

Путиннинг маслаҳатчиси Антон Кобяков Санкт-Петербург юридик форумида сўзга чиқиб, СССР “юридик жиҳатдан ҳозир ҳам мавжуд” эканини иддао қилди. Унинг таъкидлашича, бу фикрни нафaқат маҳаллий, балки хорижий конституциявий ҳуқуқшунослар ҳам илгари сурган.

Кобяковга кўра, 1922 йилда Советлар қурултойи орқали тузилган СССРни фақат шу қурултой тарқатиши мумкин эди. 1991 йилдаги тарқатиш жараёнида эса бу тартиб бузилган.

У шунингдек, Россиянинг Украинага қарши уюштирган ҳарбий ҳаракатларини “ички жараён” деб атади. Бу эса янада кўпроқ танқидларга сабаб бўлди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Ноқонуний йўл билан ҳажга борганлар Саудия Арабистонидан депортация қилинади

Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси маълум қилишича, расмий рухсатсиз ва ноқонуний йўллар орқали ҳаж сафарини амалга оширган фуқаролар Саудия Арабистони томонидан депортация қилинади.

Қўмитага кўра, огоҳлантиришларга қарамай, айрим турфирмалар ва учинчи давлатлар орқали юртдошларимизни ҳажга жўнатиш ҳаракатлари кузатилмоқда.

“Юртдошларимизни турли алдов йўллари билан ҳажга олиб боришни ваъда қилаётган фирибгарларга ишонмасликка чақирамиз”, — дейилади расмий хабарда.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Испания парламенти Исроилга қурол сотишни тақиқлашни маъқуллади

Испания парламенти кўпчилик овоз билан Исроилга қурол-яроғ экспортини тақиқлаш бўйича қарор қабул қилди.

Бу қарор Ғазодаги инсонпарварлик инқирози ва ҳарбий ҳаракатлар фонисида қабул қилинди.

Қонун ижро учун ҳукуматга йўналтирилди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎓 Муддатидан олдин 40 ўқувчиси талабаликка қабул қилинган мактаб!

Бу янгиликни эшитган ҳар қандай киши: “Ростданми?!” — дейиши турган гап.

Андижон шаҳридаги 31-мактабда 40 нафар битирувчи ўқувчи муддатидан олдин маҳаллий ва халқаро олийгоҳларга ўқишга қабул қилинди!

Бу нафақат ўқувчилар, балки уларнинг ота-оналари, устозлари ва бутун мактаб жамоаси учун ғоят катта ютуқ.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Ўзбекистонда кундузги таълимдаги талабалар сони рекорд даражага етди

2024/2025 ўқув йили бошига келиб, мамлакат олий таълим муассасаларида кундузги таълимда таҳсил олаётган талабалар сони 707,3 минг нафарга етди.

Солиштириш учун, 2015/2016 ўқув йили бошида бу кўрсаткич 254 минг нафарни ташкил этган, яъни сўнгги йиллар мобайнида 443,4 минг нафарга ошган.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Яна бир суд ходими пора билан қўлга тушди

Тошкент шаҳар Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди ёрдамчиси С.Кличов 2025 йил 20 май куни кечки соат 21:00 лар атрофида никохдан ажратиш ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1.000 АКШ доллари олган вақтида ушланган.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ходимларидан мадҳияни ёдлаб, видеога ёзиш талаб қилинди

Иқтисодиёт ва молия вазирлигида хизмат қилаётган ходимлардан давлат мадҳиясини ёд олиб, уни видеога ёзиб топшириш талаб қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълумотларга кўра, ушбу топшириқни амалга ошириш учун ходимларга бир ой муддат берилган. Айтилишича, топшириқни бажармаганлар учун бу ҳолат уларнинг хизмат фаолияти самарадорлигига баҳо беришда муҳим кўрсаткичлардан бири сифатида ҳисобга олинади.

Вазирлик расмийлари бу ташаббус давлат рамзларига эҳтиром уйғотиш, ватанпарварликни кучайтириш ва ташкилот ичидаги маънавий муҳитни мустаҳкамлаш мақсадида жорий этилганини таъкидламоқда.

Ҳозирча мазкур қарор ижтимоий тармоқларда турлича муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бугун Тошкентда яна чанг тўзонли кучли шамоллар кузатилди

Бугун Тошкентда яна чанг тўзонли шамоллар кузатилди. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг таъкидлашича, бундай об-ҳаво ҳодисалари жорий йили Тошкент ва бошқа шаҳарларда янада кўп қайд этилиши мумкин. Бу эса фавқулодда қуруқ ва иссиқ баҳор оқибатида юз бермоқда.

Мутахассис бу ҳолатга қарши қуйидаги чораларни таклиф этмоқда:

Хавфли об-ҳаво ҳодисаларини 2 соат олдин манзилли ва аниқ тарзда башорат қилиш тизимини жорий этиш;
Қуриган ва зарарланган дарахтларни аниқлаш ва кесиш бўйича махсус тизим яратиш;
Ўзгидрометдан огоҳлантириш келганидан сўнг, масъул тузилмалар зудлик билан хавфни камайтириш чораларини кўриши шарт.

Бу чоралар чангли шамоллар каби ҳодисаларнинг салбий таъсирини камайтиришга хизмат қилиши мумкин.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғирлик содир этди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️ТАЙИНЛОВ

Музработ туманига янги ҳоким тайинланди


Маматқулов Абдулла Абдимўминович Сурхондарё вилоятининг Музработ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у “Сурхондарё сув таъминоти” АЖ директори вазифасида фаолият юритган.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қашқадарёда "Жиҳодчилар" оқимининг 8 нафар аъзоси 6 йилдан 10 йил-у 6 ойгача озодликдан маҳрум этилди

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ёши 29,3 ёшни ташкил этди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 29,3 ёшни ташкил этди. Бу кўрсаткич мамлакат аҳолиси жуда ёш эканини кўрсатади.
Таъкидланишича, бу рақам дунё бўйича қайд этилган ўртача кўрсаткич — 30,9 ёшдан анча пастдир. Демак, Ўзбекистон дунё миқёсида ёш аҳолига эга давлатлар қаторига киради.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Янгийўлдаги ҳуқуқий мўъжиза: Нолдан 393750 ясалди!

Юртимиздаги суд тизими яна бир бор ўз ижодкорлиги билан биз жамоатчиликни ҳайратга солди. 2025 йил 14 февраль куни ФИБ Янгийўл туманлараро суди судьяси Ў.Абдурахмонов томонидан чиқарилган 2-1108-2503/2958-сонли фуқаролик иши бўйича СУД БУЙРУҒИ тарихга "Ҳуқуқий алхимия" сифатида кириши мумкин.

Фуқаро Ш.Норматов ҳақида чиқарилган ушбу буйруқнинг моҳияти шундай: қарздорлик йўқ, лекин ундан 18 750 сўм почта харажати ва 375 000 сўм давлат божи ундирилиши шарт!

Қандай қилиб? Нега? Қаерда ёзилган? Жавоб йўқ. Сабаби оддий – бу қарор мантиқ ва қонун эмас, фантазияга асосланган.

Яъни, янги формула пайдо бўлди:
0 қарз + 0 жавобгарлик = 393750 сўм тўлов!

Судлов тизимининг бундай "оламшумил" ечимлари энди энциклопедияларга киритилиши мумкин.
– Почта харажати ким учун кетди?
– Давлат божи ниманинг эвазига тўланди?
– Қарз йўқ бўлса, қарздор ким?

Суд – жавоб бермайди. Чунки у ихтиро қилмоқда.

Эҳтимол, бу суд буйруғига Нобел мукофоти эмас, камида “Олтин сўрақ” ёки “Олтин сўқмон” бериш керакдир...

Хулоса: Янги суд тизимида қарзингиз бўлмаса ҳам – тайёр туринг. Нархлар “ҳуқуқий тузилма”га қараб белгиланади. Қонунга эмас.

Зариф Мирзахмедов
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ЭЗГУЛИК жамияти фаоли.


👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Халқаро фан олимпиадаси ғолиблари учун пул мукофоти 5 баробарга оширилди

Президент фармонига асосан, нуфузли халқаро фан олимпиадаларида ғолиб ва совриндор бўлган ёшлар учун бериладиган бир марталик пул мукофоти миқдори 5 баробарга оширилди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлади — бир киши ҳалок бўлди

11 апрель куни Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги металлолом йиғиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида 31 ёшли ишчи ҳалок бўлди. Kun.uz манбасига кўра, йиғилган темир-терсаклар орасидаги снаряд туширилаётган пайтда портлаб кетган.

Марҳум О.Б. оғир тан жароҳати олиб вафот этган. Интернетда тарқалган видеоларда унинг онаси ўғли оила боқувчиси бўлганини, орқасида икки нафар фарзанди етим қолганини айтиб, айбдорларга қатъий жазо қўллашни талаб қилган.

Манбаларга кўра, портлаган снаряд ва яна 30 га яқини Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидан ҳарбий хизматчилардан сотиб олинган. Воқеа жойига сапёрлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари етиб келган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳарбий прокуратура тергов олиб бормоқда. Снарядларни сотган ва сотиб олган шахслар устидан иш очилиб, айрим шахслар қамоққа олинган.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️​​Расмий баёнот

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ҳарбийларимиз металлоломга снаряд сотишибди, кейин у портлабди” деган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга зиддир.

Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ушбу снаряд ҳарбий қисмлар тасарруфида бўлмаган ҳудудда, маҳаллий чўпонлар томонидан ноқонуний равишда топилган ва металлоломга топширилган.

Фуқаролар бундай ҳолатларда хавфсизлик қоидаларига амал қилиб, дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишлари лозим.

Ҳарбий хизматчиларнинг мазкур воқеага ҳеч қандай алоқаси йўқ, уларга нисбатан жиноий жавобгарлик йўқ. Снаряд эса Ўзбекистон Қуролли Кучларида мавжуд бўлмаган, 1970 йилларда ишлатилган турга мансуб экани маълум қилинди.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мудофаа вазирлиги.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Азиз битирувчилар!

Бугун сизлар ҳаётингиздаги энг муҳим босқичлардан бирини якунлаб, катта ҳаёт сари дадил қадам ташламоқдасиз. Мактаб – илм, дўстлик ва меҳр даргоҳи – энди ёрқин хотираларга айланиш арафасида. Ҳар бирингизга янги йўлда омад, сабр-тоқат ва тинимсиз изланиш тилаймиз!

Юрагингизда доимо Ватанга, ота-онангиз ва устозларингизга садоқат бўлсин. Орзуларингизга етиш учун интилинг, ҳаракат қилинг ва ҳеч қачон тўхтаманг. Келажагингиз порлоқ, йўлингиз ёруғ бўлсин!

Битирув байрамингиз муборак бўлсин!

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Ташановнинг пости камситиш деб топилди

Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов Facebookʼдаги «Сизга ачинаман, жаноблар!» сарлавҳали пости учун судга тортилди. Миробод туманлараро суди уни Тошкент давлат юридик университети икки ўқитувчисига 50 млн сўм маънавий зарар тўлашга ва оммавий раддия беришга мажбур қилди. Суд иши ёпиқ ҳолда кўриб чиқилди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Кенг қамровли тарғибот ишларига қарамасдан, бугун — “Сўнгги қўнғироқ” куни соат 14:00 гача республика бўйлаб вояга етмаганлар томонидан автомобиль бошқариш билан боғлиқ 256 та ҳолат аниқланди.

Улар орасида ҳатто 5-синф ўқувчиси ҳам мавжуд

👉 @r_kusherbayev
2025/10/25 18:51:36
Back to Top
HTML Embed Code: