Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Терговчи 20 минг доллар пора учун 12 йилга қамалди
Олмазор тумани прокуратураси терговчиси пора олгани учун судланди. У ўзини айбсиз деб ҳисоблаб, ҳодисани ДХХ томонидан уюштирилган деб таъкидлади.
Бироқ суд ишдаги аудио ва видеоёзувлар асосида терговчининг айби исботланганини таъкидлаб, 12 йил озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилди.
👉 @r_kusherbayev

❗️АҚШ талабалар визаси қоидаларини янада қаттиқлаштирмоқда
🇺🇸 Оқ уй талабалар визаси учун янги суҳбатларни вақтинча тўхтатди. Энди виза ариза берувчилар ижтимоий тармоқларда текширилиши мумкин.
Яқин кунларда расмий кўрсатмалар кутилмоқда. Аввалдан белгиланган суҳбатлар ўз вақтида бўлиб ўтади.
Агар бу чекловлар амалга ошса, визаларни кўриб чиқиш жараёни анча секинлашиши мумкин.
Манба: Politico
👉 @r_kusherbayev
🇺🇸 Оқ уй талабалар визаси учун янги суҳбатларни вақтинча тўхтатди. Энди виза ариза берувчилар ижтимоий тармоқларда текширилиши мумкин.
Яқин кунларда расмий кўрсатмалар кутилмоқда. Аввалдан белгиланган суҳбатлар ўз вақтида бўлиб ўтади.
Агар бу чекловлар амалга ошса, визаларни кўриб чиқиш жараёни анча секинлашиши мумкин.
Манба: Politico
👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Маъмурий ишлар бўйича "шахсий айблов" жорий этиляпти!
Сенатнинг 7-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.
Бугунги кунда айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар ижтимоий аҳамиятини йўқотган ва уларнинг сони кескин камайган. Шу билан бир вақтда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир нечта моддасида айни бир маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик белгиланган. Шу боис ушбу Қонун уларни мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилганлиги қайд этилди.
Энди айрим маъмурий ишлар — масалан, тортишиб қолиш, чақимчилик, ёки бошқа катта хавф солмайдиган ҳолатлар — фақат жабрланувчи норози бўлсагина судга чиқади.
Давлат ҳар бир ишга аралашмайди. Судгача ҳал қилишга йўл очилади. Бу — инсон ҳуқуқларига ҳурмат, судларни ортиқча юкдан қутқариш ва майда келишмовчиликларни катта иш қилиб кўрсатмаслик демакдир.
Қонун билан - ижтимоий аҳамияти қолмаган, амалда учрамайдиган баъзи ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик бекор қилинади. Тамаки чекиш бўйича тартибга солинмаган жавобгарликлар умумлаштирилиб, алоҳида модда қилиб киритиляпти.
Қисқа қилиб айтганда кам аҳамиятли ишларга жиддий чора кўрилмайди. Ҳар иш учун судга югурмайсиз.Келишмовчиликларни суд эмас, ўзингиз ҳал қилиш имкони пайдо бўляпти.

❗️Доллар икки кунда қарийб 110 сўмга арзонлашди
29 май куни долларнинг расмий курси 12 831,13 сўмни ташкил қилди — бу сўнгги икки кунда 110 сўмлик пасайиш демакдир.
Бундай қиймат сўнгги марта 2024 йил 5 декабрда кузатилган эди.
👉 @r_kusherbayev
29 май куни долларнинг расмий курси 12 831,13 сўмни ташкил қилди — бу сўнгги икки кунда 110 сўмлик пасайиш демакдир.
Бундай қиймат сўнгги марта 2024 йил 5 декабрда кузатилган эди.
👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️ИИО ва Миллий гвардия талабини бажармаганлик учун жарима оширилади
Сенат ИИО ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик ҳолатлари ортиши муносабати билан жарималарни оширишни назарда тутувчи қонунни маъқуллади.
🔸 Энди бундай ҳуқуқбузарлик учун жарима БҲМ 5–12 баравари этиб белгиланади (амалда 1 баравар).
🔸 Агар қонунбузарлик такрорланса — БҲМ 12–30 баравари ёки 15 суткагача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
2023 йилда бундай ҳолатлар сони 88,988 тани ташкил этган.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланиб, имзолаш учун президентга юборилди.

❗️Италия бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф буюрди
Италия Республикаси бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олди.
👉 @r_kusherbayev
Италия Республикаси бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олди.
👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Айни дақиқаларда — кучли магнит бўрони!
Айни пайтда Ер 6 баллик "қизил" хавф даражасидаги магнит бўрони таъсирида.
Бундай бўронлар бош оғриғи, тез чарчаш, уйқусизлик ва қон босими ошишига олиб келиши мумкин. Соғлиғингизга эътиборли бўлинг!
👉 @r_kusherbayev
Айни пайтда Ер 6 баллик "қизил" хавф даражасидаги магнит бўрони таъсирида.
Бундай бўронлар бош оғриғи, тез чарчаш, уйқусизлик ва қон босими ошишига олиб келиши мумкин. Соғлиғингизга эътиборли бўлинг!
👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️2025 йил 1 июлдан пенсия ва компенсациялар алоҳида аризасиз тайинланади
Эндиликда фуқароларга пенсия ва компенсациялар автоматик тарзда, алоҳида ариза талаб этмасдан тайинланади:
🔹 I–II гуруҳ ногиронлиги белгиланганда — пенсия автоматик равишда тайинланади (рад этиш ҳуқуқи сақланади);
🔹 Кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлар ва радиация объектларида хизмат қилганларга — компенсациялар электрон маълумотлар асосида тайинланади;
🔹 Ногиронлик пенсияси тайинланган ва камида 1 йил иш стажига эга фуқароларнинг пенсияси ҳар 2 йилда қайта ҳисобланади.
🗓 2025 йил 1 октябрдан пенсия тўловлари Face-ID ва электрон имзо орқали амалга оширилади.

❗️Ўзбекистон давлат қарзи уч ойда 2,2 млрд долларга кўпайди
2025 йил январь–март ойларида Ўзбекистон давлат қарзи 2,2 млрд долларга кўпайиб, 42,4 млрд доллардан ошди. Шундан ташқи қарз 35,5 млрд долларни (умумий сумманинг 84 фоизи), ички қарз 6,9 млрд долларни ташкил этди.
Охирги олти йилнинг биринчи чоракларида давлат қарзи миқдорлари қуйидагича бўлган:
2019 йил — 17,8 млрд доллар;
2020 йил — 18,3 млрд доллар;
2021 йил — 23,2 млрд доллар;
2022 йил — 26,1 млрд доллар;
2023 йил — 29,7 млрд доллар;
2024 йил — 35,3 млрд доллар.

Ҳоким истамаса раисликка сайлана олмайсиз
Қизиқ: аҳоли минг истагани билан фуқаролар йиғини раислигига номзод этиб ҳоким истаган шахс қўйилади.
Чунки қонунга кўра, фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар кўрсатиш тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.
Ишчи гуруҳ раис лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни тайёрлайди ва туман ёки шаҳар ҳокими билан келишиш учун тегишли комиссияга сайловдан камида ўн кун олдин тақдим этади.
Ҳоким раис лавозимига номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқади ва ушбу номзодлар бўйича асослантирилган хулосаларини тегишли комиссияларга юборади.
Ишчи гуруҳ ҳокимнинг хулосасини олганидан кейин раис лавозимига келишилган номзодлар ҳақидаги ахборотни сайловдан камида беш кун олдин фуқаролар йиғини биносига ва гузарларга осиб қўяди.
Қонундаги ушбу норма демократик принципларга қанчалик мослиги катта савол остида. Буни қанақа номли сайлов деб аташни ҳам билмайсан.
Шу боис, фуқаролар йиғини раислари кўп ҳолларда аҳоли манфаатлари учун эмас, ҳокимларнинг хоҳишига қарашни устувор вазифа сифатида билади.
☝️ Инсон манфаатлари устувор жамият қуриш йўлида кетаётган давлатнинг қонун чиқарувчи органи ва масъул шахслари бу нозик масалага эътиборни кучайтиришлари керак. Бу кўз юмиб кетадиган иш эмас.

Ишончли шериклик асосида янги лойиҳаларга йўл очилди
Саида Мирзиёеванинг Москвага ташрифи доирасида Россия Президенти Администрацияси раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказилди.
Суҳбатлар чоғида ахборот сиёсати, маданий-гуманитар алоқалар, ёшлар ва кадрлар сиёсати каби йўналишлар бўйича фикр алмашилди. Таълим, маданият ва тарихий меросни сақлаш соҳаларидаги қўшма лойиҳалар юзасидан ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрлик билдирилди.
Медиамаконда масъулиятли ёндашув, рақамли хавфсизликни таъминлаш, фейк хабарларга қарши курашиш ҳамда тажриба алмашиш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.
Шунингдек, Россия олийгоҳлари филиалларининг Ўзбекистонда самарали фаолият юритиб келаётгани ва россиялик таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони ортиб бораётгани ижобий тенденция сифатида қайд этилди.
Бу учрашувлар икки давлат ўртасидаги муносабатлар амалиётда қандай самара бераётганини яққол кўрсатиб берди. Мутахассислар буни Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги фаол ва барқарор иттифоқчилик сари яна бир муҳим сигнал сифатида баҳоламоқда.

Ўзбекистон халқаро рейтингларда юқорилашда давом этмоқдa
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида халқаро рейтинглардаги ўрнимиз муҳокама қилинди.
Гап шундаки, Ўзбекистон учун муҳим бўлган 20 та рейтинг ва индекснинг 10 тасида натижалар яхшиланган. 2 тасида ҳолат ўзгармаган, қолганида эса натижалар ҳали чиқмаган.
Масалан, “Электрон ҳукумат” рейтингида 6 поғона юқорилаб, 63 ўринга чиққанмиз. “Аёллар, бизнес ва қонун” индексда эса 48 поғонага сакраганмиз — бу аёллар ҳуқуқи ва тенглик борасида анча иш қилинганини билдиради.
“Иқтисодий эркинлик” бўйича ҳам 6 поғонага ўсганмиз. Бироқ ҳали давлат бюджети ва қарз масаласида муаммолар бор. Айрим рейтингларда эса пасайиш кузатилган — айниқса коррупция, қонунларга риоя қилмаслик ва матбуот эркинлигига оид масалалар бу ерда ўз сўзини айтмоқда.
Сенат Раиси Танзила Нарбаева рейтингларга юклама сифатида эмас, балки давлат бошқарувини такомиллаштириш ва халқ фаровонлигини ошириш воситаси сифатида қараш зарур эканини таъкидлади.
Сенат бу борада жиддий чоралар кўришни таклиф қилди — аниқ тавсиялар ишлаб чиқилади, жамоатчилик ва парламент назорати кучайтирилади.

❗️Доллар курси сўнгги ойлардагидан паст даражага тушди
Ўтган йилнинг октябридан буён доллар ўзининг энг минимал қийматига етди.
🔻 Эртадан 1 доллар — 12 768,26 сўм
Охирги 3 кунда доллар 170 сўмдан ортиққа арзонлашди.
👉 @r_kusherbayev
Ўтган йилнинг октябридан буён доллар ўзининг энг минимал қийматига етди.
🔻 Эртадан 1 доллар — 12 768,26 сўм
Охирги 3 кунда доллар 170 сўмдан ортиққа арзонлашди.
👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
📢 “E-avto ruxsatnoma” ва “E-permit” тизимлари вақтинча ишламайди
Транспорт вазирлиги маълум қилишича, транспорт соҳасидаги ахборот тизимларида профилактика ишлари олиб борилаётгани сабабли қуйидаги хизматлар вақтинча тўхтатилди:
🔹 “E-avto ruxsatnoma” автоматлаштирилган тизими;
🔹 “E-permit” — кўп томонлама юк ташиш учун рухсатномаларни бериш ва текшириш;
🔹 Бошқа давлатлар билан электрон бланклар квоталарини алмашиш.
❗️Шунингдек, божхона текшируви учун олинадиган “E-permit”лар ҳолати бўйича маълумот олиш ҳам вақтинча чекланади.
Тизимлар профилактика ишлари якунланганидан сўнг яна фаолиятни давом эттиради.

❗️Тайинловлар
"Ўзбекистон Миллий Иқтисодий Ҳамкорлик" уюшмаси раҳбариятида қуйидаги тайинловлар амалга оширилди:
🔹 Фазлиев Фаррух Фахриддинович — уюшма раиси лавозимига тайинланди.
🔹 Тожимирзаева Гулбаҳор Баходировна — уюшма раиси ўринбосари бўлди.
🔹 Дадажонов Мирзамурод Зохиджонович — уюшма раиси ўринбосари этиб тайинланди.

❗️Покистон биткоин захирасини яратади
Покистон ҳукумати миллий стратегик биткоин захирасини яратишга қарор қилди.
Захира спекуляция ёки сотиш учун эмас — сақлаш учун мўлжалланган.
Криптовалюта майнинги ва AI маълумот марказлари учун 2000 мегаватт электр энергияси ажратилади.
Покистон Криптовалюталар Кенгаши раҳбари Билол Сақибнинг таъкидлашича, бу иқтисодий барқарорликни таъминлашда янги қадамдир.