Forwarded from Rasul Kusherbayev
МИБнинг уникал қўш ёндошувлари ҳақида

Мажбурий ижро бюросининг маълум қилишича, бюро томонидан Жиззах вилоятида 13 та қарзи бор "Nexia 2" автомобилига қидирув эълон қилиниб топилган ва хатлаб қўйилган.

Қизиғи худди шу мажбурий ижро бюроси фуқародан қарзи бор Зомин тумани ҳокимиятидан қарийб икки йилдан буён пулини ундириб бермаяпти, ҳокимиятни автомбилларини хатлаб қўймаяпти.

Худди шу мажбурий ижро бюроси қарийб уч йилдан буён Қашқадарёда тадбиркордан қарзи бор ҳокимиятнинг автомобилларини хатлаб қўймаяпти. Аксинча ҳокимиятга илтимос қарзни беринг, деб илтимос қилаяпти.

☝️Фуқарога келганда қатъиятли, тезкор, ҳокимиятга келганда эса "ожиза" бўлиб қоладиган мажбурий ижро бюромиз яшасин!

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади. Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади.

Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилади.

Бу ҳақида Президент иштирокидаги мажлисда айтиб ўтилган.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
16 июнь Қурбон ҳайити куни

2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Президент қарорига кўра, олти кунликлар кетма-кет 3 кун, беш кунликлар 4 кун дам олишади.

Шунда 17 июнь, душанба — барча учун дам олиш куни, 18 июнь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
⚡️1-sinfga qabul 20-iyundan boshlanadi

Ota-onalar shu sanadan boshlab my.maktab.uz elektron platformasi orqali ro‘yxatdan o‘tib, ariza topshirishlari mumkin.

Eslatma: «Ta’lim to‘g‘risida»gi Qonunga muvofiq, bolalar 7 yoshga to‘ladigan yilda maktabga qabul qilinadi. Yaʼni bu yil 1-sinfga 2017-yilning 31-dekabriga qadar tug‘ilgan bolalar qabul qilinadi.

——————————

⚡️Приём в 1 класс начинается 20 июня

С этой даты родители могут зарегистрироваться и подать заявку через электронную платформу my.maktab.uz

Примечание: Согласно Закону об образовании, дети принимаются в школу в том году, когда им исполняется 7 лет . То есть детей, родившихся до 31 декабря 2017 года, в этом году примут в первый класс.
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Таклифлар амалда: ниҳоят бизда ҳам тергов судьяси лавозими жорий этилмоқда

Президент Фармонига (ПФ-89-сон, 10.06.2024 й.) асосан 2025 йил 1 январдан:

жиноят ишлари бўйича (ЖИБ) судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи ЖИБ туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар – тергов судьялари томонидан кўриб чиқилиши тартиби жорий этилади;

ЖИБ туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими киритилади;

тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилади.

☝️Фармонга мувофиқ, тергов судьясига қуйидаги жиноят материалларини, шу жумладан санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколати берилади:

Санкциялар:

қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш билан боғлиқ илтимоснома;

қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш масалалари билан боғлиқ илтимоснома;

паспортнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимоснома;

мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги илтимоснома;

почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимоснома;

тинтув ўтказиш ҳақидаги илтимоснома;

телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақидаги илтимоснома;

мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимоснома;

Мажбурлов чоралари:

айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимоснома;

шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги илтимоснома;

айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномаси;

ушлаб туриш муддатини 48 соатга қадар узайтириш тўғрисидаги илтимоснома;

Прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимоснома.

Фармонга кўра тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга ошириб, одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди.

Тергов судьясининг ташкилий фаолиятига раҳбарлик тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ҳарбий суд раислари томонидан амалга оширилади.

☝️ Ўзбекистон одил судлов тизимида тергов судъяси институтини жорий этиш зарурлиги ҳақида муқаддам таклифларимизни билдириб келганмиз.

Тергов судьяси институти бугунги кунда Бельгия, Греция, Ироқ, Испания, Нидерландия, Хорватия ва айниқса Францияда муваффаққиятли ишламоқда. Собиқ Иттифоқ давлатларидан Литва, Молдава, Эстонияда, Латвия, Украинада, Қозоғистон ва Грузияда ҳам бу институт жорий этилган.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
#кунҳикмати

«Олам ёмонлик қиладиганлар томонидан эмас, балки ҳеч бир иш қилмасдан уларни томоша қиладиганлар сабабли ҳалокатга юз тутади».

Алберт Эйнштейн


👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
"Навоийазот" манипуляцияга йўл қўйган

Рақобат қўмитасининг билдиришича, «Навоийазот» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар биржа савдолари орқали реализация қилинишида нарх манипуляцияга йўл қўйилган.

Жумладан, жамият томонидан 2021-2023 йилларда минерал ўғит (карбамид, сульфат аммония, суперфосфат), поливинилхлорид (ПВХ) ва формалин) «Рақобат тўғрисида»ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори талабларига зид ҳолда жадвалларда назарда тутилган муддат ва ҳажмларда жами 57 209 тонна маҳсулотни биржа савдоларига қўйилмаган.

Бу ўз ўрнида таклифнинг сунъий камайтирилиши сабабли нархларни ўртача 10 фоиздан 50 фоизгача ошишига олиб келган.

Натижада жамият томонидан жами 20,5 млрд сўм асоссиз даромад олинган.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Яна прокуратура, ички ишлар ходимлари ва адвокат пора билан қўлга тушди

Афтидан коррупцияга қарши курашувчиларнинг ўзлари коррупционерлар бўлиб чиқишига кўникиш керакка ўхшайди.

Ўзлари коррупцияга ботган бу соҳалардан коррупцияга қарши курашиш вазифасини олиш вақти келгандир балки?

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
2024 йил 16 июнь — Қурбон Ҳайити байрами куни Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдин, яъни, тонги соат 03:00 дан иш фаолиятини бошлайди.

Бундан ташқари, Қурбон Ҳайити байрами кунида барча йўловчилар учун Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.



16 июня 2024 года — в день празднования праздника “Курбон Хайит” Ташкентский метрополитен начнет свою работу на два часа раньше обычного графика, то есть с 03:00 утра.

Кроме того, для всех пассажиров в день “Курбон Хайит” метрополитен предоставляет бесплатное обслуживание с 03:00 до 10:00.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Июнь ойи бошидан бери тадбиркорларга дахлдор бўлган иккита қонун кучга кирди. Биринчиси "Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони" бўлса, иккинчиси "Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори" бўлди.

Бу икки қонунни ҳам моҳиятан контрабандага қарши курашдаги навбатдаги қадам деб баҳолаш мумкин. Уларнинг ичидаги энг катта янгилик, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилгани бўлди.

Инспекцияга бозорни тартибга солиш учун етарли даражада ваколатлар берилди. Хусусан, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш соҳасида назоратни таъминлаш, лицензия бериш ва ушбу жараёнларни мониторинг қилиш, ноқонуний айланмани олдини олиш ва бу борада тегишли органлар билан ҳамкорлик қилиш ва янги акциз маркаларини ишлаб чиқишда қатнашиш ва уларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилишига йўл қўймаслик белгиланди.

Инспекция яширин ишлаб чиқариш ва қалбаки акциз маркали маҳсулотларни аниқланганда: ишлаб чиқариш ускуналари давлат фойдасига ўтказиши ва лицензия бекор қилиш ваколатига эга.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари онлайн назорат-касса машинаси, виртуал касса ва 2D-сканерлардан мажбурий фойдаланиши кераклиги ва мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни савдо қилувчи корхоналар "Asl belgisi" миллий ахборот тизимига уланиши шарт қилиб белгиланди.

Ушбу қонунлар сўнгги йилдан каррасига ортиб бораётган контрабанда, хусусан тамаки маҳсулотлари контрабандасига қарши курашга салмоқли ҳисса қўшади деб ишониб қоламиз. Ҳар ҳолда, ҳукумат ушбу қора бозорга қарши кенг кўламда курашмаса бўлмайдиган давр келди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Тошкентда юк машинаси 3 ёшли болани босиб кетган

Тошкентнинг Бешқайрағоч маҳалласи, Кўкча Дарвоза кўчасида 2021 йилда туғилган бола хусусий боғчадан чиқаётган вақтда юк машинаси уни босиб кетган. Натижада гўдак олган тан жароҳатлари натижасида ҳалок бўлган.

☝️Тинчлик шароитида болаларни автомобиллардан ҳимоя қила олмай, қурбон қилаётганимиз ҳақиқий фожиамиз.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Боғот туманида МИБ болани онаси бағрига қайтариб, отани боладан айирибди.

☝️Қизиқ агар қонун олдида аёл ва эркак тенг, болага нисбатан ҳуқуқлари ҳам бирдек бўлса, унда нега бола доим она тарбиясига берилади? Бу бола тарбиясида эркакларга нисбатан дискриминация эмасми?

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Депутатлар Ўзбекистон ҳақида номақбул баёнот берадиган чет элликларнинг Ўзбекистонга киришини тақиқловчи қонун ишлаб чиқишди.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган, давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи ҳамда Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда бўлиши номақбул деб топилади.

Бундай шахсларга беш йил давомида Ўзбекистонга кириш, банкларда ҳисобварақ очиш, кўчмас мулк сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиш, молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиш тақиқланади. Ўзбекистонда қонуний асосларда яшаш ва бўлиш ҳуқуқи бекор қилиниб, шахс депортация қилинади.

☝️Муқаддам бир қатор Россия сиёсатчилари Ўзбекистонни камситувчи, ҳақоратли баёнотлар билан чиқишганди. Янги қонун келгусида бу каби шовинистларга муносиб жавоб бўлади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳукумат соати”да Олий таълим вазири Конгратбай Шарипов 2024/2025 ўқув йили кириш имтиҳонларидаги “аввал тест, сўнг танлов” тартиби ҳақида маълумот берди.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Мажлисда қатнашмаган депутатлар ишдан кетади

Олий Мажлис депутатлари янги чақириққа сайланадиган депутатлар фаолиятини қатъий назоратга олувчи қонун ташаббуси билан чиқишган.

Унга кўра, депутат ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият (илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари) билан шуғулланган тақдирда унинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилади.

Бундан ташқари депутатнинг тегишли палата, сиёсий партия фракцияси, ўзи таркибига сайланган қўмита, комиссия фаолиятида бир календарь йил давомида ўттиз ёки ундан ортиқ иш куни узрли сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда ҳам ваколатлари муддатидан илгари тугатилиши мумкин.

Депутат тегишли палата, сиёсий партия фракцияси, шунингдек ўзи таркибига сайланган қўмита, комиссия мажлисларида узрли сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда, ҳар бир иштирок этилмаган ҳолат бўйича бир кунлик иш ҳақи унинг розилигисиз ушлаб қолинади.

☝️Айни вақтдаги дунёқараш ва билим даража инобатга олинса, катта эҳтимол билан келгусида палата раҳбарияти бу ўзгаришлардан ўзлари ва ҳукуматга ёқмаган депутатларни ишдан кетказиш инструменти сифатида фойдаланади.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Соғлом ақлга қайтиш ёҳуд видеоларга "лайк" босиш айб эмас, деб топилди

Ўзбекистон одил судлов тизимидаги шармандали ҳолатлардан бири диний материалларга лайк босганлик учун ҳам фуқароларнинг судланаётгани билан боғлиқ эди. Масалан, ўтган йили Навоийлик кекса аёлга беш йил олдин, яъни 2018 йили "Одноклассники" тармоғида таъқиқланган диний маърузага "лайк" босгани учун 3 йилга озодликни чеклаш жазоси берилганди.

Бироқ "лайк" босиш аслида тарқатишга бўлган уриниш эмас, балки хайрихохлик, ўзига ёққанлигини билдирувчи алгоритм эканлигини бугун мактаб ўқувчиси ҳам яхши билади.

Куни кеча эса Нарпай туманида ИИБ 20 ёшли йигитга нисбатан "диний мазмундаги материалга лайк босиш"да ифодаланган ҳаракати учун маъмурий баённома расмийлаштириб, судга юборганида судда қатнашган мутахассис ва ниҳоят "You tube’да лайк босиш қўллаб-қувватлаш экани, тарқатишга кирмаслиги" ҳақида хулоса берибди.

Суд ҳам йигитга нисбатан тўпланган иш материалларини таҳлил этиб, унинг содир этган ҳаракати ИИБ томонидан МЖтКнинг 184-2-моддаси билан нотўғри малакаланган деб ҳисоблаб, ишни тугатиш ҳақида қарор қилган.

Ишқилиб судга "ДУХ" қайтаётгани рост бўлсин!

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Қуриган Орол ўрнида яшил ўрмонзорлар пайдо бўлмоқда

Экология вазирлиги ташаббуси билан Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти профессори Зиновий Новитский бошчилигида Орол денгизининг қуриган 600 минг гектарлик майдонида ўрмонзорлар барпо этиш учун "Arundo donax" ўсимлигини экиб, синовдан ўтказмоқда.

Ҳозирда ўсимликлар бир ойлик бўлиб, қурғоқчиликка чидамлилиги боис оғир чўл шароитида ҳам 4 метргача ўса олади.

– Бир-икки йил ичида Оролнинг барча ҳудудларида "Arundo donax" ўсимликлари экилади, чунки илдиз сўрғичлари тез униб чиқади. Бу ўсимлик тузли шамолларнинг олдини олади, унинг поясидан қурилиш, тўқимачиликда фойдаланилади, шунингдек, уни ем-хашак сифатида ҳам ишлатиш мумкин”, — дейди З.Новитский.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Тендерлардаги ошкора "ўйинлар": нишонда Денов

Денов туман халқ таълими бўлими 22, 24 май ва 7 июнь кунлари 76-мактаб билан боғлиқ қизиқ тендерлар ўтказган.

22 май кунги қурилиш материаллари сотиб олиш бўйича тендерда «SIFAT-KAFOLAT-INVEST» хусусий корхонаси ва «NURAFSHON BINOKOR TERMIZ» МЧЖ қатнашган. 990 миллион сўмлик тендерда 946 миллион сўм таклиф билан «SIFAT-KAFOLAT-INVEST» ғалаба қозонади.

Лекин 24 май куни бошқарма яна худди шу мактаб учун худди шу харид якунини эълон қилди. Унда ҳам «SIFAT-KAFOLAT-INVEST» ғалаба қозонган. Фарқ шуки, бу сафар унинг ягона рақиби - «BARAKOT MEGA BIZNESS».

Бундан ташқари 969 миллион
сўм бошланғич нарх билан бошланган тендерни «SIFAT-KAFOLAT-INVEST» 967 миллион сўм таклиф билан ютган.

Қизиғи, 22 майдаги тендер бекор қилинмаган. Аксинча, Ғазнадилар 24 майдагисини бекор қилишган. Сабаби ёзилмаган.

Бироқ Денов тумани халқ таълими бўлими чекинишни истамай, 31 май куни яна тендер бошлайди ва 7 июнь куни натижаларини эълон қилди. Худди шу тендер, худди шу иштирокчилар, худди шу бошланғич нарх. Аввалги ғолиб «SIFAT-KAFOLAT-INVEST» аввал берган нарх таклифини бир сўмга ҳам ўзгартирмаган. Мағлуб «BARAKOT MEGA BIZNESS» эса ютишни истамагандек аксинча таклиф қилган суммасини кўпроқ қилиб кўрсатган.

Бу ерда ё Денов тумани ХТБ мутахассислари билан Ғазнадаги мутахассислар бир бирини тушунтшмаяпди ёки Денов ХТБ тендерни «SIFAT-KAFOLAT-INVEST» ютишини жуда хоҳлаяпди.

Манба
2024/06/14 00:58:03
Back to Top
HTML Embed Code: