Telegram Web Link
Forwarded from Nursaidov.uz
🏢 Universitetda o'tiladigan fanlardan mobil ilovalar ishlab chiqishda davom etmoqdamiz.

@Nursaidovuz
👍3
Forwarded from Nursaidov.uz
📲 Yana bir mobil ilova oliy o'quv yurtlarida ta'lim olishni qulaylashtirish maqsadida ishlab chiqilib, foydalanishga topshirildi.

Sodda dizayn, tezkorlik hamda qulay interfeys!

@Nursaidovuz
👍4
Академик лицей ўқувчилари учун Мастер-класс ташкил этилди

ТДИУ “Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан ТДИУ Академик лицейи ўқувчилари орасидан танлаб олинган иқтидорли ёшларни янада ўқишга бўлган қизиқишларини ривожлантириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари ва келажакда ватанига ҳамда ўзига фойдали бўлган касбни етук мутахассиси бўлишига кўмаклашиш мақсадида “Дастурлаш тиллари” бўйича “Мастер класс” ташкил этилди.

Аввалига, ўқувчиларга кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан дастурлашга оид кўникмалар берилди. Учрашувдан сўнг факультет қошида ташкил этилган Мехатроника маркази фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Лицей ўқувчилари учун мазкур марказга келиб робототехника ва мехатрониканинг бошқа йўналишлари бўйича курсларда иштирок этишлари мумкинлиги ҳақида тушунтирилди.

@dg_economy – рақамлаштиришда давом этамиз
Фан доирасида бажарилган Стартап лойиҳалар тақдимоти ўтказилди

Рақамли иқтисодиёт факультетининг Рақамли иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши 3 курс РИ-80 гуруҳ талабалари томонидан 2022-2023 ўқув йилининг 2 семестрида ўқитилаётган “Лойиҳа яратиш ва рақамли стартап” фани бўйича тайёрланган Стартап лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда фан ўқитувчиси Ў.Зоиров томонидан барча талабларга жавоб берувчи энг яхши 8 та лойиҳа тақдим этилди.

Тақдимот давомида ҳар бир лойиҳа батафсил ўрганилди ва керакли тузатишлар бериш бўйича талабаларга кўрсатмалар берилди.

Талабалар томонидан тақдим этилган барча лойиҳалар бугунги кунда ўз ечимини кутаётган муаммоларга бағишланган бўлиб, ушбу лойиҳаларнинг молиялаштирилиши самарали натижаларга олиб келади.

@dg_economy – рақамлаштиришда давом этамиз
👍2
Университет профессор-ўқитувчилари Болгариянинг Ангел Канчев номидаги Русе университетида

“Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари” кафедраси мудири Мунис Абдуллаев ҳамда ушбу кафедра доценти Азиз Бобожоновлар 2023 йил 27-28 апрель кунлари Болгариянинг Ангел Канчев номидаги Русе университетида «Цифровая трансформация образования – проблемы и решения» мавзусидаги илмий-амалий конференцияда маъруза қилиш учун хизмат сафарида бўлиб турибдилар.

Ушбу конференциянинг очилиш маросимида Русе университетининг ректори, академик Христо Иванов Белоевга Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Фахрий профессори” дипломи топширилади.

Конференциянинг очилиш маросимини 2023 йил 27 апрель куни Тошкент вақти билан соат 16:30 да қуйидаги линк орқали онлайн кўришингиз мумкин:

https://www.conf-dte.bg/online.html
🔥2
2025/10/24 15:15:09
Back to Top
HTML Embed Code: