Telegram Web Link
Forwarded from Doniyor Qori
#Гӯзал_намуна

“(Эй мўминлар), сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир”.
(“Аҳзоб” сураси, 21-оят)
Forwarded from Doniyor Qori
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Audio
#ЯНГИ_РУКН

📌 БИР ҲАДИС ШАРҲИ (8)

⌚️ 08:53

🔊 Дониёр қори

📚 "Яхшилик ва ёмонликнинг
заррачасини ҳам арзимас санаманг"
.

👉🏻 http://myurls.co/doniyorqori
#СӮРАГАН_ЭДИНГИЗ

Ҳаж сафарига тараддуд кӯраётган азизларимиз учун фойдали кӯрсатмалар👇
#Уламолар_айтадилар

Изоҳ: Уламо – олим сӯзининг кӯплиги, диний илмга эга, билимдон.
Audio
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

📌 ҲАЖ ВА УМРА САФАРИДАН ОЛДИН ҚИЛИНАДИГАН ИШЛАР

🔉 Дониёр Файз


Холис Аллоҳ йўлида бошқа яқинларингизга ҳам улашинг.
Чунки кўпчилигимиз бу ишларга эътибор бермаймиз.


👉 http://myurls.co/doniyorqori
📌 Ҳаж ва умра сафарига тараддуд қилаётган азизларимиз учун эслатма.
#БИЛМАГАНГА_БИЛДИРИШ

Каналимиз обуначилари томонидан йўлланган саволлардан бири...

Савол: Ҳаж ёки умра зиёратига чиққан пайтда эҳромга кирилгандан сўнг, йўлда автобусда бироз ухлаб қолса ёки меҳмонхонада ёки Арафот ва Минода баъзи ҳожилар таҳорат ёки ғусл қилишдан олдин эҳромларини ечиб сўнг яна уни кийишалари жоизми?

Жавоб: Уламолар бу савол юзасидан шундай жавоб беришади:

Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг расули Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломларимиз бӯлсин.

Ҳа, киши бундай ҳолатларда эҳромни ечиши кейин яна қайта кийишида ҳеч қандай танглик йўқ. Бу жоиздир.
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori
#БИЛМАГАНГА_БИЛДИРИШ

Каналимиз обуначилари томонидан йўлланган саволлардан бири...

Cавол: Эҳромдаги кишига қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақиш ва соябон (зонт) тутиш тақиқланганми?

Жавоб: Уламолар бу савол юзасидан шундай жавоб беришади:

Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг расули Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломларимиз бӯлсин.

Қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақиш, соябон (зонт) тутиш, қўл соати, ҳамён учун мўлжалланган камар кабилар эҳромдаги киши учун тақиқланган нарсалар сирасига кирмайди.
Булардан фойдаланиш мумкин.
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori
Audio
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

Ҳаж ва умра сафарига тараддуд қилаётган азизларимиз учун эслатма

📌 САФО ВА МАРВА ТЕПАСИДА ТУРИЛГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

👉🏼 http://myurls.co/doniyorqori
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

Ҳаж ва умра сафарига тараддуд қилаётган азизларимиз учун эслатма

📌 САФО ВА МАРВА ТЕПАСИДА ТУРИЛГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Аввал Сафо (тоғига) яқинлашганда қуйидаги оят охиригача ўқилади:

إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ فَمَنْ حَجَّ الْبَيْتَ أَوِ اعْتَمَرَ فَلا جُنَاحَ عَلَيْهِ أَنْ يَطَّوَّفَ بِهِمَا وَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْراً فَإِنَّ اللَّهَ شَاكِرٌ عَلِيمٌ" 

"Иннас-Софаа вал-Марвата мин шаъааириллаҳ. Фаман ҳажжал-байта ави-ътамаро фалаа жунааҳа ъалайҳи ай-йаттоввафа биҳимаа. Ва ман татовваъа хойрон фаинналлоҳа Шаакирун Ъалийм". 
 (“Бақара” сураси, 158-оят).

Сўнгра қуйидаги ҳадис ўқилади: 

(أَبْدَأُ بما بَدَأَ اللَّهُ به)

«Абда’у бимаа бада’аллоҳу биҳ».

Маъноси: "Аллоҳ (оятда) бошлаган (яъни бошлаб айтган) жойдан (саъйни) бошлайман!"
(Муслим ривояти). 

Сўнг: «Аллоҳу акбар», деб такбир айтдилади.

Сўнг: Тавҳид калимаси айтилади

(لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَشَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ، أَنْجَزَ وَعْدَهُ، وَنَصَرَ عَبْدَهُ، وَهَزَمَ الأَحزاب وَحْدَهُ)

Ўқилиши:

"Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул-мулку ва лаҳул ҳамд ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр. Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ, Анжаза ваъдаҳ ва насоро ъабдаҳ ва ҳазамал-аҳзааба ваҳдаҳ".

Маъноси: «Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У шериксиздир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир ва У барча нарсага қодир. Аллоҳдан ўзга (ҳақ)илоҳ йўқ. У ваъдасининг устидан чиқди: бандасини ғолиб этди, гуруҳларни ёлғиз Ўзи мағлуб қилди».

Шу (калималар)ни уч марта айтдилади. Марва тепасида ҳам худди шундай қилинади. (Яъни, уч марта такбир, тавҳид калималари айтилади ва дуо қилинади).
(Муслим ривояти)
Манбалар асосида тайёрланди.

Яқинларингизга ҳам улашинг👉

http://myurls.co/doniyorqori
📌 Муслима аёлларга холис эслатма

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Маккага ҳайзли ҳолда келдим. Байтни ҳам, Сафо ва Марвани ҳам тавоф қилмадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бундан шикоят қилган эдим, у зот: “Ҳожининг қиладиганини қилавер, фақат пок бўлгунингча Байтни тавоф қилма”, дедилар”.
(Саҳиҳул Бухорий)

http://myurls.co/doniyorqori
#ХОЛИС_ТАВСИЯ

📌 Ҳаж ва умра сафарига отланган мусулмон биродарим!

Ибодат чоғида ӯқиладиган дуолар қаторида яна бир дуони яхшилаб ӯрганиб олишингизни тавсия этамиз. Бу – жаноза дуоси.
Чунки, борсангиз, ӯзингиз ҳам гувоҳ бӯласиз, у муқаддас масжидларда деярли ҳар намоздан кейин жаноза намози ҳам ӯқилади.
Демак, сиз учун яна бир қийрот (тоғдек) савоб олиш учун имкон бӯлади.
Шундай нақд имкониятни қӯлдан чиқарманг!
Дониёр Файз

Жанозада ўқиладиган дуоларнинг турлари👇👇👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЁДЛАШ_УЧУН☝️

(Маъноси: «Аллоҳим! Бизнинг тиригу ўликларимизни, каттаю кичигимизни ҳамда эркагу аёлларимизни ва ҳозиру ғоибларимизни (гуноҳларини) мағфират этгин.
Аллоҳим! Агар биздан биронтамизни яшатадиган бўлсанг, уни иймонда яшатгин. Жонини оладиган бўлсанг, Ислом (ҳоли)да олгин.
Аллоҳим!
Бунинг ажру савобидан бизни маҳрум қилма ва кейин ҳам бизни Ўзинг адаштирмагин»).
(Абу Довуд ривояти).

@doniyorqori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЁДЛАШ_УЧУН☝️

(Маъноси: «Аллоҳим! Бизнинг тиригу ўликларимизни, каттаю кичигимизни ҳамда эркагу аёлларимизни ва ҳозиру ғоибларимизни (гуноҳларини) мағфират этгин.
Аллоҳим! Агар биздан биронтамизни яшатадиган бўлсанг, уни иймонда яшатгин. Жонини оладиган бўлсанг, Ислом (ҳоли)да олгин.
Аллоҳим!
Бунинг ажру савобидан бизни маҳрум қилма ва кейин ҳам бизни Ўзинг адаштирмагин»).
(Абу Довуд ривояти).

@doniyorqori
👉 Ният қилинг, мӯмин биродарим ва мӯмина синглим.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАЛБИЯ

ҲАЖ ВА УМРА САФАРИГА ТАРАДДУД ҚИЛАЁТГАН АЗИЗЛАРИМИЗ УЧУН ЭСЛАТМА

Талбиянинг айтилиши:

لَبَّيْكَ اللَّهُمَّ لَبَّيْكَ، لَبَّيْكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ، إِنَّ الْحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالْمُلْكَ، لَا شَرِيكَ لَكَ

“Лаббайкаллоҳумма лаббайк, Лаббайка лаа шарийка лака лаббайк. Иннал ҳамда, ван неъмата, лака вал мулк, лаа шарийка лак”.

Маъноси: “Лаббай Аллоҳим чақириғингга қайта-қайта ижобат қилмоқдаман ва Сенинг итоатингдаман! Сенинг шеригинг йўқ. Сенга лаббай! Албатта, ҳамд ҳам, неъмат ҳам, мулк ҳам Сеникидир. Сенинг шеригинг йўқ”.

Яқинларингизга ҳам улашинг 👉
​​​​​​​​#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
2024/06/01 00:32:00
Back to Top
HTML Embed Code: