Telegram Web Link
📌ЭСЛАТИБ ӮТАМИЗ🍃🍃🍃

ИНШААЛЛОҲ, ЭРТА ЖУМА КУНИДАН БОШЛАБ, 9 КУНЛИК НАФЛ РЎЗАЛАРНИ ТУТИШИМИЗ МУМКИН.

👉 Зулҳижжанинг биринчи тўққиз кунида нафл рўза тутиш мустаҳабдир ва бу жумҳур (кӯпчилик) уламоларнинг фикридир.

Ҳунайда ибн Холид ўз аёлидан, унинг аёли эса пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларидан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи аёллари шундай дейишган экан: «Расулуллоҳ Зулҳижжанинг 9-кунида, Ашуро кунида, ҳар ойда 3 кун ва душанба пайшанба кунлари рўза тутар эдилар»
(Абу Довуд ривояти).

Ушбу Зулҳижжа ойининг аввалги 10 кунининг фазилати ҳақида қуйидаги ҳадисни сизларга эслатиб ӯтамиз.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бирор бир кун йӯқки, солиҳ амал ушбу ўн кунидагидан ҳам кўра Аллоҳга маҳбуброқ бўлса...».
(Бухорий ривояти).

Изоҳ: Модомики, “бирор-бир кун йўқки, ундаги солиҳ амал” дейилган экан, албатта, рўза солиҳ амаллар жумласидандир.
Шу каби рўза солиҳ амалларнинг афзали эканига иттифоқ қилинган.
Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бу ҳадис Зулҳижжа ойининг аввалги ӯн кунлигида рӯза тутиш фазилатига далил қилинади. Чунки рӯза ҳам ҳадисда зикр қилинган солиҳ амаллар жумласи
дандир”. Нававий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бу тӯққиз кунда рӯза тутиш макруҳ эмас. Аксинча, бу кунларда ва 👉 айниқса Зулҳижжанинг 9 чи куни бӯлмиш Арафа куни рӯза тутиш ӯта эътиборли амаллардандир”.

👉 Кимдир бу кунларнинг барчасида нафл рӯза тутишга қодир бӯлмаса, ҳеч қиси йӯқ, улар савоб умидида баъзи кунларида ҳам тутсалар бӯлаверади.

Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз

👉 Бу эслатмани холис Аллоҳ йӯлида бошқа яқинларимизга ҳам улашиб қӯяйлик.

http://myurls.co/doniyorqori
☀️☀️☀️ Фазилатли ӯн кун

Эй, мӯмин биродарим! Эй, мӯмина синглим!
Агар сиз Зулҳижжанинг аввалги 10 куни қандай фазилатли эканини чинакам равишда билганингизда эди, худди Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ӯн кечасида қандай ибодат қилган бӯлсалар, худди шундай жидду-жаҳд қилган бӯлардингиз.
Аллоҳ таолонинг Ӯзи бу ӯн кунлик билан қасам ичиши ва йилнинг бошқа кунларидан афзал бӯлиши ҳам бежиз эмас.
Ва бу ӯн кун хусусида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам алоҳида саҳиҳ ҳадислар келган.
Зулҳижжа исломий тақвим бӯйича йилнинг охирги ойи.
Демакки, бир йилнинг сарҳисоби ҳамдир.
Бу ой – қурбонлик ойидир.
Бу ой – қурбон ҳайити байрам қилинадиган ойдир.
Бу ой – Аллоҳ таолонинг Ӯзи муқаддас қилиб белгилаган, уруш, қирғинлар ҳаром қилинган ойдир.

Бинобарин, ушбу фазилатли кунларни ғанимат билиб, қуйидаги зикрларни айтишни кӯпайтирайлик:

Аллоҳу акбар,
Лаа илaаҳа иллаллоҳ, Алҳамдулиллаҳ.


Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳеч қайси кунда қилинган амал Аллоҳнинг наздида ушбу ўн кунда қилинган амаллардан улуғроқ ва Аллоҳга суюмлироқ эмас. Шундай экан, бу кунларда такбир, таҳлил ва таҳмидни кўпайтирингиз!", деганлар.
(Аҳмад ривояти)
Дониёр Файз

Ушбу хабарни яқинларингизга ҳам улашинг 👉

Иншааллоҳ, бунинг учун ажр-мукофот оласиз.

http://myurls.co/doniyorqori
Forwarded from Doniyor Qori
​​#Дуонинг_айни_пайти

☝️Дуолар мустажоб бӯладиган вақтда огоҳ бӯлинг!

Иншааллоҳ, ҳозир айнан шундай вақт, дея умид қилган ҳолда Раббимизга дуо қилайлик. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда жума куни мустажоб дуо вақти борлиги ҳақида: "Уни (дуо ижобат бӯладиган соатни) асрнинг охирги соат (лар)идан изланглар”, деганлар.

(Абу Довуд ва Насоий ривояти. Ҳоким саҳиҳ деган).

http://myurls.co/doniyorqori
Audio
#ДУО_ЎРГАНАМИЗ

📌 ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР

Яхшиликка даъват этувчи яхшилик қилган билан баравар савоб олиши ҳақидаги саҳиҳ ҳадисни барчамиз яхши биламиз.

Шунга кўра, савоб олишнинг энг осон йўли – яқинларимизни тўғри дуо қилишга ўргатишдир.

Бинобарин, Қуръоний дуолар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида баён этилган дуоларни, хусусан, ушбу ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР ёзилган аудиоёзувимиз ва саҳифамиздан нусха кўчириб, яқинларига тарқатган ёки телефон орқали юборган ҳар бир кишига Аллоҳ таолодан улкан ажр-савоблар тилаймиз.

Дониёр Файз

⬆️ УШБУ ҲАВОЛАДАГИ ДУОЛАР ЎҚИШ ЁКИ ЁДЛАШ УЧУН КАМИНА ТОМОНИДАН ОСОН ВА ҚУЛАЙ ӮҚИЛГАН.

👉
http://myurls.co/doniyorqori
👆Кечқурун уйқуга ётиш олдидан ушбу эслатмани яна бир бор ӯқиб қӯйишингизни тавсия қиламиз….
Шояд, шунда ёз кунларида бомдод намозига маъсулиятлироқ бӯлсак…
Минг афсуслар бӯлсинки, кӯпчилик ёшлар бомдод намозини ӯз вақтида ӯқишни умуман унутиб қӯйишган...

Шубҳасиз, бомдод намозига ухлаб қолавериш хатарли ишдир.
#Холис_эслатма

Азиз биродарим, ушбу фазилатли кунларда юқоридаги зикрни кӯп-кӯп айтайлик.
📌 Қурбонлик қилиш вожиб бўлган киши унинг одобларига риоя қилиши керак.
Яъни, қурбонликни ўз қўли билан қилиш.
Қурбонлик қилувчи ўз қўли билан сўйиши мустаҳабдир. Аммо ўзи сўйишни билмаса ёки бошқа сабабларга кўра ўзи сўймасдан, бошқага сўйдиришнинг зарари йўқ.
Валлоҳу аълам
http://myurls.co/doniyorqori
#СӮРАГАН_ЭДИНГИЗ

👉Изоҳ: Баъзи одамлар ӯйлаганларидек, қурбонликни учга бӯлиб тарқатиш керак экан деб, гӯштни тақсимлашда унинг грамигача ӯлчаб, уч қисмга бӯлиб тарқатиш тушунилмайди. Бу ерда иш кенг олинган. Бу сӯзимизга қўшимча равишда уламолар уни ҳар ким ўзи ҳохлаганича тақсимлашини жоиз дейдилар.
Валлоҳу аълам
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori
Audio
#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ

💡Савол: Умра амалини қилиб бӯлган киши кейинги кунлардан бошлаб Каъбанинг ҳовлисида намоз ӯқиш ёки нафл тавоф қилиш учун хафсизлик ходимларига хийла ишлатиб, яъни алдаб ҳеч қандай ниятсиз яна эҳромга кириши тӯғрими

🔈 Дониёр қори

👉
http://myurls.co/doniyorqori
Forwarded from Doniyor Qori
#Холис_эслатма

Азиз биродарим, ушбу фазилатли кунларда юқоридаги зикрни кӯп-кӯп айтайлик.
Forwarded from Doniyor Qori
📌 Ҳаж сафарига тараддуд қилаётган азизларимиз учун эслатма:

Сафарга чиқишни ният қилиб, уловга минганда айтиладиган дуо

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқадиган бўлсалар, уловларига ўрнашиб олганларидан кейин уч марта такбир айтар, сўнгра

«سبْحانَ الذي سخَّرَ لَنَا هذا وما كنَّا له مُقرنينَ، وَإِنَّا إِلى ربِّنَا لمُنقَلِبُونَ . اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ في سَفَرِنَا هذا البرَّ والتَّقوى ، ومِنَ العَمَلِ ما تَرْضى . اللَّهُمَّ هَوِّنْ علَيْنا سفَرَنَا هذا وَاطْوِ عنَّا بُعْدَهُ ، اللَّهُمَّ أَنتَ الصَّاحِبُ في السَّفَرِ ، وَالخَلِيفَةُ في الأهْلِ. اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ وعْثَاءِ السَّفَرِ ، وكآبةِ المنظَرِ ، وَسُوءِ المنْقلَبِ في المالِ والأهلِ وَالوَلدِ»


«Субҳаналлазий саххоро ланаа ҳазаа ва маа куннаа лаҳу муқринийн ва иннаа илаа роббинаа ламунқолибуун. Аллоҳумма иннаа нас'алука фий сафаринаа ҳазаа ал-бирро ваттақваа ва минал ъамали маа тарзо, Аллоҳумма ҳаввин ъалайнаа сафаронаа ҳазаа ватви ъаннаа буъдаҳ, Аллоҳумма антас- соҳибу фиссафари валхолийфату фил аҳли. Аллоҳумма инний аъуузу бика мин ваъсаи сафари ва каабатил манзори ва суу'ил мунқолаби фил маали вал аҳли вал валад», деб айтардилар.

Маъноси: «Бизларга бу (кема ёки от- улов)ни бўйсундириб қўйган Зот (яъни, Аллоҳ барча айбу нуқсондан) покдир. Биз ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Шак- шубҳасиз, бизлар (барчамиз) Раббимизга
қайтгувчидирмиз. Аллоҳим, Сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони ҳамда Сен рози бўладиган амални сўраймиз. Аллоҳим, бу сафаримизни бизга енгил қилиб, узоқлигини яқин қилгин. Аллоҳим, сафардаги йўлдош ҳам, хонадонда қолувчи ўринбосар ҳам Ӯзингдирсан. Аллоҳим, мен Сендан сафар машаққатларидан, маҳзунлик манзараси ва молу-мулк, оилага ва фарзандларга етадиган зиён-заҳматдан паноҳ беришингни сўрайман»
(Муслим ривояти.)

@doniyorqori
Forwarded from Doniyor Qori
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

Азиз биродарлар, муҳтарам ака-ука ва опа сингиллар!
Келаётган шанба, 15-июнь Арафа куни рўза тутишнинг фазилатини биласизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафа кунининг рўзаси ҳақида: "Ўтган ва келаси йил (кичик гуноҳлар) учун каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан", дедилар"
(Муслим ривояти).

Қатода ибн Нўъмондан ривоят қилинган яна бир ҳадисда: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким Арафа куни рўза тутса, келаси ва ўтган йилги гуноҳлари мағфират қилинади», деганларини эшитганман»
(Ибн Можа ривояти).

#Изоҳ: Ушбу ҳадисларда фақат кичик гуноҳлар кечирилиши назарда тутилган. Катта гуноҳлар учун тавба қилиш лозим.
Валлоҳу аълам.
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз


👉 Бу хабарни эшитганлар яқинларига ҳам холис эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, иншаАллоҳ!
Зеро, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким яхшиликка далолат қилса, унга амал қилувчининг савобидек ажр (мукофот) ёзилади», деб айтганлар.
(Муслим ривояти).

http://myurls.co/doniyorqori
☝️ УШБУ ФАЗИЛАТЛИ КУНЛАРДА НАФЛ ИБОДАТЛАРДА ҲАМ МАҲКАМ БӮЛАЙЛИК.

​​ЗУҲО – АВВОБИЙНЛАР НАМОЗИНИ ӮҚИШ ЁДИНГИЗДАН ЧИҚМАСИН.

1) Қуёш чиққанидан сўнг ўқиладиган намоз шариатимизда зуҳо, яъни чошгоҳ намози деб аталади.

2) Зуҳо намози икки ёки тўрт ракъат ёки ундан ҳам кўп ўқилиши мумкин. Зуҳо намозининг 4 ёки 8 ракат ёки ундан ҳам зиёда ӯқилиши ҳақида бир неча саҳиҳ ҳадислар ҳам мавжуд.
Қуйида шулардан айримларини келтириб ӯтамиз.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам зуҳо (чошгоҳ) намозини тўрт ракат ўқир эдилар. Аллоҳ хоҳлаганича ундан ҳам зиёда қилаверардилар".
(Муслим ривояти.)

Умму Ҳониъ бинти Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Макка фатҳи куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, ювинаётган эканлар. Қачонки, ювиниб бўлганларидан кейин саккиз ракат намоз ўқидилар. Ана шу зуҳо намози эди".
(Бухорий ва Муслим ривояти.)
Хулоса шуки, Зуҳо намозининг энг ками икки ракатдир.

3) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари «Зуҳо» намозини – "Аввобийнлар", яъни "тавба қилувчилар намози" деб атаганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"لا يحافظ على صلاة الضحى إلا أواب، وهي صلاة الأوابين" رواه ابن خزيمة والحاكم.

«Бирор ким Зуҳо намозини доимий ўқимайди, (магарам) тавба қилувчилар (аввобийнлар) бундан мустасно. Дарҳақиқат, у тавба қилувчиларнинг намозидир», дедилар.
(Ибн Ҳузайма ва Ҳоким ривояти. Ҳасан ҳадис.)


4) Зуҳо намози ӯқилишининг энг афзал пайти ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"صلاة الأوابين إذا رمضت الفصال" رواه مسلم.

«Аввобийнлар намози ёш туялар оёғи қизиган пайтдир».
(Муслим ривояти).

Яъни, Зуҳо намозини ўқишнинг энг афзал вақти, қуёш юқорироққа кўтарилиб, чўққига чиқишидан бир оз олдинроқ бўлган вақтдир. Яна ҳам аниқроғи, пешин вақти киришидан бир оз олдинроқ ўқилади. Яъни кундузи соат 11:00 дан то 12:00 гача бӯлган вақт. Валлоҳу аълам.

📌 Эслатма: Агар ишга борадиганлар ёки кундузи бирор юмуши туфайли шу пайтда ӯқий олмайдиган кишилар бӯлса, улар қуёш чиққандан кейин ҳам ӯқиб олишлари мумкин.

Изоҳ: Зуҳо намозига маълум суралар ӯқилиши шарт эмас.
Баъзи инсонлар: Зуҳо намозида "Зуҳо" сурасини ёки фалон сурани ӯқиш керак экан" деган асоссиз гапларни кӯтариб юришади. Аксинча, унинг ҳар бир ракъатларига Фотиҳа сурасидан сӯнг хоҳлаган зам сура ӯқилади. Фақат ниятни қалбда "Зуҳо" намози, деб қилинади.
Валлоҳу аълам

Дониёр Файз

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@doniyorqori
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

Қуйидаги ҳадиснинг сиҳҳати ҳақида сӯраган эдингиз 👇

"Агар киши ўз жуфти ҳалолига жилмайиб (севиб) боқса, у ҳам эрига жилмайиб боқса, Аллоҳ таоло ҳам уларга назари билан қарайди, агар қўлидан ушласа гуноҳлари панжалари остидан тўкилади".

Жавоб: Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг расули Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломларимиз бӯлсин.

Мазкур ҳадиснинг санадини илмий нуқтаи назардан текшириб чиққандан сӯнг шуни маълум қиламизки, шак-шубҳа йӯқки, бу ҳадис тўқиб чиқарилган ёлғондир. Чунки бу гаплар мӯътабар ҳадис китобларида маълум эмас. Шу каби у ишончли суннат китобларининг ҳеч бирида учрамайди. Юқоридаги ҳадиснинг ривоят қилувчи кишилари номи ҳам зикр қилинмаган.
Ҳаттоки, биз бу ҳадиснинг заиф ривоятини ҳам топмадик.
Валлоҳу аълам
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori
2024/06/11 14:24:35
Back to Top
HTML Embed Code: