Telegram Web Link
​​#Тезкор
Сифати кафолатланмаган дори воситаларини 16 600 АҚШ долларига сотаётган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Ф.О. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини кафолатловчи ҳужжатлари бўлмаган жами 1 000 дона “ARAGAN” номли дори воситасини 215 млн сўмга сотишга келишиб, ушбу пулларни АҚШ долларида ҳисоблаб 16 600 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз👇
Telegram | Facebook|vebsahifa
🤔1
​​#Тадқиқот
D витамини устида янги тадқиқот ўтказилди

Сан-Паула университети олимларининг фикрига кўра, D витаминининг паст дозалари кўкрак бези саратони билан оғриган аёлларда кимётерапия самарадорлигини ошириши мумкин. Тадқиқот шуни кўрсатдики, кунига 2000 ХБ D витамини қўшимчасини қабул қилган иштирокчиларнинг 43 фоизида даволашдан сўнг ўсмалар йўқолган, плацебо гуруҳидагиларнинг атиги 24 фоизида ўзгариш қайд этилган.

Тадқиқотда 45 ёшдан катта бўлган 80 нафар аёл иштирок этган бўлиб, уларнинг барчаси ўсмани олиб ташлаш операциясига тайёргарлик сифатида неоадъювант кимётерапия курсидан ўтаётган эдилар. Аксарият иштирокчиларда D витаминининг қондаги миқдори меъёрдан паст бўлган — ҳар миллилитр қонда 20 нанограммдан кам. Қўшимча қабул қилиш бошланганидан атиги олти ой ўтиб, витамин миқдори барқарорлашган ва эҳтимол, организмнинг иммун жавобига ижобий таъсир кўрсатган.

Муаллифлардан бирининг сўзларига кўра, D витамини кимётерапия таъсирини кучайтирадиган қиммат дориларга арзон алтернатив ҳисобланади.

Расмий саҳифаларимиз👇
Telegram | Facebook|vebsahifa
👍3
​​Агар бошқаларнинг фикрини муҳим деб ҳисобласангиз, демак уларнинг асирисиз.

✍️ Лао-Цзи
🍀 Хайрли кун!

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🦠 Мутахассисларнинг таъкидлашича, ўз-ўзини даволашга уриниш организмда жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин.


🩺 Айниқса, бу ҳолатда ножўя таъсирлар, хусусан, аллергик реакциялар, ошқозон-ичак тизими яллиғланишлари, гормонал бузилишилар ва психологик оқибатлар юзага келиш хавфи юқори.

Хўш, шундай экан, дори воситаларини қачон ва қай ҳолатда қабул қилиш керак?

📹 Видеолавҳада шу каби саволларга батафсил жавоб оласиз.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Янгиликлар
200 дан ортиқ дорихоналар 2,6 млрд. сўмдан ортиқ асоссиз даромад олганлиги аниқланди

Рақобат қўмитаси томонидан “Fair tech” ягона ахборот тизими орқали дорихоналарда дори воситаларини сотишда белгиланган савдо устамаларига риоя этилмаганлиги ҳолатлари ўрганиб борилмоқда.

Батафсил
Batafsil
———————————-
Выявлено, что более 200 аптечных организаций получили необоснованную прибыль на сумму более 2,6 млрд сумов.

Комитет по конкуренции изучает случаи несоблюдения установленных торговых надбавок при продаже лекарственных средств в аптеках через единую информационную систему "Fair tech."

Подробнее

Наши официальные страницы:
Telegram | Facebook|vebsayt
#Дунё
2024-йилда энг кўп маош олган фарм компания раҳбарлари номи эълон қилинди

Fierce Pharma 2024 йилда энг кўп маош олган йирик фармацевтика компаниялари бош директорларининг йиллик рейтингини эълон қилди.

Батафсил
Batafsil
——————————————
Названы самых высокооплачиваемых глав фармкомпаний 2024 года

Fierce Pharma опубликовала ежегодный рейтинг самых высокооплачиваемых генеральных директоров крупнейших фармацевтических компаний за 2024 год.

Подробнее

Наши официальные страницы:
Telegram | Facebook|vebsayt
👏2
​​#Тадқиқот
Хотира касалликларига чалинмасликнинг оддий усули

Мунтазам велосипед ҳайдаш деменсияни ривожланиш хавфини 19 фоизга, Aлцгеймер касаллигини эса 22 фоизга камайтиради. Хитойлик тадқиқотчилар Буюк Британиядаги қарийб ярим миллион кишининг маълумотларини таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди.

Тадқиқот иштирокчилари одатда шаҳар бўйлаб қандай ҳаракат қилишлари ҳақида гапириб беришди. 13 йиллик кузатувлар натижасида 8800 киши деменсияга, 4000 киши Aлцгеймер касаллигига чалинган. Маълум бўлишича, мунтазам равишда велосипед ҳайдаганлар камроқ касал бўлишган. Бундан ташқари, МРТ текшируви велосипедчиларда хотира учун масъул бўлган мия майдони- гиппокамп каттароқ эканлигини кўрсатди.

Таъсир, айниқса, Алцгеймер касаллигига генетик мойиллиги бўлмаган одамларда яққол намоён бўлди: уларнинг хавфи чоракка камайди. Олимларнинг таъкидлашича, бу нафақат жисмоний фаолликка балки вазифанинг мураккаблигига ҳам боғлиқ: велосипед ҳайдаш, масалан юришдан кўра миянинг кўпроқ қисмларини жалб қиладиган мувозанат ва мувофиқлаштиришни талаб қилади.

Тадқиқот муаллифлари кундалик ҳаётда фаол ҳаракатчанликни — нафақат спорт билан шуғулланишни, балки иложи бўлса, транспортдаги саёҳатларни велосипед билан алмаштиришни тавсия қилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
👍1
​​Инсонларни ҳақиқатни излаяпман дейди. Аслида улар ўз фикрига мос фикрни излаётган бўладилар.

✍️ Аристотель
🌼 Хайрли кун!

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
Сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситаларини ноқонуний савдога чиқарилишининг олди олинди

Давлат Хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Олмазор туманидаги хонадон ертўласида умумий қиймати 1 млрд сўмдан ортиқни ташкил этувчи “Тренакса”, “Сумамигрен”, “Фемилекс” каби жами 72 номдаги 3615 қути дори воситалари борлиги аниқланди.

Батафсил
Batafsil
Подробнее

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
👍1
#Саломатлик
Офтоб урганда...

Жазирама фаслда офтоб уриши энг кўп учрайдиган ҳолатлардан бири. Қуёш уриши — хавфли ҳолат бўлиб, у ташқи термал омиллар таъсирида организмнинг умумий қизиб кетиши ва ҳароратни меъёрда ушлаб туриш қобилиятини йўқотиши натижасида юзага келади.

Батафсил
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
👍1
Ўзбекистонда дори нархлари қайта кўриб чиқилмоқда: 3000 турдан 490 таси арзонлашади

Ўзбекистонда 3000 турдаги дори воситаси нархи қайта кўриб чиқилиб, 490 тасида нарх пасайтирилиши назарда тутилган, деди Фармагентлик раҳбари. Унинг сўзларига кўра, бу жараён референт давлатлар мисолида амалга оширилмоқда.

Батафсил
Batafsil
———————————-
В Узбекистане пересматривают цены на лекарства: из 3000 наименований подешевеют 490

По словам Абдуллы Азизова, система ценообразования в Узбекистане основывается на референтном методе, при котором учитываются данные из 10 стран, включённых в специальный список.

Подробнее

Наши официальные страницы:
Telegram | Facebook|vebsayt
👍4
#Халқаро_ҳамкорлик
Татаристоннинг Қозон шаҳрида фармацевтика конференцияси бошланди.

Конференциянинг бош ҳамкори “Татхимфармпрепаратлар” компанияси таклифига кўра “Дори-Дармон” АК Бошқарув раиси ўринбосари Абдуғани Камилов ҳамда “Ўзбекистон дори-таъминоти” МЧЖ директори Алишер Ташов ҳам мазкур конференцияда иштирок этмоқда.

Конференцияда 250 га яқин компаниялар- дорихона тармоқларлари, дистрибюторлар ва ишлаб чиқариш корхоналаридан 400 нафарга яқин вакиллар иштирок этаяпти.

3 кун давом этадиган конференция кун тартибидан фармацевтика бозорининг долзарб тенденциялар билан танишиш, ҳамкасблар билан учрашув, муҳокамалар, маҳорат дарслари, маданий дастурлар, замонавий фармацевтика ишлаб чиқариш компаниясига ташрифлар ўрин олган.

Конференция доирасида фармацевтика соҳасидаги «Зеленый Крест» (“Green Cross”) мукофоти ғолибларини - энг яхши дорихоналар тармоқлари, дистрибюторлар, фармацевтика компаниялари ва брендларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
👍6
​​Ваъда берманг, ишонч берингки, ваъда беришга ҳожат қолмасин!

Алий Музайян
🌴Хайрли кун!

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
👍2
​​@Doridarmon_aloqabot га йўлланган савол:
Қандай ҳолатларда таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар бўлган дори воситалари йўқ қилинади

- уларнинг яроқлилик муддати тугаганда;
- гиёҳвандлик воситаси, психотроп модда ёки прекурсорлар, улардан фойдаланиш имкониятини истисно этувчи кимёвий ёки физик таъсирга учраганда;
- беморлар вафотидан сўнг уларнинг қариндошларидан фойдаланилмай қолган восита ёки модда тариқасида қабул қилинганда;
уларнинг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки прекурсорларга мансублигини аниқлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда амалга оширилади.

Таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар бўлган дори воситаларни йўқ қилиш юридик шахслар томонидан уларда фаолиятнинг кўрсатиб ўтилган турига лицензия мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.

Йўқ қилиш тадбири олдидан ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари вакилларидан иборат бўлган комиссия ташкил этилади.

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни йўқ қилиш махсус жиҳозланган майдончаларда ва (ёки) махсус тайёрланган биноларда амалга оширилади.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш ишларини бажарувчи ходимлар гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан ишлаш тажрибасига эга бўлишлари, йўқ қилинаётган моддаларнинг физик-кимёвий ва заҳарли хоссаларини ҳамда зарарсизлантириш ва йўқ қилишда кечадиган кимёвий реакцияларни билишлари керак.

АСОС
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
👍4
​​#Ҳуқуқий_бурчак
Дорихонада рецептлар қанча вақт сақланиши керак

Шахсларнинг айрим тоифаларига дори воситаларини имтиёзли олиши учун берилган рецептлар дорихоналарда 3 йил давомида,
махсус пушти рангдаги бланкалар бўйича берилган гиёҳванд воситалар рецептлари — 5 йил,
психотроп моддалар, этил спирти ва анаболик воситалар, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситаларга берилган рецептлар — 1 йил давомида,
бошқа дори воситаларига берилган рецептлар — уч ой давомида сақланади.

Сақлаш муддати тугагандан сўнг рецептлар тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда йўқ қилинади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
👍4
#Янгиликлар
Инновацион клиника тиббиёт ривожида андоза бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳридаги кўп тармоқли кардиология маркази фаолияти билан танишди.

Батафсил
Batafsil
—————————-
Инновационная клиника в Шахрисабзе станет образцом для развития медицины

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью многопрофильного кардиологического центра в городе Шахрисабзе.

Подробнее

Наши официальные страницы:
Telegram | Facebook|vebsayt
👍2
2025/07/14 09:39:21
Back to Top
HTML Embed Code: